📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23.5K subscribers
6.4K photos
2.15K videos
44 files
13.7K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ИФФАТ_2. 16.

—Тайёрмисан? -Беҳруз ака хонага кириб, менга қараб қолдилар. Уй кийимидан, кўча кийими анча фарқ қилади ахир.
—Тайёрман! -дедим нигоҳларидан бироз ўнғайсизланиб. —Нега қараб қолдиз?
—Ойим билан дадамга сабой тайёрлатиб келгандим. Сен дастурхон тузаб бер. Унгача мен елгилроқ кийиниб оламан. Кейин кетамиз.
—Ҳўп бўлади. Сизга аллақачон кийим тайёрлаб қўйганман.
Ўзим кийган кийимимга ўхшаб кетадиган кийимларидан тайёрлаб қўйгандим.
—Мен нима кийишимни доим ўзим танлардим. -деди тайёрлаган кийимларимга қараб.
–Бир сафар мен айтганимни кийинг. -эркаландим ёнига бориб.
—Менга ҳукмингни ўтказмоқчимисан? -ёлғондакам қошларини чимирди.
—Асло йўқ! Эркаланмоқчиман.
—Қарангга. -дедилар жиддийлик билан. —Бор дастурхон туза, мен ўзим хоҳлаган кийимимни кийиб тушаман.
Ўзимча аразлагандек чиқиб кетдим. Ошхонага тушиб, Беҳруз ака олиб келган егуликни ойижон ва дадажонга дастурхон тузаб, идишларга солдим.
Термоз-тефалда қайнаган сув бор. Аччиққина кўк чойни дамлаб қўйдим.
—Ойижон, сизларга чой тайёрлаб қўйдим. -дедим олдиларига бориб.
—Раҳмат қизим барака топинг. Яхши бориб келинглар.
Ойижон ҳисоб сўрамадилар. Демак, Беҳруз ака ҳаммасини ўзи айтиб бўлганлар.
—Шаҳноз бўлдингми? -зиналардан пастлаётган Беҳруз акага қараб юзимга кулгу югурди. Ўзи ҳам мен танлаган кийимни кийишни хоҳлабдиларда.
👍7820🔥12👏3
ИФФАТ_2. 17.


—Машинани мен ҳайдай. -машинасини кўчада қолдирган эканлар. Эшикни очаётганда айтган гапимдан, чимирилиб қаради.
—Эркак турганда аёл машина ҳайдаши бу яхшимас. -деди тўнт оҳангда.
—Ҳўп майлии, -лабимни буриб, айланиб ўтдимда олд ўриндиққа ўтириб олдим.
—Нима олдида кетмоқчимисан? -менга ғалати қарадилар.
—Ҳа нима қилибди. Ҳайдашга бермадингиз, энди олдини ҳам қизғонасизми? Зиқна! -дедим кўзимни сузиб, нигоҳимни уларга терс таърафга олиб.
—Ҳа майли, аёл-қизлар орқада ўтирса чиройли кўринармиди дейманда. -бош силкиб қўйиб рулга ўтириб калитни буради.
Менимча аввал унаштирилган қизларни жуда тортинчоқ, бўлган бўлса керак. Сезаман тинмай мени ўша қиз билан солиштиради.
Танимасамда у қизга ҳасадим келди. Йўлда умуман гаплашмадик. Беҳруз ака ўйчанг машина бошқарарди. Мен ҳам у қизни тинмай ўз билганимга тасаввуримда гавдалантирардим.

🍃🍃🍃

—Бу ер? -қаршимдаги афишага қарадим. «9Д».
—Қўрқдингми? Кирмайликми? -деди Беҳруз ака қўлини шимини чўнтагига солганча, ўша таърафга қараб тураркан.
—Ҳеч қўрқмайманда. Кирамиз! -бир қошимни кўтариб ўзимча керилгандек.
—Аниқми?
—Тиниқ!
«Қўрқув шаҳри» танлаган ролигимни кўриб Беҳруз ака такрор ҳайрат билан қарадилар менга.
—Қўрқмаслигингга ишончинг комилми?
—100%. Мободо сизда қўрқув бор эмасми?
—Нима?
—Қўрқаётганингизни тан олгингиз келмай, мени қайтаришга уринаётгандексиз.
—Шундай де? Юрчи бу ёққа. -гапим бир жойларига тегиб кетдиёв, қўлимдан судрагудек қоронғу хона томон юрдилар. —«Бўлди Беҳруз ака, тўхтатсин» деб минғирламагин кейин.
👍7120🔥6👏3
ИФФАТ_2. 18.

Қанотсиз парвоз қандай эканини ҳеч ҳис қилганмисиз? Мен завқ оламан шундай ўзгача нарсалардан.
Юрагинг тез уриши, ичингдан ғуборларинг чиқиб кетиши. Бу ҳаммаси ўзгача завқ беради инсонга.
—Ҳаммаси жойидами? -дедим нафас ростлаш учун, четдаги ўриндиққа ўтириб олган, Беҳруз акага жилмайиб.
—Аҳмоқ қиз, беш марта ҳам кирадими? -такрор-такрор янгиларига кираман деб, кўндириб Беҳруз акани ҳам киришга мажбур қилгандим.
Кеча аразлаб қолганимга кўнглимга қарадиларми? Ҳуллас, аҳмоқ хотини билан такрор-такрор кўрди «9Д»ни.
—Ўзингиз ҳам маза қилдингизку, ичингизда ғуборларингиз қолмади. -дедим кўзимни сузиб.
—Ҳақ гап, ростдан маза қилдим. Сенда ўзгача энергия бор. Инсонга ҳуш кайфият бағишловчи.
—Мени билсез, биларсиз. -дедим қош қоқиб.
—Юр овқатланиб уйга кетамиз... -Беҳруз ака қўлимдан тортқилаб машина томон юрди.
Бахтиёрман. Кўз тегмасин.

🍃🍃🍃

Кунларим бир маромда ўтарди. Беҳруз ака билан муносабатларимиз ҳам рисоладагидек эди.
Мен «эгов»лик қилиб ишлашга кўндирдим уларни. Дадамни фирмасида дероктор ёрдамчиси бўлиб ишлардим.
Ишимдан мамнун эдим.
Ҳаётимдан ҳам.
Токи ўша кунгача.
Беҳруз ака яна уйга маст ҳолда келиб, ойижон билан тортишгунгача.
Суҳбатдан менга энг оғир ботгани, Беҳруз ака ҳамон ўша қизни яхши кўришини айтгани бўлди.
👍7713🔥12😢5👏2
ИФФАТ_2. 19

Аллақачон тун чўккан, кечки овқат ҳам қилиб бўлгандик. Беҳруз ака негадир кеч қолдилар бугун. Камига қўнғироқларимизга жавоб ҳам бермади.
Уйқим келмай, шифтга термулиб ётарканман. Машина келганини эшитдим.
Аста хонамизда каридорга чиқдим. Биринчи қаватдан ойижонни овози келди. Беҳруз акани тергаётгандилар.
—Қаерларда юрибсан? Қандай бола бўлдинг сен? Қўнғироқларга жавоб бермайсан. Камига маст холда уйга келасан. Бу нима аҳвол?
—О-йиии, -ойижонни зардали тергашидан кейин, Беҳруз акани мастлиги сабаб, тутилиб гапиргани эшутилди.
–Сен нега ичдинг-а? Даданг, мен, келин ҳавотирдан ўлай дедикку. Дадангни қон босими ошадиган бўлиб қолган. Шуни ўйласанг бўлмайдими?
—Ойи, у пок экан. -деди Беҳруз ака, ойижонни гапини эшитмагандек, ўз сўзини айтиб.
—Нима? Ким ҳақида гапиряпсан?
—Феруза! -шу исмни эшитиб кўксимга кучли санчиқ тургандек бўлди. —Мен шошилдим ойи. Мен жаҳлга берилмаслигим керак эди. Уни кутишим керак эди.
—Бас қил ҳой бола. Шаҳноза эшитиб қолади.
Беҳруз акани гапидан ичимда вулқон отилгандек, рашкдан қизий бошладим. Ўйларим мени куйдираётганди.
—Эшитса-эшитар. -деди Беҳруз ака, бироз зарда билан. —Сиз сабабчисиз ҳаммасига. Бошидан Ферузани ёқтирмагансиз. Уни ўғирлашлари сизга қўл келди. Сизни фойдангизга ишлади. Бир зумда орага Шаҳнозни тиқиштириб қўя қолдингиз.
—Беҳруз...
—Ойи уни йиғлаганини кўрганингизда эди. Мен унга аламда қилган жирканч, таклифим уни бунчалик қон йиғлатганини билмагандим.
У жуда йиғлади. Унга жуда ачиндим.
Бориб юпатгим келди. Аммо...
Аммо уни олдига боролмадим. Уни овутишга ҳаққим йўқ мени.
Агар сиз мажбурламаганингизда, уни ўша эри эмас, мен овутган бўлардим. Аммо ҳаққим йўқ ойи. Ҳаққим йўқ! -оёқда зўрға турган бўлсалар ҳам, шунча гапни тўкиб солди.
—Беҳруз ҳаётингдан норозимисан? Феруза сени тақдиринг эмас эканда болам.
—Энди ўзингизни шундай оқлаяпсизми? -ойижонга совуқ гапирди Беҳруз ака.
—Ҳўп мажбурлабман ўша пайт. Ҳозирчи? Айт Шаҳнозани ҳаётингда заррача ўрни йўқми?
Бу саволни жавоби менгаям қизиқ эди. Бутун вужудим қулоққа айланиб, уларни юқоридан кузатиб турардим.
👍5717🔥11👏3🤔2
ИФФАТ_2. 20

—Ўрни бор! -зулмат ичра нур топгандек қандайдир ҳурсандчилик эгаллади вужудимни.
—Ўрним бор. -пичирладим аста. Мен Беҳруз акани жуда яхши кўраман. Турмушимизни учинчи ойини яшаяпмиз. Жуда меҳр қўйдим уларга.
—Албатта ҳаётимда ўрни бўладида, ахир у хотиним. Аммо мана бу ер. -кўксига муштладилар. Сал олдин юзимга ёйилган, табассум ўз-ўзидан мени тарк этди. —Бу ер, бугун у йиғлаганда. Уни бошқаси қучиб, овутганда адо бўлди.
Эҳ Беҳруз ака, сизни бу гапларингиздан мен адо бўлдим.
Ортиқ бу оғриқли суҳбатни тинглолмайман. Оёғимга тош бойлагандек хонамизга кирдим. Кирдиму, эшикни ёнгинасига, деворга суянганча йиғладим. Алам қилди, хўрлигим келди.
Нега тақдир бундай?
Нега қалблар севади, умид учқунлайди. Охирида, ҳаммаси яксон бўлади...

Қанча вақт ўтди билмайман. Эшик очилгани сабаб.
Аниқроғи очилганда, менга урилгани сабаб, юмиб олган кўзларимни очдим.
Беҳруз ака, чайқалганча кириб келдида, шундайича ўзини ётоққа отди.
Бироз нима қилишни, нима ўйлашни билмай, қараб турдим.
Кейин устидаги кийими ётишга ноқулайлиги учун, устки кийимини ечиб қўйишни ўйладим.
—Кечир мени Ферузим... -дедилар костюмини ечиб бўлай деганимда мени маҳкам қучиб.
Жуда алам қилди. Бўғила бошладим.
—Мен Феруза эмас, Шаҳнозаман! -дедим алам билан. —Йўқ Феруз йўқ сиз учун йўқ Феруз. Етар энди иккингиз ҳам ўз йўлингиздан кетдингиз. Нега ўтмишни орамизга тиқаверасиз? -дедим бир нафасда гапириб ҳаммасини. Нафас олишим тобора қийинлашиб бораётгандек эди гўё.
👍9213🔥8🤔6😢4🥰1
🔥IFFAT🔥 yangi qismlar uchun endi toʻlov 8000 soʻm!!! Toʻliq mutolaa qilmoqchi bolganlar @A_lixan ga murojaat qiling!!!
👍11
МУҲАББАТ.
Ўшанда унинг ёши қирқда, эрининг ёши эса йигирма бешда эди.
У эрига жуда меҳрибон, уни бутун қалби ила яхши кўрар эди.
Ёши катта бўлсада эрини яхши ҳис қилар эди.

У турмуш ўртоғига ёши катталигини ҳис қилдирмаган. У жуда бой аёл эди. Аммо у эрига энг катта бойлиги у, яъни эри эканлигини сингдира олган эди.

Агар сенга биров севги ажиб ишлар қила олади деса ишон.
Ваҳий тушиши бошланди суюкли Набиййимизга.
Илк бор фариштани кўриш. Бу жуда қўрқинчли эди.
Бу даҳшатдан ва титроқлардан сўнг албатта кимнингдир юпанчи лозим эди.

Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шижоатли амакилари Ҳамза розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига бормадилар.

Меҳрибон амакилари Абу Толибнинг ҳузурига бормадилар.

Вафодор дўстлари Абу Бакр розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига бормадилар.

Тўғри суюкли рафиқалари Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг олдига бордилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни бутун бир қўшинга тенг куч эканини билар эдилар.

Ўйлаганларидек бўлди. Ҳадича розиёллоҳу анҳо у кишини ўраб қўйиб, фазилатларини эслатиб юпатиб сўнгра Варақа ибн Навфалнинг ҳузурига олиб борди.

У зотнинг пайғамбар бўлганларини билгач биринчи бўлиб иймон келтирди. Бутун молини Аллоҳ ва Расули йўлида фидо қилди.

Ҳадича розиёллоҳу анҳо вафот қилди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга дунё қоронғу бўлди.
Аллоҳ таоло у зотни самога кўтарди гўё юпанч учун.

Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилдилар, яна уйландилар. Аммо ҳеч ким Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг ўрнини боса олмади, тўлдира олмади.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам олтмишга яқинлашиб қолганларида саксон ёшли кампирларга чопонларини ечиб, ерга тўшаб унга онахонларни ўтиришга таклиф қилганлари мушоҳада қилинган эди.

Атрофдаги ажабланган кишиларга "булар Ҳадичанинг дугоналари" дея изоҳ берган эдилар.

Бир куни уйларига бир кампир келди. Бундан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ниҳоятда шод бўлдилар, марҳаболар айтдилар.

Бундан Оиша розиёллоҳу анҳо таажжубландилар. Бунга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам :
"Бу Ҳадичанинг вақтида келиб турар эди", дея изоҳ берган эдилар.
"Ҳадичанинг вақти".
Эътибор бердингизми? Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам замонни "Ҳадичанинг вақти" ила ўлчаяпдилар.

Баъзан қўй сўйсалар уни бўлаклаб "Ҳадичанинг дугоналарига ҳам беринглар" дер эдилар.

Анас розиёллоҳу анҳу айтадилар:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга бирор нарса келса "буни фалончи аёлга беринглар. У Ҳадичани яхши кўрар эди" дер эдилар.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам фақатгина Ҳадичани эмас, Ҳадичани яхши кўрганларни ҳам яхши кўрар эдилар.

Муҳаббат эркакликка нуқсондир дейдиганлар ва муҳаббатни, вафони ва эътиборни изҳор қилиш шахсиятни заифлаштиради деганлар хато қилишади.

Мана, инсонларнинг саййиди Ҳадича онамизни яхши кўраяпдилар.

Ҳиссиётларингиздан хижолат бўлманг.
Умрингиз охиригача муҳаббат билан яшанг. Дунёда ҳалол муҳаббатдан гўзалроқ ҳеч нарса йўқ.

Қалби қаттиқликни эркаклик дейдиганлар хато қилишади. Эркаклик аёлга бўлган меҳр, муҳаббат, эҳтиром ва чиройли муомала билан бўлади.

Аёлларга нисбатан қамчингдан қон томсин деганлар хато қилишади. Аёлга муҳаббат билангина эга чиқиш мумкин холос!
Адҳам Шарқовий.
👍6414😢6
👴 Donishmand cholning ibrati 📜

Qadim zamonda bir qishloqda donishmand chol yashar edi. U juda oqil, kamtar va sabrli inson edi. 🌿

Bir kuni qishloqning boy va takabbur savdogari uning oldiga kelib:

— Ey chol! Sening donoliging haqida hammadan eshitdim, lekin men senga bir savol bermoqchiman. Agar javob bersang, seni hurmat qilaman, aks holda esa bu qishloqning eng nodon odami deb atayman! 🤨

Chol jilmayib:

— Xo‘sh, savolingni ber, o‘g‘lim, — dedi.

Savdogar kaftini ochib, unda bir kichkina kapalakni ushlab turardi. 🦋

— Ayting-chi, bu kapalak tirikmi yoki o‘lik? – dedi u hiyla bilan. Agar chol "tirik" desa, u darhol kapalakni ezib o‘ldirardi, agar "o‘lik" desa, qo‘lini ochib, kapalakni uchirib yuborardi.

Chol esa xotirjam jilmayib:

— Bolam, bu kapalakning taqdiri sening qo‘lingda! – dedi.

Savdogar hayratdan lol qoldi. U angladiki, hayotda hamma narsaning natijasi insonning o‘z qo‘lida ekan. Uning g‘ururi sindi va u donishmand cholning donoligidan ibrat oldi.

Shundan keyin u ham kamtar va adolatli inson bo‘lib yashadi. 🤲
👍285
🥀 G‘urur va Tavba 🤲

Bir kuni bir boy savdogar bozorning o‘rtasida odamlarni mensimay, ularga buyruq berib turardi. 💰👑 U o‘zini hamma narsadan ustun qo‘yar, hech kimga yaxshilik qilishni xohlamas edi.

Bir kun u yo‘lda keksa bir faqirni ko‘rdi. Chol undan bir burda non so‘radi. 🍞

Savdogar kulib:

— Sen menga kim bo‘libsan, mendan narsa so‘rashga haqlimisan? Men dunyoning egasiman! – dedi takabburlik bilan.

Chol yengil tabassum qildi va shunday dedi:

— Boylik seniki emas, uni faqat vaqtincha saqlayapsan. Bir kun kelib, sen ham menday hech narsasiz qolishing mumkin. 🕊️

Savdogar qattiq kulib ketdi va cholni haydab soldi.

Kunlarning birida savdogarning kemasi bo‘ron tufayli cho‘kib ketdi. 🌊 U hamma boyligini yo‘qotdi va nochor ahvolda qoldi. Odamlar unga yordam berish o‘rniga yuz o‘girishdi, chunki u hech kimga yaxshilik qilmagan edi.

U bir necha kun och yurib, ohiri qariya cholning uyiga keldi va unga yalinib dedi:

— Meni kechir, sen haq ekansan! Mening g‘ururim ko‘zimni ko‘r qilgan ekan...

Chol unga ovqat berdi, kiyim berdi va:

— Kech bo‘lsa ham, haqiqiy boylik saxovat va kamtarlik ekanini anglaganingga shukr! 🤲

Shundan keyin savdogar o‘z hayotini butunlay o‘zgartirdi va faqirlarga yordam beradigan inson bo‘lib qoldi.

Xulosa: Boylik vaqtinchalik, lekin mehr-oqibat abadiydir! ❤️
👍304🔥1
🚗 Tezlik va Natija

Jasur yosh, boy va g‘ururli yigit edi. U tezlikni, qimmatbaho mashinalarni va shon-shuhratni yaxshi ko‘rardi. 🏎️💨 Instagramida minglab kuzatuvchilari bor edi, har kuni yangi mashinasini ko‘rsatib maqtanardi.

Bir kuni do‘stlari bilan tungi drag-reysga chiqdi. Hammasi tezlikni oshirib, biri-biridan o‘tishga harakat qilardi. Jasur esa hammadan ustun bo‘lishni xohlardi. U gazni oxirigacha bosdi... 🌪️

Shu payt oldida yo‘lni kesib o‘tayotgan bir keksa kishini ko‘rib qoldi! U tormoz bosishga ulgurmadi... 🚨💥

Ko‘z ochib yumguncha hamma narsa o‘zgardi. Jasur hushiga kelganda, kasalxonada yotganini ko‘rdi. U oyoqlarini his qila olmasdi... Shifokor unga qattiq qarab dedi:

— Afsus, siz endi yura olmaysiz.

Shu lahzada Jasurning hayoti butunlay o‘zgardi. U ilgari maqtangan mashinalari, shon-shuhrati va boyligini esladi, lekin endi bularning bari foydasiz edi. 🥀

Kunlar o‘tib, u ijtimoiy tarmoqlar orqali boshqa hayot kechira boshladi. Endi u odamlarni ogohlantirar, hayotning haqiqiy qadri haqida gapirar edi.

U yangi post yozdi:

— "Tezlik – lazzat emas, hayotingizning eng katta xatosi bo‘lishi mumkin. Men endi yura olmayman, lekin hech bo‘lmaganda boshqalarga saboq bera olaman. Sekin haydang, hayotni qadrlang! 🚦❤️"

Uning hikoyasi minglab odamlarning hayotini o‘zgartirdi. Endi ko‘pchilik tezlik haqida o‘ylaganda, Jasurning ibratli hayotini eslaydi...

Xulosa: Hayot shoshishga emas, qadrlashga arziydi. ❤️
👍346😢3
🚗 ЙЎЛ ТАНЛОВИ 🛣️

Шоҳруҳ ҳаётида биринчи марта жиддий қарор қабул қилиш арафасида эди. Уни икки йўл кутарди: хафсиз ва оддий ҳаёт ёки орзусини рўёбга чиқариш учун таваккал қилиш.

У банкда ишларди. Маоши яхши, барқарор иш, лекин ҳар куни бир хил: эрталаб офис – кечқурун уй. Ҳар куни кўзлари соатга тушарди, гўё вақт ҳеч қачон ўтмаётгандек. Унда шунчаки яшаш бор эди, лекин ҳис қилиш йўқ эди…

Бир куни телефони жилдиради. 📞 Таниш овоз:
— Шоҳруҳ ака, биз стартапга янги ижодкор керак. Сиз бизга қўшиласизми?

Бу унинг болаликданги орзусини рўёбга чиқариши мумкин бўлган имконият эди! Лекин хавф ҳам бор: нотаниш жамоа, кафолатсиз даромад, ишончсиз келажак.

🕰 У туну кун ўйлади.

Оқшомда машинани ҳайдаб, шаҳар кўчаларида юра бошлади. Йўл иккига ажраладиган жойга етди:
🔹 Бир тараф – уйи томон, хавфсиз ва оддий ҳаёт.
🔹 Иккинчи тараф – стартап жамоасига, номаълум келажакка олиб борувчи йўл.

Қўллари рульни қўйиб юбормади, кўзлари олдид анча олдин қилган тушини кўра бошлади: эркин, ўз бизнеси бор, одамларга ёрдам берадиган Шоҳруҳ.

У бир неча сония ўйлаб турди. Юраги урарди. Кейин эса… рульни кескин буриб, номаълум йўлга қараб ҳаракат қилди! 🚀🔥

Шу кечадан сўнг унинг ҳаёти бутунлай ўзгарди. Қийинчиликлар бўлди, иккилантирувчи кунлар ҳам ўтди, лекин у ҳар куни ҳаётни ҳис қилиб яшай бошлади!

Ҳаёт – танловлардан иборат. Қайси йўлни танлаш эса – фақат сенга боғлиқ!
👍427👏2
Yangi hikoya!!!! 🔥IFFAT🔥
👍2🔥1
ИФФАТ_2. 21.

—Жим! -деди Беҳруз ака, ич-ичимдан йиғи тошиб кела бошлади. —У ҳеч қачон йўқ бўлмайди. У доим мана шу ерда яшайди. -юрагига қўлини қўйиб деди.
—Унда мен йўқ бўламан! -дедим алам билан.
—Асли ҳаётимга кирмасанг ҳам майли эди. Ўзи нега менга турмушга чиққансан? Йўқ десанг бўлмасмиди? -кўзлари сузилиб, гапираркан. Менга жуда алам қилди.
—Ҳали ҳам кечмас, чиқиб кетишим мумкин! -деди мени сиқиб турган қўлидан озод бўлар эканман.
—Яхши бўларди. -Беҳруз ака ўзини ортга ташлади. Мен тек қотдим. Шу туриш анча ўйландим. Тонг жуда узоқ куттирди мени....

🍃🍃🍃

—Қизим бу нима деганингиз? У мастликда нима деганини билмаган. Биб-бинойидек яшаётгандингизку.
—Мастлик-ростлик дейишади ойижон. Қарорим қатъий, мен кетаман. Дадамни ҳайдовчиси келяпти.
—Қизим майли, 3-4 кун, уйингизда дам олиб ўйланг. Аммо ҳа деганда ажрашаман деманг.
—Билмадим ойижон, келажаги йўқдек бу турмушни.
Телефонимга қўнғироқ бўлди. Машина келибди. Ойижон билан хайрлашиб, бир нечта кийимларим солинган сумкани олиб ташқарига йўл олдим. Ойижон чиқа-чиққунимча «хато қиляпсиз» деб чарчамадилар. Аммо бу мени тўхтатиб қола олмади.
👍7016🔥6🥰1
ИФФАТ_2. 22


