ИБРАТЛИ ДУНЁ
116K subscribers
8.38K photos
15.6K videos
14 files
37.5K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзинг мен учун зурриёдимга ҳам яхшилик қилгин (яъни, фарзандларимни ҳам аҳли солиҳ бандаларингдан қилгин)” (Аҳқоф сураси, 15-оят).

Фарзандлар учун ҳидоят ва муваффақият сўраб дуо қилиш тарбия масофасини қисқартириб, у йўлдаги машаққатларни енгиллатади. Бу хусусда Пайғамбарлар энг яхши намунадирлар. Дуо:
Аллоҳим, фарзандларимизни ва бутун мусулмон ахлининг фарзандларини ислоҳ қил, ўзи ҳидоят топган ва бошқаларни ҳидоятга чорловчи, ўзи адашмаган ва бошқаларни ҳам адаштирмайдиган зурриётлардан қилгин, Амин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан бирга ибодат қилишингизни Аллоҳдан сўрадим!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
САРҲИСОБ ҚИЛИБ КЎР...

🔘 Биринчи офат:
Шаҳват балосига гирифтор бўлиб қолсанг, намозларингни бир ҳисоб-китоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган:
«Уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар.» (Марям сураси, 59-оят).

🔘 Иккинчи офат:
Бахтсиз, омадсиз бўлиб қолган бўлсанг, онангга қилаётган муомалангни бир сарҳисоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган:
«Шунингдек, (Аллоҳ) мени онамга итоатли, меҳрибон қилди ва мени ситамкор, бадбахт қилиб қўймади.» (Марям сураси, 32-оят).

🔘 Учинчи офат:
Тушкунликка тушиб, аҳволинг танг қолган бўлса, Қуръонга қилаётган муомалангни бир сарҳисоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган:
«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, унинг ҳаёти албатта тангликда бўлур.» (Тоҳа сураси, 124-оят).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍16😢10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАМОЗ АЛЛОҲНИНГ
ҲАҚҚИ
!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59👏7
​​АСЛО БУНДАН ДУО ҚИЛМАНГ!

• Дунёдаги барча яхшиликни тилайман деманг
• Дунё ва Оҳиратдаги барча яхшиликни тилайман денг

• Бошинг тошдан бўлсин деманг
• Аллоҳ паноҳида бўлгин денг

• Топганинг тўйларга буюрсин деманг
• Кўп ҳайр-эҳсон қилувчи бойлардан бўлгин денг

• 100 йил, 1000 йил яша деманг
• Оҳирги нафасингача Аллоҳ сени иймонли, ибодатли қилсин денг

• Қўша қаринг деманг
• Жаннатда ҳам бирга бўлинг денг

• Тагингдан шамол ўтсин деманг
• Аллоҳ ризқингга барака берсин денг

• Қўчқордай ўғил сўраманг
• Аллоҳдан қўрқадиган тақволи ўғилни сўранг

• Фарзандимни бешик тўйини кўрай деманг
• Фарзандларимни, набираларимни никоҳ тўйини кўрай денг. Исломда бешик тўйи йўқ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40👎1
​​#Дуо
Фарзандлар ҳаққига доим шундай дуо қилинг:

- Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
- Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
- Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
- Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
- Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
- Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
-Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64👏1
ҚУРЪОНДАН ЎГИТЛАР

1️⃣. Қўпол, қалби қаттиқ бўлманг.(Оли Имрон сураси 159-оят)

2️⃣. Ғазабни ютинг. (Оли Имрон сураси 134-оят)

3️⃣. Бошқаларга яхшилик қилинг.(Нисо сураси 36-оят)

4️⃣. Мутаккабир бўлманг.(Аъроф сураси 13-оят)

5️⃣. Кечиримли бўлинг. (Аъроф сураси 199-оят)

6️⃣. Одамларга юмшоқ сўз айтинг.(Тоҳо сураси 44-оят)

7️⃣. Овозингизни пасайтиринг.(Луқмон сураси 19-oят)

8️⃣. Бошқаларни масхара қилманг.(Ҳужурот сураси 11-оят)

8️⃣. Ота-онага итоат қилинг.(Исро сураси 23-оят)

1️⃣0️⃣. Уларга “уфф” деманг.(Исро сураси 23-оят)

1️⃣1️⃣. Уларнинг хоналарига рухсат сўрамасдан кирманг.(Нур сураси 58-оят)

1️⃣2️⃣. Қарз олди-берди қилганда ёзиб қўйинг.(Бақара сураси 282-оят)

1️⃣3️⃣. Ҳеч кимга кўр-кўрона эргашиб кетманг. (Бақара сураси 170-оят)

1️⃣4️⃣. Агар қарздор танг аҳволда бўлса, унга қўшимча муддат беринг.(Бақара сураси 280-оят)

1️⃣5️⃣. Рибо (судхўрлик) қилманг!(Бақара сураси 275-оят)

1️⃣6️⃣. Пора берманг!(Бақара сураси 188-оят)

1️⃣7️⃣. Аҳдингизни бузманг!(Бақара сураси 177-оят)

1️⃣8️⃣. Омонатни адо қилинг!(Бақара сураси 283-оят)

1️⃣9️⃣. Ҳақни ботилга аралаштирманг!(Бақара сураси 42-оят)

2️⃣0️⃣. Одамлар орасида адолат ила ҳукм қилинг.(Нисо сураси 58-оят).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дарвешдан "Заҳар нима?" дея сўрадилар.
Дарвеш жавоб қилди:
- Эҳтиёжимиздан ортиқ хамма нарса заҳар бўлади.
Ортиқча куч, ортиқча дам олиш, ортиқча ейиш, ортиқча қўрқув, ортиқча хотиржамлик, ортиқча қувноқлик, ортиқча нафрат ва ҳатто ортиқча яхшилик қилиш ҳам...

Ҳаётнинг моҳияти - МЕЪЁРда.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга хам узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КУНИНГИЗ ЯХШИ УТТИМИ ?

Бугунги кунингизга бир назар солинг, кунингиз қандай ўтди?
Кунлик зикрлар айтилиб, маълум бир саҳифа китоб ўқилиб, ёки илм олишда нимадир ўргандингизми?
Ёки кимнидир қалбига қувонч бахш эта олдингизми? Буюрилган амаллар қолиб кетмадими? Агар сиз «Ҳа, барчаси ўз ўрнида адо этилди» дея жавоб берсангиз, биз сизни табриклаймиз! Аллоҳ даргоҳида қабул этсин! Ихлосингиз бардавом булсин! Аллох ажрини кўпайтириб берсин!


Тунингиз осуда ўтсин.
Аллоҳни паноҳида бўлинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👏19👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тонг муборак бўлсин, Азизлар! Аллоҳ ризқингизни зиёда қилсин. Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўсингиз ҳам, яқинларингиз ҳам ризқ.

Яна қанча ризқлар бор... Аллоҳ Сизга ҳар ризқнинг хайрлисини берсин. Яхши кўрганларингиз, яқинларингиз меҳр-оқибатли бўлсин! Аллоҳ сизни яхшилар ичра яшнатсин! Хайрли дўстлар ардоғида қилсин!

Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг... демак улар хайрлиси эмас... Аллоҳ сизга албатта хайрлисини ато қилади, Сиз хайрлисини сўрашда бардавом бўлинг...

Роббим Сизни ҳар дам, ҳар вақт хайру барокати ила сийласин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42👏3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОНГГИ ДУО 🤲

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!

Бугунги кунимизга, тонгда соғ-омон уйғонганимизга ва яқинларимиз борлигига, улар ҳам соғ-омонлигига шукрларимиз бўлсин 🤲

Кўзимиз кўраётган ҳар бир гўзаллик, қалбимиз ҳис қилаётган ҳар бир қувонч — Аллоҳнинг сиз-у, бизга берган неъматидир.

Бугунги кунимиз учун,
Алҳамдулиллаҳ!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍26
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ насиб этган яна бир
тонг муборак бўлсин!

Ушбу тонг дуоларингизда
Аллоҳдан сўраган барча тилакларингиз ижобат бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
👍31👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз бахш  этган, Аллоҳ суйганларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Шанба тонги барчангизга муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатли бўлсин!   Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36
📖 ​​БИР ТИЙИНЛИК ҲАМЁН

Бир камбағал киши йўлда кетаётса олдидан бир хамён чиқибди ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал ота-онам анчадан бери сут ичмаганди бу пулга уларга сут олиб бораман деб ўйлаб, турган экан хамён оғирлашибди..
Ичини очиб қараса хамёнда ўн танга турганмиш .
Камбағал: -«ё Худо қудратингдан» деб ҳайрон қолибдида, ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота онам фарзандларим ҳам, ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади, деб ўйлаган экан хамён яна оғирлашибди ....
Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан камбағал ўтган қишда ота онам роса қийналишганди, хоналари совуқ энди, бу пулга уйни тамирлайман деганди, хамён янаям оғирлашибди....
Ўшанда, камбағал, хотиним анчадан бери бу уйда яшамайман, деб айтаётганди, ундан кўра, эски уйни ота онамга қолдириб, янги уй олиб кўчиб кетамиз, деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги холатига қайтиб қолибди.. ?!
Яъни, ичидаги хамма пул йўқолиб, фақат ўша бир тийинигина қолибди...


🥀 Хаётингиз гўзал бўлиши учун аввало хаёлларингиз гўзал ва халол бўлиши керак.

Ҳаётингиздаги ҳар бир вазият ўй-хаёлларингиз натижасидир...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍27😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Садоқат нима?
Садоқатлилар кимлар?

🎙
Ферузабону

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍23😢10
​​​​​​#Ибрат

ОНА  УЧУН  НАФАҚА

Онасининг нафақаси арзимаган пул эди. Аммо ҳар ой почтачи у аёлнинг қўлига кўпроқ пул тутқазиб кетарди...  буни ўша аёлнинг фарзанди ўз ёнидан почтачига беришини содда аёл билмасди.

"Шу пулни ўз қўлинг билан онангга ўзинг берсанг бўлмайдими?" деб сўрадим. У эса "Онамга қанча пул керак бўлса бераман, берган пулимни оғриниб қолмасинлар, деган истиҳолада қаерга сарф қилганларини сўрамайман хам,  аммо барибир ўзининг пули ўзиники-да, одам бемалол ишлатади. Онам бемалол, бехижолат ишлатсин деб нафақаларини ўз ҳисобимдан бир неча боробар кўпайтириб қўйганман, боламнинг пули, деб иқтисод қилиб юрмасинлар дейман" - деди.

Амина 

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50😢6👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎶 Пулингдан ишлатсам,
МАЙЛИМИ, БОЛАМ...

🎙Шохрухбек Эргашев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35😢26
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учта нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди:
— Вақт;
— Айтилган сўз;
— Имконият.

Уч нарсани йўқотиб бўлмайди:
— Тинчлик;
— Умид;
— Ғурур.

Уч нарса қадрли:
— Севги;
— Ишонч;
— Ҳалоллик.

Уч нарса ўткинчи:
— Мансаб;
— Омад;
— Барқарорлик.

Уч нарса одамни қандайлигини кўрсатади:
— Меҳнат;
— Тўғрилик;
— Эришилган натижа.

Уч нарса одамни ҳароб қилади:
— Кибр;
— Ҳаром;
— Зулм.

Учта гапни айтиш қийин:
— Сени севаман;
— Кечир;
— Ёрдам бер.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45😢6👎1👏1