Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
110 subscribers
271 photos
233 videos
1 file
658 links
Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))

Раҳмат!


Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
Download Telegram
Она ўғлига қўнғироқ қилди.
Ёдгор: Алло…
Она: Ўғлим қаердасан?
Онасини саволидан Ёдгорни энсаси қотиб, жахли чиқди.
Ёдгор: Ҳа, она бирон нима керакмиди? Мен чиқиб кетаётган эдим.
Она: Бозор ўчарим кўпайиб, халталарим оғирлашиб кетганини сезмай қолибман. Келиб менга қарашиб юбор, кейин ишларини секин қилаверасан. Мен келишингни шу ерда қимирламай кутиб тураман.
Ёдгор: Онааа, мени вақтим йўқ. Мухим учрашувим бор.
Она: Роббим бошқа сенга ишим тушгудай қилмасин, ўзим бир амалларман, бўпти хайр.
Ёдгор: Хайр…

Онаси билан хайрлашиб телефонини ўчирган хам эдики, яна телефони жиринглади. Қараса севгилиси экан. Шунақангки хурсанд бўлиб кетдикиии... Жону дили билан қўнғироққа жавоб берди.
Қиз: Алло жоним, қўнғироқ қилсам банд экансиз.
Ёдгор: Асалииим... Онам билан сухбатлашаётган эдим.
Қиз: У бу нарса бўлдими дейман?
Ёдгор: А йўқ, бозорда эдилар. Кўп бозор қилиб юбориптилар шекилли. Шунга чақираётган эканлар.
Қиз: Борасизми?
Ёдгор: Йўғеее, уни буни қўй, 15 дақиқада ёнингда бўламан.
Кийимларини тез-тез ўзгартириб, шошиб-пишиб севгилисининг олдига югуриб кетди. Йўлда қўл телефони яна жиринглади, қараса яна онаси.
Ёдгор: Уффф, ҳааа онааа.
Бегона овоз жавоб берди.
- Ассалому алайкум, ука шу рақам эгасини танийсизми?
Ёдгор қўрқиб кетганидан баданини қалтироқ босди. Юрак уруши хам тезлашиб кетди.
Ёдгор қалтироқ овозда: Ххха, бу онамнинг рақамлари, тинчликми?
- Онангиз автохалокатга учрадилар. Хозир касалхонадалар, қўл телефонларига қарасак сўнгги бор сиз билан гаплашган эканлар, рақамни "Ўғлим" деб номлаган эканлар. Шунга сизга қўнғироқ қилавердик.
Ёдгор: 10 дақиқада бўламан, деб кўз ёшларини артиб телефонни ўчирди. Қани энди шу заҳоти қанотлари бўлсаю, касалхонагача учиб борса...
Касалхонага телбаларча югуриб кириб онасини сўради. Ва ниҳоят онасининг хузурига етиб келди. Қараса онаизор тўшакда ойнага термулиб ётган экан. Хамма ери қип қизил қонга беланган. Она оёқ товушларини эшитган захоти зўрға эшикка қаради. Она сўнгги нафасларини олаётган эди.
Она: Келдингми болам. Мен уларга “Айтманг, болам қўрқиб кетмасин” дегандим. Кўнглинг хотиржам бўлсин. Мен тузикман.
Ёдгор кўз ёшларини яшириб: Ҳаа албатта тузиксиз, ҳали бунданам яхши бўлиб чопқиллаб кетасиз.
Она: Ярамас, нега мени олиб кетгани келмадинг? Сен севган таомни пиширмоқчи эдим.
Ёдгор: Бўлди бас, етар. Ҳали ўрниздан туриб, менга ширин-ширин таомлариздан қилиб берасиз.
Онааа, онаааа нега жавоб бермаяпсиз менга, онааа...
Ёдгор оёқларида туролмай, йиқилиб бақирар эди. Атрофидагилар эса Ёдгорга далда беришмоқчи бўлардилар.
- Ўғлим, туринг. Онангизни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.
Ёдгор бақириб: “Йўқ, ундай деманглар, онам тирик”, деб ўрнидан зўрға туриб онасини махкам бағрига босди.
Ёдгор: Онажон туринг, сиз тириксиз, мен билан хазиллашаяпсиз тўғрими? Мени қўрқитиш учун атай шундай қилаяпсиз а? Аллоҳга қасам сизни бошқа хафа қилмайман, фақат туринг. Туринг, уйимизга кетамиз. Мени яна олдингидек бағрингизга босинг. Турсангизчи, мени бошқа синаманг онажоним. Аллох хаққи сизни жудаям яхши кўраман. Туриииинг, турииинг илтимооос туриинг…
Докторлар бор кучлари билан Ёдгорни хонадан олиб чиқиб кетдилар. У бўлса онасининг вафотига ҳеч ҳам ишонгиси келмас эди.

Наҳотки бир соат аввал айнан шу онасини деб асабийлашган бўлса. Қандайдир бир қиз билан учрашаман деб, онасига ёрдам беришни кўп билди. Кошки эди надомат чекишимиздан аввал оналаримизнинг қийматларини билсак!
Ким онасининг оёғи остида хизматкордай яшаса, қавмнинг боши устида саййид бўлиб яшайди!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Мўйсафид йўл узра бир бурда нонни
Тупроқ орасида кўрдию ногоҳ,
Аста қўлга олди, ўпди, бу онни
"Шиқ" этиб суратга туширди сайёҳ.

Бир куни бу сурат олис маконда,
Рўзномалар аро бўлди намоён.
Ёздилар: шўрлик халқ Ўзбекистонда
Мана шундай яшар зору нотавон.

Ким рад этар сурат далолатини,
Ишонмай, не қилсин бехабар олам?
Ўзбек деб аталган халқ одатини
Қаёқдан ҳам билсин бехабар одам?

Қаёқдан ҳам билсин ғофил одамлар,
Бир бурда нон учун энгашган шу чол,
Кеча ош берганин етти пуд дамлаб
Етмишга етгани учун безавол?

Бу шеърдан мақсадим раддия эмас,
Юртим жаҳон билган Ўзбекистондир.
Дастурхони олам қилгудек ҳавас,
Лекин нон қадри ҳам унга аёндир.

Мен ўша йилларни эслайман ҳамон,
Эслаб юрагимга чўкади музлар.
Ўртада бир бўлак қора кепак нон,
Очликдан ичига ўтирган кўзлар...

Шукрким, у кунлар олисда қолди,
Шукрким, Ватаним маъмур ва обод,
Шукрким, бу юртда менинг авлодим
Муҳтожликни кўрган энг сўнгги авлод.

Олис рўзномалар не ёзсалар ҳам
Майлига ёлғоннинг умри бир кунлик.
Оч, юпун элларга биз ҳамкор, ҳамдам,
Чунки бизга аён очлик, юпунлик.

Биз йўқсил бўлганмиз, йўқсил бу жаҳон,
Заҳматини тортиб бораётирмиз.
Эҳсонлар юкини бамисли карвон,
Елкамизга ортиб бораётирмиз.

Нажот юлдузи деб олам шу боис,
Кўз тикар толебахш бизнинг юлдузга.
Ердан ушоқ топсак биз ҳам шу боис,
Эъзозлаб ўпамиз, суртамиз кўзга.

© Эркин Воҳидов, 1979 йил.

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
#Кун_ҳикояси

Бир куни бақувват дарахт кесувчи қурилиш моллари сотадиган савдогардан иш сўради. Савдогар унга иш берди. Хизмат ҳақи ҳам, шароит ҳам кўнгилдагидек эди. Айнан шу сабаб дарахт кесувчи астойдил ишлашга қарор қилди.
Хўжайин унга болта тутқазди ва кесиладиган дарахтлар жойлашган ҳудудни кўрсатди. Биринчи иш кунида дарахт кесувчи 18 та дарахт кесиб келди.
- Баракалла! Шу тарзда давом эт, - деди хўжайин хурсанд бўлиб.
Хўжайинининг мақтовларидан руҳланган дарахт кесувчи эртаси куни янада қаттиқроқ ишлашга харакат қилди. Лекин бу сафар 15 тагина дарахт кеса олди холос. Учинчи куни янада қаттиқ уриниб кўрди лекин бор йўғи 10 та дарахт чопа олди.
Кундан кунга чопиб йиқитган дарахтлари сони камайиб борди.
- Кучимни йўқотдим шекилли, ўйлади.
Хўжайиннинг олдига бориб узр сўради. Нима бўлаётганини тушуна олмаётганини айтди.
- Болтани охирги марта қачон чархладинг?- сўради хўжайин.
- Чархладим? Болтани чархлашга вақт бўлмади, дарахт кесиш билан банд бўлдим.

Қиссадан хисса:
Ҳаётимиз ҳам шу ҳикояга ўхшайди. Баъзан руҳиятимизни тўйдириш учун имонимизни чархлашни унутиб қўямиз. Агар руҳиятимизни тўйдиришга вақт ажратмасак шу ўтин кесувчига ўхшаб кучимиз ва иродамиздан айриламиз ва бизга ҳеч қандай мақтов ҳам, руҳий далда ҳам ёрдам бермайди. Шу боис ҳар куни Аллоҳни ёд этиб, имонимизни чархлаб борайлик.

Ферузбек Зиёдуллаев таржимаси

©feruzziyo

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊🌹🌙ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌹🌙

🌷Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
🌷Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
🌷Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
🌷Тавба сохибига, ЖУМА муборак...

🌷Хамиша саждага эгилиб бошлар,
🌷Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
🌷Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
🌷Тақводор диндошим ЖУМА Муборак!!!


🌙🌸ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲

🌹 Аллоҳнинг саломи
🌹 Пайғамбар ﷺнинг дуолари
🌹 Қуръоннинг нури
🌹 ЖУМАНИНГ баракаси сиз билан бўлсин!


Яқинларингизни ҳам табриклаб қўйинг🤗

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
#мулоҳаза

Ҳаёл қилинг, Ўлдингиз.
Ялиндингиз.
Ёлвордингиз.
Кечирилишингиз учун..
Кейин сизга яна бир кун берилди...

Бугунни ўша кун каби яшанг!

Имом Ғаззолий

П/с: Барчага омад тирикмизми? Имкон бор.

👉 @ibratli_hikoyalarim_kanali
✒️ ЙИГИТНИ ЙИГЛАТГАН ТУЙ" йохуд "БАХТЛИ КУНДА БАХТСИЗ БУЛГАНЛАР"
(реал хайотий ва дардли вокеа).

Айни январни урталари. Об- хаво совук.Москва кучаларида одам гавжум. Хама уз иши билан овора... Бахтиёр эрталаб туриб, совукдан котган оёкларига пайпок кия бошлади. Вагонда яшаш хам улар учун одатга кириб колган.Бечора мусофирлар бу турмуш тарзига куникиб кетишган. Улар бир бурда нон учун она багридан,Ватан остонасин учиб, шу томонларга кетган. Бахтиёр хам ана шундай такдирларнинг бири эди. У хам оилам деб Москванинг совук кунларида совукда музлаганча мехнат килади. Бир тарафда эса согинч, дард алам..У шу хаёллар билан махзун утирарди.Кеча уйидагилари билан гаплашди. Онасининг мазаси яна кочгандай туюлди. Бечора она фарзандидан совукдан хавотирда эди. У тинмай"Бахтиёржон иссик кийингин, оч корин билан юрма, узинга кара, узингдан ортса пул жунат..."деб кайта-кайта такрорларди. Бахтиёр алам устида кулидаги шапкасини отиб юборди. У онасининг беморлигидан каттик кайгуда эди. Уйга кайтай деса уй рузгор учун маблаг керак, яна у фотихада, келинни хам тушириб олиш керак. Шундок хам 2 йилдан ошди, узлари хам уяла бошлашган эди. Чунки у билан бирга фотихаланганлар аллакачон фарзандли хам булган. Онасининг беморлиги туфайли оилада пул купинча дори- дармонга сарфланарди. Албатта пул одамнинг олдида хеч нарса эмас, айникса Онанинг олдида."Танганинг 2 тарафи бор"дейдилар. Уша улгур пулни хам топиш осон эмас.. Буни оддий халк тушунади."Тепадаги"лар нимани хам тушунишсин... Кадимдан, ибтидоий давридан то хозиргача факат оддий халкка огир булган. Бахтиёрнинг хаёллари шу нарсаларни уйлаб бироз утириб колди. Шу пайт кимдир"Баха тез бул ишга чикамиз"деди. Шу гап бутун мусофирларнинг гашига тегиши аник, Бахтиёр хам хохламайгина ишга чикди... Кечкурун шом пайти... Бахтиёр шериклари билан чарчаганча хам мехнатдан, хам совукдан кийналиб кетишгани сабабидан вагониги кириб уз жойларига ётиб олишди. Оёк чарчоги энди чикар, зиркираб огрирди. Улар чой ичиб булгач, уз ишлари билан овора эди. Бахтиёр фурсат топиб уйига телефон килди. Дадаси билан гаплашди, онаси ухлаб ётган экан, уйготманг деди. У хайрлашиб, ичидан чикиб келаётган аламни чикариш учун вагондан чикди. Сал четрокка утиб, телефонини очиб, расм томоша кила бошлади. Укаси, синглиси, дадаси.. Нихоят онажонининг расми... Онаси кулида букланган латта, румол билан ияк остигача уралган. Кузлари маъюс, юзида касаллик аломати билиниб турарди. Курпача устида эгнидан адиёл ураб куйилган, аник ётган жойидан суратга олишган, ёнида чойнак ва пиёла хам турарди.. Бахтиёр куриб чидай олмади ва кузларига келган жикка ёшни киприкларини бир кокиб тушириб юборди. Кузёши юзидан окиб, буйнига тушди. У йигилиб колган дардларини ювиш учун зор-зор булиб йиглади. Бутун дунё шодликлари унинг гамининг олдида хеч нарса эмас эди. Чунки муштипар, мунис ва муътабар Она бемор эди... Шу тарзда кунлар утарди. Туй учун маблаг етарли эмас эди. Шу сабадбдан Бахтиёр кишда хам ишларди... Бир куни айни ишнинг кизгин пайтида Бахтиёрнинг телефони жиринглаб колди. Кулкопини ечиб, чунтагидан телефонни олди, караса 5 та"непринятые номер"ва 3 та сообщение келибди. Иш ва иш куролларининг овозидан эшитмай колибди. Шошиб очди, караса"Дадажоним"дан келибди."Иш вактида телефон килмасдию"деб бир четга утиб, кунгирок килди: -Алло, Ассалому алайкум дада, яхшимисизлар? -Яхши рахмат, углим узинг хам яхшими? Телефонни кутармадинг? -Узр дада ишда эдик, эшитмабман, тинчликми?, деди Бахтиёр сабри чидамай. -Углим... дедию дадаси индамай колди. Бахтиёр бирдан: -Дада нима булди? Илтимос гапиринг, деди шошиб, хавотирда. -Углим, бугундан колмай иложи булса уйга кайт, онанг... дедию яна жим булиб колди. -Дадажон, ойимга нима булди, илтимос гапиринг, дада нима булди ойимга... деб кузларига ёш келди Бахтиёрнинг. Дадаси: -Йук хаммаси жойида, факат мазаси кочиб коляпти, келишинг билан туйингни бошлаймиз, углим сен йигитсан, шароит шуни таккозо этяпти, деди.

(Давоми👇)

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
(Давоми👇)

Бахтиёрнинг боши айланиб, ерга утириб колди."Нахот у курккан нарса.... Йук, йук асло унака булмайди"деб узига таскин берарди. Дадаси билан гаплашиб булгач, Бригадирни олдига бориб, вазиятни тушунтирди.
Бригадир бугун иложи борича пулни олиб беришини айтди. Бахтиёр шошилганча вагонга кайтди. У ич-ичидан эзиларди. Юрагида укинч, алам, гам, дард хуллас барчаси жам эди. Аммо хозир хиссиётларга берилгандан тезрок уйга кайтиш керак эди. Танишлари оркали кеч соат 23:00 га билет хам олди. У нарсаларини егиштирар экан, тинмай кузидан ёш кетарди. Онасини хар дамда согинарди. Касаллигидан буён у куркувда яшарди. Бечора Бахтиёр исми бахт аммо хаёти гафлат эди. У тинмай йигларди. Хаёт синовидан йигларди, мусофирлик азобидан йигларди, энг асосийси онасининг огир ахволидан йигларди. Дадасининг тезда чакиришига карагана шароит ёмон эди.. Шундай килиб у минг гам ила уйга кайтишга хозирланар эди..
Бахтиёр нарсаларини егиштириб, тайёр булган хам эдики Бригадир кириб келди. Бахтиёр дарров урнидан турди, чунки унга айни дамда пул мухим эди. Чунки уйдан уни нималар кутиб турганидан бохабар эди. Бригадир"Бахажон хафа булма пулни беришмади, ой охирида берар экан"деди. Бахтиёр такдирга тан бериб, йулга тушди... Йулда таксида Домодедого аэрапорти томон харакатланиб борар экан, бутун хаётий кино лентаси каби ута бошлади. Болалиги, мактаб даври... Онаси билан утказган энг ширин дамлари... Энди эса онаси... У шу хаёллари билан манзилга етганини хам билмай колди. Канча ташвиш ва муаммо билан уз самалиётига жойлашди. Айни дамда русларнинг мухожирларга нисбатан муносабати танг ахволда эди, бу хеч кимга сир булмаса керак... Самалёт чексиз ва бепоён осмон багрида елдай учиб келарди. Осмонда миллиардларча юлдузлар хамрохлик киларди. Бахтиёр осмонни томоша килиб борарди. 4 соатда манзилга етиб келиши керак эди. Бечора йигит куни билан ишлаб, яна кайгудан чарчаган экан, ухлабгина колди. У шу ондагина дунё гамларидан бир мунча узокда эди. Ширин ухлаб кетарди, мехнатдан озгинлашиб кетган юзи ухлаётганда хам алам ва гамдан дарак берди. Бир инсонни юрагида бир олам дард. Стуардессаларнинг эълонидан Бахтиёр чучиб уйгониб кетди. Самалёт кунишга хозирланаётган экан... Аэрапортдан чикди... Ох Ватан... Хидларингдан айланай Ватан.. Тупрогингдан айланай Ватан."Алишмасман биргина тандирингни хатто Римга хам...". Бахтиёр уз Ватанида узини кушдай хис этди, каноти булса баландлардан томоша килса... Чарчагунича учиб юрса... Атрофда юзи иссик одамлар, узимизнинг калбидарё узбеклар, узимизнинг мехридарё узбеклар... Бахтиёр шу кадар хурсанд эдики... Иложи булса хар бири билан саломлашгиси келарди.. Тартиб ходимлари хам бошкача..."Барибир узимизники яхшида"деб кунглидан утказди. Бахтиёр нарсаларини елкасига олиб, кучага чикди. У эркин эди, харкалай"ошковок"лар йук,"чёрный"деб паст назар билан карамайдилар... Бахтиёр таксига утириб, уйи томон йул олди. Машина хам аста кетаётгандай эди гуё,тезлигини оширса экан деган хаёл бор эди унда... Уйига хам етиб келди. Машина сигнал берди. Зум утмай дадаси, 2 та синглиси ва 2 та укаси кулиб чикишди. Бахтиёр хар бири билан кучоклашиб куришди. Шод ва хурсанд эди. Нарсаларини бирга олиб киришди. Бахтиёр онасининг ёнига ошикарди... Эшикка якинлашар экан юраги тез-тез урарди. Ичида минг хил хаёл... У узини тутиб олиб, ичкарига кирди... Уй жим-жит...Дадаси ва жигарлари аллакачон жойлашиб утирган... Онаси... Онасини катта синглиси елкасидан тутиб тургазиб турибди... Бахтиёр чидай олмай кузларида ёш ила онасининг дардан кийналаётган багрига отилди... Ох онажонииим... Онам... Ох бу кандай сокинлик... У онасининг багрида бутун борликни унутди. Елкасига бош куйганча юм- юм йиглади... Бу тароват... Бу она хиди... Онасининг багридан чикишни хохламасди... Аммо онаси бемор, тик холатда куп турса чарчаб колади... У шуни уйлаб, секин йиглади.

(Давоми👇)

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
(Давоми👇)

Онаси хам йиглаган куз ёшларини румолининг учи билан артиб, Бахтиёрнинг 2 юзидан, пешанасидан упиб куйиб, 2 елкасига кулларини кокиб куйди..Бу манзарадан барчасининг кузларига ёш келганди... Онаси бир амаллаб у билан хол-ахвол сурашди. Бундай эътибор бериб караса, онаси суратдагидан хам анча чукиб колган. Унинг юраги эзиларди. Аммо онасини зик килмаслик максадида узини иложи борича кулга оларди. Кунлар утди. Дадаси докторлар умид йук дейишди дегандан кейин Бахтиёрнинг боши гамдан чикмай колганди.
Айни дамда кунгилга туй
​-тантана сигмаса хам дадаси ва якинларининг кистови билан туйини килишга киришди. Келин олиб келиш тараддуси кизгин авж олган эди... Катталар бориб туй кунини хам аник кунга белгилаб келишди. Хофизнинг вактини хисобга олиб туй жума кунга белгилади. Хозир куп жойларда туйни хофизлар белгилаши сир эмас... Бахтиёр хам йигит, орзу хавас унда хам бор. У хам туйини хама катори хурсандчилик билан утказишни хохлайди... Аммо унинг ичида бир дард бор эди... Она бемор... У кундан кун сулиб бораётган гулга ухшарди. Энг ачинарлиси эса хеч кандай чора йуклиги эди. Дори- дармонлар хам таъсир килмай куйган, факатгина Аллохнинг муъжизасигина онасини куткарарди бу улим тушагидан... Туй ташвишлари билан вакт тез утарди... Нихоя туй куни хам келди... Бугун туй, жума кун... Хама кариндошлар келишган. Бахтиёр хам хурсанд... Улар куёвнавкарлар билан келинни олиб, хиёбонлар айланишди. Расмга тушишди. Уйда эса уларни хамма интизор булиб кутарди... Келин келдииии, келин келдииии... Кучадаги болаларнинг кийкиригидан хамма ховлига чикишди... Факат дадаси ва онасидан булак... Дадаси хотинининг ёнида эди. Онаси жуда огир ахволда эди... Кузлари очилмасдан ётарди... Бахтиёр уз туйида ота-онасининг гамда эканидан кайгуда эди... Эх аччик хаёт... Беаёв хаёт... Кетмас такдир... Келинни машинадан тушириб, узбек миллий урф-одатларини утказишарди. Бир аёл кулида доира билан"Салом салом"айтарди. Бахти онасининг ёнига кирди... Дадаси негадир мунгли йиглаб утирарди... Бахтиёр шошиб онасининг ёнига утирди... Она жон берган эди... Уз фарзандининг туйи куни дард ва улимни енголмай бу оламни тарк этган эди. Ташкарида эса хамон"Келин салом"янрарди... Бахтиёр"Онажоон"деб каттик ва аламли бакириб юборди... Онасининг жонсиз танасини багрига босиб, уксиб-уксиб дод солиб йиглай бошлади. Куёвлик либосида у зор-зор йигларди... Ташкаридаги одамлар бирдан жим булиб,"Келин салом"ни тухтатишди. Катталар ичкарига киришиб, вазиятни курдилар. Хеч ким буни кутмаган эди... Энди Бахтиёрга кушилиб дод солиб йиглаганлар куп эди. Сингиллари, холалари, аммалари... Сингилжоним, опажоним, жигарим, онам деб хама уввоз тортиб йигларди. Аммо хамасидан Бахтиёрнинг дарди хам, ноласи хам бошкача эди. Бу ЙИГИТНИ ЙИГЛАТГАН ТУЙ эди. Алам ва дард билан йиглашаётган бу оила эса БАХТЛИ КУНДА БАХТСИЗ БУЛГАНЛАР эди... Туй энди азага айланди... Бечора Бахтиёр куксига уриб-уриб йигларди... Хар кандай аёлдан хам ноласи ачинарли ва аламли эди... Онам... Туйим куни туйлаб кетган онам... Кабрларни буйлаб кетган жон онам... Келинчак хам ташкарида ок либосда зор какшаб йигларди. Уни янгалар уйига олиб киришди. Чиройли безатилган хонага унг кадам билан, жилмайиб кирди... Чунки пойкадами улуг келиши мухим эди. Йиглаб киришдан узини бир амаллаб тийди... Хофизлар хам кайтиб кетишди. Онасининг жонини муборак жума куни олишни Аллох хохлаган, бу такдир эди. Хеч ким такдирдан кочиб кутилолмайди азизларим!... Онам туйим куролмади ёр-ёр, Хурсанд булиб юролмади ёр- ёр, Энди бахтга эришганда йил утиб, Бошимизда булолмади ёр- ёр...

Менга шумиди такдир битиги,
Ноламдан тошлар хам онамлаб кетди,
Не ажаб бу синов кандай чидайин,
Туйим куни онам, зор ташлаб кетди...

(Тамом)...

Ибрат учун яқинларингизга юборинг.

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Бир инсон сизга қалбининг калитини топширса, уни йўқотиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг!
Чунки, ўша калитни йўқотиб қўйсангиз, унинг нусхасини топа олмайсиз.
Негаки қалблар бир-бирига ўхшамайди.

Шунақа гаплар...

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

@ibratli_hikoyalarim_kanali
Турмуш ўртоғи билан 50 йил яшаб, бахтли ҳаёт кечирган онахон билан суҳбат.

