Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
104 subscribers
271 photos
233 videos
1 file
658 links
Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))

Раҳмат!


Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак.

Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🌙 Энг яқин инсоним, кириб келган Жума куни муборак бўлсин.

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ

👇

Instagram | Telegram | Shaxsiy
Лайлатул қадр кечаси қайси санага тўғри келади?

Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) шундай деганлар: “Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар”. Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
– 21-кеча: 11-апрелдан — 12-апрелга ўтар кечаси;
– 23-кеча: 13-апрелдан — 14-апрелга ўтар кечаси;
– 25-кеча: 15-апрелдан — 16-апрелга ўтар кечаси;
– 27-кеча: 17-апрелдан — 18-апрелга ўтар кечаси;
– 29 кеча: 19-апрелдан — 20-апрелга ўтар кечаси.
Ассалому алейкум яхши инсонлар эндиликда биз Илхом Қаҳҳоровнинг "Ўқинг Фақат Йиғламанг " китобидаги барча хикояларни жойлаб борамиз.
Ўқинг Фақат Йиғламанг китобини ўқиганмисиз?
Anonymous Poll
42%
Ха. Албатта
58%
Йўқ хали
ОТА МЕХРИ!

Бир киши хдкоя килиб беради: “Дустимнинг аёли
х,омиласи етти ойлик булганида кузи ёриди. Бир неча
кун угар-угмас бола вафот этди. Уни кумиш учун отаси­
га бердилар. Бирга машинага угириб, кдбристонга йул
олдик. Дустим вафот этган углини куйнига олиб, унга
махдун к,араб утирар эди. Бу х,олат менга жуда х,ам таъ-
сир к;илди, лекин узимни босдим.
Йул бурилиб, куёш нури рупарамиздан туша бошла­
ди. Шунда ота кутилмаган бир иш к,илди. Бошидан бош кийимини ечиб, углига куёшнинг иссиги тушмаслиги
учун унинг устига тутди. Ё, Аллох,! Ота угли вафот этга-
нини унутиб, уни куёшдан химоя к;илмок;чи булаятган-
Ди!
Отанинг миттигина углига булган рахматидан узим-
ни тия олмай, икки кузимдан ёш куйилиб, йиглаб юбор-
дим. Ана шундагина “Роббим, улар мени кичикликда
тарбия к,илганларидек, уларга рахм к;илгин”, деб айт”
(“Исро”, 24) оятининг маъносининг тушуниб етдим...
Эй, Роббим! Отам ва онамутказган хдр бир дак,икдда
уларга рохдт эшикларини оч. Уларга Ухуд тогидекулкан,
туганмас неъматларингдан ато к,ил, Жаннатни абадий
кароргохлари к,илиб бер!”
Бир ота-она унта фарзандига эътибор бериб, уларни
бекаму-куст к,илиб устириши мумкин. Лекин баъзида
унта фарзанд биргина ота-оналарига мана шундай
эътиборни бера олишмайди...
Аллохим, бизни мудом ота-онамизга яхшилик
к,иладиган бандаларингдан к,илгин. Уларнинг х,акларида
камчиликка йул куйган булсак, бизни кечиргин!

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
ТАЪЗИЯХОНАДАГИ ТАЪСИРЛИ ВОК^А...


Ушбу вокеанинг масжидимизнинг имоми айтиб
беррайэдилар.
...Бир кекса кампирнинг таъзиясига бордим.
Онахоннинг турмуш йулдоши хдли хаёт экан. Ле­
кин анча кексайганидан огриб, курсида йиглаб утирган
экан. Жаноза намози ук,илиб булгунча хдм кузларидан
ёш тинмас эди. У кишига кдраб узимнинг хдм юрагим
эзилиб кетди... Одатимизга кура, одамлар тобутни кута-
риб чик;иб кета бошлаганларидан кейин отахонга та-
салли бериш учун олдиларига бориб, таъзиямни изхор кдлдим. Бир оз кунглини к^таргулик сузларни айтдим.
Шунда отахон кулимдан ушлаб:
-Домла, Сиз мени кампиридан айрилиб, ёлгиз
к;олганига йиглаяпти, деб уйлаётган булсангиз керак.
Менинг йиглашимга бошкд сабаб бор, - деб йигисининг
сабабини айта бошлади:
-Менинг оёгимда бодим (ревматизм) бор. Хдво
айниса, ёгингарчилик бошланса, шу оёгим зирк,ираб
огриганидан чидай олмай коламан. Шундай пайтда
кампирим оёгимни укдлаб куяр эди. Шу билан бироз
ором олар эдим. Кампиримнинг хам дарди бор эди - к,он
босими юк;ори эди. Босими кутарилганда боши каттик,
огрир эди. Дори-дармонлар х,ам к,илдик. Лекин ёш утган
сари дорилар хдм унчалик кор к,илмай куяр экан.
Кеча ок,шомга борганда бош огриги кучайиб к;олди.
Керакли дориларини ичди. Аксига олиб, хдво айниб,
менинг х,ам оёгим огришни бошлади. Оёк; огриганда ух-
лашнинг иложи булмай к,олади. Кечаси билан безовта
була бошладим. Кампиримнинг эндигина кузи уйкуга
илашган экан, безовта булганимни сезиб, уйгониб кет-
ди. Энгашиб оёгимни укдлай бошлади. Мен унга:
-Куяк,ол, кампир, к,ийналма. Узинг хаста булсанг.
Бир оз дам ол. К,он босимингга зарар к,илмасин, - десам,
У:
-Майли, куяверинг. Бошим анча тузук. Бироз яхши
булиб к;олдим, - деб оёгимни ушлай бошлади.
Бир кднча муддатдан сунг жим булиб колди. Анча-
дан бери ухлай олмаганидан чарчабди-да, деган хаёлда:
-Кампир, булди энди. Жойингга утиб, ётиб да-
мингни ол, - десам индамади.
Сунг аста узим жойига ётк,изиб куяй, деб секин ел-
касидан ушлаб курпаси томонга тортсам, бир мах,ал
агдарилиб тушди. Шошилиб к,арасам... оёгимни ушлаган
куйи жони узилиб булган экан. Ха, домла. Узи касал булишига кдрамай, охирги на-
фасигача менинг хизматимни к;илиб кетганини уйлаб
йиглаяпман...
У билан бирга яшаган умримиз куз олдимдан утаяп-
ти... Баъзида унга нисбатан адолатсизлик, дилозорлик,
хатто зулм к,илганман, ана уша к,илган нохакдикларим
хдммаси бирма-бир куз олдимдан утаяпти. У булса шу-
ларга карамай, бирор марта хам юзимга солмай, умри-
нинг охирги сониясигача хизматимни кдтшб кетди-я!
Шу нарсаларни уйлаб эзилаяпман, пушаймон булиб
йиглаяпман...
Аёл улгандан сунг, агар эри ундан рози булса, Жан-
натга кирар экан, деб эшитгандим. Домла, сиз гувохсиз,
мен ундан мингдан-минг розиман, илохим жойи Жан-
натда булсин!

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
#Биласизми?

• "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди.
• "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради.
• "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди.
• "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди.
• "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди.
• "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди.
• "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди.
• "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда.

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
ДОРИНИНГ ХАҚИҚИЙ НАРХИ

Бу йигитнинг исми Фараж Арибий. Ливиянинг
Аждабия шахридан. Кампир х,ар ой бир марта дорихона-
га келар ва керакли дорисини олиб кассирга, кулиб тур­
ган, мулойим ва одобли бу йигитга юзланарди. Кампир
хдр сафар бу йигитни курганда кдлби севинчга тулар ва
унга доимгидек йигирма динорни узатарди. Сунг дори-
ни олиб, уйига равона буларди. Бу х,олат бир неча йил-
лардан бери давом этарди.
Кейинги ой йигит гаддор жиноятчилар кулида хдлок
булди. Бир кун кампир яна дорихонага келди. Дориси­
ни олиб касса сари юзланди. Лекин йигит куринмади. У
дакда сурамок;чи булиб турганди, кассадаги янги сотув-
чи'.
-Нима бу, х,ожи она?- дея овозини кутарди. Кампир:
-Дорининг пули - йигирма динор, болам,- деди.
Кассир:
-Бунинг нархи 200 динор0, онахон,- деди. Кампир
таажжубланиб деди:
-К^зик,, уч йилдан ошдики, бу дорини йигирма ди-
нордан сотиб оламан. Олдинги кассир к;ани?
-Аллох, ра)дматига олеин, вафот к,илди, х;ожи она,-
дея жавоб к;илди йигит ва касса дафтарини варакдашга
тушди. Маълум булишича, мархум йигит х,ар ой кампир-
нинг дориси учун ойлик маошидан 180 динор ажратиб
келган. Вок,еадан хабар топган дорихона эгаси у йигит
ру^и покига садак,аи жория булиб турсин учун, кампир-
нинг дорисини аввалгидек 180 динор арзон, яъни 20 ди-
норга сотишда давом этишга к,арор к,илди.
Аллох, таоло Фаражни шахддлар к,аторида к,абул
к;илсин!
(°1 АКД1 доллари 1,37 Ливия динорига тенг. 180 *
1.37 = 246, 6$)

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
НЕГА ЙИГЛАДИМ?

Бугун шом намозидан чик;иб келаётганимда: “Да-
дамнинг юраклари ёмон, даволанишлари керак. Яхши-
лар, ёрдам к,илинг!”, деб мунгли овозда садак,а сураёт-
ган усмирга кузим тушди. Узимнинг хаёлларим билан
чик,иб, машинамга утирдим. Бироз вак;тим борлиги учун
машинада утириб таржима к;илаётгандим, мендан бир
метр наридан келаётган шовк,ин эътиборимни тортди.
“Ласетти”нинг эгаси садакд сураётган уша йигит ва яна
иккита аёлни олдига чак,ириб гапираётганди:
«Ука, мана бу пулни олгин-да, бориб ишлагин.
Бошца тиланма» деб, чамамда бир урам беш минг
сумлик берди. Кулида боласи бор аёлга хдм минг сумлик
богламни бериб, жунатиб юборди. Иккинчиси етмиш-
лардан >пгган татар миллатли аёл булиб (исмини х,ам
эшитдим), узининг айтишича, масжид ёнидаги уйнинг
саккизинчи к,аватида ёлгиз яшаркан. Йигит унгаям бир
боглам пул бериб: “Онахон, ман х,ам шу мах,аллада ту-
раман. Холингизни билмаган эканман. Энди х,ечам бу
ерга чик;манг, узим х;ар х,афта олдингизга кириб тура-
ман. Бугун чоршанба булса, энди жума куни кираман”
- деб, ran орасида бояги тиланчи йигитнинг отаси
х;ак;ик;атда х;ам юрак шикояти билан шифохонада ётга-
нини, телефон к,илиб х;аммасини аникдаганини айтиб
уп^ди.
Узим хохдамасам-да, гувох; булган мазкур
вок,еадан ичим тулиб кетиб, роса йигладим, Лекин нега
йиглаганимни узим хдм билмайман...
Халиям шундай яхшилар борлигидан тулк,ин-
ланибми... /
Муаззам динимиз шундай буюк инсонларни тарби-
ялай оладиган дин булгани учунми...
Инсонлар уртасида эзгулик гояларини таргиб эта-
диган Ислом - террорчилар етиштирадиган дин, дея зо-
лимона талк;ин кдлинаверишидан укинчми...
Билмадим, йигим сабабини билмадим...

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қўшалоқ_айём
Ойларнинг султони Рамазон Ҳайити ва Кунларнинг султони Жума Айёми қутлуғ бўлсин!

Келаси Рамазонларнинг Жумаларида ҳам бир биримизни қутлаш насиб қилсин🤲

Яқинларни қўшалоқ Саййид-ул Айём билан қутланг! 🌙🕌


Instagram | Telegram | Shaxsiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуда хам зўр хайитлик бўлибди.

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
УЧ ТОИФА ОНА

1-тоифа. Меҳрибон она.
У ҳадя олса: "Болам, сенга ҳадя олдим" деб, фарзандига меҳрини изҳор этади.

2-тоифа. Вафодор она.
У: "Болам, сенга ҳадя олдим, лекин пулини отанг берди" деб, фарзандига ҳам ўзининг, ҳам эрининг меҳрини билдиради.

3-тоифа. Ҳам вафодор, ҳам муаллима, ҳам муслима она.
У: "Болам, сенга ҳадя олдим. Унинг пулини отанг берган бўлса-да, лекин буни Аллоҳ дилимга солди. Шу боис аввал Аллоҳга шукр қил, сўнгра раҳматингни изҳор айла" деб, фарзандига шукр қилишни ва ўз ўрнида ташаккур айтишни ўргатади.
©mehrob_uz

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Ота-она ҳурмати (Ибратли воқеа)

Бир азизи мўътабар одам бир йигитнинг ота-онасига қилган хизматларини эшитиб уни зиёрат қилмоқчи бўлди. Бу йигит қассоб эди. Мўътабар одам қассобчилик бозоридан у йигитни излаб топди. У билан кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашгандан кейин:
— Ўғлим, мен мусофир бир кишиман, агар қабул қилсангиз, бу кечани сизнинг уйингизда ўтказишни истайман,— деди. Йигит мўътабар одамнинг илтимосини жону дил билан қабул этди, кечқурун дўконини беркитиб, у билан бирга уйига қайтди.
Уйнинг бир чеккасидаги тўшакда қариликдан жуда кичкина бўлиб қолган бир чол ётарди. Йигит мўътабар меҳмонига жой кўрсатиб:
— Азиз меҳмоним, қани, бемалол ўтириб дам олинг, тўшакда ётган муҳтарам чол менинг отам бўладилар. Онам яқинда вафот этдилар. Отамга мендан бошқа қарайдиган киши йўқ. Ҳар кун азиз отамнинг хизматларини қилиб, кейин ишга кетаман,— деди. Йигит дарҳол шўрва пиширишга киришди. Овқат тайёр бўлгандан кейин бир косачада шўрва олиб отасининг ёнига келди. Унинг бошини секингина кўтариб шўрвани ичирди. Йигит, чол отасини ухлатиб хотиржам бўлгандан кейин меҳмон учун дастурхон ёзди. Ўзига ҳам, меҳмонга ҳам шўрва келтирди, биргалашиб овқатландилар. Мўътабар меҳмон:
— Ўғлим, сен отангни тўйдириб, ювиб-тараб ўрнига ётқизганингдан кейин у оғзини қимирлатиб турди, шу билан у нима демоқчи эди? — деб сўради.
— Мен ҳар вақт отамни овқатлантирганимдан кейингина ўзим овқатланаман. Агар ундан аввал овқатлансам, ота ҳурматини бажо келтирмаган тарбиясиз, адабсиз ўғиллардан ҳисобланардим. Отам мендан жуда розидирлар. Таомдан кейин оғзиларини қимирлатиб шукур этадилар ва менинг ҳақимга дуо қиладилар. Марҳума онам ҳам мендан рози эдилар, доимо ҳақимга дуо қилардилар,— деди йигит.
Мўътабар одам йигитнинг сўзларини эшитгач, кўзларига ёш олиб:
— Баракалла, ўғлим! Сен ҳақиқий фарзанд экансан. Ота-она ҳурматини унутган фарзандлар сендан ибрат олсинлар. Офарин, ўғлим. Ота-онангга қилган хизматингни хайрли ажрини кўрасан,— деди ва йигит ҳақига дуо қилди. Эртаси кун эрталаб йигит билан хайрлашиб ўз йўлига қайтди.
Азиз фарзандлар, ота-онангизни ҳурмат қилишни асло эсингиздан чиқарманг. Ота-онангизга қандай муомала қилсангиз, келгусида ўз фарзандларингиздан шундай муомалани кўришингиз аниқдир.

©Mehrobuz

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар доим ҳам ёмон кунлардан кейин яхши кунлар келавермайди. Сиз ёмон деб билган кунингиз аслида энг яхши кунларингиздан бири бўлиши мумкин.

©Abdusattor Abdurahimov

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ!

"Ўқинг Фақат Ибрат Олинг" Канали ўз фаолиятини тўхтатади. Каналдан қанақадир манфаат олган бўлсангиз ота-онам ҳақларига дуо қилинг. Манфаат ололмаган бўлсангиз биз билан ўтган вақтингизга рози бўлинг.

Хурмат билан камина
Нима дейсизлар канал фолиятини давом эттирайликми?
Anonymous Poll
97%
Ха албатта яхши буларди.
3%
Керак эмас
Мулоҳаза. Дил оғриғи.
Эшитганмисиз, шундай иборани?
Дил оғриғи нима ўзи?
У қандай бўлади?
Бу оғриқ тананинг қаеридаги азобга ўхшайди?
Буйрак оғриғигами ё юрак санчиғигами? Балки икки елканг остида турган куракдек ачишар...
Йўқ, уни ҳеч қандай моддий оғриқ билан ифодалай олмаймиз. Бу шунақанги азобки, санчимай, оғримай, ачиштирмай азоблайди.
Ёш болам билан уй ишларига улгуролмасдим. Қайнсинглим қайнонамга Келинингиз ҳеч нарсани қойил қилмайди, деди. Бола билан, дейишимни биламан, Дарров болани баҳона қилманг. Итам туғишни билади. Битта туғволиб, дарров рўкач қилаяпсизми? деди. Шунақанги ранжидим. Бу сўзлардан ичимда оғриқ турди. Қаеримда аниқ билмайман. Лекин бошқа гапирмадим. Орадан йиллар ўтди. Қайнсинглим турмушга чиқди. Не ажабки, итам туғиши мумкин бўлган болани у туғолмади. Аллоҳ унга фарзанд бермади. Умр йўлдоши бепушт экан. Ажрашишни эса истамади. Бола боқиб олишга мажбур бўлди. Мен қарғамаган эдим, шунчаки дилим оғриганди, холос.
Кичик овсиним ва менинг болаларим ўзаро тортишиб қолди. Болалар орасига тушмадим. Бир маҳал катта овсинимнинг 18-ёшли ўғли келиб болаларимга шунақанги бақирди. Овсинимнинг қизини кўтарганча, чиқиб кетди. Болаларим қўрқиб йиғлаб юборишди. Нега бақирасиз? Ўзлари урушиб ўзлари ярашиб олишади, деганим ҳамон менга ҳам ўшқириб кетди. Кўнглим оғриди. Аввал битта туғдириб қўйингда, кейин болага бақиринг, дедим жаҳл билан. Керак бўлса ўнта туғдираман, деганча чиқиб кетди. Орадан вақт ўтиб, бу воқеалар эсдан ҳам чиқди. У эса уйланди. Икки уч йил фарзанд кўролмади. Учинчи йил келиннинг бўйида бўлган эди, нобуд бўлди. Негадир ўша жанжал ва унинг гапи ёдимга тушди. Мен унга фарзандсизлик тиламагандим, шунчаки кўнглим оғриганди, холос.
Қайноналар бор кеситиғу пичинги билан келиннинг юрагини худди аррадек тимдалашади. Шундай келинлар бор меҳрибон қайнонани қутурган кўппакдек узиб олишади.
Яна қайнсингиллар бор ўзларини келинойи ҳузурида маликадек тутишади. Келин қул, у эса Бегойим.
Бир тоифа қайнопалар борки, уканинг аёлига тинчлик бермайди. Ҳар келганда чўқилаб кетмаса кўнгли жойга тушмайди. Ҳеч бири рўпарасидаги ҳамжинсининг нозик қалбига озор етаётганини ўйлаб ҳам кўрмайди.
Дил оғриғи ёмон бўлади.
Икки кўксинг орасида нимадир узилгандек, гўё.
Томоғингга тиқилган ютумни ютолмайсан ҳам, чиқаролмайсан ҳам. Қарғашни ҳам, жазо тилашни ҳам билмайсан. Муаллақ қотади хаёлинг...
Қалб титрайди, холос. Қалбда эса Буюк Зотнинг нақши бор. Титрагани Аршга етади. 
Кимнидир билиб-билмай, мана шундай оғриққа дучор этган бўлсангиз, узрингизни сўраб қўйинг.
Қаердадир кўнгилларга берилган ўкинчлар, албатта сизга ҳам қайтиб келиши мумкинлигини унутманг.
Бу дунё қайтар дунё...
Бу олам бумеранг қонуни бўйича ишлайди. Қилганимизни қайтариб оламиз, албатта.

Саида Қорабоева

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bizda barcha turdagi islomiy sovgʻalar mavjud.

Oʻzbekiston boʻylab yetkazib berish Bepul.

Xoziroq buyurtma bering!

Admin: @sof_hadya_admin

☎️+998331732023

👍Instagram |👍Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM