Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
104 subscribers
271 photos
233 videos
1 file
658 links
Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))

Раҳмат!


Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
Download Telegram
Эй Кўнгил!
Хилват жой топганингда, Роббингга истаганинг қадар яширинча йиғла!
Аммо хилват жойларда яширинча йиғлаган Кўнгилларга сабаб бўлишдан эҳтиёт бўл!

Нафси учун беҳуда сўз сўзлаган кишининг кўнгли қарға каби қағиллайди.
Аллоҳ учун сўз сўзлаган кишининг кўнгли эса булбул каби сайрайди...

Мавлоно Румий
Бир  қавмларни  кўрдимки,  айблари  бор  эди.
Бировларнинг айбини айтишдан тилни тийишган эди, Аллоҳ уларнинг айбларини яширди. 

Ҳасан Басрий
Ҳалол-покиза киши доим хотиржаму тинчликдадир, бировга хиёнат ва ёмонлик қиладиган киши эса нотинчлигу ҳавотирга грифтордир.

Маҳмуд Замахшарий
Ҳасан (Басрий) айтдилар:
«Ким ёш йигитлик пайтида ибодатларни гўзал суратда адо қилса, у киши кекса ёшли мўйсафид бўлганида Аллоҳ унга ҳикмат ато қилади».
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:

-Ўғлингиз уйланганида унга қандай насиҳат қилгансиз?
  Шайх деди:

- Мен ўғлимга:
"Ўғлим! Бу қиз отасини, онасини, акасини, синглисини ташлаб ёлғиз сеники бўлиш учун келган. Сен унга эр бўлиш билан бирга уларнинг барчаси бўл!" дедим...
Тана роҳати таомнинг озлигида, дил роҳати сўзнинг камлигида, руҳ роҳати уйқунинг камлигидадир.
Хожа Аҳрор Валий
Одоб билан илмни ўрганасан, илминг билан амалингни тўғрилайсан, амал билан ҳикматга эришасан, ҳикмат билан зуҳдни англайсан, зуҳд билан дунёни тарк этасан, дунёни тарк этиш билан охиратни ўйлайсан ва истайсан, охират уйи билан Аллоҳ розилигига эришасан!

Юсуф ар-Розий
Шуҳрат офатдир. Шуҳрат ортидан қувмоқ, яхши танилмоқ учун ҳаракат қилмоқ инсонийликка ярашмайди. Агар сен ҳақиқатдан ҳам ишқ гавҳарини қидираётган бўлсанг, кўринишдан қутилмоғинг, денгизга шўнғимоғинг ва уни қаърига қадар тушмоғинг лозим. Акс ҳолда шуҳрат қозонмоқ, денгиз қирғоғига урилган кўпикдир.

Ҳазрати Румий
ФАРЗАНДИГА ШАФҚАТ ҚИЛМАГАН...

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу болаларини ўпиб, эркалаб ўтирган эди. Шу жойда ҳозир бўлган волийларидан бири:
– Эй мўминларнинг амири, болаларингизни ўпасизми? – деб сўраб қолди.
– Ҳа, ўпаман, – жавоб берди Умар розияллоҳу анҳу.
– Менинг ўнта болам бор. Мен уларни ҳеч ўпмаганман.
Қачон уйга кирсам, уларнинг овози ҳам, саси ҳам чиқмай қолади.
– Аллоҳ таоло сенинг қалбингдан меҳр туйғусини олиб қўйибди-ю, мен сени яна волийликка тайинлабманми?! Фарзандларига меҳр-шафқати йўқ кимса улусга шафқат қилурми?! – деб Умар розияллоҳу анҳу уни вазифасидан четлаштирди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Яхши дўсти борнинг ойнага еҳтиёжи йўқдир.

Жaлолиддин Румий
Аллоҳ таолонинг зикрини маҳкам тутинг, чунки у шифодир. Одамларни гапиришдан сақланинг, чунки у дарддир».

© Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу
Гўзал хотима – банда ўлими олдидан солиҳ амалларга муваффақ қилиниши ва шу амаллар устида вафот этишидир.
Ёмон хотима эса бунинг акси бўлиб, гуноҳ-маъсиятлар устида ўлишдир. Зеро, инсон ниманинг устида яшаса, шунинг устида вафот этади.

Гўзал хотима топишнинг 4 та шарти бор:
1. Ҳаром қилинган нарсалардан узоқлашиш.
2. Фарз, вожиб ва суннат амалларни ўз вақтида адо этиш.
3. Мустаҳаб, нафл амалларга эътиборли бўлиш.
4. Аллоҳ таолодан гўзал хотима сўраб дуо қилиш ва У Зот ҳақида яхши гумонда бўлиш.

Умар розияллоҳу анҳу ҳар доим «Эй Аллоҳ, менга Сенинг йўлингда шаҳодат топишимни насиб этгин ва ўлимимни Расулингнинг шаҳрида қилгин!» деб дуо қилардилар.
Қизлари Ҳафса розияллоҳу анҳо «Бу қандай бўлади?» дердилар. Чунки Мадина тинч, омон шаҳар бўлиб, у ерда ҳеч қандай уруш, қон тўкилиш содир бўлмас эди.
Бу саволга жавобан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Агар Аллоҳ таоло хоҳласа, бу иш бўлади» деб жавоб берардилар.

Аллоҳ таоло Умар розияллоҳу анҳунинг бу дуоларини ижобат қилди ва у киши Мадинада шаҳид этилдилар. Бу Аллоҳ таолодан гўзал хотима сўраб дуо қилишнинг самараси.
Бир мусулмоннинг хатосини билсанг, унга буни танҳо қолган вақтида айт. Асло уни ғийбат қила кўрма. Унга насиҳат қилмоқчи бўлсанг, айбини билганинг учун унга ҳақорат кўзи билан қарама. Мақсадинг уни гуноҳдан холи қилиш бўлсин, бунда сен гўё ўзингдан ноқислик содир бўлгандек хафа бўл, бу ҳолда сен уч ажрга –  насиҳат қилишлик, биродаринг камчилигидан ғамнок бўлиш ва уни динда собит бўлишига кўмаклашиш ажрига эга бўласан”.

Имом Ғаззолий (раҳматуллоҳи алайҳ)
Қачон хаёлингга бирор бир мусулмон ҳақида ёмон фикр келса, дарров унинг ҳаққига дуо қил. Чунки, бу шайтоннинг ғазабини келтиради ва "яна дуо қилиб қўймасин" деган хавфда шайтон сенинг хаёлингга ёмон фикрларни ташламайди.

Ибн Қудома.
Амалингиз кўплиги ғурурлантиряптими?
Унда Аллоҳ таолонинг "Муддассир" сурасидаги "Ва кўп (амал) қилган бўлсанг ҳам, миннат қилма!" оятини тафаккур айланг!

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Амалингизни кўп санаманг! Сиз ундан қанчаси қабул бўлгани ва қанчаси қабул бўлмай рад этилганини билмайсиз".
Кимдир сени танқид қилса ёки фикри сеникига тўғри келмаса, қалбингда чумолидек нафрат туғилади. Уни ўша заҳоти эзиб ташламасанг, у бора-бора илонга, ҳаттоки аждарҳога айланиб кетиши мумкин.

Жалолиддин Румий
АЁЛИНГИЗ - УМР ЙЎЛДОШИНГИЗ.

– Суҳбaтлaшaётгaндa ижoбий сўзлaрни ишлатинг, сaлбийлaридaн сaқлaнинг;

– Аниқ гaпиринг, гaпингизни яxши aнглaб oлгуничa тaкрoрлaнг;

– Аёлингизни чирoйли исмлaр билaн чaқиринг.

– Бўш вaқтингизни aёлингиз билaн суҳбaтлaшишгa сарфланг;

– Унгa яxши янгиликлaрни еткaзинг;

– Энг яxши xoтирaлaрингиз aёлингиз билaн биргa бўлишини ҳaр дoим ёддa сaқлaнг;

– Аёлингиз билaн меъёрни билган ҳолда ҳaзиллaшинг;

– Спoрт ёки бoшқa бирoр нaрсaдa aёлингиз билaн ўзaрo мусoбaқaлaшинг;

– Аёлингизнинг сиз учун муҳим қaрaшлaри тўғрисидa ўз фикрингизни билдиринг;

– Унинг фикрлaрини диққaт билaн ўргaниб чиқинг;

– Ўз фикрлaри билaн сизгa ёрдaм бeргaни учун aёлингизгa миннaтдoрчилик билдиринг;

– Мaъқул тoпмaгaн кишини бориб кўришгa aёлингизни мaжбурлaмaнг;

– Эҳтиёжлaригa етaдигaн дaрaжaдa пул билaн тaъминлaнг;

– Қaердa бўлишингиздaн қaтъи нaзaр aёлингиз билaн xaбaрлaшиб туринг;

– Илoжи бoричa тeзрoқ уйга қaйтишгa ҳaрaкaт қилинг;

– Аёлингизгa ҳaдя oлиб кeлишни унутмaнг;

– Дoим тoзa-пoк бўлинг;

– Аёлингиз учун xушбўйлaнинг;

– Тўшак сирлaрини, aёлингиз муaммoлaрини, бoшқa шaxсий мaълумoтлaрни ўзгалaргa aйтманг;

– Oтa-oнaсини зиёрaт қилишгa аёлингизни oлиб бoринг;

– Aёлингизни келиб кўришга уларни тaклиф этинг;

– Аёлингиз нoмaҳрaм эркaклaрга бемалол aрaлaшиб юришигa йўл қўймaнг;

– Ортиқчa рaшкдaн сaқлaнинг;

– Сизгa нисбaтaн қилгaн xaтoлaрини кeчиринг;

– Энг aввaл бир нeчa мaртa билвoситa, кейин бeвoситa нaсиҳaт қилинг;

– Аёлингизнинг фaқaт кaттa xaтoлaринигинa ҳисoбгa oлиб қўйинг;

– Хaтo қилишидaн қaтъи нaзaр, унинг бaрчa яxшиликлaрини ёддa тутинг;

– Аёлингизни яxши oвқaт қилмaгaни учун тeргaмaнг, чунки Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тaoм ҳaқидa ёмон гапирмaгaнлaр;

– Хaтoсини aйтишдaн oлдин унгa билвoситa билдиришгa ҳaрaкaт қилинг. Тўғридaн-тўғри aйтишдaн кўрa мана шуниси aфзaл;

– Аёлингизга қaттиқ бoтадиган сўзлaрни гапирманг;

– Ғaзaбингиз кeтишини кутинг. Чунки бу, ўзингизни мувoзaнaтдa тутиб туришгa ёрдaм бeрaди.
Али ибн Абу Толиб: «Халос қилувчи нажот бўла туриб, ҳалок бўлган кишига ҳайронман», дедилар. «Қандай нажот?» деб сўрашди. «Истиғфор», дедилар.
ОНАМ
• Онам аёл бўлгани сабаб барча аёлларни ҳурмат қилдим...
© Маҳбубий
Қуръонни қайта-қайта ўқидим, 90 жойида АЛЛОХ ризққа кафил эканини, фақат бир жойида шайтон инсонни фақирлик билан қўрқитиши ҳақида ўқидим. Надоматлар бўлсинки, одамлар Роббисининг 90  ваъдасини унутиб, шайтоннинг бир ёлғонига алданади...

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳу алайҳ