Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
104 subscribers
271 photos
233 videos
1 file
658 links
Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))

Раҳмат!


Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
Download Telegram
Мусулмон эркакларимиз муслима опа-сингилларимизни ҳар кунини 8-март қилиши шарт. Бир кун эъзозлаб 364 кун ерга уриб юриш бизгамас.

Етиб боргандур!
Bu muslimalar uchun, siz esa bilganingizni qilavering!
8-mart seniki emas!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ

Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири шуки, жума куни айнан жума намози учун ғусл қилиб, намозга эртароқ кeлган, намоз ва масжид одобларига риоя қилиб намоз ўқиган банданинг ҳар бир қадамига бир йиллик намоз ва рўзанинг савоби бeрилади.
Жума кунининг ҳурмати бу кун кирмасдан олдин, истилоҳда жума оқшоми дeйиладиган пайтдан бошланади. Жумага ўша пайтдан бошлаб тайёргарлик кўрилади.
Жума кунининг бомдод намозини имкон қадар масжидда, жамоат билан ўқишнинг мандублиги ҳақида кўп гапирилган.
Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума кунида айтилган салавот мeнга кўрсатилади», дeганлар.
Жума кунида дуолар ижобат бўладиган бир пайт бор. Банданинг дуоси ўша пайтга мувофиқ келиб қолса, унинг ижобат бўлишига шубҳа йўқдир.
Ҳадиси шарифларда жума намози учун эртароқ келишнинг ўзи алоҳида таърифланган. Бу намозга қайси пайт кeлган одамга қанчалик савоб ёзилиши ҳақида батафсил айтилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар:
«Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади. Ундан кeйинги соатда кeлган одам бир молни қурбонлик қилгандeк бўлади. Учинчи соатда кeлган одам шохдор қўчқор қурбонлик қилгандeк бўлади. Тўртинчи соатда кeлганлар бир товуқни қурбонлик қилгандeк бўлади. Бeшинчи соатда, охирида кeлган одам битта тухумни қурбонлик қилгандeк бўлади».
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий, Тeрмизийлар ривоят қилишган.
Жума куни имом минбарга хутба учун чиққанда фаришталар ҳозир бўлиб, уни тинглайдилар. Дeмак, жумага фақат мусулмон бандалар кeлмас экан, балки хутбани эшитиш учун фаришталар ҳам ҳозир бўлишар экан. Фаришталар ҳозир бўлган жамоат нақадар гўзал, нақадар муҳтарам жамоат бўлади! Шунинг учун бундай жамоатнинг ўзига яраша одобларига риоя қилишимиз лозим. Шунинг учун жумага, жамоатга келадиган одам ғусл қилиб кeлиши кeрак. Бу ғуслнинг ҳикматларидан бири нафақат нажосатни, ҳатто бадандаги нохуш ҳидларни ҳам кeтказишдир. Зеро, жума куни масжидда одатдагидан каттароқ жамоат тўпланади, издиҳом бўлади. Фаришталар эса ниҳоятда нозик хилқат бўлгани учун уларга озор бермасликка ҳаракат қилинади.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
Каналимизга аъзо бўлинг

©Mehrob.uz

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Эслатма!!!

Яқинларингизга юборинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ Жума муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ

Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Агар иймон ҳақида сўрасанг у – Абу Бакр Сиддиқдир.
Агар адолат ҳақида сўрасанг у – Умар ибн Хаттобдир.
Агар илм ҳақида сўрасанг у – Алий ибн Абу Толибдир.
Агар ҳаё ҳақида сўрасанг у – Усмон ибн Аффондир.
Агар иймон, адолат, илм ва ҳаё ҳақида сўрасанг у – Набийимиз, Расулимиз, ҳабибимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад алайҳиссаломдирлар.

Умматим, умматим деган зотга салавот айтинглар!
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад!
©Hadis_va_duolar

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Рамазон шундай ойки, бу ойда Дўзах эшиклари ёпилиб, Жаннат эшиклари очилади, жинлар ва шайтонлар кишанланади. Демак олдимизда катта фурсат турибди. Кўплаб ажр ва савобларни олиш имкони бор. Шу сабабдан рўзага, ҳам руҳан, ҳам жимонан тайёр бўлишимиз керак. Биз буни қувонч билан қабул қилишимиз лозим. Мусулмонларнинг ҳар бир ибодати ўзи учун байрамдир ва байрамлари ҳам ибодатдир.
© Ajr islom

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Жуда фойдали маслаҳатлар

Саломатлик:

1. Кўп сув ичинг.
2. Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.
3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларга ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.
4. Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.
5. Кўп китоб ўқинг.
6. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.
7. 7 соат ухланг.
8. 10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганда табассум қилинг.

Шахсият ҳақида.

1. Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Уларни қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.
2. Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.
3. Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.
4. Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.
5. Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.
6. Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.
7. Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор.
8. Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.
9. Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.
10. Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.
11. Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.
12. Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.
13. Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз. 

Одамлар билан:
1. Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.
2. Хар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.
3. Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.
4. Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.
5. Одамларга кулиб боқинг.
6. Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.
7. Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.

Ҳаёт:
1. Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
2. Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
3. Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
4. Яхшиси ҳали олдинда.
5. Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

©Mehrob uz

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

Яқинларингизни биринчи бўлиб табрикланг🤗

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Аёлни:

СевишСуннатдир
АсрашВожибдир
Зулм қилишҲаромдир
Ҳурсанд қилиб уни розилигини олиш эса Савобдир!
НЕГА НАМОЗДА ИККИ МАРТА САЖДА ҚИЛАМИЗ?
Намознинг ҳар бир ракатида нима учун икки мартадан сажда қилинади?
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан нима учун икки мартадан сажда қиламиз, деб сўрашди. Шунда Ҳазрати Али: "Биз сизларни ердан яратдик, ўлганингиздан сўнг яна унга қайтарамиз. Қиёмат куни эса, сизларни қайта тирилтириб, ердан чиқариб оламиз" (Тоҳо сураси, 55-оят)ни ўқидилар ва: "Биринчи сажда қилганда ва бошни саждадан кўтарганда жасадимиз тупроқдан яратилгани ва яна тупроққа айланишини эслаймиз. Иккинчи марта сажда қилиб, саждадан бошни кўтарганда тупроқдан яна қайта тирилишимизни эслаймиз. Шунинг учун ҳар ракатда икки мартадан сажда қиламиз", дедилар.

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

©Mehrob uz

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Нега йиғлаяпсиз?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу сўнгги марта бетоб бўлганида йиғлади. Ундан: "Нега йиғлаяпсиз?" деб сўрашди. У: "Мен сизнинг бу дунёингизга йиғламаяпман. Балки сафарим узоқлиги, унга тайёрлаган зоди роҳилам озлиги учун йиғлаяпман. Эртага Сиротдан ўтиб жаннатга кўтариламанми ёки ундан қулаб дўзахга тушаманми, шуни билмай йиғлаяпман", деди.

Фахри коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг кўп ҳадис ривоят қилган, Аллоҳнинг розилигига етишган мана шундай зот охиратидан қўрқиб, шундай йиғлаган экан. Сизу бизга ўхшаб гуноҳга муккасидан кетган осийларнинг ҳоли не кечади?!

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

©Mehrob uz

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🪫🫀Quvvati tugab, oʻchay deb turgan qalblarimiz uchun Ramazon kelmoqda...

@Peshqadam_Karvoni
#ДУО
Ҳақ таолодан хайрият сўраш, Аллоҳнинг жамолини исташ дуоси

اللّهمّ إنّي أسألك من الخير كله عاجله وآجله ما علمت منه و ما لم أعلم و أعوذ بك من الشّرّ كله عاجله و آجله ما علمت منه و ما لم أعلم

Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука минал хойри куллиҳи ъаажилиҳи ва аажилиҳ, маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам, ва аъуузу бика минаш шарри куллиҳи ъаажилиҳи ва аажилиҳ маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Ҳозирги ва келажакдаги (дунё ва охиратдаги) яхшиликларни мен билган ва билмаганларимнинг барчасини Сендан сўрайман, ва ҳозирги ва келажакдаги (дунё ва охиратдаги) ёмонликларни мен билган ва билмаганларимнинг барчасидан Сендан паноҳ тилайман.

Ибн Можа 3836 – р, Аҳмад 23870, 23984 – рақам ривояти.

©Hadis_va_duolar

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
💐☘️ Хайрли тонг! ☘️💐


Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин!
🤲

🎋🎋🎋🎋

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
Имом Бухорий ривоятлари.
©Mehrob uz

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг