Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
104 subscribers
271 photos
233 videos
1 file
658 links
Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))

Раҳмат!

Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
Download Telegram
#Кун_ҳикояси

МЕҲНАТ ҚАДРИ

Ўқимишли ва билимли бир йигит катта катта компанияга юқори лавозимли ишга ариза топшириш учун борди. Дастлабки суҳбатдан ўтгач, компания директори якуний қарорни чиқариш учун йигит билан шахсан ўзи суҳбатлашмоқчи бўлди. Йигитнинг ишга кириш учун тўлдирган анкетасини кўздан кечираётиб у мактаб давридан магистратура давригача аъло баҳоларга ўқиганини кўрди. Шунда директор сўради:
- Ўқишинг учун отанг пул тўлаганми?
- Отам бир ёшлигимда оламдан ўтган. Мени онам ёлғиз ўзи катта қилган. Ўқишим пулини онам тўлаган.
- Онанг қаерда ишлайди?- яна савол берди директор.
- Онам кир ювувчи бўлиб ишлаган,- жавоб берди йигит.
Директор йигитдан қўлларини кўрсатишни сўради. Йигитнинг қўллари силлиқ ва текис эди.
- Аввал кир ювишда онанга ёрдам бериб турганмисан?
- Йўқ, бирор марта ёрдам бермаганман. Онам мени кўпроқ ўқишимни, бутун вақтимни китоб ўқишга сарфлашимни истарди. Бундан ташқари онам кир кийимларни мендан кўра тезроқ юварди.
- Унда сенга бир топшириқ бор. Уйга қайтганингда онангни қўлларини ювиб қўй. Кейин эртага олдимга кел.
Йигит лавозимга қабул қилиниш имкони юқорилигини ҳис қилди. Уйига хурсанд ҳолда қайтиб, онасидан қўлини ювиб қўйишига изн беришини сўради. Бу меҳрибончиликдан онанинг кўнгли шодланиб, ажиб бир туйғуларни ҳис қилди. Ёш боладай уялиб қўлини узатди. Йигит авайлабгина онасини қўлини ювиб қўйди. Юваётганида беихтиёр кўзларидан ёш оқди.
Онасининг қўлини юваётиб унинг қўллари ёрилиб кетганини, уларда кўк доғлар борлигини кўрди. Қўлини юваётганда бу жароҳатлар таъсирида она сесканиб кетарди. Йигит илк бор бу қўллар унинг таълим олиши учун қанчалик азоб чекканини ҳис қилди. Онасининг қўлларидаги кўкарган доғлар унинг олий маълумот олиши, келажаги учун сарф қилинган харажатни англатарди.
Онасининг қўлини ювиб қўйганидан сўнг, қолган кирларни ҳам онасининг ўрнига тезда ювиб қўйди. Шу кеча она бола анча вақтгача гаплашиб ўтирди.
Эртаси куни йигит директорнинг идорасига борди. Директор унинг ёшланган кўзларига эътибор бериб, сўради:
- Кеча уйингда нима қилганинг ва нимани ўрганганинг ҳақида гапириб берасанми?
- Онамнинг қўлларини ювиб қўйдим. Кейин унинг ўрнига қолган кирларни ҳам ўзим ювдим.
- Нимани ҳис қилдинг?- сўради директор.

Йигит гап бошлади:
- Биринчи, инсон қадри қандайлигини билдим. Онамсиз бугунги муваффақиятларимга эришолмаган бўлардим. Иккинчи, онамга ёрдам бериш учун кирларни ювиб ишлаганимда бир нарсага эришиш қанчалик қийин ва оғирлигини англадим. Учинчи, мен оилавий муносабатларни қадрлашни ўргандим.

- Мен бу лавозимга айнан шунақа инсонни излаётгандим, - деди директор. - Мен бошқаларга ёрдам бера оладиган, бошқалар дардини тушунадиган, ҳаётда пулни мақсадидан устун қўймайдиган инсонга иш беришни ният қилгандим. Сен ишга олиндинг.

Шундан сўнг йигит қаттиқ ишлаб, қўл остидаги ходимларининг ҳурматини қозонди. Ишлаётган компаниясининг нуфузини янада оширди.

Инглиз тилидан Ферузбек Зиёдуллаев таржимаси.

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@ibratli_hikoyalarim_kanali
https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
#Кун_ҳикояси

Бир куни бақувват дарахт кесувчи қурилиш моллари сотадиган савдогардан иш сўради. Савдогар унга иш берди. Хизмат ҳақи ҳам, шароит ҳам кўнгилдагидек эди. Айнан шу сабаб дарахт кесувчи астойдил ишлашга қарор қилди.
Хўжайин унга болта тутқазди ва кесиладиган дарахтлар жойлашган ҳудудни кўрсатди. Биринчи иш кунида дарахт кесувчи 18 та дарахт кесиб келди.
- Баракалла! Шу тарзда давом эт, - деди хўжайин хурсанд бўлиб.
Хўжайинининг мақтовларидан руҳланган дарахт кесувчи эртаси куни янада қаттиқроқ ишлашга харакат қилди. Лекин бу сафар 15 тагина дарахт кеса олди холос. Учинчи куни янада қаттиқ уриниб кўрди лекин бор йўғи 10 та дарахт чопа олди.
Кундан кунга чопиб йиқитган дарахтлари сони камайиб борди.
- Кучимни йўқотдим шекилли, ўйлади.
Хўжайиннинг олдига бориб узр сўради. Нима бўлаётганини тушуна олмаётганини айтди.
- Болтани охирги марта қачон чархладинг?- сўради хўжайин.
- Чархладим? Болтани чархлашга вақт бўлмади, дарахт кесиш билан банд бўлдим.

Қиссадан хисса:
Ҳаётимиз ҳам шу ҳикояга ўхшайди. Баъзан руҳиятимизни тўйдириш учун имонимизни чархлашни унутиб қўямиз. Агар руҳиятимизни тўйдиришга вақт ажратмасак шу ўтин кесувчига ўхшаб кучимиз ва иродамиздан айриламиз ва бизга ҳеч қандай мақтов ҳам, руҳий далда ҳам ёрдам бермайди. Шу боис ҳар куни Аллоҳни ёд этиб, имонимизни чархлаб борайлик.

Ферузбек Зиёдуллаев таржимаси

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@ibratli_hikoyalarim_kanali
https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
#Кун_ҳикояси

ДАЙДИ ЎҒИЛ НАДОМАТИ
(ҳаётий ҳикоя)

Мен ёшлигимдан уйга кеч қайтишга одатлангандим, қўпол қилиб айтганда кўча дайдиси эдим. Бундан онам хафа эдилар. Бу ишим онамга ёқмас эди. Ҳолат шундай давом этаверганидан кейин онам ҳар куни уйимизни ошхонасида турган музлатгич эшигига бир парча қоғоз ёпиштириб қўядиган бўлдилар. У қоғозда овқат, нон ва бошқа нарсаларни жойини, менга осон бўлиши учун ёзиб қўярдилар. Кунлар ўтиб онамни эслатма қоғозлари ривожланиб борди. Унда энди баъзи талаб, илтимослар ва кийимимни кир бўлганларини кир ювадиган машинага қўйишим, муҳим ишлар вақти ва бошқа нарсалар ёзиларди.
Афсус йигитчилик давримнинг кўп қисми шундай ўтди. Бир кеча жуда кеч қолдим, онамни рисоласи одатдагидек музлатгич эшигида кўрдим, аммо ўқишга эриндим ва уйқу ғолиб келиб ухлаб қолдим. Эрталаб дадам мени кўзларида ёш ҳолда уйғотдилар, жуда ҳайрон бўлиб уйғондим.
“Ўғлим онанг оламдан ўтди!” - дедилар. Билсангиз эди, бу хабар қанчалар менга таъсир қилганини. Онамни дафн қилдик, кечқурун уйга кириб кроватга чиқиб оёғимни чўзаётиб онажонимни ёзган рисолалари эсимга тушди. Югуриб бориб музлатгич эшигига қистирилган қоғозни, онамни энг охирги ёзган хатларини қўлимга олсам, бу хатда ҳеч қандай буйруқ ёки таълимот йўқ эди. Одатдаги хатлар каби эмас эди... Афсус..!
Хатда фақат шулар бор эди:

“Ўғилгинам бугун ўзимни жуда ёмон ҳис қиляпман, қачон келсанг ҳам мени уйғотиб шифохонага олиб боргин сендан илтимос....”

Хулоса ўзингиздан...

Ибрат учун яқинларга юборинг!

Манба: Ўқинг... Фақат йиғламанг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali

©feruzziyo

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali