ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
8.19K photos
14.5K videos
14 files
35.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИЛАРГА ХАЙРЛИ КУН!

Салом юзи қуёшлиларим,
Тонга етган бардошлиларим,
Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Салом кўнгли қордек оқларим,
Гина-гудрат, кибри йўқларим,
Охиратдан кўнгли тўқларим,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Мени билган, билмаганларга,
Кулиб турган, кулмаганларга,
Ҳали салом бермаганларга,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Тонга етиб шукур қилганлар,
Ўтган кундан фикр қилганлар,
Ибодатдан ҳузур қилганлар,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Суйганлару, суймаганларга,
Куйсам, бирга куймаганларга,
Дийдоримга тўймаганларга,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Тилагим бор сизга ушбу чоғ,
Сиздан нари юрсин ғам, фироқ,
Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Яратганга ҳамдлар айтайлик,
Кўп тонгларга омон етайлик,
Кетсак, жаннатларга кетайлик,
Хайрли кун сизга яхшилар!


┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39
💥7 май - ХОТИН-ҚИЗЛАР бахти куни

Ҳар бир аёл бахтли бўлишга ҳақли. Кимдир ўз бахтини оилада топади, кимдир жамиятга хизмат қилишда, кимгадир эса ўз орзуларини амалга ошириш муҳим.

Биз эса аёл-қизларни табриклашни, уларни илтифот ва совғалар билан хурсанд қилишни таклиф қиламиз.

Яқинларни табрикланг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐 Жондан азиз
ҚИЗИМ УЧУН ДУО


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалбида ишқ дарди бўлмаган юрак ё телбага ёки ўлган танага оиддир...

Мавлоно Румий


🥀  АЁЛ  КИМ ?

​​●Аёл ким?
- Аёл катта бир достон, ҳар сахифаси минг йиллик ҳикмат...
●Аёл ким?
- Аёл бу муштипар онанг, дуосин олсанг гар, очилур жаннат...

●Аёл ким?
- Йўлингга кўз тиккан, нигорон ёринг...
●Аёл ким?
- Куйингда уйнаган йиғлоқи торинг...

●Аёл ким?
- Гапингдан титраган сингил...
●Аёл ким?
- Хали кашф бўлмаган беғубор кўнгил...

●Аёл ким?
Жавоб бер, башари инсон..!

Давронбек Қодиров


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍29👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Араб тилида бир гўзал гап бор: «Алайка би қалбик» – яъни      «Сен қалбингга қулоқ сол».

Бу гапнинг моҳияти шуки, қалбига қулоқ солган Одам асло янглишмас экан. Зеро, қалб Аллоҳнинг даргоҳи эмасми?!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39👏9
📖 МУҲАББАТНИНГ КУЧИ

«Ўшанда эрим ҳеч кутилмаган савол берганди:
— Нега ташлаб кетмайсан?
Мен аллақачон бу одамга кўз ёшларим кор қилмаслигини тушунгандим. Вақтида қилган исёнларим ҳам уни ўзгартира олмади. Қайнонам даволатиб кўрайлик, деди. Озгина пайт кўнди-ю, кейин яна ича бошлади.
Болалар отасини жонидан ортиқ кўради. Қизим дадаси кечикаверса, хавотирланиб кўчага чиқарди — йўл қарарди. Бирор жойда йиқилиб қолмадими дадам, деган қўрқуви бўлар эди. Кўпчилик «Ойдин болаларни отасидан айримаслик учун чидаяпти-да», дейишарди.
Биз муҳаббат билан оила қургандик. Отам талаба пайтимда оламдан кўз юмди. Тунга яқин эшитган бу совуқ хабардан оёқларимнинг учигача музлаб қолгандим. Ёнимдагилар уйимга эрталаб етиб боришим учун чипта излай бошлашди. Дунё торайиб, вақт тўхтаб қолгандек эди. Ўша тунда эрталабгача менга чипта излаб, тополмагач, вилоятимизга учаётганларнинг олдига чиққан, ўттизга яқин кишига вазиятни тушунтириб, биттасини чиптасини топширишга кўндирган шу инсоннинг севгисига ишонардим.
Эрим кутилмаганда даволанишга аҳд қилди. Тўғри, бир кунда ё бир ойда эмас, бир йилдан ошиқ қилган ҳаракатларимиздан сўнг у аслига қайтди...
Энг оғир вазиятда ҳам инсонга ирода бағишлай оладиган куч, бу — муҳаббат, назаримда...»

Шоира ВАФОЕВА



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗИМДАН ЎТГАНИН
ЎЗИМ БИЛАМАН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢27👍15👎1
​​ЧИН  МУХАББАТ

​​Жуда ночорликда яшайдиган кекса чол ва кампир бор экан. Кунларнинг бирида кампир узун сочларини тараш учун чолидан тароқ олиб беришини сўрабди. Чол кампирига маъюс боқиб, олиб беролмаслигини, қўл соатининг тасмасига ҳам пули йўқлигини айтибди. Кампир чолига табассум билан боқиб, хижолатга ўрин йўқлигини айтибди. Эртаси куни чол ишини тугатиб, бозорга бориб чўнтагидаги тасмасиз соатини арзимас баҳога сотиб, кампири сўраган тароқни сотиб олибди. Уйига келиб не кўз билан кўрсинки, сочини қисқартириб кесган кампири қўлида чолининг соати учун чарм тасма тутиб турарди. Кампир сочини сотиб чолига тасма олган эди... Уларнинг ҳар иккиси ҳам бир-бирининг қўлига қараб, кўзёш тўкибди. Кўз ёшлари қилган ишлари бекор кетганидан эмас, ўзаро муҳаббатларидан, ҳар иккиси ҳам бир-бирини хурсанд қилиш учун нимадир қила олганидан эди...

🥀  Муҳаббат кўп сарфлаш  билан эмас, борини бера олиш билан ўлчананади!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48😢15
Телемухбир йўловчиларни тўхтатиб, савол беряпти:
— Сиз нимани йўқотишдан қўрқасиз?
Бу саволга одамлар турлича жавоб беришяпти. Бири «Ота-онамни йўқотишдан қўрқаман», дейди. Билмайдики, қўрқса-қўрқмаса, ўзининг дунёга келишига сабабчи бўлган энг азиз кишиларини эртами-кечми барибир йўқотади. Бошқа бир одам «Тинчликни», яна бири «Оила бахтини...» деди.
Ҳамма жавоблар тўғри.
Лекин...
Бирон бир киши «Виждонни йўқотишдан қўрқаман», демади, «Иймонимни йўқотишдан қўрқаман», демади. «Эътиқодни, диёнатни, Ватанга садоқатни йўқотишдан қўрқаман», демади-я!
Мантиқан олиб қаралса, ота-онани йўқотишдан хоҳ қўрқинг, хоҳ қўрқманг, бир кунмас бир кун улар фоний дунёни ташлаб кетишгач, армон билан бўлса-да, яшайверади киши. Худо кўрсатмасин-у, аммо тинчликни йўқотиб урушга дуч келса ҳам, азоб билан бўлса-да, яшайверади инсон. Оила бахтини ҳеч ким йўқотмасин, аммо бу ҳол юз берса янги бахт умиди билан ҳаёт кечираверади одам.
Аммо...
Иймонни йўқотса...
Виждонни йўқотса...
Эътиқод, диёнатдан,
Ватанга садоқатдан айрилиб қолсачи... Қандай яшайди!?
Иймонсиз, виждонсиз, эътиқод-диёнатсиз, садоқатсиз ҳам яшаяпман, дегувчи одам ёлғон сўзлабди. У ўзини тирик деб ўйлайди, аслида у тирик мурдадир.


Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан

📖 Telegram.me/IBRATLI -
Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍34👏3👎1
Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.

1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.

2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.

3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.

Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.

Тафаккур қилинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЎНГИЛНИНГ ОРТИДА...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44👏5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

Гуноҳларингиз денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилишини хоҳлайсизми?

Унда эртага жума куни, Бомдод намозидан олдин ушбу дуони 3 марта айтинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга етказинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
. ЖУМА МУБОРАК

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍18👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА  АЙЁМИ  МУБОРАК  БЎЛСИН,  АЗИЗЛАР !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох  йўлида  улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО  ҚИЛИНГ: 

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб  кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишилар учун ҳам Аллоҳдан уларга бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади,  қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим!

Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати барчамизнинг машаққатларимизни аритгин!

Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин!

Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!

Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин!

Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиган изтиробдан муҳофаза  айла!

Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма!

Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Дуолар ижобати бериладиган кун  Жума  ахли Азизларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу куннинг файзу барокати сизга бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Я Роббим, тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз.

Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, хайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрларимиз бўлсин.!

Бу Жума мағфиратимизга сабаб, жаннатимизга васила бўлсин.!
Амин.

Жума муборак аҳли ислом...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🪷 ЖУМА МУБОРАК! 🪷

🌙 Энг яқин инсоним,
ЖУМА муборак бўлсин!🤲

Бугун шундай Жума бўлсинки:


Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍18😢7
​​ДУОИМ ҚАБУЛ БЎЛСИН, десангиз...

1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим.

2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур.

3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак.

4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор.

5. Таҳоратли бўлиши лозим.

6. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур.

7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин.

8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор.

9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак.

10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин.

11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим.

12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур.

13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади.

14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор.

15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак.

16. Аллоҳ таолога хушуъ ва хузуъ билан ёлбормоғи лозим.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56