Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
115 subscribers
270 photos
233 videos
1 file
658 links
Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))

Раҳмат!


Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
Download Telegram
Истиғфор фазилати



- Кўнгил роҳатини хоҳлайсизми?
- Истиғфор айтинг!

- Юрак шодлигини хоҳлайсизми?
- Истиғфор айтинг!

- Қалб хотиржамлигини хоҳлайсизми?
- Истиғфор айтинг!

- Яхши роҳат (лаззат) хоҳлайсизми?
- Истиғфор айтинг!

- Жисм қувватини хоҳлайсизми?
- Истиғфор айтинг!

- Бадан саломатлигини хоҳлайсизми?
- Истиғфор айтинг!

- Бало-офатларни даф қилишни хоҳлайсизми?
- Истиғфор айтинг!

- Фитналардан омонлик хоҳлайсизми?
- Истиғфор айтинг!

- Барака ёмғирини хоҳлайсизми?
- Истиғфор айтинг!

- Яхши зурриёт хоҳлайсизми?
- Истиғфор айтинг!

- Солиҳ фарзанд хоҳлайсизми?
- Истиғфор айтинг!

- Ҳалол мол-мулк (бойлик) хоҳлайсизми?
- Истиғфор айтинг!

- Кенг ризқ хоҳлайсизми?
- Истиғфор айтинг!

- Ажр-ҳасанотларнинг зиёда бўлишини хоҳлайсизми?
- Истиғфор айтинг!

- Ёмонликларнинг ўчирилишини хоҳлайсизми?
- Истиғфор айтинг!
Хушуъ бўлмаган намозда, кераксиз нарсалардан сақланмасдан тутилган рўзада, тартил (қироат) билан ўқилмаган Қуръонда, гуноҳлардан тийилмасдан қилинган амалда, сахийлик билинмаган молда, жиддий боғланмаган биродарликда, ихлос бўлмаган дуода яхшилик йўқдир.

(Али ибн Абу Толиб каррамоллоҳу важҳаҳу)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Саҳарликни ейиш баракадир, уни бир қултум сув ичиб бўлса ҳам тарк қилманглар. Чунки, Аллоҳ ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга салавот айтади", дедилар.

Имом Аҳмад ривояти.
Саҳл ибн Абдуллоҳ айтдилар:

Беш нарса кишининг қимматбаҳо гавҳар эканига далилдир:
1. Ўзини беҳожат қилиб кўрсатадиган камбағал киши.
2. Ўзини тўқ қилиб кўрсатадиган оч киши.
3. Ўзини хурсанд қилиб кўрсатадиган маҳзун киши.
4. Ўртада адоват бўлса ҳам, муҳаббат изҳор қиладиган киши.
5. Кундузи рўзадор, кечаси ибодатда бедор бўлса ҳам, заифлашиб қолганини билдирмайдиган киши.
🍃
Тез фурсатда биринчи хурсандчилигимиз...
Роббим ҳузуридагисидан ҳам умидвормиз...

Хайрли ва гўзал ифторлик тилаймиз.
ОИЛА ВА АЁЛ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши (эркак) ўз қармоғидагиларини (аёли ва болаларини) нафақасиз ташлаб қўйиши унинг гуноҳкор бўлишлигига кифоя қилади”,деганлар

(Абу Довуд ривояти)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишини аҳли аёли учун сарф қилган динори Аллоҳ йўлидадир”, деганлар.

(Муслим ривояти)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эр ўз аёлига Аллоҳ йўлида бир луқма едирса, ана шунда ҳам савобга эга бўлади”, деган эканлар

(Муслим ривояти)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, мусулмон киши бирор бир нарсани Аллоҳдан савоб умид қилган ҳолда оиласига инфоқ қилса, ўзи учун садақа бўлади”, деганлар

(Муслим ривояти)
Жасаднинг қуввати таом ва ичимликлар билан, ақлнинг қуввати эса илм ва ҳикмат биландир. Мўмин бандага дунёда берилган энг афзал нарса бу – ҳикматдир. Охиратдагиси эса – Аллоҳнинг раҳматидир.  Ахлоқ учун ҳикматнинг зарурлиги худди жасад учун дори-дармоннинг зарурлиги кабидир.

"Ҳикматлар чашмаси"дан
Солиҳларни дўст тутгин! Зеро, улардан узоқда бўлсанг, сени йўқлашади. Агар ғафлатда қолсанг, сени огоҳ этишади. Улар ўзларига дуо қилсалар, сени унутиб қўйишмайди. Улар юлдуз кабидирлар: кеманг ҳаёт денгизида адашиб қолса, сенга тўғри йўлни кўрсатишади.

Улар сени Аллоҳ йўлида севишлари кифоя қилмасми?!

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ
Қалб қорайишининг аломатлари.

– Гуноҳ кетидан гуноҳ қилаверса, банда назарида катта гуноҳ ҳам кичкина бўлиб қолади;

– гуноҳ содир этган киши тоат-ибодат лаззатидан маҳрум бўлади;

– гуноҳ инсон қалбини қорайтиради, юзини шувит қилади;

– гуноҳлар қалбнинг, тананинг кучини қирқади. Шунинг учун осий банда танаси кучсиз,
иродаси бўш бўлади;

– гуноҳкор юзидан ҳаё пардаси кўтарилади;

– гуноҳ туфайли шаръий илмдан барака кетади, киши ўқигани хотирасида қолмайди. Чунки 
илм қалбга нур бағишлайди, маъсият эса дил нурини сўндиради;

– гуноҳ инсон зеҳнини пасайтиради;

– гуноҳ кетидан гуноҳ қилавериш қалбни тошдек қотириб юборади;

– гуноҳкор ўзини ёлғиз, ҳимоясиз сезади;

– гуноҳкор банданинг ҳаёти оғирлашади, ишлари юришмайди, ҳар қадамда қандайдир
муаммога дуч келаверади;

– гуноҳкор банда тириклигида, қабрда, охиратда танг аҳволда қолади;

– гуноҳлар сабаб банда қўлидаги неъматдан айрилади;

– гуноҳлар умрни қисқартиради;

– гуноҳ туфайли кишининг топган-тутганидан барака кетади;

– гуноҳкор одамнинг боши балодан чиқмайди, қачон қарасангиз қандайдир фалокатга 
йўлиқаверади;

– қуръон, жаннат дўзаҳ ҳақидаги оятларни эшитса ҳам таъсир қилмай қолади.

Олдинлари менда чинакам қалб тақвоси бор эди. Ҳар доим Аллоҳдан қўрқиб юрар эдим. Аллоҳни зикридан бошқа сўзни умуман сўзлашни хохламас эдим. Аллоҳни зикр қилганимда қалбим янада очилиб борарди. Қуръон оятларини, дўзаҳ ҳақидаги оятларни эшитганимда сесканиб кетар эдим. Ҳозир эса қалбим жуда қорайиб кетган. Хатто баъзида мен ҳам мусулмонманми? Деб юрадиган бўлиб қолганман. Аллоҳим қалбларимизни тўғри йўлингга бургин. Бизларни бу тўрт кунлик дунё матоҳлари билан фитналантириб қўймагин.
“Билмайдиганлар жим турса, одамлар орасида келишмовчиликлар бўлмас эди”.

Имом ҒАЗЗОЛИЙ
Жоҳил инсон қаршисида китоб каби сукут сақла!

Мавлоно Румий
Суннатдаги илмий мўъжизалар

💧Тик туриб сув ичманг!

ҲАДИС:
Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сувни тик туриб ичишдан қайтарганлар” (Имом Муслим ривояти).
ФОЙДА: Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: "Сув ўтириб ичилса аввал ошқозонга тушиб, кислотали муҳит билан қоришади, сўнгра организмдаги микробларни тозалайди ва ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бу инсон организмини турли касалликлардан ҳимояланашига сабаб бўлади. Инсон тик туриб сув ичганда эса, сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтиб кетади. Бу инсон саломатлиги учун хавфли ва зарарлидир"
ҚАНДАЙ БЎЛСАНГИЗ ШУНДАЙ ЯШАНГ
   
     “Ҳар бир (диндор) учун ўзи юзланадиган тарафи (қибласи) бор. Бас, хайрли ишларда ўзиб кетингиз!” (Бақара сураси, 148-оят).
     “У сизларни  Ернинг халифалари қилиб қўйган ва ато этган (неъмат)ларида сизларни синаш учун баъзиларингизни баъзиларингиздан (юқори) даражаларга кўтарган Зотдир. Албатта, Роббингиз жазода тезкор ва У кечиримли ва раҳмли Зотдир” (Анъом сураси, 165-оят).
      “...Ҳар бир (уруғга тегишли) одамлар ўз сув ичадиган жойини билиб олдилар...” (Аъроф сураси, 160-оят).
     Ҳар қандай кишининг ўзига хос лаёқати, иқтидори, куч-ғайрати ва ҳунари бор. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларини уларнинг тоқат ва истеъдодларига мос вазифаларни тайинлашлари у зотнинг буюкликлари намунасидир. Алини (розияллоҳу анҳу) қозиликка, Муозни (розияллоҳу анҳу) илм йўлига, Убайни (розияллоҳу анҳу) Қуръон илмларига, Зайдни (розияллоҳу анҳу) фароиз илмига, Холидни (розияллоҳу анҳу) жанг санъатига, Ҳассонни (розияллоҳу анҳу) шеър илмига, Қайс ибн Собитни (розияллоҳу анҳу) нотиқлик илмини эгаллашга жалб қилдилар.
      Ўзганинг феъл-атвори ва хулқига кўр-кўрона тақлид, ўзгаларнинг ижобий ва салбий сифатларини ўзлаштириб олиш ўзликни йўқотишдир.
      Инсонларнинг феъл-атворлари, иқтидорлари, тиллари, туслари хилма-хил бўлиши ҳам Аллоҳ таолонинг ҳикмат-мўъжизаларидандир. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ўта шафқатли, кўнгилчан эдилар ва шу хусусият билан умматга, инсонларга хизмат қилдилар. Умар (розияллоҳу анҳу) салобат ва шижоатлари билан Исломга ва мусулмонларга нусратига катта ҳисса қўшдилар. Адолатнинг ҳақиқий сиймоси ўлароқ тарихда қолдилар. Сизга инъом этилган неъматларга рози бўлиб, унга шукр қилиш ҳам неъматдир. Бас, ризо ва шукрни кўпайтиринг, неъматларингиз ҳам янада ортади.
      “Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқати кўтара олмайдиган нарсани таклиф этмайди...” (Бақара сураси, 286-оят).
      Бошқаларнинг табиий хислатларига кўр-кўрона тақлид қилинаверса, ҳам кишининг ўзидаги шахсий хислат ва қобилият ўлади, ирода синади, фахм-фаросат ва ақл-заковат йўқолишига олиб келади.

“Ўкинма” китобидан.