ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
7.93K photos
13.5K videos
14 files
34.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуо қилишда фарзандингизга ўрнак бўлсангиз, улар ҳам ҳаққингизга дуо қилади.

«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай...
Инша Аллоҳ қабул бўлади.

Доимо фарзандларингизга чиройли тилаклар билан дуо қилинг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44👏5😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Илтижо

​РОББИМ, БEМОР ҚИЛМА ЯҚИНЛАРИМНИ!

Қўлим очиб нидо қилай ўзинга.
Тингласанг бас оҳу нолаларимни.
Ишончим юксакдир қудратларинга
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Бошлари ёстиққа тегиб қолмасин.
Беморлик қаддини эгиб қолмасин.
Дунёлардан буткул безиб қолмасин
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Бу ўтинчдир сенга йўқ қўймадим шарт.
Буюклар буюги ўзингсанку мард.
Кундан кун англадим соғлик олий бахт.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Улар жонимдаги жонажонларим
Улар билан гўзал ҳар бир онларим
Улар касал бўлса ёмон ҳолларим
Роббим бемор қилма яқинларимни

Беш кунлик дунёда юриб саломат.
Уйнаб кулишсинлар беармон ҳар вақт.
Дуоларим ўзинг айла ижобат.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Яшасинлар паноҳингни остида.
Соғ юришсин тупроғингни устида.
Ўзинг асра ғанимлар қастидан.
Роббим бемор қилма яқинларимни.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40😱3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун дуо қилинг, ижобат бўлади.
Саловат айтинг, савоби бисёр бўлади...
«Каҳф» сурасини ўқинг, кейинги жумагача гуноҳлар авф этилади...
Бугун Жума, хайрли кун, қадрдон.

ЖУМА МУБОРАК...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Аллоҳ йўлида улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚОР_ХАТ

❄️ Қор – Аллоҳнинг раҳмати дейдилар.

Юртимизга ёққан қор барчамизга хайрли бўлсин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун
Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли диндошларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин!

📖 Telegram.me/IBRATLI
    - Асл ибрат макони
.
👍37😢5👏2
«Алҳамдулиллаҳ» дейиш ҳақида

«Алҳамдулиллаҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?
У:
- Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
- Қуръондаги биринчи калимадир.
- Энг афзал дуодир.
- Қиёмат куни одамларнинг энг афзали ҳам ҳамд айтувчилар бўлади.
- Жаннат кўчати.
- Дунё ва охират у билан тугалдир.
- Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам - ҳар бир ҳолатда айтилади.

Эй, тангрим!
То рози бўлгунингга қадар
Сенга ҳамд бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммад салоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

-Кимнингки қалбида зарра мисқол кибр бўлса, жаннатга кирмайди.
Ул зотдан сўрадилар:
- Аҳир инсон чиройли либос, чиройли оёқ кийим кийишини севсачи?
Ул зот айтдилар:
- Гўзал бўлинг, чунки, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севадир.
Кибр эса, ҳақиқатни менсимаслик ва бошқаларни паст кўришликдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53👏13😢4
Оилангиз билан ушбу 7 та қоидага амал қилишга келишиб олинг ва бу қоидаларни ҳеч қачон бузмасликка аҳдлашинг.

1.Уйингизда уч нарсани таъқиқланг.
Ғийбатни
Баҳслашишни
Араз ва гинани

2.Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг.
Телефонга
Интернетга
Телевизорга

3.Уйингизда уч нарсани давомли қилинг.
Қуръон тиловатини
Илмий суҳбатни
Жамоат бўлиб намоз ўқишни

4.Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг.
Дуони
Зикрни
Тавбани

5.Уйингизда уч нарсани камайтиринг.
Кўп ейишни
Кўп ухлашни
Кўп гапиришни

6.Уйингизда уч нарсага бе эътибор бўлманг
Узур сўрашга
Ҳурмат қилишга
Ташаккур билдиришга

7.Уйингизга уч нарсани киргизманг.
Фоиз
Ҳаром ризқ
Бировнинг ҳаққи.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52👏5😢5
Ибратли дунё бу.

1. Сирингни ўзинг ва Роббингдан бошқа ҳеч ким билмасин.

2. Дунёда ота-онангни рози қилишга ғайрат қил.

3. Ташвиш ва мусибат чоғида сабр ва намоз билан Аллоҳга сиғин.

4. Ажал ва ризқ хавотирига тушма. (Чунки, жонинг ҳам, ризқинг ҳам Роббингга омонат)

5. Бировга қилган яхшилигингни ва бировдан кўрган ёмонлигингни эслама.

6. Роббингни ва охиратни ҳеч қачон унутма!..

Али розийаллоҳу анҳу


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64
​​​​ОЛИМ  ВА  ЙИГИТ
🕊
Хорижий давлатда узоқ муддат таълим олиб қайтган йигит ўзининг диндор ота-онасидан унинг 3 та саволига жавоб бера оладиган диний олим ёки бирор мутахассис топиб беришларини сўради. Ниҳоят, ота-онаси бир мусулмон олимни топишга муваффақ бўлишди…
Йигит:
– Сиз кимсиз? Менинг саволларимга жавоб бера оласизми?
Олим:
– Мен Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолонинг бандаларидан бириман. Иншоаллоҳ, сенинг саволларингга жавоб беришга   қодирман.
Йигит:
– Ростдан-а? Кўпгина профессорлар ва мутахассислар менинг саволларимга жавоб топишга ожиз бўлган эдилар.
Олим:
– Мен Аллоҳнинг тавфиқи ила имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламан.
Йигит:
- Менинг учта саволим бор. Булар  қуйидагилар:
1. Аллоҳ мавжудми? Шундай бўлса, менга Унинг шаклини кўрсатинг.
2. Тақдир нима?
3. Агар шайтон оловдан яратилган бўлса, нима учун охир оқибат у ўзи каби ўтдан иборат бўлган жаҳаннамга улоқтирилади? Шайтон ва жаҳаннам ўтдан яратилгани сабабли шайтон бундан заррача озор топмайди-ку! Шу ҳақда Аллоҳ ўйламаганми?

Саволлар тугар экан, олим бирдан йигитнинг юзига тарсаки тортиб юборди.
Кутилмаган зарба аламидан йигит ўзини йўқотаёзди.
– Нима учун мендан ғазабланаяпсиз?
– Мен ғазабланаётганим йўқ. Бу тарсаки сенинг уч саволингга бўлган жавобдир.
– Сизни тушунмадим.
– Менинг шапалоғимдан сўнг нимани ҳис этдинг?
– Албатта оғриқни  ҳис қилдим.
– Демак, оғриқнинг борлигига ишонасан, шундайми?
– Албатта.
– У ҳолда менга оғриқнинг шаклини кўрсат-чи!
– Қандай   қилиб? Мен бунга қодир эмасман.
Шунда олим йигитчага бундай деди:
– Унда эшит, бу менинг биринчи жавобимдир: биз ҳаммамиз Аллоҳнинг шаклини кўришга қодир эмасмиз, Унинг борлигини ҳис этамиз…
Олим сўзида давом этди:
– Ўтган кеча мен сенга тарсаки тортишимни хаёлингга келтирганмидинг?
Йигит:
– Йўқ.
Олим:
– Сенга бугун тарсаки тортишим ҳақида билармидинг?
Йигит:
– Йўқ.
Олим:
– Мана шу тақдир бўлади!
Яна олим деди:
– Сенга шапалоқ туширган қўлим нимадан яратилган?
Йигит:
– Теридан.
Олим:
– Юзинг-чи? У нимадан яратилган?
Йигит:
– У ҳам теридан яратилган.  
Олим:
– Юзингга тарсаки тушгандан сўнг нимани ҳис этдинг?
Йигит:
– Оғриқни.
Шунда олим деди:
– Шайтон ҳам жаҳаннам ҳам оловдан яратилган бўлса-да, Аллоҳнинг хоҳиши билан шайтон учун жаҳаннам ниҳоятда азобли жой бўлади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍78👏6😢6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан:
«Байрам нима?» деб сўрадилар. Мусулмонлар амири шундай жавоб берди:
- Гуноҳсиз ўтган ҳар бир кун байрамдир!