50 йил давомида, доимо бахтли яшаганини сирини сухандон (радио орқали матн ўқувчи) сўради: — Онахон, айтинг-чи, сирингиз нимада? Таом тайёрлашга усталик ё чиройда ёки фарзандларни дунёга келтиришдами? Ё бошқасидами? - деди. Онахон: — Оиладаги саодат, Аллоҳнинг тавфиқидан сўнг аёлнинг ўз қўлларида. Аёл уйини жаннатга айлантириши ё аксини қилиши мумкин. Гап бойликда, деб ўйламанг. Қанча давлатманд, аммо бахтсиз аёллар бор. Улардан эрлари безиганидан ташлаб кетади. Баъзи аёллар эрига ўнталаб ўғилларни туғиб беради, лекин уларни эрлари севмайди, ажрашишади. Яна жуда кўплари пишир-куйдирга ўта моҳир, баъзилари кун бўйи ширин таомлар тайёрлайди, аммо эрини унга қилган муомаласидан доим нолийди. — Унда сизнинг сирингиз нимада? - деб сўради сухандон. Онахон: — Ҳожамнинг ғазаблари келса, чуқур ҳурмат билан сукутга шўнғардим. Бошимни эгиб, хокисорлик билан гапларини тасдиқлардим. Аёл киши асло, эри унга ғазабланган ҳолда гапирса, жим, мазахомуз қарашда қарамаслиги керак. Эркак киши закий бўлиб, бу қилиғини тушунади. Журналист сўради: — Уруш-жанжални бошласалар, бошқа хонага чиқиб кетса бўладими? Сиз олдиларидан чиқиб кетмасмидингиз? - Асло... агар эрнинг олдидан чиқиб кетсангиз, унга нисбатан ҳурматсизлик, уни эшитишни истамаган бўласиз. То хотиржам бўлмагунларича, уларни эшитиб, барча гапларига «Хўп» деб турардим. Гапларини гапириб бўлгандан кейин, «Гапларингизни айтиб бўлдингизми?» дердим ва чиқиб кетардим. Чунки шунча бақиришдан кейин чарчардилар-да. Смайлик «smile» дам олишлари керак бўларди. Мен эса хонадан чиқиб, уй юмушларига киришардим. — Шунча гапдан кейин нима қилардингиз? Аразлаб, бир-икки ҳафта гаплашмай, кескин услубларни қўлламасмидингиз? — Йўқ, икки томони ҳам кескир силоҳдек бўлган бу ёмон одатдан эҳтиёт бўлиш керак. Агар эрингиздан бир ҳафта аразлаб юрсангиз, у сизнинг кўмакларингизга эҳтиёжи тушса ҳам, сизсиз ўзи бажариб шу ҳолатга ўрганиб қолади. Яъни унга сизнинг аҳамиятингиз қолмайди. Ҳожамнинг баъзан талаблари шу даражада юқори бўлиб кетганидан ўта қайсар, инжиқ бўлиб қолардилар. — Шундай ҳолатда нима қилардингиз? — Бир-икки соатдан сўнг, у кишига бир қадаҳ шарбат ёки бир финжон қаҳва келтириб, «Марҳамат, ичиб олинг», дердим. Албатта, шунга эҳтиёжлари тушиб турган бўларди. Мен ҳам одатдагидай гаплашаверардим. «Мендан хафамисан?» десалар, «Йўқ», дердим. Ўзларининг қаттиқ гапларига узр сўраб, чиройли гапларни айтардилар. — Сиз ўша гапларга ишонармидингиз? — Ҳа, албатта. Мен ўзимга ишонаман, аҳмоқ эмасман-ку!? Эрим ғазабда айтган гапларига ишониб, хотиржам бўлганда айтганларига ишонмаслигимни хоҳлайсизми? — Сизни уришиб, бақириб, сўнг яхши муомала қилиб кетса, сизнинг ҳурматингиз, ғурурингиз қаерда қолади? — Менинг ғурурим, ҳурматим, эримнинг ризолиги, ўзаро муносабатимизда хотиржам бўлишимиздадир. Эр-хотин ўртасида ғурур бўлмайди. Қанақасига ғурур бўлсин? У сиз билан бирга яшаса, айбу нуқсонларингизни билса, ҳеч кимнинг олдида кўрсатилмаган сифатларингизга шоҳид бўлса, ғурур қоладими? Агар аёл киши қуш қилиб яратилганида, «Товус»... Ҳайвон қилиб яратилганида, «Кийик»... Ҳашарот бўлганида, «Капалак» бўларди. Лекин у инсон қилиб яратилди. Натижада, суюкли маҳбуба, меҳрибон она, эр киши учун ер юзидаги энг гўзал неъматга айланди. Агар аёл кишини шаъни жудаям олий, юксак бўлмаганида эди, Аллоҳ таоло уни жаннатда мўмин эрларга бериладиган мукофот бўлмиш «ҲУР» ларни аёл жинсида яратмасди. Бир ҳақиқат мени шу даражада ажаблантирадики, биргина гул аёлни рози қилади. Биргина сўз уни ҳалок қилади. Аёл зоти ажиб-да?!!

Гўдаклик чоғида отасига жаннатдан бир эшик очади. Улғайганда эрининг иймонини тўлдиради. Она бўлганида эса ЖАННАТ унинг оёқлари остида бўлади.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.


Фикрингизни изоҳларда қолдиринг📝

Каналимизга обуна бўлмаган бўлсангиз,обуна бўлинг🤗

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

@ibratli_hikoyalarim_kanali

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
"Шундай жароҳатлар бўладики, киши у сабаб умр бўйи ёш тўкади ва унга ҳеч нарса татимайди".

©MubashshirAhmad

@ibratli_hikoyalarim_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Alhamdulillah haqida nimalarni bilasiz?

Fikringizni izohlarda qoldiring.

Doʻstlarga ulashing👇
@ibratli_hikoyalarim_kanali
ОНАМНИ АСРА ҲАЁТ

Эй ҳаёт, бунчалар чигалсан нега?
Ҳар ишнинг жавоби бордир эртага.
"Қанча тошинг бўлса, мана менга от",
Онамсиз мен учун бир пулсан ҳаёт!

Заҳрингни ёмонга сочақолгин бор,
Сен шунчалар пастсан, шунчалар беор.
Аллоҳим яратган энг буюк ижод-
У менинг онамдир билиб қўй ҳаёт!

Онамни йиғлатма, асра, авайла,
Оламда онани жаннат деб сайла.
Уларни ёнида бўлиб тур нажот,
Дунёнинг шодлигин улашгин ҳаёт.

Бахтдан ярқираган пешонангни тут,
Онамнинг ёнидан таъзим қилиб ўт,
Дардингни ҳўв ана ёмонларга сот,
Фаришта онамга кулиб боқ, ҳаёт.

Бошидан учирма азиз рўмолин,
Ўзига сездирма ёлғизлик ҳолин.
Мадад бўл онамга, ҳам сабру сабот,
Шунда сени ҳурмат қиламан ҳаёт.

Онам қайда бўлса, доим болам дер,
Азобларинг бўлса, мана менга бер.
Онам азоб чекса чидолмасман рост,
Онамсиз дунёйинг керакмас ҳаёт!

Ёмон бўлсанг бизга, сендан нима наф,
Мен доим эзгулик, яхшилик тараф.
Онамсиз нурсизсан, гўё зулумот,
"Сен онам бор учун гўзалсан Ҳаёт!"

Ибрат учун яқинларга юборинг!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ

ХАЙРЛИ ТОНГ
ЭНГ БАХТЛИ инсон бўлинг, қалбингиз дур каби бўлсин!
Бошлаб олган янги кунингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин..!


@ibratli_hikoyalarim_kanali
#нимадир.

СИЗ ҲАҚИНГИЗДА 10 ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТ

1.Сиз ўз қулоғингизни кўзгусиз кўра олмайсиз.

2.Сиз ўз соч толаларингиз сони қанчалигини билмайсиз.

3.Сиз тилингизни чиқарган ҳолатда бурнингиз билан нафас ололмайсиз.

4.Сиз ҳозир тилингизни чиқариб, бурнингиз билан нафас олишга уриндингиз.

6.Сиз тилингизни чиқариб туриб, бурундан нафас олавериш мумкинлигига ишонч ҳосил қилдингиз.

7.Сиз ҳазиллашганимни тушундингиз ва юзингизда табассум пайдо бўлди.

8.Сиз рўйхатда 5-факт йўқлигини сезмадингиз.

9.Сиз ҳозир рўйхатда 5-факт бор ёки йўқлигини текширдингиз.

10.Сиз табассум қилсангиз, дунёдаги энг яхши, энг самимий инсонга айланасиз...

©️Ummu Zaynab Ummu

Яқинларингизга юборинг.

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
Келинг, бирга яшайлик, дадажон!
(ҳаётий воқеа​)


Ёр-ёр садолари остида даврага кириб келган келин-куёвнинг бахтини кўриб кўнгиллар орзиқиб кетади. Қадира ҳам бир пайтлар ана шундай бетакрор лаҳзаларни бошдан кечирган эди. Ҳозир эса ажрашганига саккиз йил бўлди. Негадир энди тўйларга боришни истамай қолган. Ҳамма уни қўлини бигиз кўрсатаётгандек туйилаверади. Бугун мажбур бўлди: акаси келин тушираётгани учун мезбонлар қаторида туриши керак.

Аслида, ажрашишни истамаганди. Турмуш ўртоғи Бахтиёр онасининг гапига кириб, уни уйдан ҳайдагач ҳам ўғли Бунёдбек учун кечирим сўраб, келин бўлиб тушган хонадонига бир неча бор борди. Бир галдарвозани очган қайнопаси:

— Сенда ўзи ор-номус борми? Укам сен билан яшашни хоҳламайди, деб неча марта айтиш керак?! Бошқа бу ерга келма! Алимент тўлайди, сенга шу керакми? — дея ўшқириб берди. Шундан сўнг Қадира энди ортга йўл йўқлигини англади.

— Саломлаш, бу киши бувинг бўладилар...

— Бўйларингдан ўргилай болам, Бунёджоним... — буви боланинг пешонасидан ўпди. Унинг иссиқ бағри болакайга бирам ёқимли туйилдики, қувонганидан маҳкам қучоқлаб олди.

— Даданг ҳам шу ерда.

— Туринг, чиқмасангиз бўлмайди. Бахтиёр ҳаммани йиғлатди, — дедиакасининг хотини.

— Нега? — наҳотки ўғлимга отаси эканлигини айтди.

— Бунёдбекни ҳали кўтаради, ҳали қўлидан ушлаб ,бағрига босади. Акангиз ўзи айтди, чиқаркансиз.

— Фарзанди йўқ экан-да. Хотини ҳам кетиб қолибди, — деди Назира гапга чечанлик қилиб.

— Бу ер гапнинг ўрни эмас. Худо хоҳласа, икки – уч кунда бориб, Қодир аканинг олдидан ўтамиз, тушунтирамиз. Ҳаётда нималар бўлмайди, Бахтиёржон.

— Ҳеч бўлмаса, Қадиранинг ўзини чақиринг, ҳол – аҳвол сўрай, бошқа бир сўз десам, ўлай агар...

— Бунёдбек ҳам ҳайрон. Бола бечора...

— Ассалому алейкум, Бахтиёр ака. Мана биз келдик, — деди. Ичида йиғламаслигим керак, деган ўй кечаркан, кулимсираб давом эттирди. Бу ўғлингиз...

— Ассалому алайкум, ўтирибсизларми меҳрибонгина бўлиб, айланай?

— Қадирахон, чой қўйиб юборинг, ширинликлар чиқаринг, — деди даҳлизнинг очиқ эшигига қараб.

— Янга, Худонинг суйган бандасисиз-да. Энди кўнглингиз хотиржам ҳаж сафарига бораверсангиз бўлади.

— Э, ўргилай, қайда кўнглимга сиғади,— деди овозини иложи борича пастлатиб.— Нозимахонни ўйлайман. Бахтиёримга турмушга чиққач, икки боласи нобуд бўлди. Беш йил кутдик, бўлмади. Кейин бошқага турмушга чиққан, биламан. Аммо ўша фарзанд кўриб, бахтли бўлмаса... мен ўзимни айбдор санайвераман, — кўзлари ёшланди Ҳазора аянинг.

— Ҳали эшитмадингизми? Нозимахон ҳам иккиқат экан. Поликлиникада укамнинг хотини ишлайди. Ўша айтди «Кўчаларингизга тушган келинчак Нозимахон ҳомиладор экан, ҳомиласини соғлом дебди “УЗИ”да», деди.

Бахтиёр эса дарвоза остонасида қўлида эмизикли гўдаги билан турган хотинини уйга киритишга журъати етмади. Онасига қарши бош кўтара олмади. Опасига рўзғоримга аралашманг деёлмади. Отадан эрта етим қолганлари боис онаси уларни деб умри ўтгани ҳурмати кўнглини ранжитишдан қўрқди.

Орадан бир ой ўтиб, Бахтиёрнинг коллежда ўқийдиган қизга уйланганини айтишди.

Қадира ўғлини бағрига босиб, юм-юм йиғлади. Ўша-ўша ота-онасининг уйида яшаб қолди. Бунёдбекнинг тили чиққач, отаси ҳақида сўрайдиган бўлди. Айниқса, кейинги пайтлар ҳар куни «Дадам қачон Россиядан келади?» деб қийнайди. Ўзини катталардек тутиб, одамларга қўшилолмай турган ўғлини кузатаркан, Қадира ўйланиб қолди: «Унга ҳақиқатни айтишим керак».

Тўй авжида.
Кимдир қуда томон меҳмонлардан бир аёл сизни сўраяпти, деб қолди. Қадира балки бирор нарса керакдир, деган хаёлда хабар келтирган кишига эргашди. Меҳмонлар столига яқин борди-ю, қайнонасини кўриб қотиб қолди. Кўришаркан, кўзлари жиққа ёшга тўлди. Одамлар орасидан онасини топиб олиб эргашиб келган Бунёдбек йиғлаб кўришаётган аёлнинг кимлигини билмагани боис тортиниб турарди.

Бунёд ялт этиб онасига қаради. Қадира иложсиз қолгани боис ҳеч нарса деёлмади. Сочларига оқ оралаган аёл одамлар орасидан баланд бўйли келишган одамни кўрсатиб: «Ана даданг», деди.

(Давоми👇)

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
(Давоми👇)

Тўй якунига етай деб қолган, аксарият кишилар ширакайф. Ўғлининг ҳар замонда келиб «Юринг, сизни бир киши сўраяпти», деган гапидан билдики, Бахтиёр чақиряпти.

​​«Акам кўриб қолса, нима деб ўйлайди? Йўқ, чиқа олмайман» хаёлидан ўтказди Қадира. Аммо кўзлари мўлтираб турган ўғлига сир бой бергиси келмади.

– Ким экан у? Боравер ҳозир чиқаман, – деди.

Орадан беш дақиқа ўтиб, синглиси билан янгаси кириб келди. Кўзлари жиққа ёш.

Мусиқа садолари тиниб, тўйхонада фақат мезбонлар қолишди. Ҳамма ҳозир нимадир воқеа содир бўлишини кутаётгандек эди. Бир четдаги столда Ҳазора опа ўғли Бахтиёр билан ўтирар, уларнинг атрофида уч-тўрт чоғли киши.

Қадира акасининг гапидан сўнг ўзини қўлга олди. Бунёдбекнинг қўлидан ушлаб дадил юриб келди-ю, стололдида таққа тўхтади.

Бунёдбек кўзлари чақнаб бир онасига, бир унга қараб турган ҳайратли нигоҳларга боқди-ю, ўзини Бахтиёрнинг қучоғига отди.

«Энди кетмайсиз-а? Биз билан бирга яшайсиз-а, дадажон?»

— Албатта, бирга яшаймиз, мени кечир, мени кечир, Қадира! Айб менда... Мени кечиринглар, – Бахтиёр ўғлини қучоқлади.

Отасига маҳкам ёпишиб олган Бунёдбек уни қўйиб юборса, яна кетиб қоладигандек, ҳар замон «кетиб қолмайсиз-а», дерди.

Мана, Қадира келин бўлиб тушган хонадонига қайтганига икки ой бўляпти. Худди 10 йил илгариги келинлик даврларидек ийманади. Қайсидир иши қайнонасига ёқмай қолишидан қўрқади. Бироқ Ҳазора опа ўн йил бурунги қайнона эмас, у энди ҳаётнинг синовларида пишган, анча босиқ, мулоҳазали онага айланиб улгурганди. Меҳмонга келган қизи нимадир демоқчи бўлса: «Жим, бир сўз дема! Бу рўзғорга қўшилма», деб дакки берганини эшитиб, шундай хулосага келди.

Қайнона ранги бироз синиққан келинига қаради-ю, юраги шув этди. Ҳазора опанинг кўзига келини ҳомиладорга ўхшаб кўринди. Нонушта дастурхони йиғилмай туриб қўшни дугонаси кириб келди.

«Хўп бўлади, ҳозир, ойижон», деган овоз келди ичкаридан.

Эшик ортида қўлида патнис кўтарган Қадира бу гапларни эшитгач, илтижолари Аллоҳга бориб етганидан хурсанд бўлди. Беихтиёр томчилаган кўз ёшларини артиб, чойни қайтариб, қўшни аёлга узатди. Юраги остида бахт бўлиб, шодлик бўлиб, дунёга келаётган митти юракча дук-дук уриб қўйди...

Шунака гаплар...

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!


https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali