Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
105 subscribers
271 photos
233 videos
1 file
658 links
Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))

Раҳмат!


Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яхши одам, зўр одам, фарзандларим дадаси,
Аммо мени куйдирган шу одамнинг зардаси,
Арзимаган нарсага феъли келиб қолади,
Қўлига нима кирса, ўша билан солади...

Марҳабо Каримовадан эр-хотин муносабатларини ифодаловчи ҳажвий шер.


Канал 👉 @ibratli_hikoyalarim_kanali
Мени йиғлатган ҳикоя.

Бу ҳикояни биров айтиб берди. Мени каналимдаги "Хошим" номли ҳикоямни ўқиган инсон айтиб берди. Эшитганда бир йиғлаганидим. Ёзиб тугатгунча яна йиғладим. Балки менинг кўнглим бўшдир. Сиз ҳам ўқиб кўринг азизлар!

... Қишлоқда Жими мелиса лақабли соҳиби узр бор эди. Унинг асли исми Умиджон эканини кўпчилик жанозасида билган. Жими мелиса доим мавсумга қарамай, пала партиш кийимда юрарди, хатто қахратон қишда битта футболкада, ёзнинг саратонида эса эгнига фуфайка, оёғига ипли ботинка кийиб оларди. Хиндларнинг ўша вақтлардаги "Танцор диско" фильмидаги Жимининг қўшиғини чучук тили билан "аяама дисто таншо" деб айтиб юришидан, фильм қахрамони Жимига ўхшаб, қалин сочини орқага тараб, унгга тақлид қилишидан Жими лақабини олган эди. Тол ходасидан йўниб ГАИникидай зебра қилиб олган таёқчани кўтариб, катта йўлда эски мелиса фурашкада ҳуштак чалиб, тартибталаб бўлганидан уни "Жими мелиса" деб чақиришарди.

Баъзи пайтлар катта йўл ёқасидаги мактабдан ўқишдан қайтаётган кичкина болакайларни кўриб қолса, хуштак чалиб, таёқчасини кўтариб йўлни ўртасига чиқиб машиналарни тўхтататарди. Йўлнинг бошқа томонига ўтказиб қўярди. Бесунақай гавдасига бир оёғини сал судраб юрар, калласи ўнг томонгга сал қийшайган, оғзидан оқиб турган елни куйлагининг енгига артаверганидан қотирсоқ бўлиб кетган, кўзлари олайганроқ бўлса-да, кўзларидаги меҳр сезилиб турадиган Жимини кўпчилик устидан кулиб, масхаралаб ўтар, ўтганда ортидан тош, кесак отиб кулгу қилишарди. Девонасифат бўлса-да, ақли унчалик заиф эмас эди. Яхши ёмонни ажратарди, меҳрибон, эзгу ишлари кўп эди.
Жими мелиса бувиси билан яшар эди. Отаси у туғилганида онаси билан ажрашиб кетишган ва бошқа бошқа турмуш қуришган эди. Болани ногиронлар интернатига бераман деганда кампир кўнмади, "сангга керак бўлмаса, ман боқаман, уволидан қўрқаман" деб додлаб олиб қолди. Жими улғайиб кампирга кўмакчи бўлиб қолди. Қишлоқдаги мактаб, қишлоқ ва касалхона ошхоналаридан мева, полиз пўчоқларини олиб келиб, кампирнинг қўйларини боқарди.
Ашулаларни ўзи билганича чучук тилида хиргойи қилиб ишлашини кўриб кампир ичида пинҳона эзилиб йиғлаб оларди. "Отам болам, мени отам!"-деб эркалаб қўйса тамом Жими хурсанд бўлиб ўйингга тушар, кампирни қучоқлаб "онаш онашам" деб қувонарди. Кейин қўлига узук таққан қилиқни қилиб "Кейинчак апте мангга" ( Келинчак олиб кел мангга) деб уйланишни талаб қилиб эркаланар, кампир баттар эзилиб, "қўйларимиз, пулларимиз кўп бўлсин, зўр қизга уйлантираман отам болам" деб қўярди. Шунда Жими роса завқ билан овозини борича қах қах уриб куларди.Давоми:Қишлоқдаги тўйу маъракаларда доим дастёр эди, хатто ўтин ёришда унгга тенг келадигани йўғиди. "Яша Жими, маладес Жими" дейишган сари завқи келиб ишларди. Баъзан масжидга бориб, орқа сафдаги болаларнинг ичига кирволиб, жим маъруза эшитиб ўтирарди. Бирор ёш бола кулса ёки қилиқ қилса, Жими бошини сарак-сарак қилиб, кўрсаткич бармоғини лабининг устига кўндаланг қўйиб, "тшшш! " деб, уларни тинчлантирарди. Масжиддан чиқиб ҳаммани оёқ кийимини кетиш йўлига тўғрилаб, қарияларни хассасини қўлига ушлатарди. Катта уламолар, қарияларнинг қўлини ўпиб, юзига суртарди. Кимдир унинг бошини силаб дуо қилса, кимдир жирканиб қўлини тортарди. Жими эътибор қилмасиди, лекин оғрингани билиниб турарди. Масжидда у тўғрида ихтилофлар бўлиб "таҳорати бузилиб юради, кирмасин"деган эътирозларга қори домла "индаманглар, худонинг эркатойи у, гуноҳи мангга" деб кескин нуқта қўйганиди.

Давоми бор...👇

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

©Ўқинг...Фақат йиғламанг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
(Давоми👇)


Жими 28 ёшида каналга тушиб оқиб кетаётган 5 ёшли болани қутқариб, ўзи чўкиб, ҳалок бўлди. Ўша куни намозшомга яқин тўғондан ўлигини топиб олиб келишди. Жимини олиб келишганда кўрган ҳамма ҳайратга тушди. Тавба, шунақангги хушсурат, истарали гўзал йигитга айланган, сочлари ялтираб, ажойиб жилмайиб турарди. Жанозага келган қори домла "айтувдиму, бу бола фаришта" деб, дея хўнграб йиғлаб юборди. Кампирнинг доди бутун қишлоқни ларзага солди. "Ҳар куни мангга куёв бола бўволиб, тўй-тўй ўйнайдиган болам-а"..."Чимилдиқ кўрмаган болам-а"...
"Салдат бўламан, армияга кетаман, сени ташлаб деб зарда қилиб қўрқитадиган болам-а, ташлаб кеттинг ростана" деган фарёди ҳаммани йиғлатди. Кейингги хотини билан бошқа жой олиб кўчиб кетган отаси келганларга бошини эгиб, "бандалик экан" деб билинар билинмас соҳта инграб қўйишдан бошқага ярамади.

Жанозага кўпчилик йиғилди.

Тобути қабристонгача қўлма-қўл оқиб борди. Биринчи марта уни кўчада биров хайдамади, туртмади, ортидан тош отмади. Кампир иккита катта қўчқорни бирини сотиб, иккинчисини сўйиб маъракаларини ўтказди.

Орадан йиллар ўтиб кампир ҳам омонатини топширди. Жанозага келганлар кампирнинг уйидаги Жимининг мелиса шапкаси, ола таёқчаси, ювиб, дазмолланган кийимларини кўриб ҳайратга тушишди.

Ҳа азизлар бундай фариштасифат одамлар ҳозир ҳамма қишлоқларда бор, ҳамма даврда яшаб ўтган. Уларни туртманг, масхара қилманг. Қўлингиздан келса арзимаган нарса билан кўнглини кўтаринг. Ростанам уларни Худонинг эркатойлари дейишади.

Бахриддин Асрор

Тамом...

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

©Ўқинг...Фақат йиғламанг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизи бор оталар, сизлар жудаям бахтлисизлар 😊

📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!

@ibratli_hikoyalarim_kanali
Ayollar ajoyibda😁

Yaqinlaringizga yuboring
👉 @ibratli_hikoyalarim_kanali
Хеч бир нарса шунчаки эмас, шунчаки кўрингани билан!

Икки фаришта оддий бир йўловчи одам шаклига кириб, бир бой бадавлат оиланинг уйида тунаб колишибди. У оила меҳмондўст эмас экан ва фаришталарни меҳмонхонага киргизишни ҳоҳлашмай, уларга совуқ ертўладан жой беришибди. Фаришталар энди ётиш учун жой солишаётган экан катта фаришта деворда ўйилиб тушган жойни кўриб, уни худди хеч нарса бўлмагандай қилиб тузатиб қўйибди.
- Нимага ундай қилдинг ? - кичик фаришта сўрабди.
Бунга катта фаришта шундай жавоб берибди:
- Хеч бир нарса шунчаки эмас, шунчаки кўрингани билан.
Эртаси куни улар тунаб қолгани камбағал, лекин меҳмондўст йигит ва унинг хотинини уйига келишибди. Эри хотин уйида бор нарсани фаришталар билан баҳам кўришибди ва уларга ўз жойларини таклиф қилишибди. Қаерда уларга дам олиш қулай бўлса ўша ерда дам олишларини айтишибди, ўзлари эса ерда ётишибди.
Эрталаб фаришталар уйғониб ҳовлига чиқишса эру хотинни йиғлаб ўтирганини кўришибди. Уларнинг яккаю ягона, сутини ичиб базўр кун кўриб юрган сигирлари ўлиб ётар эди.
- Нега сен бундай қилдинг? - сўрабди кичик фаришта, катта фариштадан- Биринчи эркакнинг ҳамма нарсаси бор эди, ва сен унга ёрдам бердинг деворини тузатдинг. Бу оилани эса деярли хеч нарсаси йўқ эди, лекин улар тайёр эдилар сен билан ўзларида бор нарсани баҳам кўришга, сен эса йўл қўйиб бердинг уларнинг яккаю ягона сигирини ўлишига. Нима учун !?
- Хеч бир нарса шунчаки эмас, шунчаки кўрингани билан.- жавоб берди катта фаришта,- Қачон биз сен билан ертўлада бўлганимизда, мен тушундим ўша ўйилиб тушган деворнинг ортида бир хумда олтин бор эди. Уйнинг эгаси эса ҳасис эди ва хеч кимга яхшилик қилишни ҳоҳламасти. Агар ўша олтинларин у топганида бундан хеч кимга фойда йўқ эди, шунинг учун ҳам мен у деворни тузатиб қўйдим. Эртаси куни биз камбағалнинг уйида тунаб қолганимизда, бу уйга ўлим фариштаси келди, камбағални хотинини олиб кетгани. Мен унга сигирни бердим...

Қиссадан ҳисса шуки, ҳеч бир нарса шунчаки эмас, шунчаки кўрингани билан!

Ибрат учун яқинларга юборинг!

©Ўқинг... Фақат йиғламанг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Қандайдир ажойиб Сусамбил ҳақида кичик ҳикоя
(facebook'дан олинди)

Яманлик бир оила Германияга қочоқ бўлиб борди ва у ердан бошпана топди. Оила бошлиғи айтади:

"2015 йилда Германияга етиб борганимизда ҳукумат бизни уй-жой, электр, сув ва газ билан бир йил текинга таъминлади. Бир йилдан кейин бу тўловларни тўлашни бошлар эканмиз.
Бир йил ўтиб тўловни бошлаганимизда пул топа олмай тўловни бир ой кечиктириб қўйдик. Электр ширкатидан 200 евро қарз бўлиб қолдик. Ширкат бизга электр беришни тўхтатди. Биз учун бу кўп қийинчилик туғдирмади. Зеро Яманда электр узилишига кўникиб кетган эдик. Дарров дўконга бориб шам олиб келдим. Шам атрофида ўтириб олиб ватанимиз Яманда юз бераётган мусибатлар ҳақида фарзандларим билан суҳбатлашиб ўтирдик.

Қўшнилар бизнинг уйимизда электр йўқлигини билиб қолишибди. Бироздан сўнг Германиялик қўшнилар уйимиз олдида жамланишди. Мендан нега уйда электр йўқлигини сўрашди. Мен қарз бўлиб қолганимизни, келаси ҳафта маошни олсам тўлашимизни айтдим. Улар: "Нима, бир ҳафта болаларинг билан электрсиз ўтирмоқчимисан?!", дейишди. Мен: "Ҳечқиси йўқ. Биз умуман электр йўқлигига ҳам ўрганиб қолганмиз. Яманда бизнинг халқимиз электрсиз яшашади", дедим.

Улар бизга кичкина генератор сотиб олиб беришди. Сўнгра ўзлари қайсидир телеканалга боғланишди. У телеканалдагилар мен билан учрашиш учун келишди. Менинг муаммойим "электрсиз оила" номи билан Германияда йил муаммосига айланди.

Электр ширкати бизга қўшимча бир йиллик бепул электр ва 1000 евро пул берди. Биздан узр сўради. Чунки мен уларга музлатгичдаги гўшт ва товуқлар айниб қолиб уларни ахлатга ташлаганимни айтган эдим. Сўнгра озиқ-овқат олишим учун ичида 1500 евро бўлган карточка беришди".

Шайх Али Саллобий саҳифасидан таржима қилинди.

© Abdulqodir_Polvonov

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Эркакларнинг ушалмайдиган орзулари))

©kunlik_hadis_uz

Doʻstlarga ulashing👇
@ibratli_hikoyalarim_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИШҚ
Ундан сўрашди:
- Сени яхши кўрган кишини қандай ажратасан?
У жавоб берди:
- У бутун дунёга молик бўлсада, ўзини мендан пастда тутади. Атрофида мингта одам бўлсада, мени соғинади. У мени ҳар гал кўрганида биринчи марта кўргандек муомала қилади. У мени худди оламда ягона нарсадек муҳофаза қилади!

©Abdulqodir_Polvonov


Doʻstlarga ulashing👇
@ibratli_hikoyalarim_kanali
Доно болa


Бир неча асрлар олдин Боғдод ислом тараққий этган шаҳарлардан бири бўлиб, у ерда жуда кўп мусулмон уламолари яшаган.
Шу сабабли шаҳар Ислом динининг илм маркази ҳисобланган. Кунлардан бир кун Рум подшоҳи Боғдод мусулмонларига уч савол бериш амри билан ўз элчисини жўнатди. Элчи шаҳарга етиб боргач, халифага подшоҳнинг истагини билдирди. Шунда халифа шаҳар уламоларини саройга йиғишни буюрди.

Элчи минбарга чиқиб:
— Мен сизларга подшоҳимнинг уч саволини бераман. Агар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол-мулк ваъда қилмоқда. Саволлар қуйидагича:

Аллоҳдан аввал нима бўлган?

Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?

Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?

Уламолар орасида сукунат чўмди. Тўсатдан оломон ичида майин овоз эшитилди:
— Дадажон, рухсат беринг, мен унинг саволларига жавоб берай!
Бу овоз отасига эргашиб келган ёш боланики эди. Халифадан рухсат сўралгач, болакайга гапиришга изн берилди. Рум элчиси ёш мусулмонга мурожаат қилиб, биринчи саволини такрорлади:
— Аллоҳдан аввал нима бўлган?
Бола саволга савол билан жавоб берди:
— Санашни биласизми?
— Ҳа, - деди элчи.
— Унда ўндан пастга қараб сананг!
Элчи "ўн, тўққиз, саккиз, дея санай бошлади ва ниҳоят "бир" деб тўхтади.
— Нега тўхтадингиз?, деди бола.
— Бир сонидан олдин бошқа сон йўқ-ку?!, — деди ҳайронлик билан элчи.
— Оддий бир сонидан олдин ҳеч нарса йўқ экан, қандай қилиб Якка бўлган Аллоҳдан аввал бир нарса бўлиши мумкин?! У Аввал ва Охир, Зоҳиру, Ботиндир.

Элчи бу жавобга ҳеч қандай эътироз билдира олмади ва иккинчи саволни берди:
— Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?
— Шам келтириб ёқинг, - деди бола. — Энди эса унинг нури қаерга қараб таралаётганини айтинг.
— Аммо, шамнинг нури ҳар тарафга таралади: шарққа, ғарбга, шимолга, жанубга... Аниқ бир томонни айтиш мушкул, - дея ҳайрати ортди элчининг.
— Агар яратилган нур ҳар томонга таралар экан, унинг Яратувчисидан нимани кутмоқдасан?! «Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир...» (Нур, 35) хитоб қилди бола.

Элчи ўз кўзларига ишонмасди. Қаршида турган бу кичкина болакайнинг донолик билан бераётган жавоблари уни лол қолдирди. Тушкунликка тушган элчи охирги саволни беришга оғиз жуфтлар экан, болакай унга:
— Тўхтанг, сиз менинг ўрнимга тушиб, мен эса минбарга чиқишим адолатлироқдир. Саволингизни ҳамма эшитди, энди менинг жавобимни ҳам эшитишсин, — деди.

Элчи бу таклифга рози бўлди ва минбардан тушиб, учинчи саволни такрорлади:
— Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?
— Аллоҳ ҳозир минбардан бир ёлғончи, шаккокни тушириб, уни ҳаммага кулги қилди. Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига ишонган мўминни эса юксалтириб, тилига ҳикмат солиб ҳақиқатни баён қилдирди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.

Мағлуб элчи бу сўзлардан сўнг иснод билан ўз шаҳрига қайтиб кетди. Бола эса Ислом оламидаги энг буюк олимлардан бири бўлиб етишди.

Аллоҳ уни гўзал ҳикмат ва динни чуқур тушуниш иқтидори билан тақдирлади. Унинг исми Нўъмон ибн Собит бўлиб, у бутун дунёга Имоми Аъзам номи билан машҳурдир.


Бизни саҳифалармизга обуна бўлишни унитманг👇

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Энг яхши она

Саккиз ёшли ўғилчам мени қучоқлаб, “Ойижон, сиз дунёдаги энг яхши онасиз”, деди. “Ахир, сен дунёдаги бошқа оналарни танимайсан-ку, балки мендан ҳам яхшилари бордир”, деганимда у шундай жавоб қилди: “Ойижон, ахир, сиз менинг дунёимсиз”.


Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

@ibratli_hikoyalarim_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота - оналаримизни қадрига етайлик...

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

@ibratli_hikoyalarim_kanali
Қадим замонда бир ойна солувчи бўлган экан. Бир куни у ўз фойдасини кўзлаб бир девонага дебди: "Агар бориб одамларнинг ойналарини синдирсанг, менга ёрдам берган бўлар эдинг, кейин менинг ишим юришар эди". Девона унинг гапига кириб, ойна солувчининг уйига югуриб бориб, ҳамма ойналарини битта қўймай синдирибди. Кечқурун уйига келган ойна солувчи буни кўриб ғазабланибди ва девонани уриша бошлабди.

– Нега мендан жаҳлинг чиқади, ахир ойналарни синдир, деб ўзинг айтинг-ку?! - дебди девона.

– Мен сенга бошқаларнинг уйидаги ойналарни синдир, шунда менинг ишим кўпаяди, дедим.

– Агар бошқаларнинг ойнасини синдирсам, улар бошқа ойна солувчини чақиришлари мумкин эди. Сеникини синдирсам, сен ҳеч кимни чақирмайсан ва ўзингнинг ишинг кўпаяди, - дебди девона.