—Қизим қароринг қатъийми? Тўйингизга уч ой бўлиб-бўлмай, остонамга қайтиб келиб олишинг...
Бу мени тиришқоқ қизимга тўғри келмасди.
—Дада менга озроқ вақт керак. Яхшилаб ўйлаб олишим учун.
Дадам қайтишимдан қанчалар норози эканликлари юз-кўзидан маълум бўлиб турса ҳам, сиртига чиқармадилар.
Ойим билан кўз уриштириб қўйганидан англадимки, ҳали хонамда онам, якка тартибда тергов қиладилар.
Хонамга кирдим, бир неча ой олдин бу хонада бахт уфуриб турарди. Орзуларим бир олам, ўзим интиливчанг қиз эдим. Қизиқ нега бир зумда таслим бўлди бу сафар?
Бироз ухлаб олмоқчиман!

🍃🍃🍃

—Дадаси энди нима бўлади? Одамлар нима дейди? -Шаҳнозани онаси Шаҳиста эридан тортиниб сўради. Эрини қандай кайфиятда эканини тўлиқ англай олмаётганди, ҳозирги вазиятда.
—Сен қизинг сал ўзига келиб олгандан кейин аста гап ол. Оила ўйинчоқ эмас, агар арзимаган сабаб бўлса, ўзини йиғиштирсин. Ҳозир келишидан қаттиқ гапирсак, чўкиб қолади. Ҳар таърафлама ўйлаб иш қилиш керак.
—Ҳўп дадаси, мавридини топиб, аста аниқ сабабини билишга ҳаракат қиламан.
—Яхши. Онаси аччиқ кўк чой дамла. Бошимга оғриқ кирди.
—Ҳўп дадаси, ҳозир дамлаб келаман. -Шоҳиста шундай деб чаққонлик билан ошхонага йўл олди.
👍7818🔥8🥰2
ИФФАТ_2. 23

🍃🍃🍃

—Шаҳноозз... -бош оғриғи билан уйғонган, Беҳруз, ётган жойида бошини ушлаганча Шаҳнозани чақирди. —Шаҳнооз. Қаерда қолди бу қиз?
Истамайгина ўрнидан туриб ювиниш хонасига кириб кетди.
Муздек сувда юзларини чайгач, сал кўзи очилди.
Аммо бош оғриғи қолмади.
Юз-қўлини артиб, пастга тушди.
—Ассалому алайкум ойи, яхши дам олдингизми? -ошхонада ўйчанг ўтирган онасига салом берди. Онаси юзига ҳам қараб қўймагани сабаб, ҳайрон бўлди. —Нимадир бўлдими ойи?
—Дард бўлди! Бало бўлди! -зарда қилди онаси. —Шайтонни сувига бўкмай ҳар бало бўлгур. Ниятингга етдингми? Мана хоҳламаган турмушинг тугади. Энди Ферузани эри билан ажраштириб олиб келда, агар эпласанг. Ўша билан яшайвер.
—Тушунмадим, бу билан нима демоқчисиз? Шаҳноз қаерда?
Беҳруз тушунмай, сўради.
—Кетди Шаҳноза.
—Ишгами?
—Уйига...-ҳамон заҳарҳандалик билан жавоб берерди онаси.
—Уни уйи шу уй. -деди Беҳруз чимирилиб.
—Ота уйига кетди.
—Мендан рухсат сўрамаганди.
—Меҳмонга кетибдимики рухсат сўраса. -ҳуноби ошди онасини. —Аразлаб кетди хотининг.
—Нега аразлаб кетади? -Беҳруз тушинмагандек сўради.
—Сениям, хотининг палончи ака пистончи акалаб суйкалса ўлтирибла қўясан. Аёллар ожизада, аразлаш билан чекланади.
—Ойи рости ҳеч нарсани эслолмаяпман. -Беҳруз ўтган сафар ҳам, мастликда Феруза деб ётоққа тортганидан гина қилган, ва шарт қўйгандек гапирган, Шаҳнозани эслаб, стулга ўтириб бошини ушлади.
«Мени менлигимча кўра олсангиз шу ердаман. Аммо бошқача бўлса сизни тарк этаман.»
👍869🤔4👏2
ИФФАТ_2. 24.

🍃🍃🍃

—Қизим, нима бўлди ўзи? Нега аразлаб келдинг? -кундузи билан қизига гап очмаган Шоҳиста, кечга яқин қизидан гап олишга уринди. Эри келса ҳисоб сўраши аниқ. Шунга аниқлик қиритиб олиши керак.
—Ойи бу ҳақида гаплашишни хоҳламайман. Мени сўроқ қилманг. -Шаҳноза бу мавзуда суҳбатлашгиси келмади.
—Даданг ҳақиқатни билмоқчи. -деди онаси гапни дангал гапириб. —Қизи эканинг учун, ўзингдан очиқ сўролмайди. Аммо қизиқяпти келишинг сабабига.
—Арзимас сабаб. -кўзларини олиб қочди Шаҳноза.
—Бизни қизимиз арзимас нарсага араз-гина қиладиган қиз эмас. -Шоҳиста қизини кўзлари ёшланганидан керакли гапни топиб гапирганини фахмлади.
—Ойиии, -деди Шаҳноза эрталаб келиб, хонасига кирганидан сал ўтиб, Беҳруздан қўнғироқлар ёмғири ёғгани сабаб, ўчириб қўйган телефонидан нигоҳини узиб онасига қараркан. —Илтимос мени озгина сиқувга олманглар. -деди эри билан ўртасидаги гапларни ошкор қилгиси келмай.
—Майли қизим, лекин бир гап айтай сенга. Арзимаган нарсага аразлаш яхши эмас. Ўйла...
Оиланг бузилишига арзирли сабабинг.
Совуқчилик бўлса илитишга ҳаракат қил. Эринг суймаса суйдир, керак бўлса ўт бўлиб куйдир.
Оилани сақлаб қолишда аёлларни ўрни катта. Шуни унутма, терс бурилиб кетаверсанг бу оила-оила бўладими? Ҳаракат қилишинг керак оилангни сақлаш учун.
👍724🔥4🤔4👏2
ИФФАТ_2. 25

—Нима учун ойи? Нима учун аёллар ҳаракат қилиши керак? Нима оила фақат аёлларга керакми? Шундай бўлса нега уйланади эркаклар.
Эр суймаса хотин айбдор, оила нотинч бўлса хотин айбдор.
Эр нафсини, ҳирсини тия олмай, ҳиёнат қилса ҳам хотин айбдор.
Хотин... хотин.... хотин...
Пой-патак бўлиб ўлиб кетса, кошки кимдир ачинса. Ўша маъсулиятсиз эр уйланади қўяди. Бечора хотинни қабри совимай. Яна нима «эркакчилик...»
Аёллар турмушга чиқса, «садоқатини сақласа яхши эди.»
Етареэй...
Қарсак бир қўлдан чиқмаганидек, оила ҳам бир шахсни ҳаракати билан мустаҳкам бўлиб қолмайди.
Икки таъраф ҳам ҳаракат қилиши керак.
Оиламиз керак бўлса Беҳруз ака ҳаракат қиладилар. Бўлмаса бу турмушни чўзишдан маъно йўқ.
Шаҳноза гапириб бўлгач, бошигача ўраниб ётиб олди. У истайди, турмуш ўртоғи у ўзи учун ҳаракат қилишини.
—Демак сен, эрингдан ҳаракат кутяпсан. Майли кутайлилчи...
Аёл экан. Она эканда, бир таърафдан қизини гапларида жон бордек туйилди. Хўрсиниб қўйганча чиқиб кетди.

🍃🍃🍃

—Қайсар нега қўнғироқларимга жавоб бермади? Камига бутунлай ўчириб қўйибди яна. -Беҳруз бироз ишларидан бўшаб Шаҳнозага нечанчидир марта қўнғироқ қилганди. Ўчиқ кўрсатгани учун ҳуноби ошди.
—Қандай ортига қайтарсам экан энди уни? Бунчалик сўзида қаттиқ туриб олиши ҳаёлимга келмабди.
Ферузани унитишга ҳаракат қиляпманку, аммо кечаги у ҳақидаги ҳақиқат....
«Кўнгил қўйган инсоним поклигимга амин бўлиш учун, ётоққа таклиф қилгандаги ҳис қилган алам-у, изтиробимни билмайсиз сиз.»
Беҳрузни ҳаёли яна Ферузага кетди. Уни айнан ўзига тегишли гапини эслаб ўйга толиб қолди.
👍10015🥰6👏3😢3🤔2
🔥IFFAT🔥 yangi qismlar uchun endi toʻlov 8000 soʻm!!! Toʻliq mutolaa qilmoqchi bolganlar @A_lixan ga murojaat qiling!!!
👍61