ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
8.29K photos
15K videos
14 files
36.6K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
ХАЙРЛИ КУН !

Бисмиллаҳ деб бошладим кунни,
Нурли бўлсин ҳар бир онларим.
Эътиқодга бошлаб кўнгилни,
Ҳайрли кун қадрдонларим!

Ато этсин тинчлик-омонлик,
Омон бўлсин доим танда жон.
Ҳеч бўлмасин ғийбат-ёмонлик,
Ҳар юракда бўлсин соф иймон.

Ҳайрли кун қадрдонларим!
Бу хаётда шод бўлиб яшанг.
Бахтингиздан қувонсин олам,
Қувончларга ёр бўлиб яшанг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍27
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг яхши кун –
БУГУН ДЕБ ЯШАНГ...


Бахтиёр бўлиш учун:

Қўлни - меҳнат;
Қалбни – меҳру муҳаббат;
Ақлни – мақсад;
Хотирани – фойдали илм;
Келажакни – умид билан тўлдириш лозим.

Аллоҳ барчамизга бахтиёрлик неъматини насиб қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41👏6
УСТА  ВА  КУМУШ  БЎЛАГИ

Бир заргар уста дарё тубидан бир бўлак кумуш парчасини топиб олибди. Кумуш парчаси қандайдир илиқ тароватли қўллар уни кафтида лойдан тозалаётганини ҳис эта туриб, ялтираб кетибди.
Шу дам кумуш ўйга толибди:
“Ҳаётнинг қандай ажиб туҳфаси! Бу ажойиб инсон менга шунча меҳр ва эътибор беряпти, унинг кафтида ўзимнинг энг гўзал фазилатларимни намоён этяпман!”
Кумуш бўлаги бу устага нисбатан кундан-кун кучлироқ меҳр-муҳаббат ҳиссини туяверибди.
Қайси бир маҳал кумуш парчаси қўққисдан уни қандайдир иссиқ, жуда қайноқ нарса устига қўйишганини сезибди.
Иссиқлик тафти кучайгандан кучаяр эди.
Яна бироз ўтиб, кумуш парчаси уни қандайдир қисқичлар ўз исканжасига олганини, кейин унга жуда ҳам ўткир нарса санчилганини ҳис этибди.
Шу дам кумуш бўлаги чидай олмабди ва қичқирибди: “Менга оғриқ етказяпсан, бу ишингни тўхтат!”
Жавобан, жуда самимий, меҳрли овоз эшитилибди: “Сабр қил, сендан ажойиб, бежирим зирак ясаяпман”.
     Биз кўпинча ҳаётимизда нималар бўлаётганини тушунмаймиз. Баъзан ҳаёт ўткир кескичга айланиб биздан ноёб мўжиза яратишга уринаётганини англамаймиз...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28😢14👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲИМГА АЙТАМАН...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45😢21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
. УЧ СИНОВ

Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди!
🌱 Биринчиси, ҳар куни умри қисқариб бораверади. Мол-давлати озайса, ғам чекади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.
🌱 Иккинчиси, ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.
🌱 Учинчиси, ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлса-да, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми билмайди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41😢15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⌛️Ҳаёт деб аталмиш сафарда йиллар, ойлар, кунлар гўё шамол каби ўтиб кетмоқда. Дунёда шиддат билан ўтаётган бу онларимиз бизни ўйга толдиради:

Қайси эзгу ишни кечиктирдик?

Қайси сўзимизни айта олмадик?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍22
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЙБДОРНИ  ҚИДИРАСАН...

🎙Сардор Рахимхон


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39😢19
ДЎСТЛИКНИ 30 ТА ХАҚҚИ
(хадис асосида)


1. Янглишса, кечиради;
2. Куз ёшига рахм қилади,
3. Сирини яширади.
4. Узрини қабул килади.
5. Унга дўсти ғийбат қилинса рад этади.
6. Керак пайтда насихат қилади.
7. Дўстлигини химоя қилади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя қилади.
9. Касал бўлса бориб кўради.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул этади.
12. Совғасини қабул қилади.
13. Яхшилигига эзгулик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшилигига миннатдорчилик изхор қилади.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Зарур эхтиёжини қондиради.
17. Номуси обрусини химоя қилади.
18. Орзуларини руёбга чиқишида кўмакдош бўлади.
19. Илтимосини қабул қилади.
20. Хохиш истакларини инкор этмайди.
21. Аксирганда ЯРХАМУКАЛЛОХ дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиришда ёрдам беради.
23. Саломига алик олади.
24. Сухбатини хушлайди (соғинади).
25. Яхшиликларини кўпайтиради.
26. қасамларини тасдиклайди.
27. Хар қандай холатда хам ёрдам беради.
28. Дўст булиб душманнинг ишини қилмайди.
29. Уни мусибат ёки оғир пайтида ёлгиз ташлаб қўймайди.
30. Ўзига қайси яхши амални раво кўрса дўстига хам илинади ва раво кўради.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍18
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хато қилсам мендан юзинг бурма дўст...

