Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
104 subscribers
271 photos
233 videos
1 file
658 links
Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))

Раҳмат!


Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
Download Telegram
Турмуш ўртоғи билан 50 йил яшаб, бахтли ҳаёт кечирган онахон билан суҳбат.

50 йил давомида, доимо бахтли яшаганини сирини сухандон (радио орқали матн ўқувчи) сўради: — Онахон, айтинг-чи, сирингиз нимада? Таом тайёрлашга усталик ё чиройда ёки фарзандларни дунёга келтиришдами? Ё бошқасидами? - деди. Онахон: — Оиладаги саодат, Аллоҳнинг тавфиқидан сўнг аёлнинг ўз қўлларида. Аёл уйини жаннатга айлантириши ё аксини қилиши мумкин. Гап бойликда, деб ўйламанг. Қанча давлатманд, аммо бахтсиз аёллар бор. Улардан эрлари безиганидан ташлаб кетади. Баъзи аёллар эрига ўнталаб ўғилларни туғиб беради, лекин уларни эрлари севмайди, ажрашишади. Яна жуда кўплари пишир-куйдирга ўта моҳир, баъзилари кун бўйи ширин таомлар тайёрлайди, аммо эрини унга қилган муомаласидан доим нолийди. — Унда сизнинг сирингиз нимада? - деб сўради сухандон. Онахон: — Ҳожамнинг ғазаблари келса, чуқур ҳурмат билан сукутга шўнғардим. Бошимни эгиб, хокисорлик билан гапларини тасдиқлардим. Аёл киши асло, эри унга ғазабланган ҳолда гапирса, жим, мазахомуз қарашда қарамаслиги керак. Эркак киши закий бўлиб, бу қилиғини тушунади. Журналист сўради: — Уруш-жанжални бошласалар, бошқа хонага чиқиб кетса бўладими? Сиз олдиларидан чиқиб кетмасмидингиз? - Асло... агар эрнинг олдидан чиқиб кетсангиз, унга нисбатан ҳурматсизлик, уни эшитишни истамаган бўласиз. То хотиржам бўлмагунларича, уларни эшитиб, барча гапларига «Хўп» деб турардим. Гапларини гапириб бўлгандан кейин, «Гапларингизни айтиб бўлдингизми?» дердим ва чиқиб кетардим. Чунки шунча бақиришдан кейин чарчардилар-да. Смайлик «smile» дам олишлари керак бўларди. Мен эса хонадан чиқиб, уй юмушларига киришардим. — Шунча гапдан кейин нима қилардингиз? Аразлаб, бир-икки ҳафта гаплашмай, кескин услубларни қўлламасмидингиз? — Йўқ, икки томони ҳам кескир силоҳдек бўлган бу ёмон одатдан эҳтиёт бўлиш керак. Агар эрингиздан бир ҳафта аразлаб юрсангиз, у сизнинг кўмакларингизга эҳтиёжи тушса ҳам, сизсиз ўзи бажариб шу ҳолатга ўрганиб қолади. Яъни унга сизнинг аҳамиятингиз қолмайди. Ҳожамнинг баъзан талаблари шу даражада юқори бўлиб кетганидан ўта қайсар, инжиқ бўлиб қолардилар. — Шундай ҳолатда нима қилардингиз? — Бир-икки соатдан сўнг, у кишига бир қадаҳ шарбат ёки бир финжон қаҳва келтириб, «Марҳамат, ичиб олинг», дердим. Албатта, шунга эҳтиёжлари тушиб турган бўларди. Мен ҳам одатдагидай гаплашаверардим. «Мендан хафамисан?» десалар, «Йўқ», дердим. Ўзларининг қаттиқ гапларига узр сўраб, чиройли гапларни айтардилар. — Сиз ўша гапларга ишонармидингиз? — Ҳа, албатта. Мен ўзимга ишонаман, аҳмоқ эмасман-ку!? Эрим ғазабда айтган гапларига ишониб, хотиржам бўлганда айтганларига ишонмаслигимни хоҳлайсизми? — Сизни уришиб, бақириб, сўнг яхши муомала қилиб кетса, сизнинг ҳурматингиз, ғурурингиз қаерда қолади? — Менинг ғурурим, ҳурматим, эримнинг ризолиги, ўзаро муносабатимизда хотиржам бўлишимиздадир. Эр-хотин ўртасида ғурур бўлмайди. Қанақасига ғурур бўлсин? У сиз билан бирга яшаса, айбу нуқсонларингизни билса, ҳеч кимнинг олдида кўрсатилмаган сифатларингизга шоҳид бўлса, ғурур қоладими? Агар аёл киши қуш қилиб яратилганида, «Товус»... Ҳайвон қилиб яратилганида, «Кийик»... Ҳашарот бўлганида, «Капалак» бўларди. Лекин у инсон қилиб яратилди. Натижада, суюкли маҳбуба, меҳрибон она, эр киши учун ер юзидаги энг гўзал неъматга айланди. Агар аёл кишини шаъни жудаям олий, юксак бўлмаганида эди, Аллоҳ таоло уни жаннатда мўмин эрларга бериладиган мукофот бўлмиш «ҲУР» ларни аёл жинсида яратмасди. Бир ҳақиқат мени шу даражада ажаблантирадики, биргина гул аёлни рози қилади. Биргина сўз уни ҳалок қилади. Аёл зоти ажиб-да?!!

Гўдаклик чоғида отасига жаннатдан бир эшик очади. Улғайганда эрининг иймонини тўлдиради. Она бўлганида эса ЖАННАТ унинг оёқлари остида бўлади.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.


Фикрингизни изоҳларда қолдиринг📝

Каналимизга обуна бўлмаган бўлсангиз,обуна бўлинг🤗

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

@ibratli_hikoyalarim_kanali

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
"Шундай жароҳатлар бўладики, киши у сабаб умр бўйи ёш тўкади ва унга ҳеч нарса татимайди".

©MubashshirAhmad

@ibratli_hikoyalarim_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Alhamdulillah haqida nimalarni bilasiz?

Fikringizni izohlarda qoldiring.

Doʻstlarga ulashing👇
@ibratli_hikoyalarim_kanali
ОНАМНИ АСРА ҲАЁТ

Эй ҳаёт, бунчалар чигалсан нега?
Ҳар ишнинг жавоби бордир эртага.
"Қанча тошинг бўлса, мана менга от",
Онамсиз мен учун бир пулсан ҳаёт!

Заҳрингни ёмонга сочақолгин бор,
Сен шунчалар пастсан, шунчалар беор.
Аллоҳим яратган энг буюк ижод-
У менинг онамдир билиб қўй ҳаёт!

Онамни йиғлатма, асра, авайла,
Оламда онани жаннат деб сайла.
Уларни ёнида бўлиб тур нажот,
Дунёнинг шодлигин улашгин ҳаёт.

Бахтдан ярқираган пешонангни тут,
Онамнинг ёнидан таъзим қилиб ўт,
Дардингни ҳўв ана ёмонларга сот,
Фаришта онамга кулиб боқ, ҳаёт.

Бошидан учирма азиз рўмолин,
Ўзига сездирма ёлғизлик ҳолин.
Мадад бўл онамга, ҳам сабру сабот,
Шунда сени ҳурмат қиламан ҳаёт.

Онам қайда бўлса, доим болам дер,
Азобларинг бўлса, мана менга бер.
Онам азоб чекса чидолмасман рост,
Онамсиз дунёйинг керакмас ҳаёт!

Ёмон бўлсанг бизга, сендан нима наф,
Мен доим эзгулик, яхшилик тараф.
Онамсиз нурсизсан, гўё зулумот,
"Сен онам бор учун гўзалсан Ҳаёт!"

Ибрат учун яқинларга юборинг!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ

ХАЙРЛИ ТОНГ
ЭНГ БАХТЛИ инсон бўлинг, қалбингиз дур каби бўлсин!
Бошлаб олган янги кунингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин..!


@ibratli_hikoyalarim_kanali
#нимадир.

СИЗ ҲАҚИНГИЗДА 10 ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТ

1.Сиз ўз қулоғингизни кўзгусиз кўра олмайсиз.

2.Сиз ўз соч толаларингиз сони қанчалигини билмайсиз.

3.Сиз тилингизни чиқарган ҳолатда бурнингиз билан нафас ололмайсиз.

4.Сиз ҳозир тилингизни чиқариб, бурнингиз билан нафас олишга уриндингиз.

6.Сиз тилингизни чиқариб туриб, бурундан нафас олавериш мумкинлигига ишонч ҳосил қилдингиз.

7.Сиз ҳазиллашганимни тушундингиз ва юзингизда табассум пайдо бўлди.

8.Сиз рўйхатда 5-факт йўқлигини сезмадингиз.

9.Сиз ҳозир рўйхатда 5-факт бор ёки йўқлигини текширдингиз.

10.Сиз табассум қилсангиз, дунёдаги энг яхши, энг самимий инсонга айланасиз...

©️Ummu Zaynab Ummu

Яқинларингизга юборинг.

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Келинг, бирга яшайлик, дадажон!
(ҳаётий воқеа​)


Ёр-ёр садолари остида даврага кириб келган келин-куёвнинг бахтини кўриб кўнгиллар орзиқиб кетади. Қадира ҳам бир пайтлар ана шундай бетакрор лаҳзаларни бошдан кечирган эди. Ҳозир эса ажрашганига саккиз йил бўлди. Негадир энди тўйларга боришни истамай қолган. Ҳамма уни қўлини бигиз кўрсатаётгандек туйилаверади. Бугун мажбур бўлди: акаси келин тушираётгани учун мезбонлар қаторида туриши керак.

Аслида, ажрашишни истамаганди. Турмуш ўртоғи Бахтиёр онасининг гапига кириб, уни уйдан ҳайдагач ҳам ўғли Бунёдбек учун кечирим сўраб, келин бўлиб тушган хонадонига бир неча бор борди. Бир галдарвозани очган қайнопаси:

— Сенда ўзи ор-номус борми? Укам сен билан яшашни хоҳламайди, деб неча марта айтиш керак?! Бошқа бу ерга келма! Алимент тўлайди, сенга шу керакми? — дея ўшқириб берди. Шундан сўнг Қадира энди ортга йўл йўқлигини англади.

— Саломлаш, бу киши бувинг бўладилар...

— Бўйларингдан ўргилай болам, Бунёджоним... — буви боланинг пешонасидан ўпди. Унинг иссиқ бағри болакайга бирам ёқимли туйилдики, қувонганидан маҳкам қучоқлаб олди.

— Даданг ҳам шу ерда.

— Туринг, чиқмасангиз бўлмайди. Бахтиёр ҳаммани йиғлатди, — дедиакасининг хотини.

— Нега? — наҳотки ўғлимга отаси эканлигини айтди.

— Бунёдбекни ҳали кўтаради, ҳали қўлидан ушлаб ,бағрига босади. Акангиз ўзи айтди, чиқаркансиз.

— Фарзанди йўқ экан-да. Хотини ҳам кетиб қолибди, — деди Назира гапга чечанлик қилиб.

— Бу ер гапнинг ўрни эмас. Худо хоҳласа, икки – уч кунда бориб, Қодир аканинг олдидан ўтамиз, тушунтирамиз. Ҳаётда нималар бўлмайди, Бахтиёржон.

— Ҳеч бўлмаса, Қадиранинг ўзини чақиринг, ҳол – аҳвол сўрай, бошқа бир сўз десам, ўлай агар...

— Бунёдбек ҳам ҳайрон. Бола бечора...

— Ассалому алейкум, Бахтиёр ака. Мана биз келдик, — деди. Ичида йиғламаслигим керак, деган ўй кечаркан, кулимсираб давом эттирди. Бу ўғлингиз...

— Ассалому алайкум, ўтирибсизларми меҳрибонгина бўлиб, айланай?

— Қадирахон, чой қўйиб юборинг, ширинликлар чиқаринг, — деди даҳлизнинг очиқ эшигига қараб.

— Янга, Худонинг суйган бандасисиз-да. Энди кўнглингиз хотиржам ҳаж сафарига бораверсангиз бўлади.

— Э, ўргилай, қайда кўнглимга сиғади,— деди овозини иложи борича пастлатиб.— Нозимахонни ўйлайман. Бахтиёримга турмушга чиққач, икки боласи нобуд бўлди. Беш йил кутдик, бўлмади. Кейин бошқага турмушга чиққан, биламан. Аммо ўша фарзанд кўриб, бахтли бўлмаса... мен ўзимни айбдор санайвераман, — кўзлари ёшланди Ҳазора аянинг.

— Ҳали эшитмадингизми? Нозимахон ҳам иккиқат экан. Поликлиникада укамнинг хотини ишлайди. Ўша айтди «Кўчаларингизга тушган келинчак Нозимахон ҳомиладор экан, ҳомиласини соғлом дебди “УЗИ”да», деди.

Бахтиёр эса дарвоза остонасида қўлида эмизикли гўдаги билан турган хотинини уйга киритишга журъати етмади. Онасига қарши бош кўтара олмади. Опасига рўзғоримга аралашманг деёлмади. Отадан эрта етим қолганлари боис онаси уларни деб умри ўтгани ҳурмати кўнглини ранжитишдан қўрқди.

Орадан бир ой ўтиб, Бахтиёрнинг коллежда ўқийдиган қизга уйланганини айтишди.

Қадира ўғлини бағрига босиб, юм-юм йиғлади. Ўша-ўша ота-онасининг уйида яшаб қолди. Бунёдбекнинг тили чиққач, отаси ҳақида сўрайдиган бўлди. Айниқса, кейинги пайтлар ҳар куни «Дадам қачон Россиядан келади?» деб қийнайди. Ўзини катталардек тутиб, одамларга қўшилолмай турган ўғлини кузатаркан, Қадира ўйланиб қолди: «Унга ҳақиқатни айтишим керак».

Тўй авжида.
Кимдир қуда томон меҳмонлардан бир аёл сизни сўраяпти, деб қолди. Қадира балки бирор нарса керакдир, деган хаёлда хабар келтирган кишига эргашди. Меҳмонлар столига яқин борди-ю, қайнонасини кўриб қотиб қолди. Кўришаркан, кўзлари жиққа ёшга тўлди. Одамлар орасидан онасини топиб олиб эргашиб келган Бунёдбек йиғлаб кўришаётган аёлнинг кимлигини билмагани боис тортиниб турарди.

Бунёд ялт этиб онасига қаради. Қадира иложсиз қолгани боис ҳеч нарса деёлмади. Сочларига оқ оралаган аёл одамлар орасидан баланд бўйли келишган одамни кўрсатиб: «Ана даданг», деди.

(Давоми👇)

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
(Давоми👇)

Тўй якунига етай деб қолган, аксарият кишилар ширакайф. Ўғлининг ҳар замонда келиб «Юринг, сизни бир киши сўраяпти», деган гапидан билдики, Бахтиёр чақиряпти.

​​«Акам кўриб қолса, нима деб ўйлайди? Йўқ, чиқа олмайман» хаёлидан ўтказди Қадира. Аммо кўзлари мўлтираб турган ўғлига сир бой бергиси келмади.

– Ким экан у? Боравер ҳозир чиқаман, – деди.

Орадан беш дақиқа ўтиб, синглиси билан янгаси кириб келди. Кўзлари жиққа ёш.

Мусиқа садолари тиниб, тўйхонада фақат мезбонлар қолишди. Ҳамма ҳозир нимадир воқеа содир бўлишини кутаётгандек эди. Бир четдаги столда Ҳазора опа ўғли Бахтиёр билан ўтирар, уларнинг атрофида уч-тўрт чоғли киши.

Қадира акасининг гапидан сўнг ўзини қўлга олди. Бунёдбекнинг қўлидан ушлаб дадил юриб келди-ю, стололдида таққа тўхтади.

Бунёдбек кўзлари чақнаб бир онасига, бир унга қараб турган ҳайратли нигоҳларга боқди-ю, ўзини Бахтиёрнинг қучоғига отди.

«Энди кетмайсиз-а? Биз билан бирга яшайсиз-а, дадажон?»

— Албатта, бирга яшаймиз, мени кечир, мени кечир, Қадира! Айб менда... Мени кечиринглар, – Бахтиёр ўғлини қучоқлади.

Отасига маҳкам ёпишиб олган Бунёдбек уни қўйиб юборса, яна кетиб қоладигандек, ҳар замон «кетиб қолмайсиз-а», дерди.

Мана, Қадира келин бўлиб тушган хонадонига қайтганига икки ой бўляпти. Худди 10 йил илгариги келинлик даврларидек ийманади. Қайсидир иши қайнонасига ёқмай қолишидан қўрқади. Бироқ Ҳазора опа ўн йил бурунги қайнона эмас, у энди ҳаётнинг синовларида пишган, анча босиқ, мулоҳазали онага айланиб улгурганди. Меҳмонга келган қизи нимадир демоқчи бўлса: «Жим, бир сўз дема! Бу рўзғорга қўшилма», деб дакки берганини эшитиб, шундай хулосага келди.

Қайнона ранги бироз синиққан келинига қаради-ю, юраги шув этди. Ҳазора опанинг кўзига келини ҳомиладорга ўхшаб кўринди. Нонушта дастурхони йиғилмай туриб қўшни дугонаси кириб келди.

«Хўп бўлади, ҳозир, ойижон», деган овоз келди ичкаридан.

Эшик ортида қўлида патнис кўтарган Қадира бу гапларни эшитгач, илтижолари Аллоҳга бориб етганидан хурсанд бўлди. Беихтиёр томчилаган кўз ёшларини артиб, чойни қайтариб, қўшни аёлга узатди. Юраги остида бахт бўлиб, шодлик бўлиб, дунёга келаётган митти юракча дук-дук уриб қўйди...

Шунака гаплар...

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!


https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
Каналга обуна бўлинг!

@ibratli_hikoyalarim_kanali
Оҳу сув ичиш учун булоқнинг оғзига борди. Сувда ўз аксини кўриб ингичка оёқларидан хафа бўлди, аммо шу онда аксидаги жимжимадор шохларига кўзи тушиб, ғурурланди.

Шу вақт бир гуруҳ овчилар пайдо бўлиб, ўлим хавфини сезган кийик ўтлоққа қараб қочди: чаққон оёқлари сабаб у овчилардан қутулиб қолди.
Оҳу айланиб-айланиб ўрмонга дуч келди ва ўрмон ичига кирди, кутилмаганда тиқилинч ўсган дарахтлар орасига шохи қисилиб, табиий тузоққа тушди. Кўп ўтмай уни ўрмончи ушлаб олиб, оёқларидан боғлаганча сўйиш учун олиб кетди.

Ҳаётда ҳам шундай. Баъзида сени қайси хислат холос қилиб, қайси хислатинг ҳалок қилишини билмайсан.

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

@ibratli_hikoyalarim_kanali
✍🏼 ЎҚИНГ, ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ!
(жуда таъсирли ҳикоя)

Улар жуда бахтли оила эди. Ота, она ва уч ёшли ширингина қизалоқдан иборат бу оила жуда бахтли ҳаёт кечирар эди. Лекин тақдир ҳукми бу бахтни уларга кўп кўрди – узоқ давом этган касаллик сабабли она уч ёшли қизи ҳамда севимли ёрини ташлаб бу дунёни тарк этди. Турмуш ўртоғининг ўлимидан чуқур қайғуга ботган ота қизалоғига онасининг ўлимини қандай тушунтиришни билмасди. Буни устига гўдак ҳар куни отасидан "ойим қаерга кетдилар, қачон келадилар", деб сўрайверарди.
– Ойинг ишга кетди, қизим. Ишхонасидан узоқ муддатли сафарга чақиришган, Худо хоҳласа тез орада кириб келади, - дея қизини овутиб қўярди. Қизалоқ бу саволни тез-тез берар ва деярли бир хил жавоб эшитарди.
Шундай қилиб қизи олти ёшга чиққан йили ота бир меҳрибон, оқкўнгил аёл билан танишади ва улар турмуш қуришга аҳд қилишади. Бир куни отаси қизини ёнига чақириб, аста гап бошлайди:
– Қизим, ойинг қайтиб келадиган бўлди. Сен унинг қиёфасини унутиб қўйганинг йўқми?
Қизалоқ бироз ўйланиб туриб, "йўқ" маъносида бош қимирлатади. Ҳудди шу лаҳзада эшик очилиб, остонада ҳалиги аёл пайдо бўлади. Қучоғини кенг очиб, қизнинг исмини айтиб чақиради:
– Қизалоғим, мен сени ойингман, танияпсанми?
Қизалоқ отасига ҳайрон бўлиб тикилади.
- Қизим, ойингни танимаяпсанми? Ахир у сенинг онанг! Айтгандим-ку, ишга кетган, бир кун қайтиб келади, деб. Ана қайтиб келди. Энди тез бориб, "ойи" деб қучоқлаб қўйгин-чи, бўлақол тез! - деб ота қизини кўзларига тикилди.
Қизи индамай аёлнинг қучоғига бориб, "ойи" деб қўйди. Кўнгли тўлган ота қизини ёнига бориб, пешонасидан аста ўпди ва "Ҳозир келаман, сен ойинг билан гаплашиб ўтир қизим", дея ташқарига йўл олди. Отаси чиқиб кетгач қиз бирдан йиғлаб юборди ва кўзда ёш билан:
- Сиз менинг ойим эмассиз! - деди тўсатдан. - Менинг ойим ўлган!
Тонг қолган аёл ҳайратдан не деярини билмай турарди.
- Буни мен бобом ва бувимларникига борганимда уларнинг суҳбатларидан билиб қолганман. Буни фақат мен, бобом ва бувим биламиз холос. Дадам бундан бехабар. У ҳалигача ойимни ишга кетган деб ўйлайди. Бу гапни дадам билмасин, у билса сўзсиз азобланиб йиғлайди. Сизни доим ойи деб чақираман. Фақат бу гапларни дадамга айтиб қўйманг. Дадам билса, чидолмай йиғлайди. -дея қизалоқ йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тутиб турган "янги ойиси"га ёлворарди.
Бу пайт эса эшик ортида турган отанинг кўз ёшлари кўл бўлган эди😢😢😢...

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Кўпхотинли эркак хотинбоз ё шаҳватпараст эмас, балки таваккалчи ва қатъиятли бўлади холос. Бор-йўғи шу..

Айман Ёғий

©MubashshirAhmad

@ibratli_hikoyalarim_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sardor domla | Qarz haqida

Qarzi borlarga joʻnatib qoʻyamiz)

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |@ibratli_hikoyalarim_kanali
ИККИ ОЙЛИК БАХТ
(ўқинг, фақат йиғламанг😢)

Улар турмуш қурганларига ўн йил булди. 10йил яшаб, аёлини сева олмади. Аёли билан бирга яшасада, уни кўргани кўзи йўқдек эди гўё. Буни ҳаммасини аёли билар эди, аммо сабр билан эрини севишда давом этар эди..
Айниқса аёлини сўнгги йилдаги одати ёмон ғашига тегар эди. Ҳар кун тонг отса уйғонибоқ юзида табассум билан:
- Аллоҳга шукр, яна бир янги кун келди. Мен бу кунни бахтиёр яшаб ўтказаман,- дер эди.
Аёлни барча нарсадан ҳабари бор эди. Эрини ўзга ёш аёл билан яшашини ҳам билар эди, аммо билмасликка олар эди. Барчасига сабр қилиб эрига югуриб елиб хизмат қилар эди. Аммо у эр....
"Энди бас! Мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман. Нимага керак уч инсон қийналиши?!" деди эркак ўз-ўзига..
Бир кун ишдан вақтли уйга қайтган эр ажралиш учун ариза бермоқ ниятида ҳужжатлар турадиган қутини титкилай бошлади. Бироқ аввал ҳеч кўрмаган бир папкага кўзи тушди. Қизиқиши ортиб папкани олиб титкилаб ўқий бошлади..
Аёлини номига ёзилган шифокорлар ташхиси, ҳар хил анализ қоғозлари қалашиб ётарди. Энг қўрқинчлиси энг сўнгги касаллик варақасига "6ойдан... 18 ойгача" деган ташхис ёзилган эди...
Ҳозиргина аёли билан ажрашмоқчи бўлиб турган эркакни бадани музлаб қолди. У бир нарсани ўйлар эди холос...
"Аёлимни қандай сақлаб қолиш чораси бор? Керак бўлса ҳаётимни бераман! Керак бўлса жонимни тикаман, фақат уни йўқотишдан қўрқаман. Эй Аллоҳим уни мендан олиб қўйма!"
Эркак аёлини жонидан ортиқ севишини айнан ўша чоғда англади. Энди унга ҳаёт бошқача эди. Аёлига ғамхўрлик қила бошлади. Ҳар кун ҳар дақиқа аёлини ёнида бўлди, аммо жуда кеч эди..
Атига икки ойгина аёлига бахтиёрлик онларини ҳадя эта олди холос.
Ўзи ҳам ҳақиқий бахтни икки ой ҳис қилиб яшади..
Аёли ҳаётдан кўз юмди.. Эркак аёли тобутини елкасида кўтариб, шунчалар қадди букилдики, гўёки 100 йилга қаригандек. Энди унга ҳам ҳаёт керак эмасдек.
Уйига келиб, тўйларини ўн йиллик кунида аёлини илтимоси билан ҳар иккиси ўз ниятини ёзиб қоғозларни яширгани ёдига тушди. Шошилиб аёлини ёстиқларини остини тита бошлади ва у қоғозни топди
Аёлини қоғозига:

"Аллоҳим! Умримни сўнгги дақиқаларини улар билан бахтиёрликда ўтказсам"- деб ёзилган экан..

Эркакни қоғозига эса:

"Аллоҳим! Қачон бу аёлдан қутулиб озод бўламан?"- деб ёзилганди..

Ҳар иккисиниям орзуси ушалди. Аммо эркак энди бошқа инсонга айланган эди.
Қоғозларни парчалаб кўзида ёши билан ҳавога учирар экан ўзига ўзи дер эди:
"Эй вох! Кеч қолдим. Ўз бахтимни ўз қўлларим билан кўмдим. Мен нодон вақтни бой бердим!"...

Қадрлайдиган инсонингизни вақт ўтмасидан қадрига етинг. Зеро умр ўткинчи, вақт бешафқат...

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Намозни қадрламас экансан, мусулмон бўлиб бошқа нимани қадрлай оласан?
Имом Ҳасан Ал-Басрий.

Каналга уланиш:👇
@ibratli_hikoyalarim_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Musulmon inson boy boʻlishi kerakmi?


Ibrat uchun yaqinlaringizga yuboring.
👉 @ibratli_hikoyalarim_kanali
Умр ўткинчи, вақт бешафқат.

Таъсирли воқеа ўқинг, фақат йиғламанг😢

Улар турмуш қурганларига ўн йил булди. 10йил яшаб, аёлини сева олмади. Аёли билан бирга яшасада, уни кўргани кўзи йўқдек эди гўё. Буни ҳаммасини аёли билар эди, аммо сабр билан эрини севишда давом этар эди..
Айниқса аёлини сўнгги йилдаги одати ёмон ғашига тегар эди. Ҳар кун тонг отса уйғонибоқ юзида табассум билан:
- Аллоҳга шукр, яна бир янги кун келди. Мен бу кунни бахтиёр яшаб ўтказаман,- дер эди.
Аёлни барча нарсадан ҳабари бор эди. Эрини ўзга ёш аёл билан яшашини ҳам билар эди, аммо билмасликка олар эди. Барчасига сабр қилиб эрига югуриб елиб хизмат қилар эди. Аммо у эр....
"Энди бас! Мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман. Нимага керак уч инсон қийналиши?!" деди эркак ўз-ўзига..
Бир кун ишдан вақтли уйга қайтган эр ажралиш учун ариза бермоқ ниятида ҳужжатлар турадиган қутини титкилай бошлади. Бироқ аввал ҳеч кўрмаган бир папкага кўзи тушди. Қизиқиши ортиб папкани олиб титкилаб ўқий бошлади..
Аёлини номига ёзилган шифокорлар ташхиси, ҳар хил анализ қоғозлари қалашиб ётарди. Энг қўрқинчлиси энг сўнгги касаллик варақасига "6ойдан... 18 ойгача" деган ташхис ёзилган эди...
Ҳозиргина аёли билан ажрашмоқчи бўлиб турган эркакни бадани музлаб қолди. У бир нарсани ўйлар эди холос...
"Аёлимни қандай сақлаб қолиш чораси бор? Керак бўлса ҳаётимни бераман! Керак бўлса жонимни тикаман, фақат уни йўқотишдан қўрқаман. Эй Аллоҳим уни мендан олиб қўйма!"
Эркак аёлини жонидан ортиқ севишини айнан ўша чоғда англади. Энди унга ҳаёт бошқача эди. Аёлига ғамхўрлик қила бошлади. Ҳар кун ҳар дақиқа аёлини ёнида бўлди, аммо жуда кеч эди..
Атига икки ойгина аёлига бахтиёрлик онларини ҳадя эта олди холос.
Ўзи ҳам ҳақиқий бахтни икки ой ҳис қилиб яшади..
Аёли ҳаётдан кўз юмди.. Эркак аёли тобутини елкасида кўтариб, шунчалар қадди букилдики, гўёки 100 йилга қаригандек. Энди унга ҳам ҳаёт керак эмасдек.
Уйига келиб, тўйларини ўн йиллик кунида аёлини илтимоси билан ҳар иккиси ўз ниятини ёзиб қоғозларни яширгани ёдига тушди. Шошилиб аёлини ёстиқларини остини тита бошлади ва у қоғозни топди
Аёлини қоғозига:

"Аллоҳим! Умримни сўнгги дақиқаларини улар билан бахтиёрликда ўтказсам"- деб ёзилган экан..

Эркакни қоғозига эса:

"Аллоҳим! Қачон бу аёлдан қутулиб озод бўламан?"- деб ёзилганди..

Ҳар иккисиниям орзуси ушалди. Аммо эркак энди бошқа инсонга айланган эди.
Қоғозларни парчалаб кўзида ёши билан ҳавога учирар экан ўзига ўзи дер эди:
"Эй вох! Кеч қолдим. Ўз бахтимни ўз қўлларим билан кўмдим. Мен нодон вақтни бой бердим!"...

Қадрлайдиган инсонингизни вақт ўтмасидан қадрига етинг. Зеро умр ўткинчи, вақт бешафқат...


Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! ЯҚИНЛАРИМ ВА ДЎСТЛАРИМ🕋 🌙 🤲

🌷 Яхши амал жаннатга йўлак,
🌷 Савобларнинг совғаси бўлак.
🌷 Чин юракдан билдирай тилак,
🌷 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

ЖУМА МУБОРАК!


🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃

♻️Yaqinlarizgaham ulashing
:
@ibratli_hikoyalarim_kanali
@ibratli_hikoyalarim_kanali
@ibratli_hikoyalarim_kanali
Жаннат аҳли дунёда Аллоҳни зикрсиз ўтказган бир соатига ҳам шу қадар ачинадиларки,
бошқа бирон нарсага шунчалик афсусланишларини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди.

©Муоз ибн Жабал

П/с: Барчамизга жаннат кириш насиб қилсин.

Жаннатда бирга бўлишни хохлаган инсонингизга жўнатинг!

👉 @ibratli_hikoyalarim_kanali