Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
105 subscribers
271 photos
233 videos
1 file
658 links
Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))

Раҳмат!


Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
Download Telegram
ЯХШИЛИК ЎН БАРОБАР БЎЛИШИ ҲАҚИДА

Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Kим Рамазон рўзасини тутиб, ортида Шавволдан етти кун тутса, худди йилни тутгандек бўлади», дедилар.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.

Абу Абдуллоҳ айтади: Аллоҳ таоло бир яхшиликни ўн баробарга кўпайтириши сабабли шундай бўлади. Рамазоннинг рўзаси уч юз кунга тенг бўлади. Бир кун ўн кунга тенг келади. Шунда йилда олтмиш кун қолади. Ҳар бир куни ўн кунга баробар бўлади. Унга яхшиликларни кўпайтириб бериш ҳисоби бўйича ҳисобланади.

♻️ Аллоҳ учун сизга илиндим!

©Mehrobuz
https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Ака-укаларни яраштирган қурувчи

Файзли бир хонадонда ўта иноқ бўлган туғишган ака-ука бор эди. Улар ёнма-ён қўшни бўлиб яшар, бирга деҳқончилик қилишар, ҳосилни ҳам бирга йиғиштириб олишар эди.

Кунларнинг бирида ўрталарида бироз келишмовчилик юзага келди. Ўзаро бир-бирини нотўғри тушуниш бошланди. Оқибатда уларнинг ўртасида чуқур жарлик пайдо бўлди. Бу жарлик борган сари тобора кенгайиб, силаи раҳмнинг узилишига олиб келди.

Бир куни катта аканинг эшиги тақиллади. Очиб қараса, моҳир қурувчи иш қидириб келибди. Катта ака қурувчига қараб: «Ҳа, сенга иш бор. Дарёнинг нариги томонини кўряпсанми, у ерда укам яшайди. Менга ёмонлик қилди. Мени ерга урди. Ўртамиздаги барча алоқалар узилди. Мен унга ўч олишга қодирлигимни кўрсатиб қўймоқчиман. Уйимнинг ёнида турган тош бўлакларини кўряпсанми, ана ўша ерга баланд девор қуриб беришингни хоҳлайман. Чунки укамни яна кўришни истамайман», деди.

Қурувчи: «Ўйлайманки, вазиятни тушундим», дея таъкидлади. Ака қурувчига керакли асбоб-анжомлар ва қурилиш маҳсулотларини олиб келиб берди-да, ўзи сафарга кетди.

Орадан бироз вақт ўтиб, сафардан қайтган ака қурилиш якунига етганининг устидан чиқди. Лекин қурувчининг қилган ишидан лол бўлиб қолди. Чунки, қурувчи девор ўрнига дарёнинг икки қирғоғини бирлаштирувчи узун кўприк қурган эди. Шу пайтда ука уйидан ташқарига чиқиб қолди ва сафардан қайтган акасини кўриб, у томон шошиб келди: «Қандай ажойиб акасиз-а, мендан зулм кўрган бўлсангиз ҳам ўртамизга кўприк қурдирибсиз-а. Дарҳақиқат, мен сиздек акам борлигидан фахрланаман», деди. Улар бир-бирлари билан ярашиб турганларида, қурувчи нарсаларини йиғиштириб кетишга ҳозирлик кўрди. Ака-ука қурувчига юзланиб: «Кетма, шошмай тур, сенга яна иш бор», дейишди. Лекин қурувчи уста: «Сизлар билан жон деб қолган бўлардиму, лекин бошқа шунга ўхшаш кўприклар қуришим керак», деди.

Хулоса

Одамлар ўртасини боғлайдиган кўприк қурувчи бўлайлик, уларни ажратадиган девор қурувчи бўлмайлик.

Одамларнинг бирлашишига, уларнинг қалблари ўзаро улфат бўлишига сабабчи бўлайлик.

Юртимизда ҳеч бир ака-ука юз кўрмас бўлмасин, бир-бирига меҳр-муҳаббат кўрсатиб яшасин.

Аллоҳ таоло биз мусулмонлар умматини бир тану бир жон қилсин, ихтилофлардан, нафрату адоватлардан ҳамда бўлинишлардан Ўзи асрасин!

Манба: «Ҳар куни сизни қизиқтирадиган маълумот»

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Islom.uz

Ибрат учун яқинларга юборинг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Instagramда ва TikTokда фаҳшни тарқатаётганлар...

©nozimjonuz

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!
👉 @ibratli_hikoyalarim_kanali
Mustafa Mustafa new nasheed Mishary Rashid alafasy
Islam The solution Humanity
Тунингиз осуда ўтсин...
Эртагача Қадрдонларим😊

@ibratli_hikoyalarim_kanali
Akalarimiz baxtimizga sogʻ boʻlishsin ❤️

Doʻstlarga ulashing
👉 @ibratli_hikoyalarim_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! ЯҚИНЛАРИМ ВА ДЎСТЛАРИМ🕋 🌙 🤲

🌷 Яхши амал жаннатга йўлак,
🌷 Савобларнинг совғаси бўлак.
🌷 Чин юракдан билдирай тилак,
🌷 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

ЖУМА МУБОРАК!


🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃

♻️Yaqinlarizgaham ulashing
:
@ibratli_hikoyalarim_kanali
@ibratli_hikoyalarim_kanali
@ibratli_hikoyalarim_kanali
Айтишларича, бирор нарсани ўғирлатишдан қўрқсангиз, уни китоб ичига яширинг.
Биз китоб очишдан қўрқадиган миллатмиз!

Айман Ёғий

@ibratli_hikoyalarim_kanali
ҚАРЗИМНИ ЭРТАГА УЗАМАН


Ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир яҳудийдан қарз олган эдилар. У қарзни қайтариб олмоқчи бўлди. Мадина кўчаларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб қолиб:
– Сиз Абдулмутталиб уруғи қарзни чўзиб юборадиган одамлар экансизлар, – деди.
Бу ҳолатни кўриб Умар розияллоҳу анҳунинг ғазаби келди ва:
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам изн берсалар, бу яҳудийнинг калласини узиб ташлар эдим, – деди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса ҳалимлик ила:
– Эй Умар, мен билан бу яҳудий бошқа чорага муносибмиз. Сен, яхшиси, унга қарзни мулойимлик билан сўрашни, менга эса вақтида адо қилишни таклиф қилсанг бўларди, – дедилар.
Сўнг яҳудийга илтифот қилиб:
– Худо хоҳласа, эртага қарзимни тўлаб бераман, – дедилар.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.
©mehrob_uz

Ибрат учун яқинларга юборинг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
#bir_chimdim_kulgi

Бир куни подшоҳ шаҳарни томоша қилиб турган экан, пастда бир одам тарвуз сотаётганига кўзи тушиб қолибди. Шунда шоҳнинг кўнгли тарвуз ейишни тусаб, бош вазирини чақириб, 100$ бериб, тарвуз олиб келишни буюрибди...

Вазир шоҳнинг олдидан чиқиб, биринчи замига 50$ бериб, "бор битта тарвуз олиб кел" депди, зами ҳам ташқарига чиқиб, молия вазирига 25$ берибди-да, тарвуз олиб келишини айтибди. Молия вазири шопирини чақирибди, унга 10$ берибди ва кўчадиги тарвузни кўрсатиб, "битта олиб кел" депти...

Шопир ҳам тарвузчининг олдига бориб, телефон қилиб, солиқчини, божхоначини, участковойни, МИБни чақириб, тарвузчининг ҳужжатларини текширишни буюрибди. Оқибатда ҳамма тарвузини мусодара қилишибди... Шопир шундан биттасини олиб "по цепочке" юқорига узатворибди...

Тарвуз подшоҳга етиб борибди. Бош вазир уни чиройли қилиб сўйибди. Подшоҳ мазза қилиб еб туриб бош вазирдан:
— Ўзи халқимиз қалай яшаяпти, ҳамма шарт-шароитлар яхшими, ҳамма тўқ ва бой-бадавлатми?" — деб сурабди.
Бош вазир:
— Худди шундай, подшоҳим, халқ жудаям тўқ ва бой-бадавлат, — деб жавоб берибди.
Шунда подшоҳ:
— Албатта-да, ҳар бир тарвузни 100$ дан сотгандан кейин бой бўлади-да, — деямиш...


https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Институтда дарс берадиган домла касал бўлиб қолибди. Домлани бир талаба кўргани келибди.
Талаба:
— Ҳа, домла нима бўлди? Итдек озиб кетибсиз-ку!

Бу гапдан кейин домланинг баттар мазаси қочибди. Кейин яна бир талаба домлани кўргани келибди. Домла иккинчи келган талабага, биринчисини ёмонлаб кетибди. Қара мен ўзим ўқитиб, таьлим берган шогирдим мени итга тенглаштирди.
Иккинчи талаба:
— Эҳ, домла ҳафа бўлманг. Яхши бўлиб соғайиб кетасиз, чўчқадай семириб кетасиз ҳали.

Домла аввалгидан ҳам баттар бўлиб қолибди. Кейин домлани энг яқин дўсти келибди. Кейин домла дўстига талабаларни иккисини ҳам ёмонлабди:
— Эй дўстим, мен ўзим ўқитиб одам қилган шогирдларимни қара, биттаси итга, иккинчиси чўчқага тенглаштирди номардлар!
Бу гапларни эшитиб дўстини жаҳли чиқиб кетди:
— Дўстим, сен умуман кўнглинга олма. Бу иккала шогирдинг ҳам аслида одамдан эмас, эшакдан таълим олган экан!

©jaydari_hazillar | халқона ҳазиллар

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
#Ашуро_кунининг_рўзаси
Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ашуро кунининг рўзаси Аллоҳдан умид қиламанки бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади», деганлар. (Имом Муслим ривояти).

🍃🍃🍃

8 август - душанба (Ашуро куни)
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:54
⌛️Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:34

9 август - сешанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:55
⌛️Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:33
🍃🍃🍃

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!👇
©Mehrob_uz

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

🕊☘️🌷🌾 🌻 🌾🌷🍀🕊
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

🌳 🌼🌳 🌺 🌳🌼 🌳
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман),
деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
©mehrob_uz

@ibratli_hikoyalarim_kanali
#Мухим_тавсиялар

Аёл учун:
1. Эрнинг эхтиёжларини беринг!
2. Сўзига қулоқ солинг!
3. Ота-онасини хурмат қилинг!
4. У билан тортишманг!
5. У доим тўғри иш қилишини эътироф қилиб туринг!
6. Телефонини титманг!
7. Унга тааллуқли масалаларни ёдда тутинг!

Эркак учун:
1. Аёлингизга пул беринг!
2. Доимо унга пул бериб туринг!
3. Пул беришни унутманг!
4. Берадиган пулингизни беришни ёддан чиқарманг!
5. Сўрамасидан туриб пул беринг!
6. Унга пулим йўқ, деманг!
7. Пул беришни тўхтатманг!

©Мубашшир Ахмад

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Бировлардан нафратланиш худди сичқондан қутулиш учун уйга ўт қўйиб юборишдек гап. Сизга нисбатан бирор хато қилган одамни кечириб, ҳаёт йўлингизда давом этаверинг. Нафрат худди кислотага ўхшайди, ўзи турган идишни ҳам емириб ташлайди.

Ибрат учун яқинларга юборинг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Отаси учун...

-Аҳмоқлик!-дедим мен у кишини бозорнинг ўртасида кўриб.
Бадавлат одам қиммат кийимларда садақа сўраб турса хунук кўринар экан.
Қўша- қўша уй, машина, заводларга эга бўлган Ботир ака бозор ўртасида: "Худо йўлига садақа қилинг, " -деб тургани менга бошқача кўринди.
"Ўлееее, одам бўлмай",- дейман пичирлаб.
Наҳотки, мана шунча бойликка садақа сўраб етган бўлса?! Яғеее, унчалик эмасдир?
Ахир ёшлигидан меҳнатдан бош кўтармаган инсон эдику."
Кўнглимда шубҳалар илдиз отаверади. Бир бу ён босилсам, бир бу фикримни устун биламан.
Йўқ.... шарт бориб юзига тупуриб юборишга ўзимда куч топа олмаяпман.
Менинг қизиқишим ортгандан ортиб бораверди.
Не кўз билан кўрайки, инсонлар узатган пулларни олгани йўқ.
Пулни олиб, уларга нимадир дея пулни қайтиб узатяпти.
Қизиқ!
Қизиқишим янада ортиб бораётганидан илдам қадамлар билан Ботир акага яқинлаб қолганимни сезмабман.
Чўнтагимга қўл суқдим. Бирор сўм олиб узатсамми, дея ўйлаб,фикримдан қайтдим.
Нега у пулларни қайта узатяпти?
Тағин бир савобталаб киши пул билан яқинлашди.
Пулни олди-ю, «илтимос шу пулга нон олиб келиб беринг»,дея қайтиб узатди.
Нега энди айнан нон?
Мен ҳам югуриб бориб бир жуфт нон олиб, Ботир ака томон шошилдим.
Йўқолиб қолибди. Наҳотки, кетиб қолган бўлса?
Мени кўрган бўлса ўрнини алиштирдимикин?
Қўлимдаги нонни қўлтиққа уриб, излана бошладим.
Бозорни икки айланиб топа олмадим.
Уйга қайтаман деб машиналар тўхташ жойига яқинлашганимда Ботир акани машинасида кўриб қолдим.
Машинадан тушиб,мени чақирди. Бирга олиб кетмоқчи экан.
Машина ўриндиғига ўтирдим-у, тилимда турган гапни айта олмаяпман.
Қўлтиғимда иккита нон.
Сизга олгандим деб айтиш, сизни кўргандим деб сўз очиш роса оғир бўларкан.
Бир гап бўлар дея сўз бошладим.
-Бу дейман , бозор-ўчарга келганмидиз?
-Э йўқ. Нимасини айтсам экан.
Отам касал бўлиб қолди. Шифокорлар бизнинг касалимиз эмас деб қайтариб юборди. Аёлларни биласиз фолсиз иши битмайди.
Қайсидир фолчи уч кун садақа сўраб, садака нонни овқат қилиб беринглар дебди.
Бугун иккинчи кун. Отам учун ҳар нарсага тайёрман.Садақа сўраб қайтяпман.
Кўзларига ёш олди Ботир ака.
Тўқсонга яқинлашиб қолган Амир бригадир касал эканини эшитгандим. Лекин тўқсоннинг тагида бўлса ҳам отасининг саломатлигини истаб не бўлса тайёр ўғилнинг борлиги ҳам кўнгилни бўшатиб юборар экан.
Мен ҳам қўшилиб йиғладим.
Қўлтиғимдан нонни олиб узатдим.
-Мана шуни ният қилиб олгандим.Амир бувани кўргани бир алоҳида ўтаман.
Уй олдида тушиб қолдим.
Орадан кўп вақт ўтмасдан Амир бува кўча -куйда пайдо бўлди.
Анча бақувват бўлиб қолибди.
Ўзимча фолчининг айтганлари-ку бир гапдир, аммо фарзандлар меҳри шу инсонни оёққа турғизган дея фикр қилдим.
Бир куни Ботир ака қўлимга даста пул тутқазди.
-Ука, мана шуни ол. Отам ўша куни сен берган нонларни саралаб, шуни синдириб бер-чи, деб айтдилар.
Ҳаммаси бир хил нон бўлса-да шунинг мазаси бошқача экан.Эгасини рози қилиш керак деб қолдилар.
Истасанг ўзингга ол, истасанг нонвойни топиб рози қил.
Мен эса бозор кезиб менга нон сотган нонвойни топа олмадим. Нонвойлар растасида бирор одам ўша одамни эслай олмаслигини айтди.
Бозор ўртасида қотиб қолдим.
Наҳотки, мен бу дунёга тегишли бўлмаган инсондан нон сотиб олдим, наҳот ўша кун мен нон учун пул беришни унутибман...

Нуриддин Зиё

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу видеода бир дақиқада бир умрлик аёл ҳаётини ёритиб берибди!

©️Мухаммад Солаҳ

Ибрат учун яқинларга юборинг!
манба

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

Яқинларингизни биринчи бўлиб табрикланг🤗

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг