This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибрат излаганга
Ибратдир дунё...
Бир куни хонамда туриб, нафсимдан:
“Ҳаётдаги муваффақият нима?” деб сўрадим-да, жавобни ҳам ўша хонанинг ичдан топдим.
Шифт – юқорига интил, деди.
Дераза – эртани ўйла, деди.
Соат – вақт қимматбаҳо, деди.
Кўзгулар – ўзингдан бошла, деди.
Эшик – куч билан итаргин, деди.
Аммо жойнамоз – аввало орзу-ниятларингни саждага қўй, чунки Аллоҳ саждада сўраганни қуруқ қайтармайди, деди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

👍52😢16👏1
БЕФАҲМ (Бўлган воқеа)
У йилларча ётоққа михланди. Бечорагина шипга термулганча ўтган кунларини ҳисоб қилади. Ёш боши билан ҳаёт лаззатидан маҳрум бўлган. Фарзандларини ўйлайди. Уларнинг келажагини тушуниб йиғлайди. Қайнонасининг, эрининг жонкуярлиги бу ўйларини юпатади. "Бу инсонларнинг қўлида фарзандларим хор бўлишмайди", дейди. Уни кўп куйдирадиган бошқа нарса бор. Овсини... Ҳар келганда ярақлаб келади. Тилла тақинчоқларию ҳашаматли кийимларини кийиб, уни кўргани келади. У ҳар келганда бу оғринади. Унга ҳаваси келади. Овсини кетгач: "Мен ҳам тузалиб кетсам, кийимларимни янгилайман. Ҳар хил қилиб кияман", деб гапириб қўяди пичирлаб. Ичидан эзилади, ичидан йиғлайди. Ҳеч қанча кун ўтмай, яна бефаросат овсин товланиб кириб келади. Кетгач эса у яна сиқилиб, эзилиб қолади. Бешафқат ўлим уни барибир олиб кетди. Тақдир уни орзулари билан бирга кўмди.
🥀Касал кўргани борсангиз одмироқ бўлиб боринг, камайиб қолмайсиз...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!

👍56😢36👏3
ЭНГ АХАМИЯТЛИ УЧ НУҚТА
🔘Сен учун энг муҳим вақт – сенинг ҳозирги онингдир.
Чунки, фақат шу ондагина, фақат ҳозир сен бир яхши иш қилишинг мумкин.
🔘Сен учун энг муҳим инсон – ҳозир сенинг олдингда бўлган одамдир. Чунки, ўша ондан кейин балки, уни бошқа кўрмайсан. Шундай экан, ундан фойдаланиб қол. Унга яхшилик қил, кўнглини ол.
🔘Сен учун энг муҳим иш – яхшилик қилишдир. Чунки, инсониятнинг асосий вазифаси ҳам, ҳаётнинг ғояси хам шудир.
Омадли инсонлар мана шу уч нуқтага аҳамият беради ва ундан фойдаланади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг

👍33👏3
📖 «ДАДАМНИ КЕЧИРАЙМИ?»
{Умид, 27 ёш, Сурхондарё вилояти:}
— Дадам бундан ўн йил аввал бизни ташлаб, бир аёлга уйланиб, пойтахтга кўчиб кетган. Иккинчи турмушидан фарзандлари йўқ. Онам бир боши билан бизни катта қилди. Уйлантирди, қизларини узатди. Болалагимизда отасизликдан жуда қийналардик. Тўғриси, онамнинг эзилганларини кўриб, қалбимда дадамга нисбатан нафрат уйғонган. Тўрт йил давомида пойтахтда ўқиган бўлсам-да, бирор марта на дадам мени, на мен дадамни йўқламадик. Бунга менда хоҳиш ҳам йўқ эди. Қолаверса, онам ҳам ёш болаларининг келажагини ўйламаган дадамиз билан кўришишимизга қарши эди. Отасизлик сабаб рўзғор юкини жуда эрта бўйнимга олдим. Болалигимда мен ҳам бошқаларга ўхшаб отамнинг соясида юришни истардим. Афсус…
Дадам туманимизга йилда бир-икки марта келиб туради. Фақат бизнинг уйга келмайди. Биз ҳам у киши билан тўй-маъракаларда қуруқ салом-алик қиламиз, холос. Бирортамизнинг тўйимизга онам дадамни чақирмаган. Яқинда эшитсам, дадам бетоб экан. Ҳозир пойтахтда шифохонада даволанаяпти. Бобом «Бориб, дадангнинг ҳолидан хабар ол. Сен катта ўғилсан! Илк муродисан. Ўтган ишларга саловат», деб айтди. Нима қилишни билмай бошим қотган? Ҳозир ҳаётда ўз ўрнимизни топганмиз. Энди у кишини кечирсак, онамнинг кўнглига қаттиқ ботмасмикан?...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг

😢34👎7👍3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИЛТИЖО
✍Малика Салимова
🎙Шерзод Карим

👍20
АЙТИШЛАРИЧА
Айтишларича, бир аёл замонасининг пешвоси ҳузурига кириб хожасининг жоҳиллиги, аҳлу-аёлига қаттиққўллиги, фарзандларига зулми, оиласига инсофсизлиги, рўзғорига эътиборсизлиги, бола-чақасига меҳрсизлиги, кулбасига ҳам бефарқлигидан ўта ҳароб ҳолга келганлиги, оила даврасидан йироқлиги, суҳбати йўқлиги, ўз юмушлари билан ўзи овворалиги, аёли, фарзандларига нафақа ажратмаслигидан улар оч қолиб кетишлиги, қийинчилик бисёрлигидан ночор аҳволда қолишганлиги ва ҳар кун хонадонда уруш-жанжал аримаслигидан шикоят қилди...
Шайх у одамни чақиртирдилар. Келиб тавозеъ билан салом берди. "Аҳлу-аёлинг хузурига кирганингда ҳам салом берарсан?" дедилар. Саволга жавоб йўқлигидан каловланиб қолди. "Касбинг не?" дедилар, "Чорва боқаман, семиртираман, кўпайтириб сотаман" деди. "Емиши ҳақида айт!?" дедилар. "Қиш учун баҳордан уринаман. Экин экаман, дон сепаман, ёзи билан меҳнат қиламан. Ер чопаман, сув қўяман, кузда мисқоллаб йиғиб оламан". "Парваришидан сўзла" дедилар. "Тонг сахардан юваман, тарайман, яхши қарайман, ем, сув бераман, таналарига парвариш қиламан, тагини тозалайман, устини юваман, кундузи билан назардан қочирмайман, кечалари ухламайман" деди. "Қайсарлик қилса урарсан?" дедилар. "Йўқ, урмайман, баданига озор етишин истамайман" деди. Эшитишимча, бозордаги ҳайвонлар ичида сеники энг кўрками, энг чиройлиси, энг сардори эмиш?" дедилар, "Ҳа, чунки мен МEҲР БEРАМАН" деб жавоб берди...
Сўз шу ерга келганда Шайх ҳайбат ва ғазаб билан унга шундай дедилар: "Эй нодон! Шу меҳрингни, парваришингни, ризқ учун ҳаракатингни, тарбия учун жаҳдингни, даромад учун сабрингни, чорпо учун шафқатингни бирор қисмини ўз аҳлинга, фарзандинга, оиланга, рўғоринга сарф қилдингми? Бири бетоб бўлганда парвариш қилдингми? Аёлинг оч қолса ачиндингми? Рўзғоринг бутлиги учун кечалари ухламай чиқдингми? Оиланг фаровонлиги учун баҳордан қишга қадар вақт ажратдингми? Бир ҳайвонга, бир молга берган меҳрингни солиҳа аёлинга ҳам бердингми? Сенга катта бўлганда ёрдамчи бўладиган, қўлингдан ишинги оладиган, бетоб бўлсанг атрофингда парвона бўладиган, кексайган чоғингда мадор бўладиган, вақтийки оламдан ўтсанг, ортингдан мағфиратингни сўраб дуо қиладиган зурриëд келтиргувчи рафиқанга жонингни куйдирдингми? Эй бетавфиқ! Билгил-ки, сен борингни, умрингни, буткул эътиборингни ўзидай солиҳ ва солиҳа фарзанд келтирадиган аёлинга эмас, айнан ўзидай ҳайвон, ҳудди ўзидай мол туғиб берадиган ҳайвонга бериб қўйдинг!"...
Бу сўзларни эшитган молфурушнинг бошига мисоли гурзи урилди. Ҳаёлидан эса, оро берилган боқувдаги моллари билан оч, юпун, қаровсизликдан нимжон ва касалманд ҳолга келган фарзандларининг таққоси ўтарди...
Салим АЙЮБИЙ
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар

👍33😢16👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОХГА НИМА ДЕЙМАН ?
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢53👍24👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.
ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР !
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида улашинг

👍38👏6😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...
Дуоси мустажоблар бор...
Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...
Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...
ДУО ҚИЛИНГ:
Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...
Шифосини кутаётганлар...
Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...
Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...
Маҳзун кишилар учун ҳам Аллоҳдан уларга бахт-саодат тилаб дуо қилинг!
Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!
Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...
Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг

👍40👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим!
Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати барчамизнинг машаққатларимизни аритгин!
Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин!
Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!
Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин!
Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиган изтиробдан муҳофаза айла!
Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма!
Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!

👍38😢5👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу куннинг файзу барокати сизга бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!

👍41👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🪷 ЖУМА МУБОРАК! 🪷
🌙 Энг яқин инсоним,
ЖУМА муборак бўлсин!🤲
Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!

👍34
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир аъробийга:
«Роббингга чиройли дуо қила оласанми?» дейишди.
«Ҳа» , деди у.
«Қани, дуо қил-чи?» дейишди. Шунда у:
«Аллоҳим! Сўрамасак ҳам бизга Ислом неъматини ато қилдинг. Энди сўраганимиз – жаннатдан бизни маҳрум қилма!» деди.

👍59😢42👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
Жума намозини ўқиб келиш ниятида уйдан чиқиб, масжид томон йўл олдим. Кўп қаватли уйлар орасидан йўлига чиқишим ҳамоно, ёнимда Матиз русумли машина тўхтади.
- Йўл бўлсин, амаки? - сўради ҳайдовчи.
- Намозга, Катта Қаънига, - жавоб бердим мен.
- Ўтиринг, элтиб қўяман, - деди йигитча.
Олд ўриндиққа ўтирдим. Бироз юрдик. Бир кишининг ёнида тўхтадик.
- Йўл бўлсин, амаки? - сўради ҳайдовчи.
- Тўғрига.
- Масжидгами?
- Ҳа.
- Ўтиринг, элтиб қўяман, - деди ҳайдовчи.
Яна бир киши ёнида тўхтадик.
- Йўл бўлсин, амаки? - сўради ҳайдовчи.
- Шу томонга, - бармоқ ўқтади йўловчи.
- Масжидгами?
- Йўқ, етиб бормай ўнгга буриламиз.
- Ҳа, йўқ, - деди ҳайдовчи.
Навбатдаги киши олдида тўхтадик.
- Йўл бўлсин, амаки? - сўради ҳайдовчи.
- Намозга, - деди йўловчи.
- Ўтиринг, элтиб қўяман, - деди йигит.
Масжидга етгач, тўхтади. Пул узатдик, олмади.
- Дуо қилиб қўярсизлар, - илтимос қилди йигитча, машинасини ортга бурар экан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!

👍58👏9👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!
🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.
Хадис шарҳидан.
Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.

👍27
БЕМИННАТ ЯХШИЛИК
Охирга вақтларда фарзандлар отасига ёки онасига мошина совға қилишиб, буни ижтимоий тармоқларда эълон қилиши урф бўлди. Албатта, ота-она ҳар қандай эъзоз ва эҳтиромга лойиқ. Лекин, берган совғасини ижтимоий тармоқда эълон қилиш кўпинча, мақтаниш ва риёкорликка сабаб бўлиб қолади.
Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади, ўғлига мошина олиб бераётган оталар йўқми?! Бор албатта, отасига мошина олиб берган ўғиллардан кўра кўпроқ ҳам.
Аммо, мошинанинг рақами ўрнида ЎҒЛИМГА деган ёзувга ҳеч кўзимиз тушганми? Шахсан мен кўрмаганман, бўлса бордир, лекин жуда кам.
Нима учун шундай, биласизми?
Чунки, оталарнинг фарзандларига бериши миннатсиз ва холис бўлади. Улар мақтанишни билмайдилар, улар кўз кўз қилмайдилар…
Оталар фарзандларига ана шундай БЕМИННАТ ЯХШИЛИК қиладилар.
Абдулвосит Нусратиллаев

👍76😢10👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ақлим қалбимдан сўради:
- Дин нимадир?
Қалбим ақлимнинг қулоғига эгилди ва шивирлаб деди:
- ДИН ОДОБДИР!
Жалолиддин_Румий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
- Дин нимадир?
Қалбим ақлимнинг қулоғига эгилди ва шивирлаб деди:
- ДИН ОДОБДИР!
Жалолиддин_Румий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏6😢2
САВОЛ - ЖАВОБЛАР
“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.
“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.
“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.
“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.
“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.
“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.
“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.
“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.
“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.
“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.
“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.
“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.
“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.
“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.
“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг умумий давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” дея дуога қўл очмоқдир” дедим.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!

👍33👏5👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
САВОЛ – ЖАВОБЛАР

👍46