Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
104 subscribers
271 photos
233 videos
1 file
658 links
Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))

Раҳмат!


Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
Download Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

Яқинларингизни биринчи бўлиб табрикланг🤗

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Аёлни:

СевишСуннатдир
АсрашВожибдир
Зулм қилишҲаромдир
Ҳурсанд қилиб уни розилигини олиш эса Савобдир!
НЕГА НАМОЗДА ИККИ МАРТА САЖДА ҚИЛАМИЗ?
Намознинг ҳар бир ракатида нима учун икки мартадан сажда қилинади?
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан нима учун икки мартадан сажда қиламиз, деб сўрашди. Шунда Ҳазрати Али: "Биз сизларни ердан яратдик, ўлганингиздан сўнг яна унга қайтарамиз. Қиёмат куни эса, сизларни қайта тирилтириб, ердан чиқариб оламиз" (Тоҳо сураси, 55-оят)ни ўқидилар ва: "Биринчи сажда қилганда ва бошни саждадан кўтарганда жасадимиз тупроқдан яратилгани ва яна тупроққа айланишини эслаймиз. Иккинчи марта сажда қилиб, саждадан бошни кўтарганда тупроқдан яна қайта тирилишимизни эслаймиз. Шунинг учун ҳар ракатда икки мартадан сажда қиламиз", дедилар.

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

©Mehrob uz

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Нега йиғлаяпсиз?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу сўнгги марта бетоб бўлганида йиғлади. Ундан: "Нега йиғлаяпсиз?" деб сўрашди. У: "Мен сизнинг бу дунёингизга йиғламаяпман. Балки сафарим узоқлиги, унга тайёрлаган зоди роҳилам озлиги учун йиғлаяпман. Эртага Сиротдан ўтиб жаннатга кўтариламанми ёки ундан қулаб дўзахга тушаманми, шуни билмай йиғлаяпман", деди.

Фахри коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг кўп ҳадис ривоят қилган, Аллоҳнинг розилигига етишган мана шундай зот охиратидан қўрқиб, шундай йиғлаган экан. Сизу бизга ўхшаб гуноҳга муккасидан кетган осийларнинг ҳоли не кечади?!

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

©Mehrob uz

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🪫🫀Quvvati tugab, oʻchay deb turgan qalblarimiz uchun Ramazon kelmoqda...

@Peshqadam_Karvoni
#ДУО
Ҳақ таолодан хайрият сўраш, Аллоҳнинг жамолини исташ дуоси

اللّهمّ إنّي أسألك من الخير كله عاجله وآجله ما علمت منه و ما لم أعلم و أعوذ بك من الشّرّ كله عاجله و آجله ما علمت منه و ما لم أعلم

Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука минал хойри куллиҳи ъаажилиҳи ва аажилиҳ, маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам, ва аъуузу бика минаш шарри куллиҳи ъаажилиҳи ва аажилиҳ маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Ҳозирги ва келажакдаги (дунё ва охиратдаги) яхшиликларни мен билган ва билмаганларимнинг барчасини Сендан сўрайман, ва ҳозирги ва келажакдаги (дунё ва охиратдаги) ёмонликларни мен билган ва билмаганларимнинг барчасидан Сендан паноҳ тилайман.

Ибн Можа 3836 – р, Аҳмад 23870, 23984 – рақам ривояти.

©Hadis_va_duolar

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
💐☘️ Хайрли тонг! ☘️💐


Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин!
🤲

🎋🎋🎋🎋

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
Имом Бухорий ривоятлари.
©Mehrob uz

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
ИТОАТЛИ АЁЛ

   Бир йигит дўстига аёлим Назокатли деб мақтанди.
Дўсти :
Эээ нодон кўп мақтанма сен аввал мени уйимга мехмонга бор.
   Йигит дўстини уйига мехмонга борди. Дўсти аёлига Хоним тарвуз олиб келинг деди.
Аёл хоп бўлади Хожам деди. Аёл тарвузни олиб келди эр тарвузни ушлаб бу бўлмайди бошқасини олиб келинг деди.
Аёл хоп бўлади деб бошқасини олиб келди.
    Эр бу хам бўлмайди бошқасини олиб келинг деди. Аёл хоп бўлади деди шу жараён ўн мартта такрорланди.
   Энди эса аёлини мақтанган нодон йигитни уйига мехмонга боришди. Нодон йигит аёлига тарвуз олиб келинг деди. Аёл хоп бўлади деб тарвузни олиб келди. Эр бу бўлмайди бошқасини олиб келинг деди. Аёл бошқасини олиб келди. Эр бу хам бўлмайди бошқаси деди. Аёл бошқа тарвузни олиб келди.
Эр бу бўлмайди бошқаси деганди.

Аёл :
Эээ бўлди нима ман сизни хизматкоризманми. Ха деб олиб кел деяверасиз. Бошқа тарвуз йўқ ўзи учта эди деди.

Шунда дўсти айтди :
  Кўрдингми сени аёлинг уч мартта тарвуз олиб келиб сенга гап қайтарди. Мени Аёлим эса ўн марттада хам Хоп бўлади деб манга итоат этди. Сени уйингда учта тарвуз бор экан.
Мани уйимда эса бир дона тарвуз бор еди.
Шунда хам Аёлим манга гап қайтармасдан битта тарвузни қайта қайта олиб келди.

НАЗОКАТЛИ АЁЛ БИЛАН ЭМАС.
ИТОАТЛИ АЁЛ БИЛАН ЯШАШ ЗАВКҚЛИДИР...

© Камалжан Анарметов

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
⚡️ #ТАҚВИМ

☪️ Саҳарлик дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар.

☪️ Ифторлик дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

©Mehrob uz

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Ўқитувчини ўқитманг!

Яқин 1000 йил орасида бирорта табиб ёки шифокорга шу сохадан беҳабар одамнинг маслаҳат ёки кўрсатма берганини ёки операция жараёнида жаррохнинг устига "минволиб" "ундай қил, бундай қил"-деганини эслай олмайман.
Сафарга чиққан инсон самолёт учувчиси ёки кема капитанига ихтиёрини топширади, ҳа деганда уларнинг ишига аралашиб бурун суқмайди.
Агар ҳар бир "махмадона" самолёт штурвалини бошқарса нима бўлишини кўз олдингизга келтиринг.
Нонвой мустақил нон пиширса, подачи қўй боқса, қурувчи қурса нима учун ўқитувчи мустақил дарс ўтолмайди?

Ҳар қандай кас "ундай эмас, бундай ўқит", "мени фарзандимни эркала, мени фарзандим биринчи партада ўтириши керак, мени фарзандимга алоҳида эътибор бер, фарзандимга 2 баҳо қўйма, дарсни мана бундай ўт, уй вазифасини мана бундай баҳола..." деган кўрсатма-ю буйруқларни беравериши оқибатида болаларда на билим, устозларда на иштиёқ қолди.

Эй инсон!
Фарзандингни мактабга, Устозга бердингми, энди сабр ва масъулият билан натижани кут.
Фарзандингни назорат қил. Устоз дарс - операция жараёнида. Фарзандингни бу операциядан муваффақиятли чиқиши сенинг сабр-тоқатингга боғлиқ.
Операцияга зарур воситаларни, маблағни  етказиб бериш сенинг вазифанг.

Кун тун, керак бўлса ухламай фарзандинг ҳаққига дуо қил. Жарроҳ - ўқитувчи фарзандингни  эсон омон қўлингга топширсин. Солиҳ, билимли инсон бўлиб етишган фарзанд устозидан кўра энг аввало сенга, жамиятга керак.
Шундай экан устозларга, ўқитувчиларга ўқитишни, тарбиялашни ўргатмоқчи бўлган "дўстим".

Сиз ўзингизнинг ишингизни қилинг. Ўқитишни ўз эгаларига қўйиб беринг.

©Қобилжон Қосимов

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМ РАМАЗОН ВА ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Жума аёмингиз муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌙🌹РАМАЗОН-ЖУМА МУБОРАК!🤲

🕋 Аллоҳнинг саломи
🕋 Пайғамбар ﷺнинг дуолари
🕋 Қуръоннинг нури
🕋Рамазоннинг таровати
🕋Жуманинг баракаси сиз билан бўлсин!

Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўзадорларга Хушхабар.

©Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф.
Рамазони шарифнинг дастлабки ўн кунлиги қандай номланади?
Anonymous Quiz
47%
МАҒФИРАТ даҳаси
44%
РАҲМАТ даҳаси
9%
ДЎЗАХДАН ОЗОД БЎЛИШ даҳаси
"Севги - бир одамнинг ўзини икки марта севишдир.
Биринчиси, уни тасаввур қилиб.
Иккинчиси, асл ҳақиқатини билиб".

©MubashshirAhmad

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ ДЎСТЛАРИМ ☘️

🤲 Аллоҳим! Рамазонни гуноҳларимизни кечирилишига, тойилишларимизни ўчирилишига ва нафсларимизнинг ўзгаришига сабабчи қилгин!

🍃 🎋 🌷 🎋 🍃 🎋 🌷 🍃

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
​​Аввало ўзимга, сўнг азизларимга илинганларим

Намозни шошмасдан, яхшилаб ўқийлик!

Намозни нега шошиб, тез ўқияпмиз? Ишимизга, пул топишга, фойдани қўлга киритишга, ким биландир битим имзолашга шошяпмизми? Шуни унутмайликки, биз йўқотишдан қўрқаётган иш, пул, фойда, битим каби нарсалар биз ҳузурида турган Зотнинг қўлидадир!

Саждани узоқроқ қилайлик!

Чуқур-чуқур нафас олайлик-да, Қуръонни хоҳ Мусҳафга қараб, хоҳ ёддан тиловат қилайлик!

Аллоҳ таолони кўп зикр қилайлик!

Тилимиз доим Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ, Астағфируллоҳ каби зикрлар билан нам бўлиб турсин! Мана шулар БОҚИЙ ҚОЛУВЧИ СОЛИҲ АМАЛЛАРДИР!

Ота-онамизнинг хизматларида бўлиб, дуоларини олайлик!

Қўлимиздан нима яхшилик келса, бажарайлик! Телефонларига пайнет қилишми, мегабайт сотиб олишми, кўнгиллари истаган таомни олиб келишми, қайси яхшиликни қила олсак, қилайлик!

Имконимизга қараб тез-тез садақа бериб турайлик!

Садақани тиланчиликни касб қилиб олганларга эмас, ҳақиқий муҳтожларни топиб, ўшаларга берайлик! Бундай муҳтожлар қариндошлар, қўшнилар, танишлар орасидан топилади.

Фарзандларимиз тарбиясига эътиборли бўлайлик!

Охиратда бу борада сўралишимизни унутмайлик!

Луқмамизга эътиборли бўлайлик!

Нима еяпмиз, нима ичяпмиз, пулни қаердан, қандай топяпмиз, буларга эътиборли бўлишимиз шарт. Чунки луқмани ҳалолдан топиб ейиш фарздир!

• Унутмайлик, бу дунё беш кунликдир.

Аллоҳ таолодан барчамизни ҳидоятда собит, ибодатда, зикрда бардавом, гуноҳлардан узоқ қилишини, гўзал хотима ва охиратда нажот беришини сўрайман.

Нозимжон Ҳошимжон

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Рўзадор бирор ширинлик билан, афзали хурмо билан ифторлик қилади.

Агар буларни топа олмаса, сув билан оғзини очади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч дона хурмо билан ёки олов тегмаган нарса билан ифторлик қилар эдилар. Дастлабки луқмада “Эй мағфирати кенг Зот, мени мағфират қил. Аллоҳга шукрки, менга рўза тутишни насиб этди – рўза тутдим. Ризқ берди, ифторлик қилдим”, дер эдилар.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
ㅤㅤㅤㅤ
#Яқинларга_улашинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак
Рамазоннинг 2-Жума айёми муборак бўлсин, қадрдонларим!!

Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!

Айёмингиз муборак бўлсин, дўстларим🤲

Яқинларни биринчилардан бўлиб табрикланг👇
               
Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг