ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
8.19K photos
14.5K videos
14 files
35.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО  ҚИЛИНГ: 

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб  кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишилар учун ҳам Аллоҳдан уларга бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади,  қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим!

Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати барчамизнинг машаққатларимизни аритгин!

Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин!

Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!

Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин!

Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиган изтиробдан муҳофаза  айла!

Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма!

Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38😢5👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Дуолар ижобати бериладиган кун  Жума  ахли қадрдонларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу куннинг файзу барокати сизга бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🪷 ЖУМА МУБОРАК! 🪷

🌙 Энг яқин инсоним,
ЖУМА муборак бўлсин!🤲

Бугун шундай Жума бўлсинки:


Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир аъробийга:
«Роббингга чиройли дуо қила оласанми?» дейишди.

«Ҳа» , деди у.

«Қани, дуо қил-чи?» дейишди. Шунда у:

«Аллоҳим! Сўрамасак ҳам бизга Ислом неъматини ато қилдинг. Энди сўраганимиз – жаннатдан бизни маҳрум қилма!» деди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59😢42👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Жума намозини ўқиб келиш ниятида уйдан чиқиб, масжид томон йўл олдим. Кўп қаватли уйлар орасидан йўлига чиқишим ҳамоно, ёнимда Матиз русумли машина тўхтади.
- Йўл бўлсин, амаки? - сўради ҳайдовчи.
- Намозга, Катта Қаънига, - жавоб бердим мен.
- Ўтиринг, элтиб қўяман, - деди йигитча.
Олд ўриндиққа ўтирдим. Бироз юрдик. Бир кишининг ёнида тўхтадик.
- Йўл бўлсин, амаки? - сўради ҳайдовчи.
- Тўғрига.
- Масжидгами?
- Ҳа.
- Ўтиринг, элтиб қўяман, - деди ҳайдовчи.
Яна бир киши ёнида тўхтадик.
- Йўл бўлсин, амаки? - сўради ҳайдовчи.
- Шу томонга, - бармоқ ўқтади йўловчи.
- Масжидгами?
- Йўқ, етиб бормай ўнгга буриламиз.
- Ҳа, йўқ, - деди ҳайдовчи.
Навбатдаги киши олдида тўхтадик.
- Йўл бўлсин, амаки? - сўради ҳайдовчи.
- Намозга, - деди йўловчи.
- Ўтиринг, элтиб қўяман, - деди йигит.
Масжидга етгач, тўхтади. Пул узатдик, олмади.
- Дуо қилиб қўярсизлар, - илтимос қилди йигитча, машинасини ортга бурар экан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏9👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍27
БЕМИННАТ ЯХШИЛИК

Охирга вақтларда фарзандлар отасига ёки онасига мошина совға қилишиб, буни ижтимоий тармоқларда эълон қилиши урф бўлди. Албатта, ота-она ҳар қандай эъзоз ва эҳтиромга лойиқ. Лекин, берган совғасини ижтимоий тармоқда эълон қилиш кўпинча, мақтаниш ва риёкорликка сабаб бўлиб қолади.
Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади, ўғлига мошина олиб бераётган оталар йўқми?! Бор албатта, отасига мошина олиб берган ўғиллардан кўра кўпроқ ҳам.

Аммо, мошинанинг рақами ўрнида ЎҒЛИМГА деган ёзувга ҳеч кўзимиз тушганми? Шахсан мен кўрмаганман, бўлса бордир, лекин жуда кам.
Нима учун шундай, биласизми?
Чунки, оталарнинг фарзандларига бериши миннатсиз ва холис бўлади. Улар мақтанишни билмайдилар, улар кўз кўз қилмайдилар…
Оталар фарзандларига ана шундай БЕМИННАТ ЯХШИЛИК қиладилар.

Абдулвосит Нусратиллаев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76😢10👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ақлим қалбимдан сўради:
- Дин нимадир?
Қалбим ақлимнинг қулоғига эгилди ва шивирлаб деди:

- ДИН ОДОБДИР!


Жалолиддин_Румий



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏6😢2
​​САВОЛ - ЖАВОБЛАР

“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг умумий давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” дея дуога қўл очмоқдир” дедим.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33👏5👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
САВОЛ – ЖАВОБЛАР

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46
Али розияллоҳу анҳу айтдилар:

“1. Илм – меросларнинг яхшиси.
2. Одоб – касбларнинг яхшиси.
3. Тақво – тўпланадиган нарсаларнинг яхшиси.
4. Ибодат – буюмларнинг яхшиси.
5. Солиҳ амал – йўлбошчиларнинг яхшиси.
6. Яхши хулқ – яқинларинг яхшиси.
7. Ҳалимлик – вазирларнинг яхшиси.
8. Қаноат – бойликларнинг яхшиси.
9. Тавфиқ – ёрдамларнинг яхшиси.
10. Ўлим – одоб берувчиларнинг яхшиси”.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тун

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!

Ҳайрли оқшом,
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, Азизлар!
Шанба тонгги  барчамизга  муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳимиз бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз   бахш  этган, Азизларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Шанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатли бўлсин!   Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биласизми, ҳар биримизнинг бисотимизда жудаям бебаҳо, қийматини пул билан ўлчаб бўлмайдиган, аммо ҳар доим, ҳар куни, ҳатто ҳар лаҳзада бошқаларга ҳеч бир эвазсиз, тўловсиз, беминнат улашсакда, ҳеч қачон тугамайдиган ва камайиб қолмайдиган бойликларимиз бор. Бу

ЯХШИ СЎЗ ва МЕҲР.

Атрофингиздагилардан шу неъматларни дариғ тутманг...

Кунингиз ва кўнглингизни
яхши сўз ва меҳр безасин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим сизга шундай кўз берсинки, инсонларни фақат яхшиликларини кўринг.

Сизга шундай қалб берсинки, Аллоҳнинг бандаларига фақат эзгуликлар улашинг.

Сизга шундай тоқат берсинки, ҳаётнинг ҳар зарбасига чидаб беринг.

Сизга шундай забон берсинки, ҳеч бир бандани ранжита олманг.

Сизга шундай умр берсинки, ҳар нафасингизда Аллоҳ билан бирга бўлинг...

Аллоҳ таоло кунингизни сиз кутгандан-да гўзалроқ қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍59😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат меҳр-шафқатгина малҳам ва дармон бўла олади. Чунки инсон жисмидаги барча касалликлар меҳр озлиги, севги етишмовчилигидан келиб чиқади.

Сизни Аллоҳ севсин, меҳрибонларим!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍20👏10😢4
​​#Кекса_оналар_тилидан

БОЛАМ,  МЕНИ  ЭРКАЛАНГ!

Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб  эркаланг, онам бўлиб алқанг.

Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг.

Тиззаларимга ётиб олиб эркалаб кулинг, оёқларим тагидан қитиқ ахтариб кулдиринг. Келбатдек бўйингиз билан кураш тушиб, енгилиб беринг.

“Кучлигим онам”  денг.

Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.

Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз таъмини тотиб, яйраб кетай.

Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин.

– Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам

– Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”

Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.

Болам, менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Расулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.

Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.

Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.

Набиралари қувончида қувнаётган  Онангизни пешонасидан ўпиб айтинг:

“Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”! -денг...

Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, Сизга эса икки дунё Саодатини беради. ИншааАллоҳ!

🥀 Болам, мени эркаланг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢66👍35👏10👎2