(Давоми👇)
Бунинг устига, кимдир менга жўнатма юборган тақдирда, унинг ичига грелка солармиди? Ана шундай бадгумон ўйлар билан ишга қайтдим.
Орадан икки соатча ўтгач, ўқувчиларимга тиббиёт асосларидан дарс ўтаётганим бир вақтда, уйим олдига (у шифохона яқинида эди) машина келиб тўхтаганини хабар қилишди. Шошилиб уйга келганимда машина кетиб қолганди. Лекин айвонда мени 22 килограммлик жўнатма кутаётган эди. Кўзларимга ёш қуйилиб келаётганини ҳис қилиб турардим. Ҳаяжондан уни оча олмадим ва ёрдамга чақирдим. Зум ўтмай бугун биз биргаликда ибодат қилган меҳрибонлик уйининг болалари ёрдамга етиб келишди. Уларнинг ичида ўша ўн ёшли қизча ҳам бор эди. Болалар билан биргаликда ҳар бир тугунни ечиб, арқонни бўшатдик. Биз ҳаяжон ичра бу тилсимли қутидан кўзимизни уза олмасдик. Ўттиздан ортиқ кўзлар жўнатма ичидаги нарсаларни ола бошлаган менинг қўл ҳаракатларимга қадалганди. Энг устдан мен бир нечта турли рангдаги свитерларни олдим. Уларни болаларга тарқатганимда, беғубор кўзлари янада чақнаб кетди. Кейин касаллар учун юборилган бандажларни чиқардим. Сўнгра турли хил тиббиёт ускуналарини олдим. Ундан кейин майиз солинган бир неча пакет чиқди. Ва, ниҳоят қутига навбатдаги нарсани олиш учун пайпаслаган қўлларим ... Йўқ... Бўлиши мумкин эмас!
Кўзларимга ишонмаган ҳолда, тушимми ўнгим эканлигини аниқлаш учун ўзимни чимчилагим келарди, мен қутидан... ҳа, ҳа, яп-янги резина грелкани чиқардим! Болалар мафтун бўлиб, қичқириб юборишди, мен эса кўз ёшларимга кўмилгандим. Мен Аллоҳдан грелка юборишини сўрамаган эдим, чунки бунинг мумкинлигига шунчаки ишонмаган эдим. Аҳмоқ бўлмасам, дуонинг кучига шубҳа қиламанми! Шунда ўша ўн ёшли қизча хурсанд бўлиб, ёнимга келди. «Модомики Аллоҳ бизга грелка юборибдими, демак У қўғирчоқни ҳам юборган», – ишонч билан шивирлади у қутига назар ташларкан. Албатта! Бўлмасам-чи! Қутининг энг тагидаги жозибали қўғирчоқни биз биргалашиб чиқардик. Қизчанинг кўзлари мисоли икки кичик юлдуздек порларди. У бунга мутлақо шубҳа қилмаганди! «Аллоҳ уни жуда яхши кўришини билиши учун сиз билан бирга бориб, ушбу қўғирчоқни ўша икки ёшли қизчага берсам майлими? ... Илтимос», – сўради мендан қизалоқ. «Албатта, шириним», – кўз ёшлар ичида маъқулладим мен. Аслида мазкур жўнатма беш ой давомида йўлда бўлган эди. Уни менга собиқ ўқувчиларим илгари мен билан бирга ишлаган Аллоҳга ишонган ва унинг амрларига бўйсунган бир ҳамкасб аёлнинг ташаббуси билан юборишган эди. Бунинг устига грелкани нақ экваторга ҳамда энг керакли вақтда етказиб беришганди! Собиқ ўқувчиларимдан бири қўғирчоқни Аллоҳга бутун вужуди билан ишониб дуо қилган ҳалиги қизалоқнинг илтижосига жавобан икки ёшли етим қолган қизча учун солиб қўйган эди.
«Улар ҳали сўрмасларидан аввал Мен уларнинг дуоларига лаббай дея жавоб бераман».
Роббимиз чиндан ҳам ҳамма нарсани эшитгувчи ва билгувчидир. У бизни нақадар яхши кўради!
Муҳаммаджон Собиров таржимаси.
Ибрат учун яқинларингизга юборинг!
https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali

Telegram
Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Энг таъсирли ҳикоялар канали!
Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))
Раҳмат!
Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨ Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!
Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ!
@ibratli_hikoyalarim_kanali

#фикр_қилинг
Кимдан сўрасангиз, мусулмонман, деб айтади. Лекин мусулмон асли ким? Бу ҳақда Қуръони Кариймда нима дейилган?
Мусулмонлар:
✅ Ғазабини ютадиганлар (3:134)
Мусулмонлар:
✅ Ер юзида тавозуъ ила юрадиганлар (25:63)
Мусулмонлар:
✅ Закотни адо қиладиганлар (23:4)
Мусулмонлар:
✅ Намозларида хушуъ қиладиганлар (23:2)
Мусулмонлар:
✅ Енгилликда ҳам, оғирликда ҳам инфоқ қиладиганлар (3:134)
Мусулмонлар:
✅ Ота-онага "Уфф!" демайдилар (17:23)
Мусулмонлар:
✅ Беҳуда нарсалардан юз ўгирадиганлар (23:3)
Мусулмонлар:
✅ Маломатчининг маломатидан қўрқмайдиганлар (5:54)
Мусулмонлар:
✅ Авратларини сақловчилар (23:5)
Мусулмонлар:
✅ Жоҳиллар билан тортишмайдиганлар (25:63)
Мусулмонлар:
✅ Аҳдларига вафо қилувчилар (2:177)
Мусулмонлар:
✅ Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчилар (22:2)
Энди айтинг-чи?! Шу сифатларни ӯқиб "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, МУСУЛМОНМАН!" деб айта оласизми?..😔😔😔
Хулоса ўзингиздан...
Ибрат учун яқинларингизга юборинг.
https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Кимдан сўрасангиз, мусулмонман, деб айтади. Лекин мусулмон асли ким? Бу ҳақда Қуръони Кариймда нима дейилган?
Мусулмонлар:
✅ Ғазабини ютадиганлар (3:134)
Мусулмонлар:
✅ Ер юзида тавозуъ ила юрадиганлар (25:63)
Мусулмонлар:
✅ Закотни адо қиладиганлар (23:4)
Мусулмонлар:
✅ Намозларида хушуъ қиладиганлар (23:2)
Мусулмонлар:
✅ Енгилликда ҳам, оғирликда ҳам инфоқ қиладиганлар (3:134)
Мусулмонлар:
✅ Ота-онага "Уфф!" демайдилар (17:23)
Мусулмонлар:
✅ Беҳуда нарсалардан юз ўгирадиганлар (23:3)
Мусулмонлар:
✅ Маломатчининг маломатидан қўрқмайдиганлар (5:54)
Мусулмонлар:
✅ Авратларини сақловчилар (23:5)
Мусулмонлар:
✅ Жоҳиллар билан тортишмайдиганлар (25:63)
Мусулмонлар:
✅ Аҳдларига вафо қилувчилар (2:177)
Мусулмонлар:
✅ Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчилар (22:2)
Энди айтинг-чи?! Шу сифатларни ӯқиб "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, МУСУЛМОНМАН!" деб айта оласизми?..😔😔😔
Хулоса ўзингиздан...
Ибрат учун яқинларингизга юборинг.
https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Telegram
Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Энг таъсирли ҳикоялар канали!
Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))
Раҳмат!
Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))
Раҳмат!
Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 HIJOBLI QIZ BILAN UCHRASHGAN YIGIT | JUDA TASIRLI VOQEA | Muslim Hayoti 🫀
Yaqinlaringizga yuboring
https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Yaqinlaringizga yuboring
https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
#кун_хикояси
Ўғри келинчак
Шаҳардан қайтаётиб, автобусга чиқдим. Одам сийрак, уловнинг ҳали жўнайдиган шашти йўқ. Бир-иккита китоб харид қилгандим, мутолаага киришдим. Бир пайт:
– Бу жой бўшми, опа? – дея сўради кимдир.
– Ҳа, бемалол. Ҳеч ким йўқ, – дедим. Қарасам, қўлида бола кўтариб олган ёш келинчак.
– Опа, телефонингизни бериб туролмайсизми? Онамга қўнғироқ қилиб олсам, дегандим, – сўради у.
Онаси билан бир йиғламсираб, бир асабий гаплашди. Негадир, унга ачиндим, кўнгил сўраган бўлдим.
– Қачонлардир қилган хатоларимнинг жабрини тортяпман. Аслида менга шу ҳам кам, – деди ўзини Мунира деб таништирган ҳамроҳим.
– Нега ундай дейсиз, сабрли бўлинг. Қаранг, қандай ширин фарзандингиз бор экан, – дедим юпатган бўлиб.
– Айтинг-чи, кўринишимдан ўғрига ўхшайманми? Жавобингиз аниқ, йўқ, тўғрими? Лекин бу ҳақиқат! …Мен ўғриман. Қўли эгрилик ўқувчилик давримдан оилам барбод бўлгунга қадар ортимдан соядек эргашиб юрди. Дастлаб синфдошларим мендан юз ўгиришди, устозларим аввал насиҳат, сўнг дакки бериб чарчашди. Мактабни битирдим ва улар ўғридан қутулишди. Коллежда курсдошларимнинг пуллари, нарсалари йўқола бошлади. Бора-бора мендан ўзларини олиб қочадиган бўлишди. Маҳалла-кўй ҳам биларди. Шу сабаб, чекка қишлоқдан келган совчиларга ота-онам раъйимга ҳам қарамай, узатиб юборишди. Энди ундай қилмайман, ҳар ҳолда оилали аёлман, дея ўзим-ўзимга сўз бердим.
Йўқ. Букрини гўр тузатар экан. Қайнона-қайнотамнинг омонатига ҳам тап тортмай хиёнат қиладиган бўлдим. Бир куни қайнонам сўраб қолди:
– Келинжон, шкафнинг устидаги пулларга кўзингиз тушмадими? Қайнотангиз сўраётганди.
– Йўқ! – дедим уларнинг кўзига тик қараб. Аммо ўша куни илк бор мендан шубҳаланишаётганини сездим. Охири ўғрилигим ошкор бўлди. Қўни-қўшни, тўй-маъракага борсак ҳам яна ўша эски ҳунар… яқинларимни уятга қолдирардим.
– Номусга ўлдирдинг, йўқол кўзимдан. Ортиқ сен билан яшамайман, – дея эрим уйдан хайдаб юборди.
Қилмишларим касрига ота-онамнинг юзи ерга қаради. Осойишта ҳаётим бузилди. Бахтим ҳам ўғирланди. Йўқ, уни ўзим ўғирладим…
Автобус бир муддатга тўхтади. Йўловчилар тоза ҳавога чиқишди. Мен ҳам ҳозир келаман, дея сув ичгани тушдим. Кўп ўтмай яна йўлда давом этдик.
Суҳбат билан чалғиб, манзилга ҳам етиб келганимизни сезмай қолибман. У билан хайрлашаётиб:
– Синглим, эгилган бошни қилич кесмас, дейишади. Ҳали ҳам кеч эмас. Бориб кечирим сўранг, фарзандингиз келажагини ўйланг, – дедим.
– Маслаҳатингиз учун раҳмат, опажон. Кўнглимга анча таскин бердингиз. Сиз айтгандек қиламан, – деди у хайрлашар экан.
Қишлоғимизга қатнайдиган таксига ўтирдим. Уйга етгач, йўл кира ҳаққини тўлай, деб сумкамга қарасам, ҳамёним йўқ экан…

БАХТ
Бахтли бўлишни хоҳлайсанми:
- орқангдан гапирган ҳар кимсага қулоқ солма;
- ҳар ваъдага ишонма;
- ҳар таниганингни ўзингга ўхшатма;
- ҳеч кимга ўз қадридан ортиқ баҳо берма;
- ахлатда ўсган «гул»дан эҳтиёт бўл;
- сени кўра олмаганларни кулиб тарк эт;
- олий мақсадинг йўлидан чалғима;
- энг оғир кунларингда ҳам ҳақдан воз кечма!
Шунда бахт эшик очади ва:
«Бахтли бўлиш навбати сенда!» дея сени ўз оғушига олади...
Ибрат учун яқинларга юборинг!

#bir_chimdim_kulgi
Энг яхши кун бу - "эртага"...
Нимага дейсизми? Чунки чекишни эртага ташлаймиз, эртадан озиш учун пархез қиламиз, эртадан югиришга чиқамиз ва эртадан тил ўрганишни бошлаймиз...
Яхшиям "эртага" деган кун борa!
Тугади😁
Кунингиз яхши ўтсин🤗

- Мен ўламанми? Яъни нимага ўламан? - деди. Унинг саволи ҳаммани диққатини жамлади. Доктор:
- Сен яқинда Аллоҳнинг ҳузурига риҳлат қиласан, - деди.Ёсимин:
- Аллоҳ томон риҳлат қилиш ёмонми? Дадажон, ўзингиз Аллоҳ ота - онадан, одамлар, бутун дунёдан афзал, деб ўргатгандингиз - ку? Унда нимага менинг бу риҳлатим сизни йиғлатиб, онамни хушидан кетказди? - деди.
Унинг бу беғубор гаплари менга қаттиқ таъсир қилди. Бечора қизим, ўлимни Маҳбуб билан учрашиш деб ўйлаяпти.
Доктор унга:
- Энди дориларингни ичиб ол, - деди.
- Ўлишим аниқ бўлса, дори - дармон, оворагарчиликка не ҳожат? - деди, қизим.
- Тўғрику - я қизим, лекин бу дориларни қабул қилмаслик керак дегани эмас. Мисол учун, биз соғлом одамлармиз. Қачонлардир бизнинг ҳам ўлишимиз аниқ. Лекин бу еб - ичиш, даволаниш, сафар қилиш, ухлаш ва келажак ҳақида қайғуришдан тўхташ керак дегани эмас. Агар шундай қилсак, ҳаёт таназзулга юз тутади. Ер юзида тирик жон қолмайди, - деди.
Билсанми? Инсоннинг жасадидаги аъзоларнинг ҳаммаси, Худонинг бандасига берган омонати. Масалан, сенга бирорта дугонанг бирор совға: ўйинчоқ берса, уни авайлайсанми ё синдирасанми?
- Уни асрайман, - деди.
Доктор:
- Демак сен ҳам кўзларинг, қулоқларинг, юрагинг, меъда, асаб тизими ва қолган барча аъзоларингни талофат етишидан асрашинг, уларга аҳамият беришинг керак. Биз сенга бераётган кимёвий дори - дармонларнинг икки вазифаси бор: биринчиси: касаллик оғриқларини енгиллаштириш; иккинчиси: имкон қадар Роббингга сафар қилгунингча ички аъзоларингни талофатдан сақлаб туриш. Шунда Аллоҳ, «Масъулиятларини сенга топширган омонатларимни асрабсан», дейди, - деди.
Ёсимин:
-Ундай бўлса, совғасини синдирган дугонамни олдида хижолат бўлиб турганимдек, Роббимнинг ҳузурида ҳам маҳжуб бўлишликни истамайман. Дориларни ичишга тайёрман, - деди.
Орадан олти ой ўтди. Доктор уни олти ойлик умри қолганини айтган эди. Бу муддат яқинлашгани сари ҳамма бирдек сиқиларди. Лекин Ёсимин буни ўзгача тушунарди. У Роббиси билан учрашишни орзу қилиб, завқ билан кун санарди. Оғриқлар унинг шавқига тўсқинлик қилолмасди.
Бу муддат ичида У Қуръоннинг кўп қисмини ёдлашга улгурди. Ундан нима учун бундай қилганини сўрадик.
У:
- Мен Аллоҳ Унинг каломини ёдлаганларни яхши кўришини билдим. Мен У билан кўришсам, эй Роббим, Сен Каломингни ёдлаганларни яхши кўраркансан. Ҳузурингга мен ҳам баъзи сураларни ёдлаб келдим, дейман, - дерди.
У узоқ намозда турар, узун сураларни зам қиларди. Баъзан калаватида намоз ўқирди. Унинг бу иши менга ўз жонини қийнашдек кўринарди. Ундан:
- Қизим, бунча кўп намоз ўқимасанг? - деб сўрардим.
У:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўзларимнинг қувончи намозда қилиб қўйилди» деган эканлар. Мен ҳам намоз кўзларимнинг қувончига айланишини хоҳладим, - дерди.
Унинг риҳлат қиладиган вақти келди...
Унинг юзи нур таратар, лабларида майин табассум бор эди. У «Ёсин» сурасини ўқий бошлади. Ўқишга қийналса ҳам якунига етказди. «Фотиҳа» ни ўқиди. Кейин «Ихлосни», «Оят ул-Курсий» ни ўқиди. Сўнг:
- Менга Қуръонини ўргатган, намоз ўқишим учун жисмимга қувват ва ёрдам берган, ҳаётимни мўмин - мусулмон ота - она билан мунаввар қилган Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин! Мени динсиз, осий, намозни тарк этганлардан қилмаганига беадад шукурлар бўлсин! - деди.
Бироздан кейин хонанинг шифтига қараб:
- Дадажон, четга қочинг! Уйнинг шифти ёриляпти, - деди. Сўнг, - Дадажон, мен кўп оқ либосдаги одамларни кўряпман. Улар менга кулиб туришибди. Аллоҳга етишишим учун сафларига қўшилишим хоҳлашяпти, - деди. Ва... бир - икки чуқур - чуқур нафас олагнидан кейин у Роббиси томон риҳлат қилди. Лабларида беғубор табассумини қолдирди...

Доктор ёнига келган йигит:
— Неча ойдан бери муолажа қиласиз. Ҳалигача бетобман. - деса,
Доктор:
— Сиз мутлақо соғломсиз. Фақат миянгизга "Мен соғломман, мен соғломман" деган фикрни сингдиришингиз керак! Шунда ҳаммаси жойида бўлади, – дебди...
Йигит доктор хонасидан чиқиб кетаётган экан, доктор:
— Муолажа пулларини тўламадингиз-ку ахир!? – деса,
Йигит:
— "Мен пул олдим, муолажа пулини олдим!" деган фикрни миянгизга сингдиринг. Шунда ҳаммаси жойида бўлади, - деямиш...
Кунингиз хайрли ўтсин🤗

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг:
Ибратли хикоя екан илиндим.
Ибрат учун яқинларингизга юборинг.
@ibratli_hikoyalarim_kanali
Ибратли хикоя екан илиндим.
Ибрат учун яқинларингизга юборинг.
@ibratli_hikoyalarim_kanali
Бир саҳройи аёлнинг,
Ўғилчаси шўх экан.
Ундан зарар кўрмаган,
Бирон куни йўқ экан.
Қозондаги таомин,
Тепиб қочиб кетаркан,
Мешидаги сувини,
Сепиб қочиб кетаркан.
Қарғар экан боласин,
Қилолмасдан эпини.
Қирқиб қочганида кир
ёядиган ипини:
«Ҳой, ипимни қирқмагин,
Қалбингга илм тўлгур.
Ҳой, мешимни тешмагин,
Каъбага имом бўлгур!
Сичқон думин кесмагин,
Беозор бўл, тўғри юр.
Ғариб йўлин тўсмаган,
Каъбага имом бўлгур».
Демас экан: «Жувонмарг»,
«Ҳароми», «Мараз», «Ўлгур».
Битта экан қарғши:
«Каъбага имом бўлгур!»
Ният кетди, вақт ўтти,
Мисли ел ё шабада.
Шу онанинг, шу ўғли,
Имом бўлди Каъбага.
Не-не шоҳу султонлар,
Орқасидан туриб ғоз.
Унга иқтидо қилиб,
Ўқир эдилар намоз.
Дуо-ла шум боладан,
Чиқди бир хуш нафасли,
Олим, ҳофизи Қуръон -
Абдураҳмон Судайсий.
Назоратда инсоннинг,
Ҳар сўз, ҳар бир нафаси.
Ибрат бўлсин бизга бу,
Аллоҳнинг мўъжизаси.
Комил инсон кўрдингми,
Мархабо, билки улар -
Ота-она, элидан,
Дуо олган болалар.
© Марҳабо Каримова

Тан олинг:
Қанча ёмонлик қилса ҳам, яхши кўраверадиган одамларингиз бор...
Ибрат учун яқинларга улашинг!