Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
113 subscribers
270 photos
233 videos
1 file
658 links
Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))

Раҳмат!


Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
Download Telegram
Али ибн Абу Толиб: «Халос қилувчи нажот бўла туриб, ҳалок бўлган кишига ҳайронман», дедилар. «Қандай нажот?» деб сўрашди. «Истиғфор», дедилар.
ОНАМ
• Онам аёл бўлгани сабаб барча аёлларни ҳурмат қилдим...
© Маҳбубий
Қуръонни қайта-қайта ўқидим, 90 жойида АЛЛОХ ризққа кафил эканини, фақат бир жойида шайтон инсонни фақирлик билан қўрқитиши ҳақида ўқидим. Надоматлар бўлсинки, одамлар Роббисининг 90  ваъдасини унутиб, шайтоннинг бир ёлғонига алданади...

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳу алайҳ
Султон Сулаймон вафотидан олдин уч нарсани васият қилган экан:

1) тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;
2) бор бойликлари-жавохиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;
3) тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.
Сарой пешволари хайрон бўлиб, буни сабабини сўрашади.

Султон Сулаймон қуйидаги жавобни берган экан:
1) Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин сўнг одамлар кўришсин хар қанча зўр табиб даволамасин, Аллохдан келган ажал олдида улар ожиздирлар, ўлим хақ.
2) Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, хар қанча мол-дунё йиғиб хам, инсон уни охиратига ортиб олиб кетолмаслигини.
3) Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, қандай катта лавозимда, давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаётганимни.
СОЛИҲ ДЎСТ
🍃
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир" (Шуаро: 100, 101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар:
"Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бир киши:
- "Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку!" дейди. Шунда унга:
- "У дўзахда", дейилади. Шунда ҳалиги киши:
- "Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти", дейди.
Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:
- "Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Унинг солиҳ амали борми?!" дейдилар.
- "Йўқ", деб жавоб берилади.
- "Унда шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими?" дейдилар.
- "Йўқ", дейилади.
- "Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими?" дейдилар.
- "Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди", дейилади.
Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Бас қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак", дейдилар. (Шуаро: 100-102).
  Кошки дунёга бир зумга бўлсада қайтарилсагу, яхши инсонлар билан танишсак, дейдилар... Аллоҳ бизларни Жаннатда жам буладиган дустлардан қилсин. Амийн.
Жаннат эгалари жаннатга кирганларида дунёда эзгу йўлда бирга юрган дўстларини кўрмасалар иззат соҳиби (буюк Аллоҳ)дан "Эй Роббимиз дунёда биз билан бирга намоз ўқиган рўза тутган дўст биродарларимиз бор эди, уларни кўрмаяпмиз" деб сўрашади! Аллоҳ таоло "дўзахга боринглар юрагида зарра оғирлигича иймони борларни олиб чиқинглар" деб марҳамат қилар экан! Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ "мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар" дедилар. Сизни жаннатга етаклаган дўст чин вафодордир..!!!
Ибн Ал-жавзий роҳимаҳуллоҳ" агар жаннатда мени орангизда топмасангиз"
Эй Роббимиз фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди денглар" дедилару йиғладилар... Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин.
Мен ҳам ораларингизда бўлмасам мени суриштиринглар эҳтимол бир мартагина бўлса ҳам Аллоҳни эслатгандирман!!!. Эй Аллоҳ сенга итоат қилишда кўмакдош яхши дўстлар бергин.
Энг тўғри йўл

Бандасига минг яхшилик қилгил бироқ,
Юз ўгирар қилганингда битта хато.
Минг гуноҳ қилиб Аллоҳдан кетсанг йироқ,
Битта тавба қилсанг, омад қилар ато.
Ўзинг айтгил инсоф бирла эй халойиқ,
Муҳаббатга бандами ё Аллоҳ лойиқ?
"Дўст ачитиб гапиради" дейишади. Ҳар аччиқ сўз сўзлаган киши, дўст бўлиб қолавермайди. Сени севмаган киши ҳам, аччиқ сўзлаши мумкин. Дўстингни сенга сўзлайдиган сўзи аччиқ бўлса ҳам, сенинг жонингни ачитмайдиган шаклда ширин тил билан сўзлайди.

Шамс Табризий
Камтар эканлигингни билган бўлсанг, такаббур экансан.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий
Қариндош-уруғ ва дўстларнинг хато-айбларини кечириш-мурувват ва олий ҳимматлик белгисидир.

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ

(Олтин ўгитлар китобидан
Ибн Ҳажар Асқалоний)
Луқмони ҳакимдан: Ҳикматни кимдан ўргандинг? - деб сўраганларида, у деди:
- Кўрлардан. Зероки, улар то босадиган ерни ҳис қилмагунча, оёқ қўймайдилар.
Тухум ташқаридан синса,
унинг ҳаёти тугайди. Аммо у ичкаридан синса, ҳаёт бошланади. Шундай экан, ҳар киши ўзгаришни аввало ўзининг ичкарисидан бошламоғи лозим
..
УСЛУБ

• Оиладаги аразни кетказадиган йигирмата жумла:

1. Тўғри айтдингиз;
2. Ҳўп бўлади;
3. Сизни (сени) яхши кўраман;
4. Сизни (сени) жуда яхши тушуниб турибман;
5. Қўлларинг дард кўрмасин;
6. Ягонам;
7. Кечир;
8. Сен барибир бошқачасан;
9. Инша Аллоҳ яхшиликка;
10. Сен Аллоҳимнинг менга ҳадиясисан;
11. Муаамо йўқ;
12. Раҳмат, жоним;
13. Сенга жаҳл қилмадим;
14. Сени дуо қиламан;
15. Сен топган пул сеники, мен топган ҳам сеники;
16. Буни сен қилмайсан, биламан;
17. Сен борлигинг бахтимиз;
18. Қуръонимга қараб қўй;
19. Аллоҳ сендан рози бўлсин;
20. Зўр чиқибди, ярашибди...

• Сиз яна қўшишингиз мумкин. Муҳими жумлаларни ўрнида ишлатиб оилангизни мустаҳкамланг ва турмушингиз фароғатли бўлсин!

© Ҳаким Муслиҳ
Бешликлар...

Қуйидагилар беш нарса орқали билинади:

1. Дарахт – меваси пишганда;
2. Аёл – эри камбағаллашиб қолганида;
3. Ростгўй киши – қийинчилик вақтида;
4. Мўмин – синов келганида;
5. Сахий – унга одамларнинг ҳожати тушганида.

Беш нарса:

1. Тавозеъ (камтарлик) – олимларнинг;
2. Мол-дунё – қадрсиз кишининг;
3. Сукут – хато қилувчининг;
4. Ҳаё – хулқ-одобнинг;
5. Ҳазил-мутойиба (беҳуда ва бачкана бўлмаса) – ўзаро муносабатларнинг қадрини оширади.

Беш нарса беш нарсага сабаб бўлади:

1. Кўзни ҳаромдан тиймаслик – зинога;
2. Тамаъгир бўлиш – пушаймонликка;
3. Қаноат – Аллоҳнинг тақдиридан рози бўлишга;
4. Кўп сафар қилиш – маърифат-илмга;
5. Ҳаддан ортиқ тортишиш – хусумат-адоватга.

Беш нарса беш нарсани олиб келади:

1. Истиғфор – ризқни;
2. Кўзни ҳаромдан тийиш – фаросатни (бошқалар тушунмаган нарсаларни англаб етиш);
3. Ҳаё – яхшиликни;
4. Юмшоқ гапириш – эҳтиёжларини битиришни;
5. Ғазаб – пушаймонликни.

Беш нарса беш нарсадан сақлайди:

1. Мулойимлик – ғазабдан;
2. Аллоҳдан паноҳ сўраш – шайтоннинг ёмонлигидан;
3. Шошилмаслик – пушаймонликдан;
4. Тилни тийиш – хатодан;
5. Дуо – қадардаги ёмонликдан.

Беш кишининг борлиги бахтдир:

1. Ота-онасига яхшилик қилувчи фарзанд;
2. Солиҳа рафиқа;
3. Вафодор дўст;
4. Мўмин қўшни;
5. Фақиҳ олим.

Беш нарса беш нарса билан катталашади:

1. Гулхан – ўтин билан;
2. Шубҳа – гумон билан;
3. Қўполлик – ёмон муомала билан;
4. Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5. Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.

Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:

1. Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2. Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3. Чирой – гўзал хулқ билан;
4. Уйқу – хотиржамлик билан;
5. Тун – Аллоҳнинг зикри билан.
ЭҲСОН ВА САХОВАТ

“Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарадир. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз” (Наҳл сураси, 90-оят).
Эҳсон олижаноб зотларнинг шиорлари, меҳрибонлик нишонаси ва ҳар бир нарсанинг сир- асроридан хабардор Зот – Аллоҳ таоло томонидангина ато этилажак илоҳий илҳомдур. Ҳақ таоло уни Ўз фазли ва карами ила вужудлардан шақоватни ўчириш, кўнгли яримларнинг бошларини силаш, инсонлар гина-адоват ва нафратларсиз, ака-укадек аҳил яшашлари учун қалблар тубига жойлаб қўйгандир.
Ислом дини таълимотларида эҳсонга тарғиб қилинади. Бу ҳақда кўплаб оятлар ва ҳадислар собит бўлган. Аллоҳ таоло садақа билан яхшиликка буюриб, инсонлар орасини ислоҳ қилишни бундай марҳамат қилган:
“Уларнинг кўпгина махфий суҳбатларида яхшилик йўқ, магар ким садақага, яхшиликка ва одамлар орасида ислоҳга амр қилсагина, яхшилик бор. Ким ўша ишни Аллоҳнинг розилиги учун қилса, албатта, унга улуғ ажр берамиз” (Нисо сураси, 114-оят).
Фақир ва муҳтожларга нафақа қилишни мўминларнинг энг машҳур ва бошқалардан ажратиб тургувчи асосий сифатларидан қилиб қўйди.
Бу ҳақда Анфол сурасида баён қилган:
“Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, имонларини зиёда қилгувчи ва Раббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир. Улар намозни тўкис адо этадиганлар ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ қиладиганлардир. Ана ўшалар ҳақиқий мўминлардир” (2–4-оятлар).
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга хабар қилганларидек, садақанинг ози ҳам, ҳатто яримта хурмо бўлса ҳам, дўзах азобидан ҳимоя бўлгай.
Шубҳасизки, бу ҳадиси шарифда гарчи назаримизда арзимас бўлса-да, садақа қилишликка ва эҳсон соҳибининг улкан ажрлар олишига тарғиб бор. Яъни айтдиларки:
“Агар яримта хурмо билан бўлса ҳам, дўзахдан сақланиб қолинг”.
Ва яна айтдилар:
“Сув оловни ўчирган каби садақа хатоларни ўчирур”.
Шу сабабдандурки, Ислом асрида эҳсон ва садақа соҳиблари кўпайиб кетди. Шуни ҳам унутмаслик керакки, садақа ва эҳсон миннат ва мақтанчоқлик билан бўлса, қабул бўлмагай.
Саййидимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг асҳоблари ҳаётларидан латофатли ҳикояларни келтиришини лозим топдик.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
“Ҳар қандай ишни бошлашдан аввал Аллоҳнинг ризолигини ўйла. Акс ҳолда қилган ишларингнинг ҳаммаси беҳуда кетади.
Аҳмоқ киши ҳикмат лаззатини билмайди, бамисоли тумов киши гулнинг ҳидини сезмаганидек”.

Маҳмуд Замахшарий
Баъзан ҳеч бир сабабсиз қалбингиз сиқилади, билингки, руҳингиз Аллоҳнинг зикрини истамокда.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ
ФАҚИҲ КИМ?



1.  Илмда – Буйруқлар ва қайтариқларни ворид бўлган хабарлар ва масдарларидан ўрганган ҳолда тушуниб фаҳмлаган киши- фақиҳдир.

2.  Тазкияда – Ҳаракатлари мустаҳкам ва суянчли бўлган, сукунати ҳамд билан тўлган, муаммо-офатлари ҳал бўлган, ҳолатлари яхшиланган киши- фақиҳдир.


3.  Мулойимликда – иймон неъматини тотган, покланган, мусобақа майдонида сайр этган ҳамда бутун борлиғи билан Карийму Ҳаллоқ зотга юзланган киши – фақиҳдир.

4.  Тавозуъда – сўзлари, иборалари тушунарли бўлган, ишоралари эса фаҳмланарли бўлган киши- фақиҳдир.


5.  Фаҳмда – ибратларни илғаган, ишораларни англаб ечган, ёмонликка буюрувчи нафси амморага тескари, хилоф бўлган, ҳар бир нарсадан аломат ва белги олган киши – фақиҳдир.

6.  Ихлосда – ўзини Саййиди ва Мавлосига батамом топширган, Ундан ўзгани ибодат учун танимайдиган, Унинг розилигидан ўзга нарсани талаб этмайдиган- фақиҳдир.


7.  Басийратда – кўзларидан ғафлат тўрини олиб ташлаб, кўра бошлаган, сўнгра нафси ҳавосининг ёмонликлари кўра бошлаган киши – фақиҳдир.

8.  Яқийн (кучли ишончда) – Мавлосига муҳтожлиги фақирлигини эътироф қилиши орқали кучли ишонч ва фаҳми нури ила қўрқув ва ваҳима занжиридан қутулиб олган, бу ҳолга етказганига ҳамд айтган ва У зотга дуо-илтижолари ортган киши – фақиҳдир.


9.  Қўрқувда – Ҳаётлик вақтида, ўлимга юзлашиб, қабрга кирмасдан олдин ўзини муҳосаба қилиб борган, ўзининг амалларини тафтиш қилиб юрган киши- фақиҳдир.

10. Ҳикматда – ҳидоят ва тўғриликка муваффақ қилинган, ҳикмат берилган ва хитобларни ажратиш ато этилган,  унинг сўзлари эшитувчиларга ёқимли бўлган киши – фақиҳдир.
Изоҳ: Али розияллоҳу анҳу айтадилар: «Сизларга ҳақиқий фақиҳнинг хабарини берайми? У одамларни Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилмайдиган ва уларга Аллоҳ таоло осий бўладиган ишларга рухсат бермайдиган кишидир. Одамларни Аллоҳнинг макридан бепарво қолдирмайдиган кишидир. Бошқага рағбат қилиб Қуръонни тарк қилмайдиган кишидир».
Ғазаби келган вақтда ўзини билмасликка олиш - зийракликдир
қийинчилик вақтида ўзини билмасликка олиш- қатьиятлиликдир.
Ёмонлик қилинган вақтда ўзини билмасликка олиш - окилликдир.
Туғри насиҳат қилинган вақтда ўзини билмасликка олиш-  Кибрдир.
Кимнинг ҳамроҳи ҳавойи нафс бўлса, йиқилур. Кимнинг ҳамроҳи тақво бўлса, юксалур.
Агар бир одамнинг намозни зое қилаётганини кўрсангиз, демак у Аллоҳга қасамки, бошқа нарсаларни бунданда зое қилади.

Умр ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
“Оғзингдан кўра қулоқларингга адолатли бўл, чунки сенга қулоқ иккита, оғиз эса битта берилган. Албатта, эшитганларинг гапирганингдан кўп бўлсин”.

Абу Дардо розияллоҳи анҳу