ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
8.13K photos
14.2K videos
14 files
35.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
​​МЕНИ  КЕЧИРИНГ 
                  ҚАЛБГА  ЯҚИНИМ


Мана Рамазон Хайит айёми кириб келишига ҳам оз қолди. Шунинг учун мен сиздан кечирим сўрайман. Аллоҳга ибодат қилиб рўза тутган ҳолимда биров мендан хафа, гина сақлашини истамайман. Орамизда билиб билмай хатоликлар ўтган бўлса мен кечирдим! Имкон бўлса сиз ҳам мени Аллоҳ розилиги учун кечириб қўйинг. Бугунги қадр кечасини қалбларимиз покланган холда кутиб олайлик.


"Мусулмон биродарига нисбатан қалбида заррача кек ва нафрати бўлгани ҳолда бирортамиз Рамазон хайитини кутиб олишга журъат қилолмасдик"

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)


🌙 Яқинлашиб келаётган Рамазон хайт айёми муборак бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41😢9
Афв ва мағфират ўртасидаги фарқ нимада?

Мағфират – Аллоҳ тало сенинг гуноҳингни кечиришидир. Лекин у саҳифангга ёзилган ҳолда қолади.

Афв – гуноҳингни худди у содир этилмагандай (амал) саҳифангдан ўчириб юбориш билан бирга кечиришидир. Афв ўчириб юборишни англатади, ўчириб юбориш, маҳв қилиш  сатр қилиш, беркитишдан кўра кучлироқдир.

Шу сабаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтишни тавсия қилганлар: “Аллоҳумма иннака ъафуввун туҳиббул ъафва фаъфу ъанний”,   - Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт, кечир.
Ушбу дуони кўпайтиринглар, у ила севиклиларингизни ёд олинглар. Аллоҳим, бизга ҳад-ҳисобсиз ажрларингдан ато эт!

Изоҳ: Авф қилиш - маҳв қилиш, ўчириш ва гуноҳдан ўтиб юбориш ва у гуноҳ учун жазолашни тарк қилишдир.
Албатта Аллоҳ таоло ёмонликларни ўчириб, маъсиятларни кечириб юборувчи ва уларнинг асоратларини кетказиб юборувчи ўта авф қилувчи Зотдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44👏6😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲДАН ЭНГ АВВАЛ АВФ СЎРАНГ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42👎1😢1
ҚАДР КЕЧАСИ МУБОРАК!

Бугун Рамазоннинг 26 чи кунидан 27 чи тунига ўтар кечаси - Қадр кечасилиги эҳтимоли кўпроқ деб умид қилинган.

ОГОҲ БЎЛИНГ!
БУГУН  МИНГ  ОЙДАН  АЪЛО ҚАДР  КЕЧА  ОЛДИДАМИЗ.


Аллоҳ қадр кечасини топиш билан бизларни икром қилсин. Дуоларимизни ижобат айлаб, икки дунё саодатига етказсин. Амин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни огоҳ қилинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53👏11😢11👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАДР КЕЧАси қандай кечалигини биласизми?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲ҚАДР КЕЧАСИ ДУОСИ

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

"Аллоҳумма иннака аъфуввун туҳиббул аъфва фаъфу аънний".

"Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимизни кечиргин"
.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😢14👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ розилигига эришиш ниятида қадр кечасини бедор ўтказганларнинг ибодатларини Аллоҳ қабул айласин ва жаннати билан мукофотласин🤲

Ибодатли тун шукуҳи кундузи ҳам Сизга ҳамроҳ бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88😢9👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Рамазоннинг 27 қадр кечасининг тонгги муборак бўлсин, Азизлар!

Аллоҳ ушбу кунни барчамизга хайр-баракотли қилсин ва қолган кунларида хам ‎ибодатда, зуҳду тақвода, тавбаю истиғфорда, зикру тасбеҳда бардавом айласин.

‎Имом Шаъбий шундай дейди: “Қадр кечасининг кундузлари ҳам унинг кечалари кабидир”.
Демакки, қадр кечанинг кундузи ҳам дуои саждада бардавом бўлишимиз зарур. Чунки бу вақтдаги дуолар тақдирларга тасир этади.

​Қанча-қанча ғам - андухлар бор фақат саждада тарқалади.

Қанча-қанча дардлар бор фақат дуода тузалади.

Қанча-қанча машаққатлар бор фақат саждадаги кўз ёш билан енгиллашади.

Аллоҳим! Бизларнинг қалбларимизга ором, дардларимизга шифо, ишларимизга енгиллик, амалларимизга қабулият ва дуоларимизга ижобат ато айла!

Тонг хайрли бўлсин, Азизлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52😢10👏4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом ахлининг тонги нақадар гўзал! У тонгнинг аввалидан шайтонни енгади, нафсини енгади, Раббининг ҳузурида қиём-у сажда қилади, Унинг фазлини сўраб, ҳалол ризқ талабига киришади...
      Алҳамдулиллаҳ
Алоҳга ҳамдлар бўлсин!
Мусулмон ахлини хамиша сажда ва яхшиликлар устида бардавом қилсин.
Тутаётган рўза ва ибодат амалларимиз даргоҳида қабул бўлсин
Ҳамиша гўзал хулқла хулқланиб, гўзал сўзлайликки, суҳбатимиз яқинларимизга ҳузурли бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙  Рамазон ойининг 27-тонги муборак бўлсин

Аллоҳ таоло бу кунни ва бундан кейинги барча кунларни бизлар учун хайрли, баракали ва савобли амалларга тўла қилсин. Сабр, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт сизларга доимий ҳамроҳ бўлсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱  ТОНГГИ ТИЛАК

Тонгларни севаман, хушрўй чеҳраси
Бизга ином этса қувончни, бахтни.
Мен сизга тилагим келди шу чоғда,
Омадлар ва яна Сулаймон тахтни.

Тилагим келяпти сизга чин ишқни,
Номардлар йўлингиз асло тўсмасин.
Ҳаёт ином этсин баҳорни, қишни,
Ёзларни, лек уни тўзон бузмасин.

Қалбимда жўш урар гўзал тилаклар,
Сиз томон борсинлар дуо карвони.
Сиз яхши инсонсиз, ҳар дам мен учун,
Сиз бўлинг яхшилик ва бахт сарбони.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
👍35👏8😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Илтижо
Аллоҳим, менга шундай кўз бергин-ки, инсонларни фақат яхшиликларини кўрай.

Менга шундай қалб бергин-ки, бандаларингга фақат эзгуликлар улашай.

Менга шундай тоқат бергин-ки, ҳаётнинг ҳар зарбасига чидаб берай!

Менга шундай забон бергин-ки, ҳеч бир бандангни ранжита олмай. Амин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41👏6👎1
​​ОМОНАТДОРЛИКНИНГ МУКОФОТИ

Маккада бир фақир киши яшарди. Унинг солиҳа аёли бор эди. Бир куни аёли унга: «Уйда бирор егулик қолмади», деди. У киши Ҳарами шарифга чиққан эди, ерда ётган бир ҳамённи топиб олди. Ҳамённинг ичида анчагина пул бор эди. У хурсанд бўлиб, ҳамённи уйига олиб келди. Хотинига: «Ҳарамда бир ҳамён тушиб қолган экан. Мен уни топиб олдим», деди. Хотини: «Топиб олинган нарсани эълон қилиш керак», деди. У киши кўчага чиқса, бир одам: «Ким ҳамён топиб олди? Ичида фалон динори бор, фалон сифатли ҳамён эди!» деб бақириб юрган экан. У: «Уни мен топиб олдим, мана у, сифати ҳам, ичидагилари ҳам сен айтганингдек», деди. Бақириб юрган одам унга: «Ҳамённинг ичидаги пуллар ҳам сенга, яна мана бу тўққиз юз динор ҳам сенга», деди. Ҳамён топган киши: «Мени масхара қиляпсанми?» деган эди, у: «Йўқ, жиддий айтяпман. Бир ироқлик бир киши менга минг динор бериб, «Бунинг бир қисмини Ҳарамга олиб бориб, ташлаб қўй. Кейин унинг йўқолганини эълон қил. Топиб олган одам уни сенга қайтариб берса, бу пулларнинг ҳаммасини унга бер, чунки у ишончли одамдир. Ишончли одам ўзи ҳам ейди, садақа ҳам қилади. Шу тариқа бизнинг садақамиз омонатдор одамга етиб бориб, мақбул садақалардан бўлади», деган эди», деди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51😢12
​​Шайтонни жаннатдан Аллох ланатлаб кувгaн вакти шайтон Алохга шундай деган экан:

Мен одамзотни 4 томонидан хужум қиламан
1. Олди томонидан чикиб бойликка нафсбузарликка ургатаман,
2. Унг томонидан келиб зинога номахрамга қарашга,
3. Чап томонидан келиб харом еб, харом ичишга,
4. Орка томонидан
кеб дузахга узим билан тортиб кетаман дебди.

Шунда Аллох "ха майли, бориб шундай қилишга уруниб кўрчи" дебди.
Фаришталар Аллохдан сўрабди:
Нимага сен шайтонга одамга бунчалик хужум килишига рухсат бердинг. Одамлар сени кўрмай туруб сенга ибодат килишади, сен яна уларга 4 томонидан шайтон юбораяпсан дебди

Шунда Аллох:
Шайтон 4 томонни айтдию 2 тамонни унитиб қуйди. Бандаларим пастга қараб номоз ўқиб менга ибодат киладилар, мен уларга юкори тарафдан барака ёғдираман деган экан...

Ибодатларингиз қабул бўлсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍124😢21👏11👎1
ТАНЛОВ

Мансабингни тарк қилар экансан, икки тоифа инсондан бошқа ҳамма сени унутади:

1. Сен ёрдам бериб суяган ва муаммоларини ҳал қилиб берган киши. У доимо сени дуо қилади.

2. Сен азият берган ва муаммо орттирган киши. У сени доимо дуойибад қилади.

Қайси дуони танлаш эса сенинг ихтиёрингда эди!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48😢3👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
.
40 ЁШГА КИРГАНЛАРГА...

Қирқ ёш бандага Аллоҳдан юборилган элчидур.

🎙Бахтиёр Фидоий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30😢12👎2
#Манзиллар

Қирқдан ошган биродаримга!

Сизга айтар сўзларим бор эди.
Бугун "Қирқдалигингизда, ёшлигингиз энди бошланганига ишонтиришнинг тўрт услуби" номли мақолага кўзим тушиб, энди айтмасам бўлмас, деб ўйлаб қолдим.

Мақолани ўқимадим, чунки номи айтиб турибди, ёш эканингизга ўзингизни ишонтиришингиз керак. Ишонтираман деб овора бўлманг, чунки энди ёшмассиз!

Чаккангиз ва соқолингиздаги оқлар қарилик, тўғрироғи, интиҳонгиз элчилари.
Билиниб қолган ажинлар ҳақида гапириб ўтирмай.

Отангиз, ё онангиз елкасига қўлингиз қўйиб тушган суратингиздаги мамнунлик алдамчи. Хаш-паш дегунча ўзингиз ҳам мункиллаб қоласиз.

Бола-чақа каттайиб, ташвишлар ҳам улғайганда, наҳот бу муаммолар ғилдираги бир хил айланаверишини, улар айланганда анча умрингизни ямлаб кетаётганини сезмаётган бўлсангиз?

Сезасиз, фақат ёшингизга ярашмаётган кийимингиз ва қилиғингизни алмаштиргингиз келмаётгандек, уларни ҳам тан олгингиз келмайди.

Аслида қирқ ёш, ҳаётга теран боқиш, тажрибалардан хулоса чиқариш ва ақл-фаросат тўлишиб, умр қолдиғининг ғаниматлигини кўра оладиган ёшдир.

Ҳаётнинг ҳар босқичи синов ва имтиҳон. Болаликда ўйин ўйнаш билан синаласиз. Ўйинни афзал биладими ё ибодатни дея.

Йигитликда кучга мағрурлик ва бандлик билан имтиҳондан ўтасиз. Қариликда турли хасталиклар ибодатга имкон бермай қийналасиз.

Шунинг учун ақл тўлиб, қувват кетмаган бу ёшингизда энди бир тўхтанг.

Кўзингизни очинг, кимлар кетди, кимлар қолди. Кетганлар қаёққа, ким билан ва нима билан кетди. Буларни тўғри мулоҳаза қила оладиган ёшдасиз. Чунки киши қирқда охират бозорига киради. Бу бозордан тезроқ керакли нарсаларни харид қилиб қолиш лозим.

Абул Фатҳ Аздий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган асарда: "Ким қирққа кириб, яхшилиги ёмонлигидан ошмаган бўлса, дўзахга тайёрланаверсин", дейилади.

Қудсий асарларда келади: "Бандам, ёшинг улғайди, белинг букчайди, кўзингнинг қуввати йўқ ва сочинг оқарди. Энди Мендан ҳаё қил, Мен ҳам сендан ҳаё қиламан!"

Ҳа тенгдошим, энди ҳаё қилайлик!! Биз шундай ёшдамиз!

Мубашшир Ахмад

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30😢19👎1👏1
Таъом танага қувват бўлади. У қувват шариат доирасида бошқарилмаса, шаҳватга айланиб, сўнг гуноҳга етаклайди.

Раҳматли бувим, дастурхон йиғилганда ўқиладиган маъсур дуоларни қилиб бўлгач, охирида: "Аллохим, еган - ичганимизни ибодатга қувват қилгин!" деяр эдилар.

Дарҳақиқат, еётган таомларимиз гуноҳ ва маъсият учун қувват бўлаётган бир замонда, ўша дуоларнинг нақадар муҳим эканини англашимиз лозим.

Таомланишдан олдин ниятимизни тўғирлаб, гўзал дуо қилайлик. Зеро, ният ва дуонинг амалга таъсири жуда улкандир.


Дуоингиз ижобатли
бўлсин, Азизлар!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тунларини ибодатлар билан, кунларини атрофдагиларга яхшилик қилиш ва мухтожларнинг кўнглини олиш билан безаган Сиз яхшиларга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин.

Тунингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тинчлик-омонликда, соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Аллоҳ борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, тавбаларимизни қабул қилсин. Рўзаи амолимиз жаннатларга васила бўлсин.

Бошланган кунимиз Ўзининг ризолиги ила адоғига етсин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30