Ҳайрли тун!
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74😢13👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонгни соғ-омонликда кутиб олмоқдамиз, Алҳамдулиллах!
Қиш ҳавоси анча совуди. Қайерда бўлманг, ўзингизни эхтиёт қилинг. Йўлга отланар бўлсангиз, иссиқроқ кийининг, яхшиликлар ҳақида ўйланг, яқинларингизга табассум, меҳр улашинг.
Билингки, хали олдинда бизни кутаётган бахтли кунларимиз ва хушнуд онларимиз бор. У кунларга етмоқ учун бугуннинг совуқларидан соғ-омон ўтмоғимиз даркор. Бу совуқ кунлар хам ўткинчи, кайфият туширишга арзимайди, гўзал келажак хаёлида завқланиб, шод яшанг, атрофингиздагиларга хуш кайфият улашинг.

Аллоҳим, барчамизнинг Ота - онамиз, фарзанд-ларимиз, ахли оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин.!!

Бугунги  кунингиз   файзли ва баракали бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40👏1😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

ҚАЕРДА БЎЛСАНГИЗ
САЛОМАТ БЎЛИНГ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз   бахш  этган, Қадрдонларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Шанба тонги муборак бўлсин.   Кунингиз файзу барокатли бўлсин!   Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгни бизла кутганларга
      Ассалому алейкум!

Бу тонг ичганингиз меҳрли иссиқ чой, еганингиз муҳаббатли ширинлик, олган ҳадянгиз ҳуш кайфият, ҳис қилганингиз фақат ва фақат бахт бўлсин!!!

Қувонч ва мухаббатга бой кун тилаймиз сизга, Азизлар!

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍19👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЧИНДАН  БАХТЛИМИСИЗ?!

Тўкила-тўкила тўлиб юрганлар,
Минг бора тирилиб ўлиб юрганлар,
Бу гўзал табассум сохта эмасми,
Чиндан бахтлимисиз кулиб юрганлар.

Бу бир кам дунёда камингиз йўқми,
Қалбингиз оғритган ғамингиз йўқми,
Киприклар остида намингиз йўқми,
Чиндан бахтлимисиз кулиб юрганлар.

Келган ҳар баҳорда бўласиз ғунча,
Нур тўла юзингиз гўзалдир бунча,
Айтинг, бахтли бўлмоқ осонми шунча,
Чиндан бахтлимисиз кулиб юрганлар.

Бегонами сизга соғинч туйғуси,
Ёки армон бўлган ишқнинг қайғуси,
Ниқобмасми юзда турган кулгуси,
Чиндан бахтлимисиз кулиб юрганлар.

Бошингизда турибдими отангиз,
Дуо қилиб юрибдими онангиз,
Борми сизда қаттиқ қучган болангиз,
Чиндан бахтлимисиз кулиб юрганлар.

Қилинган гуноҳга савоблар ўқми,
Юракда аламлар, афсуслар йўқми,
Сизнинг охиратга кўнглингиз тўқми,
Чиндан бахтлимисиз кулиб юрганлар.

Жуда ҳавас қилар сизни кўрганлар,
Бордир кўролмайин куйиб ўлганлар,
Саволимга кулиб жавоб берингчи,
Чиндан бахтлимисиз кулиб юрганлар.

Комила қиз


Telegram.me/ibratli
Асл ибрат макони
.
👍44👏12😢7👎1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қариндош-яқинлар ва севганларингизга вақт ажратмас экансиз, вақт Сизни улардан ажратади.
Вақт шавқатсиз, у хеч ким ва хеч нарса билан хисоблашмайди... Яқинларингиз дийдорини ғанимат билинг, уларга яхшилик қилишга, меҳр беришга улгуринг...
Вақт ғанимат...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51😢11
​​#Ҳикоя

ҚЎШНИ МУҲТОЖ БЎЛМАСИН

Бола эдик. Биз кўчиб келган қишлоқ қўриқ ерда барпо қилинган, ҳали қўрғонлар йўқ, уйлар девор уриб тўсилмаган эди. Ўша йили қиш қаттиқ келди, яйдоқ ҳовлимиз четига бир машина кўмир тўктирдик. Бир кўмирки, ҳавасга ёқасиз. Дона-дона, ловуллаб ёнгани билан чўғи саҳаргача бузилмай туради.

Олапар лақабли жуда ҳушёр итимиз бўлиб, одамни тишламас, аммо ҳовлига бегона кирса, акиллаб дунёни бузарди. Бир куни оқшомда қаттиқ ҳурди, акам ташқарига чиқиб кетди. Бироздан кейин қовоғи уюлиб кириб келди. Нима гаплигини сўраган онамга:

– Қўшнимиз Ҳайит хола экан, – деди. – Қўлида эски қоп, товуғимни излаб чиқдим, дейди. Тунов куни ҳам кўриб қолувдим, шунақа баҳона қилди.

Дадам билан онам бир-бирига маъноли қараб қўйишди.

– Биламан, кўмир ўғирлагани чиққан! – дедим мен дадиллашиб. Чунки уюмнинг қўшни томони ҳар куни ўйилиб қолаётганини анчадан бери сезиб юрардик.

– Ўзингдан каттага билиб-билмай маломат қилма, – пўписа қилди онам.

– Рост айтяпти, – гапга қўшилди опам. – Уларникида умуман кўмир йўқ, шунинг учун ҳам...

Дадам вазмин томоқ қирди, ҳаммамиз унга юзландик.

– Уларда кўмир йўқ дегин? Унда яхшилаб эшитволинглар. Бугундан бошлаб кечаси итни бўшатмаймиз. Ким қўшнининг кирганини пайқаб қолса, тезда билдирмай изига қайтсин. То оладиганини олиб кетмагунча чиқмай туринглар, изза бўлмасин.

Онам индамай бош ирғаб тасдиқлади. Бизнинг ҳайронлигимиз юзимизда зоҳир эди шекилли, дадам қўшимча қилди:

– Қўшнинг совуқда дийдираб ўтирса, сенга иссиқ уй татийдими? Қўли юпқалик қилгандирки, кўмир ололмагандир. Муҳтожлик ёмон... Неваралари майда, ёрдам бериш керак.

Шу-шу Ҳайит холанинг кириб-чиқишларига кўз юмиб юравердик. Онам ора-сира ҳеч нарсани билмайдигандай, уларникига пақирни тўлдириб кўмир опчиқадиган бўлди.

Қишдан ҳамма омон чиқди. Кўмир ҳаммага етди.

Ўшандан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Ўша одамлар энди йўқ. Ҳайит холанинг “майда” неваралари аллақачон шаҳарда катта одам бўлиб кетишган. Лекин, қачон йўллари тушса, ота уйимизни бир йўқлаб ўтишади. Бувилари васият қилган экан...

Гулчеҳра Арслонова


Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68😢31👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ЮТҚАЗГАН ОДАМ

Эсон момо умрида мудом,
Барчага гул тутқазиб ўтди.
Шу десангиз шўрлик-ҳаётда,
Фақат-фақат ютқазиб ўтди.

Оқибатсиз бўлди -жигарлар,
Укасига ерини берди,
Сезиб қолиб, бир сўз демади
Ўртоғига - эрини берди.

Қўшнилари - жўжабирдай жон,
Момо сира ғараз қилмади
Жўжаларин еб қўйса ити
Арз қилмади, араз қилмади

Ким ундан пул, кўмак сўраса
Ёрдам берар тинглаб арзини
Йиллар ўтар, аммо эслатмас
Қарздорга - олган қарзини

Хокисору камтарин аёл
Сира гапин совуқ қилмади
Қўшниларим тариқ эксин деб
Бутун умр - товуқ қилмади

Меҳнат учун туққандир онам
Менга омад боқармиди, дер
Бугун узун сочларим - оппоқ
Сира косам оқармади, дер

Заҳматининг роҳатин ҳеч вақт
Кутганини эслаёлмайди
Кўз ёш тўкар фақат ютқазиб
Ютганини эслаёлмайди

Мунглиғ, мунис, беозор яшаб
Исмин - дилга ўйиб кетди у,
"Яхши одам" сўзига лойиқ,
Буюк ҳайкал қўйиб кетди у

Ўша кеча қишлоқ йиғлади,
Ёмғир ёғди беаёв, шаррос,
Эсон момо мангуликка - жим
Кўзин юмди ҒОЛИБларга хос!

Шоира Тўлаганова


📖
Telegram.me/IBRATLI -
Дунё ва ҳаётий воқеалар
👍68😢38👏3