Билгинки, бошқаларга зиён етказиш эвазига тирикчилик қилишнинг оқибати мана шундай бўлади.
Ойна солувчи ва девонa

Ибрат учун яқинларга юборинг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Шаҳарлик йигит билан қишлоқдан келган қиз овқатланиб ўтиришган экан, йигит официантга:
— Бизга салфетка билан зубачистка беринг, — деса,
Қиз:
— Йўқ бўлди, мен тўйдим, — дермиш.

Замон билан ҳамнафас яшаш керак!

©jaydari_hazillar

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
— Нима иш қиласан?
— Ишлаб чиқариш билан шуғулланаман.
— Нима ишлаб чиқарасан?
— Кислород ютиб, карбонад ангидрит чиқараман.

П/с: Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин🤗

©jaydari_hazillar

@ibratli_hikoyalarim_kanali
Ҳурматли Аёллар!
Ёш тадқиқотчиларимиздан бири "Репродуктив ёшдаги аёлларнинг руҳий саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашнинг ижтимоий психологик детерминантлари " мавзусида сўровнома ўтказмоқда. Мақсади - Репродуктив ёшдаги аёлларни руҳий саломатлигига таъсир этувчи омилларни аниқлаш айни 18-35 ёшдаги аёллар фикрини ўрганиш, янги ғояларга эга бўлиш.

Илтимос сўровномада фаол иштирок этиб Репродуктив ёшдаги аёлларни руҳий саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Сўровномада иштирок этиш учун 👉босинг👈
#ЭСЛАТИНГ
Эртага, пайшанба!
18 август, 2022
20 Муҳаррам, 1444


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг! Зеро, сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншоаллоҳ!

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
18.08.2022 (Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
04:07
Ифторлик бошланиши: 19:21

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини адо эмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар ниятини, тонг отмасдан аввал қилиб олиш керак).
Manba

Яқинларингизга ҳам улашинг👇
@ibratli_hikoyalarim_kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 “34 nafar soliha qiz turmush qurishni taklif qilgan” —

©Abdurahmon qori

Doʻstlarga ulashing👇
@ibratli_hikoyalarim_kanali
Африкалик болакай

Африкалик болакай томонидан ёзилган ушбу ҳикоя «2005 йилнинг энг яхши ҳикояси» танловида ғолиб бўлган экан:
«Туғилганимда, мен қора эдим;
Қора бўлиб улғайдим;
Мен қуёшда узоқ турсам, яна қораяман;
Ҳаттоки ўлганимда ҳам қоралигимча қоламан.
Сиз, оқлар эса:
Туғилганингизда – қизғиш бўласиз;
Улғайганингизда – оқарасиз;
Офтобда тобланганингизда – қизарасиз;
Совқотганингизда – кўкарасиз;
Қўрққанингизда – сарғаясиз;
Ўзингизни ёмон ҳис қилганингизда – яшил тусга кирасиз;
Ўлганингизда эса бўзарасиз.
Ва яна сиз мени қора танли дейсиз».

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Бир куни 3-4 та йигит биттасини тўдалашиб уришаётган экан. Буни кўриб қолган ёши улуғ бир отахон:
- Ҳай-ҳай, шу марднинг ишимии!? Биттага шунчанг чиқасанми, номардлар!? - дебди жаҳл билан.
- Э отахон, сиз аралашманг, бунинг кимлигини билмайсиз, - дебди йигитлардан бири.
- Хўп, ким экан бу? - сўрабди отахон.
- Бу ўртоқлар гуруҳида хабарларни ўқиб, жавоб ёзмайдиган бола.
- Унақада оч биқинига солмасанг, гуноҳ бўлади. Сол, оч биқинига сол, - деб отахон ҳам қўшилиб уриб кетибди...

P.S.: Гуруҳларда анчадан буён ёзмай қўйганларга юборамиз)))

©jaydari_hazillar

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali