ИЖАРА
Кўнглингизни ижарага бериб туринг,
Очиб олай меҳр ва бахт корхонасин.
Эзгуликдан алвон-алвон гилам тўшаб,
Умидимла безаб қўяй остонасин
Ҳасратларга тўла диллар келиб майли,
Насияга қувончимдан олиб кетсин.
Бир кам дунё армонлари армон бўлиб,
Инсонларнинг ўтмишида қолиб кетсин!
Кўзларимга жойлаб тонгнинг ойдинлигин,
Киприкларим найзасига ғамни илай.
Кўнгил кемтикларин ямаб меҳрим билан,
Ўлгунимча яхшиликка хизмат қилай.
Тадбиркорлар нусха олиб корхонамдан,
Саҳоватнинг бўлимлари илдиз отсин.
Кибру-ҳаво, манманликнинг куни битиб,
Инсонларнинг бир-бирига меҳри ортсин!
Кўнглингизни ижарага бериб туринг,
Орзуларим сира тинчлик бермаяпти.
Меҳрингизнинг тармоғидан қувват олай,
Тор кўнглимга ниятларим сиғмаяпти.
Кўнглингизни ижарага бериб туринг..!
Муаллифга рахмат!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

👍58👏4👎1😱1
#Ибрат
ВАҚТ ҚАДРИ
Бир бизнесмен миллион-миллион доллар пул тўплади. У энди ишлашни бас қилиб, бир йил дунё кезиб, ҳордиқ чиқармоқчи бўлди. Аммо бу қарорга келиб улгурмасидан унинг олдида ажал фариштаси пайдо бўлди.
У фариштадан озгина вақт сўради:
- Менга уч кун яшашимга имкон бер – бойлигимнинг учдан бир қисмини бераман.
Фаришта кўнмади.
- Хўп, унда, икки... йўқ, уч миллион бераман! Менга гўзалликлардан баҳра олиш ва ишни деб анчадан буён бирга бўлмаган оилам билан бўлиш учун бир кун вақт бер. Аммо фаришта қарорида қатъий эди. Шунда бизнесмен ўғлига хат ёзиш учун бир дақиқа вақт сўради. Фаришта унга имкон берди.
«Вақтнинг қадрига ет, ўғлим, - деб ёзди киши. – Мен умрим давомида тўплаган миллионларимга ҳаттоки бир соат ҳам вақтни сотиб ололмадим».
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!

😢35👍15👎1
📖 Дунёни севмоқ
Бир неча киши тўпланиб, «Золим нафс, хоин дунё, мусибатларнинг энг аввали...» каби сифатлар билан дунёни ёмонлашар эди. Қизиғи шундаки, улар дунёни ёмонлагани сари кайфиятлари чоғ, гўё бошқа бир оламга «сайр» қилишарди. Иттифоқо, бу мажлисга келиб қолган ҳақиқий бир олим уларга:
- Сиз дунёни нақадар севишингизга ҳайрон қолдим! - дея хитоб қилди.
Бу гапдан мажлис аҳли довдираб қолди, ҳамма сукут сақлади. Ниҳоят, ораларидаги бир олим чиқиб:
- Биз дунёни мақтамаяпмиз, аксинча ёмонлаяпмиз, башарти дунёни севганимизда уни мақтардик. Бинобарин, сенинг бу сўзларинг маъносиз, мантиқсиз, - деди.
Ориф зот шундай жавоб қилди:
- Йўқ, ундай эмас. Дунё сизга ёр бўлмагани учун ҳам уни ёмонлаш билан қалбингиз таскин топмоқда. Агар қалбингизда дунёга қизиқиш бўлмаганида, у билан овора бўлмас эдингиз. Инсон севган нарсасини гапириб тасалли топади. Сиз дунёни ёмонлаш орқали унга бўлган яширин севгингизни намоён қилиб қалбингиз тафтини босмоқдасиз.
Ҳисса
Тил кўнгил таржимонидир. Тиллар кўнгилларга боғланган. Ошиқнинг фикри нима бўлса, зикри ҳам ўшадир. Қалби покиза, комил инсон бошқасининг қадрини ерга уришни ўзига эп кўрмайди.
#Ҳикмат
Дили покнинг - тили пок.
📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар

👍26👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙР МЕНИНГ ЎТГАН
БИР ЙИЛИМ...
🎙Осиё Муҳтарова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
БИР ЙИЛИМ...
🎙Осиё Муҳтарова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88👏9😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Сизлар билан яна ғойибона дийдор насиб этган Аллоҳга беадад ҳамдларимиз бўлсин!
2025-йилнинг сўнгги кунини қаршилаётган Азизларим, шу кунгача ҳаётингизда рўй берган барча қийинчилик ва ташвишлар шу эски йилда қолиб кетсин. Келаётган янги йил билан бирга умрингизга қувонч ва шодликлар келсин.
Янги йилда Аллоҳ орангизда меҳр-оқибатни, рўзғорингизда баракани, халол ризқни, мустаҳкам соғлиқ ва иймон зиёдалигини бардавом қилсин.
Аллоҳим хаммамизни ҳамиша яхшиликларга ҳамроҳ қилсин!
Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!
Аллоҳ сизга доим ҳамроҳ ва ҳар ишингизда мададкор бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!

👍75👎2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Қадрдонларим
❄️ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Кириб келаётган янги йил барчамизга муборак бўлсин! Янги 2026 - йил барчамизга омадли, яхшиликларга бой йил бўлсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
❄️ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Кириб келаётган янги йил барчамизга муборак бўлсин! Янги 2026 - йил барчамизга омадли, яхшиликларга бой йил бўлсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54👏8👎2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши ният қилсанг, Аллоҳ ҳам аҳволингни яхшилайди. Бошқаларга яхшиликни раво кўрсанг, ўйламаган томонингдан яхшиликлар келаверади.
Бошқаларни бахтиёр қилиш истагида бўлсанг Аллоҳ бошқаларни бахтиёр қилишинг орқали сени ҳам ризқлантиради.
Бугун бир баҳона, сен кўнгил ол, шодлик улаш-ки, Аллоҳ сенга ҳам берар неъматини зиёда қилсин.
ЯНГИ ЙИЛ МУБОРАК
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Бошқаларни бахтиёр қилиш истагида бўлсанг Аллоҳ бошқаларни бахтиёр қилишинг орқали сени ҳам ризқлантиради.
Бугун бир баҳона, сен кўнгил ол, шодлик улаш-ки, Аллоҳ сенга ҳам берар неъматини зиёда қилсин.
ЯНГИ ЙИЛ МУБОРАК
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЭСКИ ЙИЛДА...
Кечагина келган "янги йил",
Бугун кетиш арафасида...
🎙Абдулла Бахрамов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!

👍38
ЯНГИ ЙИЛНИ ҚАНДАЙ
КУТМОҚДАСИЗ!?
Кимдир декабрнинг сўнгги кунини интизор кутади, кимдир Рамазоннинг илк кунларини.
Кимдир мелодий кунни байрам қилади, кимдир уни инкор этиб фақат диний байрам кунларни.
Кимдир янги йил кечаси тонггача хурсандчилик қилади, кимдир Қадр кечасини кутади.
Кимдир ўтган йил қанчалик омадли келганини сарҳисоб қилади, кимдир ўтган умр қанчалик тўғри яшаганини.
Кимдир келгуси йилдаги орзулари ушалишини сўрайди, кимдир қолган умрига хайрни.
Кимдир арча атрофида айланиш билан завқланади, кимдир Каъба атрофида айланиш орзусида.
Кимдир фарзандига қорбобога айтиб бериши учун шеър ёдлатади, кимдир Қуръонни ўргатади.
Бир-биридан тубдан фарқли икки ҳил қарашлар... Ҳар ким ўзича хақ... Чалкашликлар кўп... Байрамлар фарқи хақида домла, имомларимиз қайта ва қайта аниқлик киритиб, тушинча бериб келмоқдалар.
Диний ва дунёвий байрамлар ҳақида фитна қўзғаб, чалкаштириб дилозорлик қилишдан Аллоҳ сақласин...
Бутун дунё ахли мелодий йил тартибига амал қилиб яшайди. Шунинг учун бу дунёвий байрам, диний эмас...
Улашинг, шоядки сиз сабаб бир инсон дилозорликдан сақланса...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг

👍42👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ЙИЛ ҲАҚИДА
🎙Нуриддин домла
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
🎙Нуриддин домла
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё бизни шодлантирадиган гўзаллик бўлишда давом этмоқда. Аллоҳнинг сизга бўлган лутф - марҳамати ҳақида тафаккур қилинг! ҲАМДЛАР айтинг Чунки У Зот ҳар куни сизга ризқу неъматлар тақдим этмоқда.
Ўзингизни ва яқинларингизни хурсанд қилишга ҳаракат қилинг! Токи хушнудлик одатингизга айлансин!
Умид билан яшанг!
Токи дунё кўз ўнгингизда имкониятларга айлансин!
Ўзингизда бор нарсалардан мамнун бўлинг, токи Аллоҳ янада кўпроқ қувончга сабаблар инъом этсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀

👍23👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДЎСТЛАРИМ, ТАШАККУР
БОРЛИГИНГИЗГА
❄️ Янги йилга кириб борайлик
Аразсиз, гинасиз юраклар билан
✍🏻Гулжамол Асқарова
🎙Ферузабону
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
БОРЛИГИНГИЗГА
❄️ Янги йилга кириб борайлик
Аразсиз, гинасиз юраклар билан
✍🏻Гулжамол Асқарова
🎙Ферузабону
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Субҳаналлоҳ
Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми?
Жавоби 👇🏼

👍33
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ ҳар кунингизни зикри, ауфи билан мунаввар қилсин! Аллоҳ Сизларни Ўзи ҳифзи-ҳимоясида асрасин! Келаётган янги йилда хонадонимизга файз, ризқимизга барака ато этсин.
Неъматларига шукр қилайлик-ки, бизларни келадиган янги кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!
Кириб келаётган мелодий янги 2026-йил муборак бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Неъматларига шукр қилайлик-ки, бизларни келадиган янги кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!
Кириб келаётган мелодий янги 2026-йил муборак бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35👏2😱2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азизлар бу он сизга тилагим, Аллоҳ ҳар бир қилган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин.
Топганингиз ҳалол бойликка, қилган ибодатларингиз ажру савобларга васила бўлсин!
Кириб келаётган янги йил Роббимнинг яхши йили бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Топганингиз ҳалол бойликка, қилган ибодатларингиз ажру савобларга васила бўлсин!
Кириб келаётган янги йил Роббимнинг яхши йили бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САМИМИЙ ТИЛАКЛАРИМ ШУ...
🎙Толибжон Исроилов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
🎙Толибжон Исроилов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33👏4👎1
#Хайрли_тун
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳудан:
«Байрам нима?» деб сўрадилар. Мусулмонлар амири шундай жавоб берди:
- Гуноҳсиз ўтган ҳар бир кун байрамдир!
🥀Бу оқшом Сизга тилагимиз:
Ёмонлик сиздан етти чақирим наридан тегмасдан ўтиб кетсин...
Яхшилик эса эшигингизни қийналмай топиб келсин!
Болаларингиз топганини сизга илинадиган кунларга етинг!
Ота-онангиз дуоси ижобат бўлган лаҳзалар сизга пешвоз чиқсин...
Туғишганлардан ўтадиган қадрдонлар топинг, жигарларингиз оқибатли бўлсин!
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтганларидек гуноҳсиз ўтган кунларингиз - байрамларингиз кўп бўлсин!
Янги йил тонгида ғойибона кўришгунча Аллоҳга омонатсиз!

👏36👍34😢6😱2
ЙИЛ БОШИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
(3 марта ўқилади):
“Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам. Аллоҳумма Анта абадийюл қодимул аввал. Ва ъала фазликал ъазийм ва жудикал муаввал ва ҳаза амун жадийд қод ақбала, насьалукал ъисмати фийҳи минаш шайтани ва авлияиҳи ва жунудиҳи вал ъавна ъала ҳазиҳин нафсил аммароти бис суьи вал иштиғола бима юқоррибуни (юқоррибуна) илайка зулфа. Я зал жалали вал икром. Я армаҳамар роҳимийн. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам.”
Маъноси: Бу дунёда барчага Роҳман, у дунёда фақат
мўминларга Роҳийм Аллоҳ исми ила!
Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин!
Аллоҳим, Ўзинг аввали йўқ Боқийсан, Қаййюмсан. Сенинг буюк раҳматингга, олий фазлингга суяниб сўрайманки, кириб келган бу йилда мени (бизни) шайтоннинг шарридан, унинг дўстлари ва лашкаридaн, ёрдамчиларидан Ўз паноҳингга олгин, нафси амморамга қарши курашда мадад бергин, мени (бизни) Ўзингга яқинлаштирадиган амалларимнинг бардавом бўлишида Ўзингдан ёрдам ва тавфиқ сўрайман.
Ё Зал-жалоли вал-икром!
Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг умматларига, оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин!
Дўстларингизга улашинг!
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...

👍156👏15😢7👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Хайрли тонг, Азизлар!
Аллоҳ тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!
Аллоҳ янги йил тонгида яхши ният қилган ҳар бандани муродига етказсин.
Азизлар, ушбу фурсат хайрли дуолар қилайлик... Янги йил хаммамизга хайрли келсин! Аллоҳ дуоларимизда сўраганларимиз ижобатини ҳадя этсин, барча яқинларимиз, оиламиз, ота-оналаримиз доимо соғ ва бағри бутун бўлсин! Йил давомида ғам-ташвишларимиз камайиб, яқинларимиз билан дийдорлашиш онларимиз кўп бўлсин.
Бугун соғинган яқинларингизни йўқлар бўлсангиз, уларга хуш кайфият, яхшиликлар улашинг, ёмонлик қилганларни ауф этинг, мурувват кўрсатинг. Ҳаётдан завқланиб, бахра олиб яшанг. Янги йил яхшиликлар билан бошлансин!
Бу куннинг файзу шодликлари Сизга хамроҳ бўлсин, Азизлар!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг

👍64