ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.89K photos
13.3K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли диндошларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👏7
Kahf surasi
Afzal Rafiqov
КАҲФ СУРАСИ ТАРЖИМАСИ

🎙Афзал Рафиқов


Telegram.me/ibratli
 -Асл ибрат макони
😢27👍16👏13
ЖУМА  СУРАСИ

🎙Авзал Рафиқов


Telegram.me/ibratli
-Асл ибрат макони
👍45😢14👏2👎1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиҳлардан бири: "Аллоҳим, ризқимга барака бер", деб дуо қилар эди.

Шунда бир киши: "Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер", деб айтмайсиз?” деди.

У зот: "Аллоҳ таоло барча тирик жонзотнинг ризқини таъмин этган, Унинг зиммасидадир. Мен фақат ўша ризқнинг баракасини сўрайман.
Барака Аллоҳнинг махфий  аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади.
Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, соғлом бўлади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади", деди.

Аллоҳим! Бизга берган барча неъматларингга барака ёғдир 🤲



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74👏30
Гуноҳлардан покланиб дуо қилгин.
Қандай қилиб гуноҳлардан покланаман?
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!.. дегин, яъни, ижобатига гувоҳ бўлаётгандек  саодатли руҳият билан дуо қилгин.
Бундай руҳиятга қандай қилиб эришаман?
Аллоҳумма солли аъла саййидинаа Муҳаммадин ва аълаа аали саййидина ва баарик васаллим,- дейиш билан...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фойдали

ИСТИҒФОР  САМАРАСИ

Бир киши уйида бўлиб ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади:

“Ҳар сафар аёлимга қўполлик қилганимда ёки иккимизнинг ўртамизда келишмовчилик, муаммо келиб чиқса, ғазабим босилиши учун уйдан ташқарига чиқиб кетаман. Аллоҳга қасамки, уйимнинг эшигидан узоқлашмасимдан турибоқ қалбимда ортга қайтиб, аёлимдан узр сўраб, бир-биримизни рози қилишга истак пайдо бўлади. Бир куни мана шу ҳолатни аёлимга айтиб бердим. Шунда у: “Нега шундай бўлишини биласизми?” деб сўради. “Нега?” дедим. У: “Хонадан чиқишингиз биланоқ истиғфорга киришаман. Тўхтамай истиғфор айтавераман. Бироз вақт ўтиб сиз қайтиб келасиз, кейин бир-биримизни рози қилишга киришиб кетамиз” деб жавоб берди.

Ҳа, азизлар, бу бежизга эмас. Бу истиғфорнинг натижасидир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган: “Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас”
(Анфол сураси, 33-оят).

Астағфириллоҳа ва атубу илайҳ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82👏4👎3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Сизу бизга бугунги тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!

Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, топганига барака ато қилсин! Амин!🤲

Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз   бахш  этган, Қадрдонларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Шанба тонги муборак бўлсин.   Кунингиз файзу барокатли бўлсин!   Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36👏1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг бандага берган энг яхши неъмати - одамзоднинг бир бирига бўлган мехр - муҳаббатидир. Бу шундай инъомки, уни дунёдаги барча бойлик эвазига ҳам сотиб олиб бўлмайди.

Аллоҳнинг бу неъматидан бардавом бахраманд бўлиш хаммамизга насиб қилсин!


ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31👏5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича, қиёматда эркаклар опа-сингилларидан хабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан хабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.

Пайғамбаримиз (С.А.В) саҳобалар билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар ва
– Шу қабрдаги одам қабрда азобланябти, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.

Саҳобалар:
– Бу одам қандай гуноҳ қилган, деб пайғамбаримиздан сўрасалар:
– Бу йигитнинг бутун танаси ёнябти фақатгина ўнг қўли ёнмаяпти, дебдилар.

Сабаби: у опа-сингилларидан хабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябти. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди.

Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.


🥀 Сизнинг ака-укангиз
хабар олиб туришадими?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54😢39👏6😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН  СИЗНИ  СОҒИНДИМ
МЕН ЖИГАРЛАРИМ...


🎙Абдулло Бахрамов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34😢7😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БАХТ  НИМАДА ?

Эътиборда!
Узоқ вақт хабарларга жавоб ёзолмаганингизда дарров қўнғироқ қилишса, ҳаммаси жойидами йўқми деб ҳавотир олишса.

«Кўриб турибманку, бошқачасиз, гапиринг нима бўлди..?»,
«Мана шу нарсани кўриб, сизни эсладим..»
«Эсингиздами, шунақа дегандингиз?.»
Шу каби аҳамиятсиз туюлган нарсаларда бахт...
Яқинлар билан суҳбатда.
Уларнинг илиқ табассумида...

Ва яна кўп нарсада...
Бахт-яқинларингизда, сизники бўлган инсонларда...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61😢12👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Машҳур олимга иккита савол беришибди:

Инсониятнинг қайси ҳаракати сизни ҳайратга солган?

Олим бирма-бир санай бошлади:
— Болаликдан зерикадилар ва тезроқ улғайишга шошиладилар. Вақти келиб, болаликни соғинадилар;
— Пул топаман деб соғликни йўқотадилар, аммо соғликни қайтариш учун яна пул сарфлайдилар;
— Эртанги кунни ўйлаб ҳавотир оладилар-у бугунни унутадилар. Шунинг учун ҳам на бугунни, на эртани деб яшайдилар. Дунёдан яшамагандек ўтиб кетадилар.

Гал иккинчи саволга келди
Сиз уларга нимани тавсия қиласиз?

Олим жавоб берди:
— Ҳеч кимни ўзингизни яхши кўришга мажбурламанг;
— Муҳими, ҳаётда кўп нарсага эга бўлиш эмас, кам нарсага эҳтиёж сезишдир;
— Сизни яхши кўрадиган инсонлар кўпчилик. Аммо улар туйғуларини қандай ифода этишни билмаётган бўлишлари мумкин;
— Баъзан бошқалар томонидан кечирилибгина қолмай, ўзингизни кечира олишингиз ҳам керак.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38😢5👏3👎1
«Одамлар нима дейишар экан» деб қўрқиб ўтирманг, аслида сизнинг тақдирингиз уларга барибир...!

....Бирор кишига ёрдам бериш учун бой ёки кучли бўлиш шарт эмас, меҳрибон бўлишнинг ўзи етарли...!

....Эшиклар ҳар қанча катта бўлмасин, уларнинг калити кичкина бўлади...!

....Ишонтириш ~ ҳар қандай илмнинг ибтидоси эмас, балки интиҳосидир...!

....Қийинчилик ~ бу ўтмиш учун жазо эмас, аксинча келажак учун синовдир...!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52👏28😢3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ

Омонмисиз, Азизлар! Кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо булсин!

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
  
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин!

Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
 
Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра!
Ўтганларимизни мағфират айла!

Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73👎1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдонларим,

  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Янги йил кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу кунларингиз яқинларингиз даврасида қувончу шодликлар ила ўтишини тилаймиз.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир йилимиз ўтиб бормоқда... Инсон умид ва насиб орасида яшайди. Умид қиламизки, бу йил насиб қилмаганларимизга келаси йил албатта эришамиз...

Асосийси ушбу қоидаларга амал қилишимиз лозим:

1 Шикоят қилмаслик.
2 Ношукурлик қилмаслик.
3 Айбламаслик.
4 Ўтган нохуш вазиятни ёки холатни эслатиб юзга солмаслик.
5 Қанақа холат бўлмасин баланд овозда қўпол гапирмаслик.
6 Бегоналарга ўзингизни оқламаслик.
7 Сизни севганга яхши гапиринг, мехрибонлик қилинг, унинг жахл устида айтган гапларига ахамият берманг, ўнг қулоқдан кириб, чапидан чиқсин.

Барчага келаётган янги йил омадли келсин, барчамиз Рамазон ойига соғ-омон етайлик.

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63👏12👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КУЯВЕРМА  ДУНЁ  ИШИГА...

✍️Нилуфар Темур қизи
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Подшоҳ сайр қилиб юриб, ўз боғбонини учратибди.
⸺ Айтингчи, одатда қилган меҳнатингизга қанча ҳақ оласиз? ⸺ сўрабди ундан.
Боғбон жавоб берибди:
⸺ Уч тилла танга.
⸺ Хўш, сўнг бунча пулни нима қиласиз?
⸺ Бир тангани ўзим учун сарфлайман. Бир тангани қарзимга тўлаб, яна биттасини қарз бераман.
⸺ Тушунолмадим, ⸺ ажабланибди подшоҳ. ⸺ Ҳаммасини ўзингизга сарфласангиз бўлмайдими? Яхшигина ҳақ оларкансиз, сизга қарз бериб, қарз тўлаш нимага керак?
⸺ Нега бундай қилмайин экан? Ахир бу менинг бурчим.
⸺ Яъни?
⸺ Яъни, мен бир тилла тангани ота-онам учун, биттасини эса болам учун ишлатишим шарт!
Шунда подшоҳ табассум қилиб, боғбоннинг хизмат ҳақини янада оширишларини буйирган экан.


Сиз-чи, қадрдон?
Қарзларни вақтида тўлаб, вақтида беряпсизми?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61👏5😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БИР МУДДАТ ОРТИМГА ТАШЛАСАМ НАЗАР...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31😢15