ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
8.12K photos
14.2K videos
14 files
35.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🕌 Рамазоннинг тоқ кечаси ва сўнгги жумаси муборак бўлсин!

Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ Ибн Ҳубайрадан нақл қилиб айтадилар:

«Агар жума кечаси (рамазоннинг) тоқ кечаларнинг бирига тўғри келса, шу кеча қадр кечаси эканига кўпроқ умид қилинади».

Шундай бўлсада, Рамазоннинг охирги ўн кунини Аллоҳга ихлос билан дуо қилиб, атрофдагиларга эҳсон улашиб ўтказиш; Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтиш, истиғфор ва зикрлар билан тўлдириш афзал.
ㅤㅤㅤㅤ
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙  Рамазон ойининг сўнгги Жума айёми муборак бўлсин!

Аллоҳ таоло бу кунни барчамиз учун хайрли, баракали ва савобли амалларга тўла қилсин. Сабр, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт сизларга доимий ҳамроҳ бўлсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52👏2👎1
#Жума_муборак

Рамазон ойининг сўнгги Жума айёми муборак бўлсин!

🌙 “Жума” нинг файзу барокоти сизга бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢10👍1
201-qism. «Najronliklar».
SAODAT ASRI QISSALARI
🎙 201-қисм. «Нажронликлар».


.
202-qism. «Tabuk safari».
SAODAT ASRI QISSALARI
🎙 202-қисм. «Табук сафари».


.
203-qism. «Ibn Salul vafoti».
SAODAT ASRI QISSALARI
🎙 203-қисм. «Ибн Салул вафоти».


.
204-qism. «Ibrohimning vafoti».
SAODAT ASRI QISSALARI
🎙 204-қисм. «Иброҳимнинг вафоти».


.
205-qism. «Yaxshi elchi Dimom».
SAODAT ASRI QISSALARI
🎙 205-қисм. «Яхши элчи Димом».


.
206-qism. «Fotiha shifo surasi».
SAODAT ASRI QISSALARI
🎙 206-қисм. «Фотиҳа шифо сураси».


.
207-qism. «Jabroil hadisi».
SAODAT ASRI QISSALARI
🎙 207-қисм. «Жаброил ҳадиси».


.
208-qism. «Rasululloh sevgan odam».
SAODAT ASRI QISSALARI
🎙 208-қисм. «Расулуллоҳ севган одам».


.
209-qism. «Vido haji».
SAODAT ASRI QISSALARI
🎙 209-қисм. «Видо ҳажи».


.
210-qism. «Payg'ambarimiz s.a.v vafoti».
SAODAT ASRI QISSALARI
🎙 210-қисм. «Пайғамбаримиз с.а.в вафоти».


❗️Тугади.


«САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ» 📚

📖 T.me/IBRATLI
Асл ибрат макони
.
👍12👎2😢1
Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!

1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтинг.
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад).

2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг.

3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб барча мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

4⃣ - Ота-онангиз, дўстларингиз сизнинг уларга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади.
Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни хам унутманг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
.
АДО ЭТИНГ ЗАКОТИНГИЗНИ

(Ажойиб шер, албатта эшитинг)

🎙Отабек домла


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍8👏3
ФИДЯ ва ФИТР садақаси нима?

Савол : Фидя ва фитр садақаси нима ва улар кимларга берилади?
Жавоб: Рамазон ойи тугаб, ҳайит кунининг тонги ёришиши билан фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Фитр садақаси, уни Рамазон ойи ичида берган киши зиммасидан соқит бўлади. Фитр садақаси миқдори буғдой ёки майиздан икки кило, хурмо ёки арпадан тўрт килодир. Фитр садақаси аслий эҳтиёжидан ортиқ кумуш закоти нисоби миқдоридаги мулки бўлган мусулмонларга вожибдир. (Яшаш учун зарурий, иш қуроллари аслий эҳтиёж ҳисобланади). Улар ўзлари ва балоғатга етмаган фақир болалари номидан фитр садақасини беришлари керак. Хотини, катта ёшдаги болалари ва бой фарзандлари учун беришлари шарт эмас. Фитр садақаси вожиб бўлиши миқдоридаги мулкка эга киши фарз садақа ололмайди. Унга қурбонлик ва яқин қариндошларининг нафақаси ҳам  вожиб бўлади. Фитр садақаси уни бермаган одам зиммасидан соқит бўлмайди. Уни рамазон ойидан кейин ҳам бериши лозим (“Муҳтасарул виқоя”).

Кундан – кунга қувватдан кетиб борадиган, қайта кучга тўлмайдиган қариялар, тузалишига умид бўлмаган беморлар рўза тутмаслигига шариатимиз рухсат беради (“Баҳрур  роиқ”). Улар Рамазоннинг  ҳар бир куни учун фитр садақаси миқдорида мискинларга фидя беришади (“Ҳидоя”).

Улар истасалар, фидяларининг ҳаммасини бир қилиб, Рамазон ойининг бошида ёки охирида беришлари мумкин (“Фатовойи Ҳиндия”).

Агар улар  фидя беришганидан кейин қувватга тўлиб, рўза тутишга кучлари етадиган бўлиб қолишса, тутмаган рўзаларининг қазосини тутишлари керак (“Ниҳоя”).

Фидя ва фитр садақа закот олиши мумкин бўлган кишиларга берилади. Фитр садақани зиммийларга ҳам бериш мумкин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЗАКОТНИ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА БЕРИШ КЕРАКМИ?

🎙Мухаммадаюбхон домла


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍19
​​Рамазон сабоқлари

ФИДЯ

– Фидя қанақа садақа?
– Маййитнинг, яъни ўлган кишининг ўқилмай қолган намозлари ва тутилмай қолган рўзалари учун садақадир.

– Ҳар бир қазо қилинган рўза учун қанча фидя берилади?
– Ҳар кун учун бир фитр садақаси миқдорича берилади, яъни уч юз олтмиш тўрт мисқол қадар буғдой ёки етти юз йигирма саккиз мисқол қадар арпа берилади.

– Ҳар бир ўқилмаган намоз учун қанча фидя берилади?
– Беш вақт намознинг ҳар бири учун ҳам, витр намози учун ҳам фитр садақаси миқдорича берилади.

– Умри ичида баъзи намози ва баъзи рўзаси қазога қолган киши вафот қилишидан хавфланган замонда нима қилса, вожиб бўлади?
– Қолган намоз-рўзалари учун ворисларига васият этмоғи вожибдир.

– Киши шу тариқа васият қилиб вафот этгач, ворислар қанча миқдор фидя беришлари керак?
– Маййитдан қолган молнинг уч бўлагининг бир бўлагидан бериши лозим бўлади.

– Қолган молнинг учдан бири фидясига етмайдиган бўлса, нима қилади?
– Учдан бири қанча бўлса, ўшанча берилади, етмаган миқдори берилмайди. Aгар ворислари учдан биридан зиёда қилиб берсалар, савобли бўлади. Бир маййит фидя беринглар, деб васият қилмасдан вафот қилса, унинг учун ворислари қолган молидан фидя берсалар, ғоятда савобли бўлади.

– Бир маййитнинг ҳеч бир моли қолмаса, у маййит учун бошқа киши ўз молидан фидя берса, дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.

– Маййитнинг қазога қолган рўза ва намозлари миқдори маълум бўлмаса, нима қилинади?
– Тахмин қилиб берилади. Балоғатга етган замондан ҳисоб қилиб, вафот қилган замонигача ҳар бир намози ва рўзаси учун фидя берилади. Тутилган рўза ва ўқилган намозлари учун ҳам берса, зарари йўқдир, чунки ҳар бир қилинган амалнинг мақбул бўлмоғи маълум эмасдир. Ҳаттоки, ҳеч бир рўза ва намози қазога қолмаган киши ҳам бутун умрида рўза ва намозлари учун фидя берса, фойдадан ҳоли эмасдир.

– Фидянинг тариқаси қандай?
– Эр киши бўлса, ўн икки ёшини, хотин киши бўлса, тўққиз ёшини чиқариб ҳисобланади. Кейин маййитнинг боқий қолган умри учун фақирга фидя берилади.

- Фидя қай миқдорда берилади?
– Aгар ўша маййитнинг қолган молининг учдан бири фидяга кифоя қилгудек бўлса, ҳаммаси бирдан фақирга берилади.

– Бир йиллик рўза ва намознинг фидяси қанча миқдор буғдой бўлади?
– Икки юз ўттиз олти пуд ва йигирма ярим қадоқ буғдой бўлади.

– Ушбу буғдой ва арпа ўрнига баҳоси қадар пул берса, дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.

– Садақаси қанақа кишиларга берилади?
– Закот бериладиган фақир кишиларга берилади.

"Ибодати исломия"дан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍26👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун аср ва шом орасида дуолар қабул бўладиган икки имкониятни қўлдан бой берманг.

Жума ва Рамазон - дуолар қабул бўладиган ғанимат фурсатдир

Аллоҳ тавбаларимизни қабул қилсин. Хато ва гуноҳларимизни кечирсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма

Бугун сўраш керак бўлган кун! Бугун - айни дамда сўраш учун энг самарали вақт! Бугун дуолар ўқдек учадиган пайт! Аср билан шом орасида, ифторликгача бўлган вақт ва қадр кечаси дуолар ўз нуқтасига тегадиган пайт!

Сўранг!
Сўранг!
Сўранг!

Фарзанд керакми, пул керакми, уй керакми, жой керакми, мошинадир балки... нон, ризқ, барака, неъматлар, кийим-кечаклар, нима керак бўлса сўрайверинг! У бугун албатта, беради! У Бугун дуоларни кечиктирмайди! У бугун ҳаммасини қабул қилади!

Йиғланг, гуноҳларингизга йиғланг, тавбалар қилинг! Ва сўрашдан чарчаманг! Шом азони айтилгунча ва тонгга қадар биров билан гаплашманг, вақтингизни увол қилманг, дуо қилинг! Сўранг, сўрайверинг бугун сиз истаган нарсалар бериладиган Кундир!

Роббим бизларни мағфират қилсин! Роббим бизларга фақат яхшиликни истасин, ёмонликдан ва ёмон инсонлардан паноҳ берсин! Амин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41😢7