ЧЎПОННИНГ ДУОСИ
Дунёда ҳеч яхшилик қилмаган, доимо инсонларга озор берадиган киши вафот этибди. Унинг хотини жаноза учун қишлоқ аҳлини чақирса, марҳумнинг ёди учун ҳеч ким келмабди. Шунда аёл эрини ўзи кафанлаб, бир аравага солиб, кўмиш учун қишлоқ яқинидаги тоққа олиб кетибди.
Тоғда қўйларни боқиб юрувчи бир чўпон бўлиб, аёлнинг паришон ҳолини кўриб, ундан ҳол сўрабди. Аёл бўлган воқеаларни айтгач, йигит қабр қазиб, жаноза, дуо ўқиб, марҳумни дафн этибди. Аёл қишлоққа қайтибди.
Шу кечаси қишлоқ аҳлидан бир неча кишининг тушида аён бўлибдики, кечаги марҳум жаннатий бўлибди. Эртаси куни қишлоқ фаоллари бунинг сабабини билиш мақсадида марҳумнинг уйида боришибди. Унинг аёлидан:
— Биламизки, эринг умри давомида бизга зулм қилиб келди, озор берди. Бирон яхши ишини эслолмаймиз. Унинг қандай фазилати бор эдики, Аллоҳ унга жаннатни насиб этибди? – деб сўрашибди.
Аёл ўйлаб-ўйлаб, эрининг ҳаётидан бирон фазилат тополмабди. Аёлдан кеча нима бўлганлигини сўрашибди. Аёл борини сўзлаб берибди. Шунда улар демак, гап чўпонда, у валий зотлардан бўлиши мумкин, деб ўйлашибди-да тоққа йўл олишибди. Қарашса, йигит оддий чўпон, валийлик асоратлари кўринмайди. Ундан сўрашибди:
— Эй йигит, сен Аллоҳнинг дўстлариданмисан? Сен кеча кўмган киши жаннатий бўлганини бизлар тушимизда кўрдик. Кеча ўзи нима бўлган эди?
— Мен валий эмасман. Кеча мен гўр қаздим, марҳумни дафн этдим. Жанозасини ўқидим. Сўнггида дуо қилдим.
— Ҳа, нима деб дуо қилгандинг?
— Дедимки, Аллоҳим, мен умрим бўйи шу тоғларда чўпонлик қилдим. Бу тоғларга Сенинг саломингни айтиб келган ҳар бир мусофирни меҳмонинг билиб, унга сут соғиб бердим, гўшт қовуриб бердим. Энди, менам сенга бир меҳмон жўнатяпман. Уни ўзинг яхши кутиб олгин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😢12❤9👍5
У ЯСИН СУРАСИНИ 40 КУН ЎҚИДИ...КEЙИН ЭСА...
Бир муслима ҳикоя қилади:
Одамзод яшар экан бошидан бахтли ва синовли кунларни кечириши табиий ҳол. Бундан анча йиллар аввал ҳосилига интиқлик билан кўз тикиб турган уч гектар олхўри боғимиз қийғос гуллаб турган вақтида бир кечада ўзини совуққа олдирди. Биз эса ўшанда боғ учун шунча қилган меҳнат , киритган сармоямизга чапак чалиб қолавердик.
Ҳаммадан ҳам ёмони умиддан жудо бўлиш экан. "Мол аччиғи - жон аччиғи" деганлари топиб айтилган гаплигига ўшанда амин бўлгандик. Хўжайиним бир кунда куйиб, унниқиб кетдилар.
Гарчи бари синов Аллоҳдан эканлигини яхши англаб, ҳис қилсак- да ўзимизни ўнглашимиз қийин бўлди.
Мен ҳам тушкунликка тушдим , аммо билдирмаслик ҳаракатидаман. Эру- хотин бир биримизга далда бериб термуламиз. Хўжайин қўл силкидилар :
- Бош омон бўлса дўппи топилади. Кетганга ачинмайлик. Сабр билан дуо қилайлик- чи, бизга аталгани ҳам бизни четлаб ўтмас.
Хўжайиним дуо дейишлари билан хаёлимга ярқ этиб узоқ йиллар аввал бўлиб ўтган бир воқеа келди.
Ўшанда ўн тўрт ёшлардаги ўспирин қиз эдим. Бир куни уйқудан турсам ўнг қўлимнинг усти қизариб , қичишиб турибди. Иккита ерида эса ҳудди ари чаққани каби қизил нуқта кўринади . Ўша нуқталардан кўнгилни беҳузур қиладиган симиллаган оғриқ тарқаларди. Орадан уч кун ўтмай ўша нуқтачалар ҳуникдан-ҳуник ғудда сўгалга айланди. Бир ой ичида эса иккала қўлимда ўнлаб катта-кичик сўгаллар пайдо бўлди. Мен ҳатто ўзим қараганда сесканиб , жирканадиган сўгаллар ва бундай ҳолга тушиб қолганлигим учун тинимсиз йиғлар эдим. Ота - онамнинг кўрсатмаган шифокорлари , қаратмаган табиблари қолмади. Ҳар бир муолажадан кейин дардим аримас , қайтага баттар авж олар эди.
Шундай кунларнинг бирида уйимизга дадамнинг бир оғайнилари ўз онаси билан меҳмонга келишди. Меҳмон ая менинг қўлларимни беркитиш учун енгимни узун қилиб тушириб кийиб олган кийимимни кўриб ҳайрон бўлди. Шунда ойижоним ўкинч билан бор воқеадан у кишини ҳабардор қилдилар.
Ая эса кўп ўйланмадилар. Мени ўз ёнига чақириб ўтказдилар ва сочларимни силаб қуйидаги маслаҳатни бердилар:
- Қизим. Дардни берган Аллоҳ шифосини ҳам беради. Фақат сен бунга ишонишинг ҳамда ихлос қилишинг керак бўлади. Шу вақтгача қанча шифокорга қаратибсизлар , аммо "бош шифокор"ни назардан қочирибсиз. Мен оламлар Роббиси - Қодир Эгам ҳақида гапиряпман.
Энди қизим бундай қиласан. Сен қирқ кун мобайнида чин дилдан ихлос билан "Ясин сураси"ни ўқийсан. Ўқиб қўлларингга дам солсанг ҳам бўлади. Унутма, фақат ихлос билан ўқи. Бир кунда қанча қодир бўлсанг , кўнглинг қанча ўқишни тиласа шунча ўқишинг мумкин.
Мана мени айтди дейсан, бор дардинг шу билан ариб кетади.
Мен аянинг сўзларига жудаям ишондим. Ўша куннинг ўзиданоқ "Ясин" сурасини ўқишга киришдим.
Ва ...
Ва мўъжиза юз берди !
Ўн кунларда сўгалларим қуриб қовжирай бошлади. Буни кўриб "Ясин"ни янада азм-у жаҳд билан ўқий бошладим.
Ая айтган қирқинчи кунга бориб сўгаллардан ному нишон қолмаган эди.
Боғ билан боғлиқ бўлган воқеадан кейин "Ясин" сураси бекорга кўнглимга келмагандир деган хаёлга бордим ва бор гапни Хўжайинимга айтдим. Эр - хотин иккимиз дилимизга таскин, ишимизга ривож беришини сўраб қалблар шифоси бўлмиш "Ясин" сурасини ўқий бошладик. Дастлабки ҳис қилганимиз энг биринчи ўринда кўнглимизнинг ёп- ёруғ , руҳимизнинг эса енгил бўлиб қолганлиги бўлди.
Кўп ўтмай деҳқон хўжалигимизга катта фермадан бир киши излаб келди. У боқаётган қорамоллари учун озуқавий қовоқ ва қанд лавлаги экиб беришимизни сўради. Унинг таклифи маъқул бўлиб шартнома имзоладик. Кузга бориб ҳосил кўтарилганда эса ҳайратдан оғзимизни очиб қолдик. Фермага топширилган сабзавотлар шу қадар оғир тош босди-ки , бу баҳорда олхўри мевасидан чамалаган фойданинг бир неча баробар ортиғига тенг келар эди.
Муслима Солиҳа

❤27👍15🔥4
Иммунитетни кучайтириб, касалларни бартараф қилувчи 8 хил таом.
- Анор
- Қатиқ
- Саримсоқ
- Пиёз
- Кўк чой
- Шууфан
- Қовоқ
- Брукилли
Учта нарса жисмни касал қилади
1. Кўп ейишлик
2. Кўп гапиришлик
3. Кўп ухлашлик.
Баданни бузувчи тўртта нарса
1. Қайғу-ғам
2. Хафалик
3. Очлик
4. Уйқусизлик (бедорлик)
Тўртта нарса юзни чиройликлаштиради ва кўркамлаштиради
1. Тақво
2. Вафо
3. Саховат
4. Муруват
Ризқни кенгайтирувчи тўртта нарса
1. Кечаси ўқиладигон намоз
2. Саҳарларда айтиладигон кўп истиғфор
3. Садақа беришга одатланиш
4. Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш
Ризқни танглаштирувчи тўртта нарса
1. Саҳар маҳал ухлашлик
2. Кам намозлик
3. Дангасалик
4. Хиёнат
Қачонки маъсият остонасига келиб қолсангиз қуйидаги уч оятни эсланг!
1. Алам яълам бианналлоҳа яро.
2. Ва лиман хоофа мақома Роббиҳи жаннатан.
3. Вамайяттақиллааҳа яжъал лаҳу махрожа.
Агар мана шу гаплар сизга ёққан бўлса тарқатмасдан қўйманг! Чунки, яхшиликка далолат қилган уни қилувчи билан бир ҳилдир.
Якка кураш 90 дақиқа,
сериаллар 60 дақиқа,
кинолар 130 дақиқа,
намоз эса, бор-йўғи 5 дақиқа, жаҳаннам ҳам жаннат ҳам ўмир бўйи (абадий).
Бу нарсалар ақиллилар ақлларини юргизиш учун.
ВатсАппда 300 та шеригингиз бор...
Телефонда 80 та...
Минтақада 50 та бўлиши мумкин.
Қийинчиликда 1 та, жанозада қариндошлар,
Қабрда эса яна ёлғизсиз.
Ажабланманг, - бу ҳаёт.
Ростини айтсам намозингиздан бошқаси бекор.
Агар қуръонингизда чанг кўрсангиз, ўшанда ўзингиз учун йиғланг!
Чунки, беузр уч кун қуръон ўқимаган кимсага "ҳоожир" дейилади. Бу хатларни тарқатинг деб мажбурламайман. Лекин, Аллоҳ Таолонинг: "Вазаккир фа инназ зикро танфаъул муъминийн" оятига амалан эслатинг дейман.
Ғароиб олам.
Жаноза орқасидан жаноза ...
ўлимдан кейин ўлим ..., атрофимиздагиларнинг ўлими чақмоқдек тарқамоқда. Фалончи автоҳалокатда ўлиб қолибди, пистончи касал экан ўлиб қолибди, бошқаси соппа-соғ экан, туппа-тузук кетаётиб ўлиб қолибди.
Ҳаммаси дунёни тарк этди. Оқибатда ернинг остидадурлар.
*"АНИҚ"* мени куним ҳам, сизнинг кунингиз ҳам битади. Қайтмас сафарга таёргарлик кўринг!
"Ҳали ёшман" деб тавбани кечиктираётган эй биродар, билиб қўйинг! Қабристонга- *"Фақат ёши катталар учун"* деб ёзиб қўйилмаган.
Дунё уч кундир.
Кеча - уни яшадик, қайтмайди.
Бугун яшаябмиз-у, давом этмайди.
Эртага- қаерда бўламиз:?! билиб бўлмайди.
(биродарингизни) Кечиринг, кўришинг, эҳсон қилинг!
Мен ҳам, сиз ҳам, бошқалар ҳам вафот топгучимиз.
*Эй Аллоҳим! Ўзингдан ҳусну хотима сўраймиз, дўзахдан нажот бериб, жаннатингга киргизгин! Амиийн!*
Азиз биродар, ким нимага одатланиб яшаса, ана шуни устида ўлади. Ҳар ким ўлган нарсаси устида қайта тирилади. Шу хатни ўқиганингизда ажрини олдингиз.
Агар тарқатадиган бўлсангиз бошқалар ҳам фойдаланади, ин шаа Аллоҳ.

❤28👍2🤔1
САОДАТ САРИ 30 ҚАДАМ
1. Билгин, агар сен бугунги кунинг ҳудудида яшамасанг, зеҳнинг ўтмаслашиб, ҳаракат, интилишларинг бесамар кетиб, ғам-андуҳинг кўпайиб кетади. «Агар тонг оттирсанг, кеч бўлишини кутма, борди-ю, тунга кирсанг тонгни кутма».
2. Мозийни унут, ўтган нарсаларни ўйлаб, азоб чекиш ва бунга афсусланиб ўтириш аҳмоқлик ва жинниликдир.
3. Келажак учун ҳам қайғурма, чунки келажак ғайб оламидир. Етиб келгунича у ҳақда ўйлаб ўтирма.
4. Танқидларга парво қилма. Билгинки, танқидлар сенга берилган баҳодир.
5. Аллоҳга иймон келтириш ва солиҳ амалларни қилиш - пок ва саодатли ҳаёт кечиришдир.
6. Ким хотиржамлик, осойишталик ва роҳатга эришишни хоҳласа, Аллоҳни кўпроқ зикр қилсин.
7. Банда билмоғи керакки, барча нарса тақдирда битилгани бўлади.
8. Ҳеч кимдан миннатдорчилик, раҳмат кутиб ўтирма.
9. Ўзинг учун энг ёмон фалокатлар бўлишига ҳамиша тайёр тур.
10. Балки содир бўлаётган нарсалар сен учун яхшилик бўлиб чиқар.
11. Мусулмоннинг бошига тушадиган барча нарса яхшилик учун бўлади.
12. Неъматлар ҳақида мушоҳада юрит ва шукр қил.
13. Сен ўзингга берилган нарса билан бошқалардан устунсан.
14. Вақт ўтиб боргани сари рўшноликка чиқасан.
15. Бошингга тушган мушкулликлар Парвардигорга илтижо қилишга ундайди. Улар сенинг Аллоҳга интилишинг учун воситадир.
16. Мусибатлар кўзга малҳам ва қалбга қувватдир.
17. Ҳар бир қийинчиликдан сўнг, албатта бир енгиллик бор.
18. Машаққатларга енгилиб. Ҳақ йўлидан озма. Доим Аллоҳга умид билан илтижо қил.
19. Аллоҳ мағфирати кенг зотдир.
20. Ғазаб қилма, ғазаб қилма, ғазаб қилма. Жаҳлингни ют.
21. Ҳаёт бу нон, сув ва соя дегани. Булардан бошқасига эътибор берма. Бошқа нарса учун ташвиш чекиб, диққат бўлма. Асабийлашма.
22. «Осмонда эса сизларнинг ризқу-рўзларингиз (яъни ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб бўлгувчи ёмғир) бордир».
(Зарият, 22).
23. Сени хавотирга солган, қўрқитган нарсалар кўпинча содир бўлмайди.
24. Сен мусибатга учраганлар аҳволини кўриб, ибрат ол.
25. Агар Аллоҳ бир қавмни яхши кўрса балолаб қўяди.
26. Қийинчиликка тушиб қолганингда мушкулликларни даф қилувчи дуоларни такрорлаб ўқиб юр.
27. Керакли ва фойдали амалларни адо эт, бекор ўтирма. Доим иш билан машғул бўл.
28. Миш-мишларга қулоқ солма ва шов-шувларга эргашма.
29. Қасос олишга тиришма. Адоватинг душманингга эмас, ўзингнинг соғлигингга зарар етказади.
30. Бошингга тушадиган барча мусибат қилган гуноҳларинг учун каффоратдир.
«Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)» китобидан

❤16👏1
Яхшилик - кўнгил ойдинлигидир
Бир қишлоқлик киши шаҳарлик киши билан дўст тутинибди. Шаҳарга келса дўстининг уйида меҳмон бўлар, кунлаб, ҳафталаб қолиб, еб ичарди. Шаҳарлик киши дўстининг ҳамма эҳтиёжларини сўзсиз қондирар, гапини икки қилмасди. Дўсти ҳар келганида:
— Эй дўстим, сен ҳеч қаерга чиқмайсанми? Сен ҳам бола чақаларингни олиб бизнинг қишлоққа бор. Баҳорда қишлоғимиз жуда чиройли бўлади, дея қаттиқ илтимос қиларди.
Бунга жавобан шаҳарлик дўсти ҳам:
— Келгуси йил ишлардан, ташвишлардан қутулсам албатта бораман, дер эди.
Шу зайлда ойлар, йиллар ўгди. Қишлоқлик киши ҳар «келганида дўстиникида меҳмон бўлар, хайрлашиб кетаётганда қишлоғига қайта-қайта таклиф қиларди. Бир куни шаҳарлик кишининг болалари:
Отажон, қишлоқлик дўстингизни шунча меҳмон қилдингиз, у учун кўп заҳматлар чектингиз. Уларни унутиб юборманг, бизни ҳам қишлоққа олиб боринг, дейишди.
Шаҳарлик киши:
— Болаларим, тўғри айтасизлар, лекин кимга яхшилик қилган бўлсанг, ўшанинг ёмонлигидан қўрқ, деганлар. Қишлоқлик амакингиз билан дўстлигимиз охирги даражага етди. Бирор нарса бўлиб, орамиз бузилишидан қўрқаман, деди.
Бу орада қишлоқлик киши яна хабар устига хабар юбориб, таклиф қилаверди. Ва охир оқибат, баҳор кунларининг бирида шаҳарлик киши бола чақаларини олиб, хуш кайфият билан қишлоққа йўл олди. Бир неча кундан сўнг қишлоққа етиб келдилар. Дўстининг уйини сўраб суриштирдилар. Эшигини қоқтилар, бироқ негадир эшикни ҳеч ким очмасди. Устига устак ёмғир ёғарди. Усти бошлари ҳўл бўлиб, совқота бошладилар. Чорасиз қолиб, бир бошпана топиб бироз тин олдилар.
Қишлоқлик дўсти уларни танимади. Шу ҳолатда бир неча соат сарсон-саргардон бўлдилар. Охири шаҳарлик киши қишлоқлик дўстига қараб:
— Эй дўстим, мени танимадингми, анчадан буён кўришмадик, деди.
Қишлоқлик:
— Йўқ таний олмадим. Кеча кундуз ўзимни Аллоҳга бағишлаганман, менинг ҳаттоки ўз борлиғимдан ҳам хабарим йўқ, деди.
Шунда шаҳарлик:
— Шаҳарга келиб дастурхоним атрофида ўтирган эдинг, ойлаб меҳмоним бўлгандинг? Мени неча маротаба қишлоғингга таклиф қилган эдинг…, деб, ҳайратини изҳор этди.
Қишлоқлик:
— Билмадим, сени таниёлмаяпман, исмингни ҳам эслай олмаяпман, деди.
Шаҳарлик:
— Ҳаммаси тушунарли. Мен барча ҳақларимдан воз кечдим, фақат кеч бўлиб қолди. Бу ёғинли кунда бошпана бер, тонг отгирайлик, деди.
Қишлоқлик киши сўзида қаттиқ туриб боғ четидаги қоровул кулбасини кўрсатди ва:
— Ярим тунда бу кулбага бўри тушади, агар тонг отгунча кута олсанг, ўша жойда тунагин, деди.
Шаҳарлик киши ноилож рози бўлди. Болалари билан кулбага жойлашди. Қулига ўқ ёй олиб, кута бошлади. Бир маҳал ярим тунда бир бўрининг шарпаси сезилди. Ёйини кериб, нишонга олди ва бўрини отди. Бўри тепаликдан думалаб тушаркан шовқин эшитилди. Шовқиндан қишлоқлик «дўст» дарҳол ташқрига чиқти ва бақирди:
— Эй, воҳ! Эшагимнинг хўтигини отибсан!
— Йўғ-е, мен бўрини отдим. Шарпасига қарагин а!
Йўқ, хўтикни отдинг. Мен уни шовқинидан танидим.
Иттифоқо шаҳарлик чидай олмади. Юзинг кўзинг демай:
— Эй сен, ҳийлагар, нобакор… Бу қоронғу кечада хўтикни биласану, мени қандай танимайсан? Тунда хўтиғини таниган одам, куппа кундузи дўстини танимас эканми? Яна уялмай мен ориф одамман, кўнглимга Аллоҳдан бошқа ҳеч нарса сиғмайди, ҳатто ўзимни танимайман, дейсан-а!? Сен Аршнинг муҳаббат шаробини эмас, айрон ичибсан. Сенга ишонганнинг ўзи кўр ва кардир, деди ва шаҳарга равона бўлди.
(Дўст танлаш ўта мушкул вазифа. Нафсининг дўсти, аниқроғи, нафсининг қули бўлган нокаслардан вафо кутишнинг оқибати афсус-надоматдан ўзга нарса келтирмайди.
Тадбир ва эҳтиёт шуки, ёмонга қарши ёмон гумонда бўлмоғингдир. Бу билан муқаррар зиёндан қутиласан. Ҳикояда киши пухта, тадбирли ва ҳушёр бўлиши зарурлиги уқтирилмоқда.)
Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан

❤33
✍ Ибрат учун...
📖 Бозор одам шунчалар кўп кимдир сотади кимдир харид қилади. Келинг ўғлим олмадан олиб кетинг дехкончилигимиз, нарироқдан бир қари онахонни овози келди кизиқсиниб қарадим. Сочлари қордай оппоқ алам истироб чеккан кўзлари мунгли. Келинг ўғлим шу олмани олиб кетинг набираларим бор уларга егулик олиб кетаман кечдан бери оч қоб кетган жон болам. Бир бойвачча тўхтаб олма нархини суради олманг қанча шум кампир. Булар шунақада куряпсанми устамонлигини шунака қилиб пул ундиради бойлардан деди ёнидаги югурдагига. Кампир камбағал
бўлсада лекин уша бойнинг дунёсидан қимматлироқ ғурури боракан. Болам мен тиламчи эмасман сениям онанг бордир. Бойвачча ғижинди мани онамни узинга тенг қилма сассиқ кампир. Кампир одамлардан хижолат бўлиб атрофга қаради кейин секингина тарбия берган онажонинга рахмат болам деди. Бу сўзларни замирида қанча маъно бор ўзи биларди кампир. Бойвачча жахл билан олмаларни бир тепди олмалар хар томонга сочилиб кетди гудраниб гудраниб нари кетди.
Кампирни кўзидан икки томчи ёш юмалади бугун сағирларим нима ейди униям фарзандлари онаси бордир кампир қаргамади оғринди ич ичидан оғринди... Киссасини ковлади иккита нонга яраша пул бор апил тапил олмаларни йиғиштирди иккита иссиқина нонни олиб набиралари истиқболига шошилди.
Йўлда авария бўлибди деди шафёр... Камаз билан прадо, прадо мажағланиб кетибди одами ўша захоти ўлибди оёк қуллари хар томонга сочилиб кетибди боши узилиб кетибди ёмон бубти, кимдир у кимдир
бу деди лекин бу уша бойвачча эди. Йўўўқ кампир карғамади оғринди ич ичидан оғринди холос....

❤19
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бомдод намозининг қазосини чошгоҳгача ўқиса бўладими ёки чошгоҳдан кейин ўқиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдод ва ундан бошқа намозларнинг қазоларини куннинг уч маҳалида ўқиш мумкин эмас. Улар: қуёш чиқаётганда тахминан ўн дақиқа, тиккага келганда тахминан ўн дақиқа ва ботаётганда тахминан ўн дақиқа. Бошқа барча вақтларда ўқиса бўлади.
Бугунги бомдод намозининг қазосини қиём вақтигача яъни, қуёш тиккага келгунгача ўқилса, суннатини ҳам бирга қазо қилиб ўқилади, аммо бепарволик қилиб, қиём вақтигача Бомдоднинг қазоси ўқилмаса, Бомдодни ҳам фақат фарзи қазо қилинади, суннати ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
📖 ҲАЁТИМДА УЧРАТГАН ОДДИЙ АММО МАЪНОЛИ ГАПЛАР КЕТМА-КЕТЛИГИ.
ҲАЁТ СИНАГАН ҲИКМАТЛАР
⏳Энг яхши инсон аллақачон мени танлаб бўлган.
⏳Сен мени севги билан суғор, мен эса чиройли бўлиб ўсавераман.
⏳Бир қараши билан сенга табассум ҳадя эта оладиган инсонни қадрла.
⏳Бир кун келиб ҳеч кимни эшитгинг келмаса, албатта менга қўнғироқ қилгин, мен эса жим туришга ваъда бераман.
⏳Менга ёққан иш билан шуғуллансам, елкамда худди қанот бордек ҳис қиламан гўё.
⏳Учратганингизга қанча вақт ўтгани унча муҳим эмас: ҳафта, ой, йил ёки бутун умр.
⏳Агарда инсонни соғинсангиз, демак у инсон аллақачон сизнинг қалбингизни забт этиб бўлган, демак у сиз учун қадрли инсондир.
⏳Ўқишдан жинни бўлгунга қадар фақатгина бир қадам…
⏳Энг катта бахт бу – сизни севишларини ҳис қилиш, билишмас, айнан ҳис қилишдир.
⏳Севган мусиқангни ёқасан ва барса нарсани унутасан.
⏳Ёмғирни бирга кутиб олсак, учиш осонлашади.
⏳Мен ҳеч ким билан рақобат қилмайман. Мен фақат ягона бўлишим мумкин ёки шунчаки сеники бўлмай қолганим афзал.

❤10
#Ибрат
Гўзал тарбия
Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим:
- Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми?
- Ҳа.
- Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми?
У ўқиб берди.
- Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим. Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан нахл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтихон учун болакайдан узун суралардан бўлмиш бакара сурасини сўрадим. У Бакара сурасини ўқий бошлади. Болакай сўраларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики ман лол қолган эдим.
- Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми?
- Ҳа.
Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.
У суннатга ергашган одамга ўҳшамас эди.
У мени хайронлигимни кўриб:
Мани шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаятганингиз кўриниб турибди. Хозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.
- Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мани 3 нафар ўғлим бор. Ҳар бири ҚУРЪОНни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор. Қизалоғим "Амма" қисмини ёдлаган.
- Қандай қилиб?
- Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди.
Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди.
Аёлим Қуръон ёдлашда улар орасида рақобат руҳини тарбиялайди...
Мана солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл шудир!

❤30👏6👍2🔥1
Kelinlik sirlari.
"Siz eringizga shunday xizmat qiling-ki, u ham sizga qul bo'lsin, siz eringizga bir uy bo'ling-ki, u sizga ustun bo'lsin!"
1. Avvalo, qanoat sohibasi bo'ling, o'z holingizga shukr qiling. Eringiz uyga nima olib kelsa, u hox yeydigan, hox kiyadigan narsa bo'lsin, hushfe'llik va go'zal odob bilan qabul qilib oling! Eringizga tashakkur aytib hushnudlik ko'rsating.
• Zero baxtli bo'lmoqning yo'li o'z holiga shukr qilishdir.
2. Eringizga itoatli bo'ling. Qil deganini qiling, qilma deganini qilmang!
• Erga itoatda bo'lmoqlik uyida tinch va totuv yashashni istagan har bir ayol uchun suvdek zarurdir.
3. Eringizning ko'zi tushadigan joylarga e'tiborli bo'ling. Uyingizni ichkarisi va tashqarisini ozoda tuting!
4. Ust-boshingizni toza tuting. Bu eringizning qalbini o'zingizga rom etmoq yo'lidir. Eringiz sizdan faqat hushbo'y hidlarni tuysin. Dimog'iga yomon his aslo kelmasin.
• Sizdan jirkanishiga sabab bo'ladi. Shuni unutmang-ki, tozalik va ozodalik eng yaxshi hislatdir.
5. Ovqatini vaqtida tayyorlan, ya'ni ovqatlanish vaqtini hech qachon kechiktirmang. Eringiz qachon ovqatlanishga o'rgangan bo'lsa, o'sha paytda tayyor qilib qo'ying. U kelishi bilan darhol dasturxon soling.
• Shuni yaxshi biling-ki, ochlik insonni g'azabini qo'zg'aydi.
6. Uyqu va uyg'onish vaqtini yaxshilab bilib oling va unga amal qiling!
Eringizning uyquga yotish payti qachon bo'lsa o'sha zahoti o'rnini tayyorlab qo'ying.
• Uyqusizlik kishi asablarini buzib, uning ehtiros va muhabbatini so'ndiradi.
7. Eringizning moli va ashyosiga e'tiborli bo'ling. Uning mol dunyosini yaxshilab saqlang!
8. Eringizning qarindosh-urug'lariga hurmat ko'rsating. Doim ochiq ko'ngilli bo'ling va ularning tanqidlarini to'g'ri qabul qiling.
• Shunday qilsangiz eringizning hurmatini qozonasiz.
8. Eringizning sirlarini boshqalarga aytmang. Uning sirini o'zingizning siringiz kabi saqlang.
• Agar sirini aytib qo'ysangiz, uning ishonchini yoqotib qo'yasiz. Natijada orada dushmanlik paydo bo'ladi.
9. Eringizning dinga to'g'ri keladigan barcha buyruqlarini to'liq ado eting.
• Erining yuziga tik qarab, gapiga quloq solmaydiganla baxtsiz ayollardir.
10. Shuni yodingizda tuting-ki, eringiz hafa bo'lganda siz xursand bo'lishdan saqlaning!

❤15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак
✨Азиз диндошим муборак Жуманинг файзи барокати сизга бўлсин
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
😀 ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
✨Азиз диндошим муборак Жуманинг файзи барокати сизга бўлсин
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
😀 ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
ҚАЙНОТА
Бугун касбдош аёл- Жамила опанинг телефондаги суҳбатига беихтиёр гувоҳ бўлиб қолдим. Қўнғироқ қилаётган унинг ўғли эди :
- Ойи, - деди Дониёр салом-аликдан сўнг тажанглашиб ,- сизга ҳам қайнотангиз , яъни бобомлар ёш келинлик даврингизда "Уйга бориб ота- онамни кўриб келаман" десангиз "Йўқ ҳозир бормайсан" деб хўжайинчилик қилганмидилар ?
- Нима бўлди ? - ҳорғин сўради Жамила опа ёзаётган ишидан бош кўтармай
- Ээээ , -Дониёр ҳовуридан тушай демасди ,- келинингизга эрталаб уйига бориб келишга руҳсат бергандим. Бундан хабар топган адамлар "Бугун ҳеч қаёққа бормайсиз , индинга борасиз" деб дилини сиёҳ қилибдилар. Хуллас мени берган руҳсатим ҳеч гап эмас экан. Эр бўлиб хотинимга ўзимча бундоқ жавоб беролмасам...
- Тўхта ўғлим,- Жамила опанинг овози шу ерга келганда кескинроқ эшитилди,- сен менга савол бергандинг , энди жавобини эшит:
Тўғри бобонглар менга ҳеч қачон "У ерга фалон пайт борасиз , бу ерга фисмадон пайт борасиз" деб шарт қўймаганлар. Улар ҳеч қачон бизни ишга аралашмаганлар ҳам . Шунингдек сен ва укаларингга ҳомиладор бўлганимда кўнглим тусагани учун қишнинг авж чилласида дўконма- дўкон юриб шафтоли қидирмаганлар, набиралари соғлом дунёга келиши учун ҳар хафта баъзан қарзга бўлсаям фалон сўмлик дори- дармон, сархил мева сотиб олмаганлар. Келинлари туғруқхонада ётганда "Она- бола саломатми?" деб жонлари ҳалак бўлмаган. Туғруқхонадан чиқишимизда чиройли орзу-ҳавас билан чоп-чоп қилмаганлар. Набираларини ҳар эмланиш вақти келганда ишхонадан жавоб сўраб машиналарида ўзлари олиб бориб , ўзлари олиб келмаганлар. "Болажонларимнинг кашаси борми , памперси етарлими?" деб ҳудди адангдек кунда сўрамаганлар.
Тўғри бунинг учун бобонгларни айбламайман. Негаки бу ишларни бувинг ўз зиммаларига олгандилар-да. Биласан аданглар бувингга тортганлар. Аммо ўғлим , шуни яхши билки , бирор ерга бормоқчи бўлсам оила бошлиғи сифатида энг биринчи бобонглардан жавоб сўрардим, негаки буни аданг истардилар.
- Ойижон , мени кечиринг ,- узрли овози эшитилди Дониёрнинг,- келинингиз ҳам адамлар қачон руҳсат берсалар ўшанда боради уйига.
- Аданглар индинга ўзлари қуданикига бормоқчи эдилар. "Эртага Сирдарёга борганда балиқ олиб келиб , индинга қудаларимизни бир кўриб келайлик. Эркак қудамни анча тоби бўлмади, бир хабар олганча жимиб кетдик , жуда уят бўлди" деяётгандилар. Шу билан қайнотангга яхши кўрган балиғидан олиб бориб сюрпиз қилмоқчи бўлгандирлар. Сен бўлсанг...
- Бўлди Ойижон , барчасига тушундим ... Мени кечиринг. Ишдан қўйган бўлсам узр...
Жамила опа тармоқдан узилиб ўз хаёлларига андармон бўлиб қолди .
Мен эса аллақачон "ҚАЙНОТА" деган сўзни мағзини чақишга киришгандим.

❤25👏2
#Биласизми?
Савол: Ўқиганни шафоат қиладиган сура қайси?
Жавоб: Саҳиҳ ҳадисда келганидек, Мулк сураси.
Савол: Инсонни дажжолдан сақлаб қоладиган ўн оят қайси?
Жавоб: Каҳф сурасининг дастлабки ўн ояти.
Савол: Қайси сура бир мартада тўлиқ нозил бўлган?
Жавоб: Муддассир сураси.
Савол: Қайси сура Қуръоннинг ўркачи деб аталади?
Жавоб: Бақара сураси.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси сурани аёллар ўргансин деганлар?
Жавоб: Нур сурасини.
Савол: Қайси сура Ҳаворийлар деб аталади?
Жавоб: Соф сураси.
Савол: Видолашув сураси қайси?
Жавоб: Наср сураси.
Савол: Мерос ҳақидаги сура қайси?
Жавоб: Нисо сураси.
Савол: Қуръондаги энг буюк сура қайси?
Жавоб: Фотиҳа сураси.
Савол: Араб алифбосидаги барча ҳарфларни ўзида жамлаган оят қайси?
Жавоб: Фатҳ сурасининг охирги ояти.
Савол: Қайси сура кичик Нисо сураси деб аталади?
Жавоб: Талоқ сураси.
Савол: Қуръоннинг келинчаги қайси сура?
Жавоб: Ар Роҳман сураси.
Савол: Қайси сурани нажот берувчи деб аталади?
Жавоб: Таборак, Мулк сураси.
Манба: "Ҳикматлар" китоби.

❤12🔥1
Мадиналик икки йигит Туркияга сафар қилишга қарор қилдилар. Уларнинг бу сафардан кўзлаган мақсадлари иш топиш эмасди. Ёки бирон-бир университетга топшириш ҳам эмасди. Яна шонли аждодлари сингари Исломиятни ёйиш учун ҳам эмасди...
Улар бу ерда ўз шаҳарларида қилолмайдиган бир иш — тўйгунча спиртли ичимлик ичиш ниятида эдилар...
Улар Истанбулга етиб келиб, ичкилик сотиб олишди. Таксига ўтириб, ҳеч ким кўрмасин дея, шаҳар ташқарисидаги бир меҳмонхонага бориб жойлашдилар.
Меҳмонхона администратори рўйхатга қўяр экан, қаердан келганликларини сўради. Мадиналик эканликларини эшитиб хурсанд бўлиб кетди. Дунёнинг энг нурли шаҳрининг инсонлари бўлган бу йигитларга оддий хона бергиси келмади. Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васалламга бўлган ҳурмат ва мухаббат, у шаҳарнинг саодатли аҳолисига бўлган юксак эҳтироми туфайли, меҳмонхонанинг бутун бошли бир бўлагини ажратиб берди...
Меҳмонхона ҳодимининг бу ажойиб меҳмондўстлиги сабабини ўйлаб ҳам ўтирмаган йигитлар хоналарига жойлашдилар. Ярим кечагача Истанбулдан сотиб олган ичкиликларини ичишлик билан машғул бўлдилар. Бири ғирт маст ҳолга келди. Иккинчиси эса, оёқда аранг турар бўлди. Шундан сўнг икковлон ухлаб қолдилар....
Соат 5.30 да эшик тақиллади. Ким бўлиши мумкин бундай эрта тонгда? Дўстлардан бири уйғонди ва бир амаллаб эшикни очди. Ярим юмуқ кўз билан қия очилган эшикдан мўралади. Эшикда администратор турарди. У ҳеч нарсадан шубҳа қилмай деди:
- Бизнинг масжидимиз имоми бу ерда Мадиналик меҳмонлар борлигини эшитиб бомдод намозини ўқиб беришликдан воз кечди. Марҳамат қилиб тушинглар. Биз сизни пастда, масжидда кутамиз...
Йигит эшитган сўзларидан қотиб қолди....
Тезда шеригини уйғотди.
- Сен Қуръондан у-бу нарса биласанми?
У эса:
- Намоз ўқиб берадиган ҳолатда эмасман, деди.
Гуноҳ устида қўлга тушган жиноятчилар, ҳали тўла хушёрлашмаган дўстлар бу ноқулай аҳволдан чиқиш йўлини ўйлай бошлашди.
Бирдан яна эшик тақиллади.
- Бўла қолинглар. Жамоат кутяпти. Қуёш чиқишига оз қолди...
Бошқа чора йўқ!
Улар тез ваннахонага кириб, яхшилаб ғусл қилишди. Кейин пастга тушишди.
Хонақох худди жумадагидек одам билан тўла эди. Ҳамма уларга қараб жилмаяр, хуш келдингиз, дея назарлари билан саломлашишар эди.
Йигитлардан бири имомнинг ўрнига чиқди...
Такбири таҳримадан сўнг, "Фотиҳа"ни ўқий бошлади. Аллоҳ таъолонинг хузурида ўзининг бу тубан ҳолатидан уялганидан йигит йиғлаб юборди...
Жамоат ҳам Мадина соғинчидан ва Расулуллох соллаллоху алайхи васалламни эслаб, пиқ-пиқ йиғлай бошладилар...
Воқеа қахрамонининг ҳикоя қилишича:
- Икки ракаатда ҳам зўр-базўр замга "Ихлос"ни ўқидим. Чунки, мен "Фотиҳа" ва "Ихлос"дан бошқа ҳеч бир сурани билмасдим...
Намоздан сўнг одамлар саломлашиш учун мен томонга ёпирилдилар. Бирин- кетин мени қучоқлай кетдилар...
Бу воқеа икки дўстнинг ҳидоят топишларига сабаб бўлди.
Улар Мадинага қайтиб, илм олдилар.
Ҳозирда ўша намоз ўқиб берган йигит бир масжидда имом бўлиб, инсонларни Аллоҳнинг динига чақирувчи - ажойиб даъватчига айланган...
Баъзан Роббимиз шундай ҳолатларга соладики, бу нарса бизни тамоман ўзгаришимизга сабаб бўлади. Биз аввал қадрламаган нарсаларни қадрлашга ўргатади!
Аллоҳ хоҳлаган бандасини адаштиради. Ва хоҳлаган бандасини тўғри йўлга бошлайди!
Ибрат учун яқинларга юборинг!

❤19👍3
“ОТАЖОН, БИР СОАТ ВАҚТИНГИЗ НЕЧА ПУЛ?”
Ота ишдан одатдагидек кеч қайтди. Жуда чарчаган эди. Кичик ўғли уни остонада кутиб турган экан. Ўғил:
“Отажон, сиздан бир нарса сўрасам майлими?” деди.
“Марҳамат” деди отаси.
“Отажон, бир соатда неча пул топасиз?” деб сўради ўғил. Отасининг аччиғи келиб,
“Буни сенга алоқаси йўқ. Сенга нима бўлди? Нега бунақа бемаъни савол беряпсан?!” деди. Ўғил:
“Отажон, мен фақат шуни билмоқчиман. Илтимос, айтинг. Бир соатда қанча пул топасиз?” деди. Ота ўғлининг оёқ тираб туриб олганини кўриб,
“Жуда билгинг келаётган бўлса, майли, айтаман. Бир соатда икки динор топаман” деди. Бу жавобни эшитган ўғил бироз ўйланиб турди-да, кейин:
“Отажон, агар мумкин бўлса, менга бир динор қарз бериб туринг” деди. Отанинг ғазаби тошиб,
“Мендан пул олиб, арзимас нарсаларга ишлатиш учун бир соатда қанча пул топишимни сўраганмидинг?! Бор хонангга, ухла! Мен кун бўйи чарчаганман. Ишхонада асабларим толиққан. Сен билан майдалашиб ўтиргани вақтим йўқ” деди.
Бола индамади, кўзларидан ёш оқди, аста хонасига кириб кетди. Орадан тахминан бир соат ўтгач, ота бўлиб ўтган ҳодиса, ўғлига қўпол муомала қилгани ҳақида ўйлади. “Эҳтимол, боламнинг бир динорга эҳтиёжи бордир” деган гап хаёлига келди. Кейин унинг хонасига борди. Кириб,
“Ухлаяпсанми?” деди. Бола:
“Йўқ, ухламаяпман. Ҳалиям уйғоқман” дея жавоб берди. Ота аста гап бошлади:
“Боя сенга қўпол муомала қилдим. Бугун жуда оғир ва машаққатли иш куни бўлган эди. Мана, ол, бу боя сен сўраган бир динор”.
Болакай пулни олар экан роса қувонди. Ёстиғи остидаги бир динорни олдида, қўлидаги бир динорга қўшди. Буни кўрган ота ғазаб отига миниб,
“Ўзингда бир динор бор экан-ку, нега яна мендан пул сўрадинг?” деди. Шунда мурғаккина болакай сокин овозда:
“Боя пулим етмас эди. Энди пулларим икки динорга айланди. Бизга вақт ажратиб, биз билан суҳбат қилишингиз, ёнимизда бўлишингиз учун мен шу икки динорга сизнинг бир соат вақтингизни сотиб олмоқчиман” деди.
Азизлар, ҳикматли ва тўғри сўз қаердан келса ҳам, уни дарҳол қабул қилинг! Баъзида бундай сўзлар умрингизда фақат бир мартагина кўрадиган одамингиздан, баъзида эса яқинларингиздан келади.
Ҳурматли оталар! Фарзандларингиз ва аҳлу аёлингизга вақт ажратинг! Уларни эътиборсиз қолдирманг! Унутманг, уларнинг қалбларида сизга айтадиган кўп гаплари бор.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❤10👍1
Оқибатни кўрмадингизми?
Бечораман излаб юрибман,
Сиз йўқотиб қўймадингизми?.
Ўксиб-ўксиб, йиғлаб юрибман,
Оқибатни кўрмадингизми?.
Ҳувиллайди вужудим ёмон,
Замон бўлди, қандайин замон,
Бу аснода... яшашим гумон,
Оқибатни кўрмадингизми?.
Етим бўзлар кўз-ёши оқиб,
Олам инграр кўкларга боқиб,
Қайга кетдинг? олислаб қочиб,
Оқибатни кўрмадингизми?.
Ё.. Раб! бизга этмагин қаҳр,
Биз нотовон, биз ношуд баҳл,
Меҳр дилнинг гултожи аҳир,
Оқибатни кўрмадингизми?.
Наҳот қалбга тўлди дунёлар,
Меҳр қани?... қани вафолар,
Айтинг энди ақли-расолар,
Оқибатни кўрмадингизми?.
Эй.. одамзот! дилларни ҳушланг,
Муз-ҳаётни, тошларин ташланг,
Новқатийдек соғиниб яшанг!...
Оқибатни кўрмадингизми?.
Бечораман излаб юрибман...
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бечораман излаб юрибман,
Сиз йўқотиб қўймадингизми?.
Ўксиб-ўксиб, йиғлаб юрибман,
Оқибатни кўрмадингизми?.
Ҳувиллайди вужудим ёмон,
Замон бўлди, қандайин замон,
Бу аснода... яшашим гумон,
Оқибатни кўрмадингизми?.
Етим бўзлар кўз-ёши оқиб,
Олам инграр кўкларга боқиб,
Қайга кетдинг? олислаб қочиб,
Оқибатни кўрмадингизми?.
Ё.. Раб! бизга этмагин қаҳр,
Биз нотовон, биз ношуд баҳл,
Меҳр дилнинг гултожи аҳир,
Оқибатни кўрмадингизми?.
Наҳот қалбга тўлди дунёлар,
Меҳр қани?... қани вафолар,
Айтинг энди ақли-расолар,
Оқибатни кўрмадингизми?.
Эй.. одамзот! дилларни ҳушланг,
Муз-ҳаётни, тошларин ташланг,
Новқатийдек соғиниб яшанг!...
Оқибатни кўрмадингизми?.
Бечораман излаб юрибман...
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3👍3
Қизларингизга Аллоҳдан фақат солиҳ куёв сўрайвермай,уларга солиҳа қайнона ҳам сўранг.
Чунки қайнона жуда катта олий мактаб ва у даргоҳни олий баҳоларга битириш ҳамма келинга ҳам насиб бўлавермайди.
Оилада ўғиллар дадага эмас,онага ўхшайди.
Ўғил Онанинг ҳулқини такрорлайди.
Эсланг;
Фотима онамиз Росулуллоҳ алайҳиссаломга,Фотима онамизни ўғил фарзандлари оналари Фотима розияллоҳу анҳога ўхшагани сабабли Росулуллоҳ алайҳиссалом мени наслим Фотима орқали давом этти деганлар.
Шундай экан қиз узатишда қайноналарни ҳам сўраб-суриштирмоқ шарт.
Солиҳа онанинг ўғли ҳам солиҳ бўлиши аниқ.
Солиҳа қайнонанинг мактабида таълим олган келин эса ҳаётда қоқилиши қийин.
Ахир “Қайноналик келин қарқара келин,қайнонасиз келин масқара келин”деб бекорга айтилмаган.
Аёл кишининг ақли ўттиз ёшдан кейин камолотга қадам ташлайди.
Сиз ўн саккиз ёшида ўзга уйга узатган қизингизни яна ўн йил қайнона тарбия қилиб,ҳаётнинг паст-баландларини танитиб,Аллоҳ изни билан баъзи жойлардан ҳатлаб,баъзи жойлардан пастлаб ўтиш кераклигини ўргатиши,илмга йўналтириб,намозларини эслатиши,уни сабр билан жаннатга йўналтириши,набираларини ислом билан суягини қотириши учун қайнона-солиҳа,ўқимишли,тушунчали,кўпни кўрган бўлса айни муддао.
Ахир қизингиз эридан кўра қайнонаси билан кўпроқ вақт ўтгазади.
Эътибор берилса келинларнинг ҳулқи,тутими қайнонасиники тортиб кетади.
Шундай экан қизингизни икки дунёдаги бахтида қайноналарнинг ўрни катта.
Қизлар борган жойида ўн йил меҳнатига қўшиб
“Ҳоп бўладисини,
Билмай қилдимини,
Хато қилдим узрини,
Сиз мендан кўпроқ биласизини”аямай,қайнонасига ҳудди онасидек
суйганда ҳам,койиганда ҳам меҳрини бераверса,- ўша ерда томир отиб,униб-ўсади.
Йўқса эрни ота-онадан совутиб,алоҳида яшаш пайида ўзини ўзи энг олий мактабдан,эрни эса ота-она розилигидан маҳрум қилади ҳолос…

❤11👍7
Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир
(Бўлган воқеа)
Учинчи қизимни дунёга келтирганимдан сўнг эрим кутилмаганда вафот этдилар. Тақдирга тан бериб, тикувчилик қилиб, қизларимни боқиб катта қила бошладим.
Кичик қизим 10 ёшга кирган пайтлар эди... Бир куни шу қизим билан кўчада келаётсам, бир узоқроқда турадиган қўшни амаки ёнимиздан чиқиб қолдилар. Салом-аликдан сўнг қизимни кўрсатиб: "Эй, бу ану тезакка алмашиб олган қизингизми?", дедилар менга кўзларини қисиб, ҳазиллигини билдириб қўймоқчи бўлган одамдай. Қизим бир амакига, бир менга қараб довдирадию ҳаммаси уйга келгандан кейин бошланди.
"Ўзимни ота-онамни топиб беринг!"
18 ёшга киргунгача шу таҳдидни, шу тўполонни қилиб яшади. Орада юрак хуружидан касалланиб, ётиб қолдим. Парво ҳам қилмасди. Мени мажбурлаб қон ҳам топширтирди. Иккимизни қонимиз бир хил чиққанини билгач: "Ҳа, адашишган. Шифокорларнинг хатоси. Отамники билан бир хил чиқмасди барибир. Улар ҳам ўлиб кетганлар текширтирай десам...", дедию яна ўз қайсарлигида давом этишни бошлади. Иккита катта қизим синглисига насиҳат қила-қила чарчашганди. Қизим ўқишни битириб, катта жойга ишга кирди. Бир куни совға қилиб, шиппак кўтариб келибди. "Ўзимни онам бўлганингизда бундан ҳам зўрини олиб берардим", дедию заҳарини сочганча чиқиб кетди.
Умримни заққумга айлантирган ўша амаки...
Еган-ичганларим заҳарга айланган йилларим...
Нарсаларнинг энг яхшисини шу боламга едирдим, нарсаларнинг энг яхшисини шу боламга кийдирдимки зора шу тўполонлар тугаса деган ниятда. Лекин билмади... "Ота-онам бундан ҳам зўрини олиб беришган бўлишар эди", деб таъна қилишдан чарчамади. Тўйи куни сепларнинг энг зўри шу қизимники бўлди. Катталаримга қилмаган қиммат нарсаларни шунимга қилдим. Никоҳ куни хайрлашаркан, кўзимга кўзини лўқ қилиб: "Энди айтарсиза ўзимни ота-онам қаердалигини...", деганда йиқилдим.
© Зулфия Махмуд

❤1
ДИЛОЗОР
Катта келин Сабоҳат тушганидан сўнг иккинчиси Олима орадан беш йил ўтиб шу хонадонга кириб келди.
Дунёнинг ишлари қизиқ экан-да. Сабоҳат ва Олима тенгдош эдилар . Табиатан ичи қора Сабоҳатга бу яхшигина дастак бўлди. Ҳар икки гапнинг бирида қайниси суюб уйланган янги тушган овсини Олимани "қариқиз" дея ҳақоратларди . Ҳар икки гапнинг орасида институтининг талабаси бўлган овсинига "Бир кам дунё-да, ўргилай. Ҳар кимга ҳар нимадан берар экан. Биз даста - даста китоб қучоқламасак ҳам шугина ёшимизда учта фарзандни қучоқлаб ўтирибмиз, минг шукр" дея писанда қилишни унутмас эди.
Олима яхши оиланинг фарзанди эди. Овсинининг гаплари дилини қаттиқ ўйса хам янги хонадон аъзоларига сир бой бермас , билиб - билиб ишини қилар , билиб - билиб ўқишини ўқир эди.
Фарзанд билан давлатнинг эрта - кечи йўқ. Ўз вақти -соати билан Олима ҳам худди Сабоҳатга ўхшаб икки қиз ва бир ўғил кўрди.
Йиллар ўтди.
Сабоҳат ҳали ҳам дилозорлигини қўймади. Энди Олима билан тенгдош бўлса-да , барвақтгина куёвлар кўрганини оғиз кўпиртириб мақтана бошлади.
Аммо бу сафар Олиманинг дили оғримади. Ҳар доимгидек ўзи истаган , орзу қилган барча неъматларга эриштирган Аллоҳга шукр қилишни унутмади.
Аммо "Дилозордан - Худо безор" деганлари рост экан. Гарчи Олима Сабоҳатга ёмонликни ҳеч қачон раво кўрмаган бўлса- да, катта келиннинг ҳар доим мақталиб келинган оиласига биттада кўз тегди.
Сабоҳатнинг икки ака-укага қўш келин қилиб узатилган қизлари уч ой ўтмай баравар қайтиб келишди. Гарчи Сабоҳат ҳар икки куёвни - қуриб кетгур, жувонмаргларнинг "наркомань" - гиёҳванд бўлиб чиққанини ер муштлаганча қарғаб таъкидлашдан чарчамаётган бўлса- да , махалла-кўй тили бир қарич , аммо ҳеч бир ишда йўқ онасига қараб қизларининг нега қайтиб келганини тахмин қилиб қўяқолишди.
Ҳаёт деганлари Аллоҳнинг иродаси билан барини ўз ўрнига қўйиб қўядиган меъзон экан.
Мен буни Олиманинг қизлари ўз фарзандларини етаклаб ота уйларига келаётганларида Сабоҳатнинг қизлари уларга ҳавас билан мунғайганча дардли тикилиб кутиб олишаётганини кўрганда англадим. Ва шунда Сабоҳатнинг қизларига ҳам чин дилдан бахт тиладим. Менимча улар онасининг йиллар давомида овсинига қилган дилозорлиги учун етарлича жавобни берган эдилар...
"Катта гапиргандан кўра катта нон тишла " - ўзбек халқ мақоли.
Бу мақол сўнгсўз ўрнида эди ...

❤18
#Расулуллоҳ_ва_аҳли_байт
АХЛОҚ-ОДОБЛАРИ
Муомалалари: мулойим, ўта самимий, очиқ ва гўзал эди. У зот энг муомаласи осон киши бўлганлар. У зотни дастлаб кўрган киши ҳайбатларидан ўзини йўқотиб қўяр, яқиндан танигач, у зотни яхши кўриб қолар эди. Ҳеч қачон бировни камситмаганлар. Ҳар бир суҳбатдошга алоҳида аҳамият бериб қарар эдилар, шунинг учун уларнинг ҳар бири ўзини у зотга бошқалардан кўра яқинроқ ҳис этар эди. Қўл бериб кўришганларида қўлларини биринчи бўлиб тортиб олмас, суҳбатдошлари гапини тугатиб, ўз ихтиёри билан туриб кетмагунча суҳбатни бўлмасдан, сабр қилиб турар эдилар. Одамлар ичида энг шафқатли, энг меҳрибон ва энг раҳмдил, муомала борасида энг одобли, хулқ-атвор жиҳатидан энг оддий, ёмон ахлоқлардан энг узоқ киши эдилар. Ёмон ишларни қилмас, ҳаёсиз сўзларни сўзламас, бозорларда шовқин-сурон қилмас эдилар. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтармас, балки кечириб юборар эдилар. Ҳаммага бирдек бағрикенглик билан муомала қилар, одамлар учун меҳрибон ота бўлиб қолган эдилар.
Сабрлари: у зотдек сабр-бардошли инсонни дунё бошқа кўрмаган. Чунки Аллоҳ таолонинг Ўзи у зотга сабрлилик, чидамлилик, ҳалимлик ва кечиримлилик хислатларини инъом этган эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай азиятни, мусибатни бардош билан қарши олардилар. Озор кучайган сари у зотнинг сабрлари ҳам зиёда бўлиб борар, жоҳилларнинг жаҳолати кучайган сари у зотнинг матонатлари ортиб борар эди.
Қасос олишлари: ўзлари учун ўч олмаганлар, фақат Аллоҳнинг шариати поймол этилгандагина керакли чораларни кўрганлар.
Ғазаблари: у зот табиатан ғазабдан йироқ, розиликка мойил эдилар. Ғазаблансалар, фақат Аллоҳ учун ғазабланар, розиликлари ҳам Аллоҳнинг розилигига тобе эди. Ноҳақликка қарши шундай қаттиқ ғазаб қилардиларки, то ҳақ қоим бўлмагунича ғазаблари тушмас эди. Ғазабланганлари юзларидан билинар эди, баъзан қўлларини силтаб қўяр эдилар.
Ҳаёлари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта ҳаёли эдилар. Ҳаёлари чимилдиқдаги келинчакдан ҳам кучли эди. Бировга тик боқмас, тикилиб турмас эдилар. Бирон нарсани ёқтирмасалар, юзларидан билинарди. Ҳаё қилганларидан, ҳеч кимга у ёқтирмайдиган сўз билан мурожаат қилмасдилар. Бирортасини танқид қилишга тўғри келиб қолса, унинг номини айтмасдан: «Одамларга нима бўлдики, бундай қилишяпти?!» дердилар.
Омонатдорликлари: у зот ёшликлариданоқ «Амийн» (омонатли, ишончли) деб ном олгандилар. Пайғамбар бўлганларидан кейин душманлари ҳам буни эътироф этишга мажбур бўлишган.
Адолатлари: Қиличдан ҳам кескир ва тўғри эди. Адолат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асосий хислатларидан бири эди. Бу ҳақиқатни у зотнинг душманлари ҳам тан олишар, ҳатто баъзан у зотни ўз ўрталарида ҳакамликка танлашар эди. У зот асҳобларини бирдек яқин олар, уларни ажратмас эдилар. Ҳақдан бошқа тарафга қилча ҳам бурилмасдилар.
Тавозеълари: У зот ғоят тавозеъли ва кибрдан узоқ киши эдилар. Ўзлари учун одамларнинг ўринларидан туришларини ёқтирмас, асҳобларини бундан қайтарар эдилар. Фақиру мискинларнинг ҳолидан хабар олар, меҳмонга чақиришса, таклифни қабул қилар эдилар. Ўзларини эл қатори тутардилар. Илк бор кўрган киши у зотни асҳобларидан ажрата олмас эди. Ўзларига хизмат қилган кишига хизмат қилар, ходимларига ҳеч қачон «уфф» демас ва бирон ноўрин ишни қилгани ёки керакли ишни қилмагани учун койиб, уришмас эдилар. Мискинларни яхши кўрар, улар билан суҳбатлашиб ўтирар, жанозаларида иштирок этар эдилар. Камбағални камбағаллиги учун камситмас эдилар. Асҳобларини йўқлаб, одамларнинг аҳволини сўраб-суриштириб турардилар. Айрим ҳолларда пойабзалларини ўзлари ямар, кийимларининг йиртилган сўкилган жойини ўзлари тикар, ўзлари тозалар, қўй-эчкиларини соғар, ўз юмушларини ўзлари бажарар эдилар.
Вафодорликлари: у зот энг вафодор, яхшилик қилган кишига ортиғи билан яхшилигини қайтарувчи инсон эдилар. Умрлари давомида бирор марта бўлса ҳам, аҳдга вафо қилмаганлари ёки ваъдага хилоф қилганлари маълум эмас.
"Расулуллоҳ ва аҳли байт" китобидан.

❤13👍2
#Руҳият
Инсонга бериладиган энг кучли зарба унинг руҳиятига ҳамла қилишдир.
Ўзининг табиатидаги салбий ҳамда ижобий имкониятларига холис баҳо бера оладиган кишилар мутлақ хотиржамликни қўлга киритган инсонлардир. Чунки бундай кимсалар ўзларига билдирилган ўта яхши муносабатдан ҳовлиқиб, ёки ўта ёмон муносабатдан тушкунликка тушиб, ўзларини “йўқотмайдилар“. Яъни руҳан енгилмайдилар.
Айнан шу нарса уларни макр, таъмагирлик ёки фавқулодда юз берадиган ҳар қандай мавҳум вазият қурбонига айланиб қолишдан асрайди. Вазият маҳв этолмаган руҳан кучли шахсларни эса ҳар қандай куч билан синдириш, ҳатто букиш имконсиздир.
Ўзимизга четдан назар ташлаб, яхши-ёмон жиҳатларимизга холисона ёндашмоғимиз Ўзлигимизни англашимизга ёрдам беради. Фазилатларимиз билан бир қаторда нуқсонларимизни ҳам энг аввало ўзимиз учун тан олишимиз, қалбимиздаги кибрни йўқотиб, ҳаққоний баҳоимизни ўзимизга кўрсатади. Шундагина ташқи таъсирларга берилиб, ўзимизни ҳароб қилмаймиз.
Ҳечқачон ҳечкимга руҳиятингизни мажақлаб, сизни синдиришларига имкон берманг. Руҳи шикаста инсоннинг тирик мурдадан фарқи йўқ ва уни енгиш жуда осон бўлади.
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
Руҳан кучли бўлишнинг бунданда осон йўли ҳар ишни Аллоҳдан кўриб, тақдирга, ризққа иймон келтиришдир. Шуни юзаки эмас, чуқур ҳис этолган киши ҳаётидаги нотекисликларда ҳеч кимни айбламайди. Ҳеч кимни айбламаган киши ҳеч қачон маҳзун бўлмайди. Биргина қадарга чин маънода иймон келтиришнинг ўзида қанчалар енгилликлар бор биз учун. Биз эса нодон кимсалардек ҳамон айбдорлар излаб, ҳақ талашиб, ҳаётимизни заҳар-заққумга айлантириш ичра бардавоммиз. Аллоҳ барчамизга офият берсин.

❤7