✍🏻Mурод Назм
🎙Абдулла Бахромов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍17👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХИКМАТЛАР  ХАЗИНАСИ

📖 Мен тўғри йўлда йиқилган инсонни кўрмадим!

Саъдий Шерозий


📖 Агар келажакда бир кун «кошки эди» деб қолишни истамасанг, уч нарсани тўғри танла! Рафиқангни, ишингни, дўстингни.

Юнус Эмре


📖 Қуёш тиғида юрмоққа жасорати етмаган инсон сояда қолмоққа ва сояни нур деб ҳисобламоққа маҳкумдир!

Шамс Табризий


📖 Пасткаш мақтангани билан буюк бўлмас, эчки югургани билан кийик бўлмас.

«Маҳбуб ул-қулуб»дан


📖 Гар сирингни асраш ўзингга малолдир, бошқа биров уни асрамоғи маҳолдир.

«Маҳбуб ул-қулуб»дан


📖 Ҳаё - инсоннинг абадий гўзаллиги ва латофатидир. Ҳаёсиз юз жонсиз жасадга ўхшайди.

Абу Али ибн Сино


📖 Сизни мақтаган инсонлардан тинчгина узоқлашинг. Мақтовнинг охири кибр ва ғафлатдир.

Алберт Камю


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👏26👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
. ЖУМА МУБОРАК

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА  АЙЁМИ  МУБОРАК  БЎЛСИН,  АЗИЗЛАР !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох  йўлида  улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👏4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим!

Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати барчамизнинг машаққатларимизни аритгин!

Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин!

Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!

Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин!

Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиган изтиробдан муҳофаза  айла!

Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма!

Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - Жума ахли - Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу куннинг файзу барокати сизларга бўлсин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан бирга ибодат қилишингизни Аллоҳдан сўрадим!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун:
- Ота-она ва яқинлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсон - садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган кундир.

🌹ЖУМА  АЙЁМИНГИЗ 
МУБОРАК  БЎЛСИН !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86👏8👎3
​​#ЧИЗГИ

• Бир оч-мискин келиб сендан егулик сўраса жеркима!
Балки унинг бугунги ризқи сендадир...

• Бир ғариб эшигингни қоқиб сендан бера оладиган нарсангни сўраса қуруқ қайтарма!
Балки унинг истаги сендадир...

• Дўстинг сенга ўз дарди ила чирпинаётганда шикоят қилма!
Балки дармони сендадир...

• Йиғлаганнинг устидан кулма, беморга беэътибор бўлма!
Балки шифоси сендадир...

• Барча сенга муҳтож кўринса, ҳаргиз "МЕН" дея ўзингдан кетма!

Сен "ҲЕЧСАН" аслида илоҳий чизгининг тажаллиси сендадир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60😢25
БОЙЛИК  ҲАҚИДА

Бойлик икки нарса учун керак:

1. Бировга муҳтож бўлмаслик учун
2. Муҳтожларга ёрдам бериш учун

Қолгани бош оғриғидан бошқа нарса эмас. Бу гапни ҳаводан олиб эмас, узоқ йиллик ҳаётий тажрибамдан келиб чиқиб айтяпман.

1. Минг долларлик уйда ҳам яшадим, беш юз минг долларлик уйда ҳам.  Катта фарқ кўрмадим.
2. Беш юз долларлик машина ҳам ҳайдадим, эллик минг долларлик машина ҳам. Катта фарқ кўрмадим.
3. Бир долларга қорним тўйган пайтлари ҳам бўлди, юз долларга тўйган пайти ҳам. Катта фарқ кўрмадим.
4. Бир долларлик кийим ҳам кийдим, минг долларлик кийимни ҳам. Катта фарқ кўрмадим.

Хуллас, бойлик бир тарафдан яхши. Иккинчи тарафдан ўта зарарли. Зарарли тарафларидан ўта эҳтиёт бўлинг.

Бой бўлганингиз сари бандаларни таниб, яхши-ёмонини ажратиб, ёлғиз Аллоҳга янада кўпроқ сиғиниб, янада кўпроқ муҳтожларга ёрдам бераётган бўлсангиз, одамларнинг оғирини енгил қилаётган бўлсангиз, тўғри йўлда экансиз. Аллоҳдан тавфиқ сўраб, давом этаверинг.

Бой бўлганингиз сари янада кўпроқ муҳтож бўлиб бораётган бўлсангиз ёки муҳтожларга ёрдам беришдан қочаётган бўлсангиз, ғафлатда экансиз. Тез уйғонинг.

Бу гаплар аввало ўзимга қаратилган. Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин.

Муқим Маҳмуд


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66😢6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИР  ҚОП  ПУЛИМ  БЎЛСА,
       нима  қилардим...

🎙Ўктам шоир


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55😢20👎2