ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
8.3K photos
15.1K videos
14 files
36.6K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонгингиз муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизларга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз барокатли ва сермазмун ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар одамларнинг сенга муносабати ўзгарсин десанг, аввал ўзингнинг ўзингга муносабатингни ўзгартир.
Ўзинг ўзингни чин қалбдан
севишни ўрганмагунингча,
сени ҳеч ким сева олмайди.
Лекин бунга эришганингдан кейин ҳам одамлар сенга қарши отадиган барча тошу тиканлардан миннатдор бўлишинг керак. Зеро, бу сенинг яқин орада атиргуллар ичига тушмоғингдан нишонадур.

Шамс Табризий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍21👏7👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗИНГГА БИР БОРА РАҲМАТ АЙТИБ ҚЎЙ

🎙Осиё Муҳтарова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41👏2
Ота-онаси тириклар бир
фикрлаб қўйишар:

«ОЛМАСАНГИЗ, ЙИРТИБ
ЮБОРАМАН!»

Менинг наздимда, солиҳ ўғил отасининг машинасидан яхшироқ машина минмайди ва онасининг телефонидан қимматроқ телефон тутмайди…
Ҳеч бўлмаса, ота-онасиники билан бир хил бўлсин.
Айримларга шу каби насиҳатларни қилсам, «Отам кўнмайдилар-да, онам қиммат телефон ишлатишни билмайдилар-да (ва ҳоказолар)», дея баҳона қилишади. Камина эса секингина ўша машҳур цитатани эслатиб қўяман: «Улар олмайдиган …… бўлса, сен беришни эплолмайдиган молсан!»
Қачонлардир эшитганим битта мисолча: Мен узоқдан таниган бир миллионер ўзбек йигити бева онасига ҳар ой 100$ бериб турар экан. (1998- йиллар 100$ яхшигина маблағ эди.) Бошланишида боласини аяйдиган ўзбек она пулни ҳечам олмаган. «Болам, мен пулни нимаям қилардим, еганим олдимда, емаганим орқамда, Сизлардан розиман.. Аллоҳ ҳам рози бўлсин. Мени ҳеч нарсага зориқтириб қўйганларинг йўқ», - дея пулни олмайди. Шунда ўғил: «Олмайсизми, онажон? Агар олмасангиз ҳозироқ йиртиб юбораман!» - дейди. Шунча катта маблағни йиртиб юборишига ишонмаган она: «Қўй болам, набираларимга менинг номимдан бирор нарса олиб берарсан, мени хижолат қилма», - дейди. Ўғил онанинг кўз ўнгида пулни шартта иккига бўлиб юборади. Шу-шу бўлади-ю, онахон ҳар ой 100$ни дарров оладиган бўладилар. Ўғил тушмагур гоҳ-гоҳида онага ҳазил қилиб қўярмиш: «Олмасангиз йиртиб юбораман!»

Дарвоқе, яқиндагина орқаворотдан суриштирдим, ўша пул йиртонғич ўғил айни кунларда жуда бойиб кетибди...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандлар беш хил бўлади:

1. Ота-онаси айтганидек иш тутмайди. Бундайлар ота-онага оқ бўлганлардир.

2. Ота-онаси айтганидек иш тутса ҳам, ўзи уни чин дилдан истаб қилмайди. Бундайлар савобдан маҳрумдирлар.

3. Ота-она айтганидек иш тутади, уларга нисбатан номаъқул муомала ҳам қилади. Масалан хўрсинади, «уф» дейди, миннат қилади. Булар гуноҳкорлардир.

4. Ота-онаси айтганларини чин дилдан бажаради. Бундайлар савоб ҳам олади. Аммо булар кам.

5. Ота-оналари истаётган нарсани ҳали айтиб улгурмасиданоқ ўзи сезиб бажарадилар. Булар ота-онага яхшилик қилувчилардир. Аммо бундайлар ниҳоятда камёб.


Роббим, фарзандларимизни солиҳ фарзанд бўлишига муваффақ қил! Амин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳаёт" сўзи форсчада زندگی (зендеги) дейилади.
Бу калиманиг бошидаги, ушбу икки ҳарф "زن", "аёл" деган маънони билдиради.

Яъни ҳаётимизни ҳамиша (камида) бир аёл (она, опа-сингил рафиқа ёки қиз) гўзаллаштириб, унга маъно, мазмун бахш этади.

Ҳаётингизга мазмун бераётган аёлларнинг қадрига етинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА  АЙЁМИ  МУБОРАК  БЎЛСИН,  АЗИЗЛАР !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох  йўлида  улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим!

Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати барчамизнинг машаққатларимизни аритгин!

Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин!

Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!

Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин!

Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиган изтиробдан муҳофаза  айла!

Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма!

Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍29👏1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ГЎЗАЛ ДУО

🎙Абдукарим Мирзаев

Аллоҳим бугунги дуоларимизни ижобат айласин! Барчамизни амал қиладиган илм, Ўзи рози бўладиган савобли амаллар соҳиби бўлиш билан сийласин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍39👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун шундай Жума бўлсинки:

Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!

ЖУМА АЙЁМИ БАРЧАГА МУБОРАК БЎЛСИН!


•┈
┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28
​​ЖУМА КУНИДА АСМОУЛ ҲУСНО БИЛАН ҚИЛИНАДИГАН ДУОЛАР

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

➡️Ал-Охир: ﷻ
Умрнинг узоқ бўлиши учун жума тонгида 801 марта

➡️Ал-Босит: ﷻ
Ишларнинг катталашиши, мол ва пулнинг баракаси учун жума тонгида 72 марта

➡️Ал-Барр: ﷻ
Ҳар қандай ҳолатда ҳам яхшилик топиш учун жума тонгида 202 марта

➡️Ал-Ғаффор: ﷻ
Мағфират қилиниши ва гуноҳлардан сақланиш учун жума тонгида 1281 марта

➡️Ал-Ҳаким: ﷻ
Илм ва ҳикмат соҳиби бўлиш, узоқни кўриш, ҳикматли иш қилиш учун жума тонгида 78 марта

➡️Ал-Ҳақ: ﷻ
Мустаҳкам имонга ва тўғри ибодат ҳаётига эга бўлиш, бошлаган ишининг охирига етказиш учун жума тонгида 108 марта

➡️Ал-Ҳасиб: ﷻ
Ҳаммага нисбатан юзи ёруғ бўлиш учун жума тонгида 80 марта

➡️Ал-Карим: ﷻ
Мўл ризқ соҳиби бўлиш, сахий бўлиш ва осонлик билан
роҳатга эришиш учун жума тонгида 270 марта

➡️Ал-Латиф: ﷻ
Истакларнинг амалга ошиши, насиба ва ризқнинг ортиши учун жума тонгида 129 марта

➡️Ал-Мажид: ﷻ
Даромаднинг мўллиги ва шарафли ҳаёт соҳиби бўлиш учун жума тонгида 48 марта

➡️Ал-Мажид: ﷻ
Иззат ва шарафнинг ортиши учун жума тонгида 57 марта

➡️Ал-Матин: ﷻ
Моддий ва маънавий бардошли, мустаҳкам ва иродали бўлиш, касалликлардан қутулиш учун 500 марта

➡️Ал-Муғний: ﷻ
Турмуш кенглиги, мўл ризқ, бойлик учун 1100 марта

➡️Ал-Муҳсий: ﷻ
Заковатнинг кучли бўлиши учун 148 марта

➡️Ал-Муҳйи: ﷻ
Ишларнинг муваффақиятли бўлиши, касалликлар
дан қутулиш учун 68 марта

➡️Ан-Нафиъ: ﷻ
Касалликлардан сақланиш, шифо топиш, зарарлардан узоқ туриш учун 201 марта

➡️Ан-Нур: ﷻ
Тўғрини ва нотўғрини кўриб қалб нурига эга бўлиш учун 256 марта

➡️Ар-Рақиб: ﷻ
Ҳар ишда АЛЛОҲнинг ҳимояси остида бўлиш, буни ҳис этиш, хотирасининг кучланиши учун 312 марта

➡️Ар-Раззоқ: ﷻ
Мўл ризқли умр кечириш учун 308 марта

➡️Ал-Вожид: ﷻ
Ахтарган ва йўқотганини топиш учун 14 марта

➡️Ал-Ворис: ﷻ
Узоқ умр, мўл мол, шараф ва ризқ соҳиби бўлиш учун 707 марта

➡️Ал-Ваҳҳоб: ﷻ
Ташвишсиз ва моддий жиҳатдан роҳат ҳаёт кечириш учун 14 марта

➡️Ал-Вакил: ﷻ
Аллоҳдан ҳар турли ёрдам кўриш учун 66 марта ўқилади.

Роббим ﷻ амал қилишни насиб этсин 🤲


Жуббали Аҳмад Ҳожи,



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун дуолар ижобати бериладиган кун,

 АЛЛОҲДАН СЎРАНГ...!

Кун келиб ҳаммаси ўз йўлига тушиб кетишига ишониб, ДУО қил...

     Ҳамма нарсанинг хайрлиси содир бўлишига ишониб, ХАРАКАТ қил...

     Ва бир куни ҳамма қийинчиликлар тугашига ишониб, САБР қил...

     Яхши кунларни кутиб яшаш ҳам — ИБОДАТдир...


🌹Бу куннинг барокати ва дуолар ижобати сизларга ҳамроҳ бўлсин! 🤲


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍25
​​САВОЛ - ЖАВОБЛАР

“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг умумий давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” дея дуога қўл очмоқдир” дедим.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ақлим қалбимдан сўради:
- Дин нимадир?
Қалбим ақлимнинг қулоғига эгилди ва шивирлаб деди:

- ДИН ОДОБДИР!


Жалолиддин_Румий



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34👏6
Али розияллоҳу анҳу айтдилар:

“1. Илм – меросларнинг яхшиси.
2. Одоб – касбларнинг яхшиси.
3. Тақво – тўпланадиган нарсаларнинг яхшиси.
4. Ибодат – буюмларнинг яхшиси.
5. Солиҳ амал – йўлбошчиларнинг яхшиси.
6. Яхши хулқ – яқинларинг яхшиси.
7. Ҳалимлик – вазирларнинг яхшиси.
8. Қаноат – бойликларнинг яхшиси.
9. Тавфиқ – ёрдамларнинг яхшиси.
10. Ўлим – одоб берувчиларнинг яхшиси”.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍17👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
САВОЛ – ЖАВОБЛАР

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОДАМЗОД

Одамзот танасида олти аъзо борким, уларнинг учтаси ўзига бўйсунмайди, учтаси эса ўзининг ҳукмида. Кўз, қулоқ, бурун одамга бўйсунмайди. Кўргиси келмаган нарсасини кўришга, эшитгиси келмаган гаплар ёки товушларни тинглашга, хуш ёқмайдиган исларни ҳидлашга махкум бўлади. Оёқ, қўл, тил эса одамнинг ҳукмида. Тил билан илоҳий каломларни, ширин сўзларни айтиши ёки аксинча бунинг ўрнига тилини ғийбат, иғво, ярамас гаплар билан банд этмоғи мумкин. Қўллари билан гўзал буюмлар яратиши ёки гўзаллик обидаларини қўпориши ёинки шу қўл билан эҳсон, ҳадя бериши, ёки ўзгалар мулкини ўзлаштириб олиши ўз ихтиёрида. Оёқлари эса, истаса — уни ибодатга, истамаса — фоҳишахонага олиб бориши мумкин.

То
ҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34