ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
8.27K photos
14.9K videos
14 files
36.4K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз   бахш  этган, Азизларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Шанба тонги муборак бўлсин.   Кунингиз файзу барокатли бўлсин!   Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍29👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шукр қилинг...

Ҳаётда ҳамма нарса ҳам сиз истагандек бўлмаслиги мумкин.

Орзулар кечикиши мумкин, қийинчиликлар йўлингизга чиқиши мумкин.

Аммо…
Соғ тан билан уйғонганингиз — неъмат.
Оила аъзоларингиз саломатлиги — неъмат.
Бир луқма ризқ, бир қадаҳ сув ҳам неъмат.

Хотиржам янги кунни қаршилаябсиз.... Бу ҳам неъмат...

Шукр қилган инсоннинг қалбида сокинлик, юрагида қаъноат, ҳаётида барака бўлади.

Борини қадрлайлик, йўғига исён қилмайлик, фақат дуо ила Аллоҳнинг хукмига қўяйлик...

💐 Кун хайрли бўлсин,
             Азизлар
!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👏8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шукр айтиб, ҳам уйини гўзал тутиб, ҳам ризқини топишни уддалаган аёлларни кўрсангиз — ма шаа Аллоҳ дейиш керак.

Кимдир: «Бу ҳам ишми?» дейиши мумкин...
Кимнингдир эса энсаси қотиб: «Зарил кептими?» дейиши мумкин...

Аммо билинг: ҳар кимнинг жасорати ҳам, қуввати ҳам, нияти ҳам бир хил эмас.

Ният гўзал бўлса, гўзал амалга айланади...


Аслида уйни бошқариб, фарзанд тарбиялаб, юрганда ҳам ризқ топиб, барчасини шукр билан уддалаган аёл — у ҳақиқий қаҳрамон.

Уйга файз киритади.

Ризққа барака олиб киради.

Дуо билан яшайди.

Шундай аёллар борлиги учун жамиятда барака бор.
Шунинг учун уларни кўрганда эътироз қилмасдан, Ма шаа Аллоҳ! деб— энг гўзал дуо билан сийлаш керак;

Роббим сизни икки дунё саодати билан сийласин, Азизларим.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56👏34👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукр_қилинг

Ёдингизда бўлсин:

Бугунги ҳаётингизнинг ҳар лаҳзаси минг шукрга муносибдир.


ХАЙРЛИ  КУН  АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👏5👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Севимли актрисамиз Раъно Ярашевага негатив фикр билдирган қизларга дегим келди:

Қизларжон, тайёр текин уй жой ҳеч қаерда йўқ, хатто ўз ота онангизни уйига хам балоғатга еткач сиғмайсиз, у уй сизга торлик қилади. Ўз уйига хамма ўз мехнати билан эришади, хатто ўша пешонасига берганига ҳам. Ишонганингиз, ўша ишхонадаги ишингизга ҳам фидоий бўлмасангиз бирингиз икки бўлмайди. Бу дунё жаннат бўлмаганидек, оила ҳам истирохат боғи эмас. Оиладаги ҳар бир ишингизда меҳр самимият бўлиши керак. Қайнона борини сизга пайёндоз қилиб кутиб олдими, шунга яраша муносибат бўлиши шарт. Сарпангизни гапирманг, уни ўзингиз тутасиз. Қайнона сизни сарпангизга мухтож эмас, қайнона сизни бекам ва бахтли яшашингизни кўришга мухтож, шунинг учун ҳам у сарпангизни борига хурсанд бўлади, ўзи ҳам камингизни тўлдириб, борини паёндоз қилади. Ўғлини, оиласини, уй жойини, топганини сиз билан бахам кўради. Қайнонанинг меҳрини, меҳнатини оқила қиз, келинлар яхши тушинади, қадрлайди. Афсуски тушинмайдиганлар ҳам оз эмас...

📖 @Ibratli - Дунё
👍262👏36👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЕЛИНГ,  ОНА, 
ДУО  ҚИЛАМИЗ...


✍️Бегзод Қаюмов
🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82😢11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
TУРМУШГА  ЧИҚАЁТГАН 
       ҚИЗГА  НАСИҲАТ


Умму Муосиранинг турмушга чиқаётган қизига насиҳати:

«Қизим, сен энди янги ҳаётга қадам қўйяпсан, у шундай ҳаётки, унда ота-онанг, ака-ука, опа-сингилларинг учун ўрин йўқдир. Сен у ҳаётда эрингнинг ҳамроҳига айланасан, эринг бу ҳаётда сенга биров шерик бўлишини истамайди. Шуни билгинки, эр киши катта гўдак кабидир. Озгина ширин сўз ҳам уни бахтиёр қилади. Унинг сенга уйланиши сени ўз оилангдан маҳрум қилди деган туйғуни унга сездирма, чунки бу туйғу уни ҳижолат қилади. У ҳам сен учун ота-онасидан узоқлашади. Лекин у эркак, сен аёлсан. Сир эмас, аёл киши доимо туғилиб ўсган хонадонига ошиқади. Лекин аёл ўзини янги оиласига, янги ҳаётига ўргатмоғи зарурдир. У ўзига эр, фарзандларига ота бўлган киши билан ҳаётини бирга ўтказмоғи даркор. Бу унинг тақдиридир.
   Аёл у хонадонни жаҳаннамга айлантира олганидек, уни жаннатга ҳам айлантиришга қодирдир. Демак сен оилангни жаннатга айлантира олсанг бахтли бўласан…»

@ibratli
👍41👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сиз нимани танлайсиз,
БАХТними ёки БАХТСИЗЛИКними?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХЎП БЎЛАДИ КЕЛИНПОШШО

🎙Марҳабо Каримова


Айтганингни қиладиган келин яхши, аммо айтмаганингни ўзи билиб қиладиган келин шу оилага қўнган омад!

Доим ниманидир ўрганаётган келин - баракали келин.

Келиннинг сергапи эмас, тинглайдигани яхши!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41😢9👏8
ОИЛА - СИНОВХОНА

Она қариб қайнона бўлгач, нима ютади-ю, нималарни ютқазади?

Ютгани мисқолча, ютқазгани бисёрдир. Келинг, унинг ютқизишларини эринмай санаб берайин:
Қайнона келинли бўгунча умрини сарфлади, ҳуснини сарфлади. Игна кириб, игна чиқди – тер тўкди. Яхши емади, яхши киймади, тўйга тайёрланди.
Чиройли уйларни келинга бўшатиб, ўзи минг розилик билан пойгакдаги эски уйга сурилди.
Авваллари ўз уйи ўлан тўшаги эди, овозини хоҳлаган пардага қўйиб гапирарди. Энди эса орага истиҳола тушди, сўзни секингина, у ёқ-бу ёққа қараб айтадиган бўлди.
Олдин бирор кун гўштсиз овқат қилса ҳам бўлаверар эди, энди уят бўлади. Орада бегона бор, қозон сифатли қайнаши керак.
Келин йўғида ёзилиб ҳасратлар айтилар, ёзилиб режалар тузиларди. Энди эса тилини ютиб ўтириши керак. Сири ёйилиб кетиши, айби очилиб қолиши мумкин.
Авваллари уйида подшодек ёйилиб яшарди, истаган ерида ястаниб ётаверар эди. Энди эса “Келиннинг олдида афт-бошим айб қилмагудайми, устимдаги кўйлак жуда эскирмаганми, шу рўмолни ўрасам бўлаверармикин?” деган андиша етмагандай, “Ётишим хунук кўринмаяптими?” деб чўзилгани пана жой қидирадиган бўлган.
“Болаларим катта бўлди, энди тоғора бозор, касал бозордан қутулдим” деганида келини туғиб, онага айлангани-чи? Ўзиникиларда бақувват эди, энди бели бешга бўлинганда набира боқишларига нима дейсиз?
Ундан ҳам баттари жонидан бўлган ўғлининг унга айтадиган гаплари тугаб бораётгани ва ҳоказо...
Айтинг, қайнона шу туришида яйраб кўриняптими? Яна ҳамма гина қайнонаданми? Мана, ҳозир сизнинг гўшакдаги сўзларингизни эслаяпман: “Ахир, опажон, ёшлар ҳам яйрашсин, қайноналар уларнинг яхши яшашига ҳалақит бермасин-да”,-дедингиз. Болажоним, айтинг-чи, ким кўпроқ яшаш имтиёзига эга: қайноналарми ёки ёшлар? Ахир қайнона бу дунёдан чиқиб кетишга ҳозирданоқ тайёрланаётган одам-ку! Кетиб бораётган, ўтиб бораётган одамга иддао қиласизми?
Жами уйланган фарзандларга мурожаат қилмоқчиман: ўғлонлар, қайнона аталган аёл умр бўйи йиққани, ясагани, яратгани, топган савобу дуоларини сизга атаб, қолдириб кетяпти. Юрагим увушиб айтамнки, ҳатто у шу бир кишилик ўрнини ҳам сизга бўшатиб кетишга тараддуланяпти! У сизни деб ўпирилди, сизни деб қуриди. Кимнинг ўлгиси келади бу дунёда?! Унинг ҳам ҳеч ўлгиси йўқ аслида! Аммо “Қувватим кетиб, ёрдамим тугаганда, боламнинг харажатлари кўпайганда топганини еб ётаманми?” деб ҳам кетишга чоғланиб қоларкан у.
Унга яхшилаб қаранг. Озгина иш қилса, ҳансираб қоляпти, кетиб бораётганининг ишораси шу. Пешонасидаги ажинлар ажин эмас, уни етаклаб кетаётган йўллардир! Унинг кам гапириб, кам еганидан хавотир олинг. Бу унинг бу дунёлик сўзларни айтиб бўлдим, ейдиганимни еб бўлдим деб, ҳаёт дастурхонидан қўл артиб туришларидир. Кўришганда ҳам, хайрлашганда ҳам йиғлайдиган бўлиб қолди, бу хайрлашишнинг бошланишидир! Ўтиб кетган отасини гапиравериши, онасини соғинаверишидан ҳушёр бўлинг! Уларнинг ёнига талпиняпти у!
Қайсики қайнона қовоғи солиқдир, билаверинг, ўғли унга эътиборсиз, келини эса бефарқдир! “Она, қанисиз?” деб туринг! “Она, сиз менинг тоғимсиз” деб туринг, музлари эримаса, мен кафил!
Қайсики, қайнона ўғлини ошкора қизғанса, билингки, ўғил хотинпараст, келинида эса келинлик иффати илми йўқ! Аслида бизнинг миллат бу борада ғоят билимдон бўлган, эшитинг, ўғлоним! Аёлингизнинг ҳам қулоғига қўрғошиндек қуйиб қўйинг! Оналарнинг умрини узайтириш, розиликлари ичра яшаш учун аждодларимиз қуйидаги қадриятларга амал қилганлар:
Келин-куёв ота-оналари олдида бир-бирининг исмини атаб чақиришмаган, келинлар ҳам қайнонасига эрини "фалончи акам" деб эмас, "ўғлингиз" деб илтифот қилишган (бу қизғанишлар кучайишининг олдини олади).
Куёв ҳам ҳеч қачон оила аъзолари даврасида келинчакка илтифот қилмаган (бу “мана, мен аёлимга алоҳида эътибор бераётганим йўқ”, қўполроқ айтганда, “Унинг учун ўлиб турганим йўқ” деган ишорани берган). Келин ҳам шу пардада турган. Бу, ҳар ҳолда, оналарнинг руҳииятига хотиржамлик берган.

Турсуной Содиқова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👏36👍21😢15👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
БОЛАМ,  ОНАНГ  ҚАРИЯПТИ...
(...Айрилиққа тайёр тур... )

🎙Фарида Афрўз


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👏19😢16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видеога изоҳ
Эрнинг хотинига танбеҳи:
–  То онам ҳаёт экан, бу жой фақат онам учун, сен ўз ўрнингни билгин!


Оилада мувозанатни ўз ўрнида тутган эркаклардан Аллоҳ рози бўлсин!

Сизнингча оилада мувозанат бузилишига нима сабаб бўлади? Изоҳда ёзиб қолдиринг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84👏3
БАХТЛИ ОИЛА СУРАТИНИ ЧИЗИБ БЕРИНГ

Бир кам дунё камларини беркитса гар.
Оқ вараққа бахтлиман деб ёзиб беринг.
Имконини топалсaнгиз, эх, биродар.
Бахтли оила суратини чизиб беринг.

Муҳаббатсиз, садоқатсиз яшаш азоб.
Сиз ҳам бир пас умидингиз узуб кўринг.
Қадр билмас кимсаларга бўлсин жазо.
Бахтли оила суратини чизиб беринг.

Мен билмайман, кўрмаганман у дамларни.
Менга қандай яшамоқни айтиб туринг
Кўрай ёқа ушлаб қолган одамларни.
Бахтли оила суратини чизиб беринг.

Азоби бор роҳати йўқ бу хаётда.
Машаққатлар қўласини бузиб беринг.
Шундай оила бормикан-а коинотда.
Бахтли оила суратини чизиб беринг.

Не-не синов оташида куйаябман.
Қўрқаябман, менла бирга, бирга юринг.
Бўлинг энди, қани тезроқ кутаябман.
Бахтли оила суратини чизиб беринг.

Мен ҳам сизга хўп яхшилик қилиб қўйсам.
Битта ипга маржондайин тизиб беринг.
Юрагимни деворига илиб қўйсам.
Бахтли оила суратини чизиб беринг.

Ҳар юрагим оғриганда қараб турсам.
Бахтлимисиз, қаддингизни, майли уринг.
Нафис, оппоқ кўнглингиздан мен ўргилай.
Бахтли оила суратини чизиб беринг.

Майли қучиб ухласам ҳам қучоғида.
Дунё камин бир чеккага суриб турунг.
Куч қолмади туролмайман оёғимда.
Бахтли оила суратини чизиб беринг.

Ўрганаман шу суратга қараб, қараб.
Майли қонун, қоидасин тузуб беринг.
Ўлгунимча авайлйман, дилда сақлаб.
Бахтли оила суратини чизиб беринг.

Чиқиб олай, охири йўқ озоридан.
Қўлим тутиб кенг оламни кезиб беринг.
Дунё бахтни қизғоняпти Баҳорадан.
Менга ўша суратини сиз чизиб беринг.

Қўлим тутинг, қўлим тутинг биродарим.
Мен ҳам ўша жумлаларни ёзиб кўрай.
Чиқараман кўнглим аро энди барин.
Бахтли оила суратини чизиб кўрай.

Удалолсам, удалолсам қани э вох.
Йиқилишдан қўрқаябман бирга юринг.
Умрингизни узоқ қилсин сизни Аллоҳ.
Бахтли оила суратини чизиб беринг.

Ўргатинглар мендик ношут беҷорага.
Эх қанчалар умидсизман холим кўринг.
Дунёлардан совиб бўлган Баҳорага.
Бахтли оила суратини чизиб беринг.

Дунёлардан совиб бўлган Баҳорага.
Бахтли оила суратини чизиб беринг.

Баҳора Жўраева


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍21😢11👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎶 ЁЛҒИЗЛИККА ЧЎКИБ
БОРЯПМАН, ОНА...


Ажойиб қўшиқ,
бир тинглаб кўринг а


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍23😢14👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАНДАЙ ЯШАШИМИЗ КЕРАК..?

Нима бўлган тақдирда ҳам, ота-онангиз, яқинларингиз учун яшанг! Ўзингиз учун, фарзандларингиз учун яшанг. Бахт келиб кетгувчи. Қачондир яна келади. Умид билан яшайверинг...

Худо суйган бандаларига дард бериб, синовларда синайди. Бугун сиз учун ёпилган эшиклар, эртага, албатта, очилади.

Сиздан кетганларни ҳеч қачон қарғаманг. Аксинча, дуолар қилинг. Кўзингиздан оққан кўз ёшга айланиб, кафтингизга тўкилишсин. Сизни  бир умр яхши хотиралар билан эслаб юрсинлар. Нафратингиз олов бўлса, меҳрингиз дарё бўлсин. Бу ҳаётда кулиб туриб, йиғлашни ўрганинг.

Йиқилсангиз, жонингиз чиқиб кетгудек оғриса ҳам, ё Аллоҳ деб ўзингиз туришга ҳаракат қилинг. Майли, жонингиз оғрисин, юрагингиз тилка-пора бўлсин, лекин тишингизни тишингизга босинг. Оғриқларга дош беринг. Ожиз нуқтангизни Аллоҳдан бўлак бандаси кўрмасин.

Ҳалол бўлинг, ҳаромдан ҳазар қилинг. Мард бўлинг...

Сабаби ҳаёт кучлиларни севади.Ожизларни эмас!


Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42😢7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сиз яшашни ўргатманг..,
ЯШАРМАН БИЛГАНИМЧА

🎙Ферузабону
📹Саида Раметова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35😢4👎2
Дунёда ёмон она бўлмайди! Тажрибасиз оналар бўлади. Агар оналарни яхши ёки ёмонга ажратиш мумкин бўлганида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу ҳадис ворид бўлмасди:

«Бир киши Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: "Эй Аллоҳнинг Росули, одамлар ичида яхшилик қилишимга ким ҳақлироқ ?"  деб сўради.
У зот:" Онанг", дедилар.
У киши: "Сўнгра ким ?" деди.
У зот: "Онанг", дедилар.
У киши:" Кейинчи ?" деди.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Онанг", дедилар ва ниҳоят тўртинчи марта сўраганида, " Отанг", дедилар»

Сенга яхшилик қилган, тушунган инсонга демаяптилар.
Хатолари бўлса ҳам онанга деяптилар.
Шундай экан, яхши она бўлолмаяпман, деб куйинманг.
Сиз фарзандингиз учун энг яхши танловсизки, Аллоҳ сизни танлади.
Сиз фарзандингизга қилган яхшилигингизни унутгандирсиз, лекин Аллоҳ унутмайди.

Шунинг учун ҳам жаннат оналар оёғи остидадир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35😢15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахт-саодат эшигининг энг улуғи ота-онанинг қилган дуоси ва уларнинг сиздан розилигидир.
Уларнинг дуолари сизга етадиган бало-офатлардан сақловчи қўрғон бўлса, розилиги жаннатингиздир.
Уларга яхшилик қилишни ғанимат билинг.


ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!

Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун...

Оила Аллоҳ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍21👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган дилга яқин Қадрдонларим,

  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍18