ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.89K photos
13.3K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАСИХАТ  БУ  МУХАББАТ  ИЗХОРИДИР

🎙Қамариддин Бекмухаммад


Сизга насиҳат қилсам, мени ўзингиз учун намуна қилиб олманг. Чунки сизга мендан кўра афзал бўлишингиз учун насиҳат қиламан. Шоядки Аллоҳ таоло сизга унинг сабабидан ирода ва қувват берса-да, Ўзининг ҳузуридан мен топмаган бир мартабага сизни мушарраф қилса.
Насиҳат бу сиздан афзаллигимни англатмайди, насиҳат бу маҳаббат изҳоридир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👏10😱1
Яхшилар кўп экан ҳали... Алҳамдулиллаҳ!

Кеча кечаси бир йигитни олдим. Самарқанд “питак”кача гаплашиб кетдик. Онаси амалиётдан яхши чиқибди-ю, аммо кўп қон йўқотибди. Кечаси соат 12 да яна қон керак бўлиб қолибди. Эрталабгача кутолмаймиз, дейишибди дўхтирлар. Донорларнинг рақамларини беришибди. Керак бўлаётган қон ҳам топилиши қийин, ноёб тур экан – “минус тўрт”.

“Ярим кечаси бировга қўнғироқ қилиш жуда ноқулай бўларкан”, дейди. Аммо илож қанча, болапақир бирма-бир тилпон қилибди, баъзилари кўтармабди, баъзилари сўкиб берибди. Кейин энг охирги умиди – Оҳангаронда турадиган йигитга қўнғироқ қилибди. “Ҳозир бор-йўғи беш юз минг сўмим бор, аммо икки-уч кунда пул бўлади, унгача тилпонимни гаровга бериб тураман, лекин ҳозир онамга қон қуймасак, ўлиб қолади, ака”, деб йиғладим дейди.

Хуллас, ўша оҳангаронлик йигит ярим кечаси бўлишига қарамасдан, шунча йўлдан етиб келиб, қон топширибди. Озодбек (ҳамроҳим) қўлидаги беш юз мингни узатган экан, устига яна бир милён сўм қўшиб қайтариб берибди...

“Ҳозир онам яхши. Қишлоққа бориб, қариндошлардан қарзга пул олиб келишга кетяпман, дорихоналардан ҳам қарзим кўпайиб кетди”, деди. Кейин яна бир муҳим гапни айтди: “Ёлғиз ўғилман, яна бирорта акам ё укам бўлганида, майли, пули бўлмасаям, ёнимда турганида бунчалар қийналмасмидим... Фарзандларни кўпайтириш керак экан, ака...” деди.

Абдуғафур Искандар


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢52👍42👏4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БЕГОНАГА АРЗ ҚИЛДИМ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢47👍19
Ота насиҳати

Шайх Шинқитий ўғлига деди:

🔹«Уламолар билан ақлингга кўра, амирлар билан илмингга кўра суҳбатдош бўл;
🔹Дўстларинг билан одобинг билан;
🔹оиланг билан эса меҳринг билан;
🔹аҳмоқлар билан ҳилмингга кўра ҳамсуҳбат бўлгин;
🔹Роббинг билан зикринг ила ҳамсуҳбат бўл;
🔹нафсинг билан бўлса насиҳатинг ила суҳбатдош бўл.

Гарчи меҳрибонлигинг учун ер юзида сени тақдирлайдиган, қадрлайдиган ҳеч ким бўлмаса хафа бўлма. Билгинки, самоларда сени муборакбод этувчилар бор.

Ҳаётимиз худди гуллар кабидир. Гўзаллиги, чиройи билан бизни бахтиёр этса, тиканлари билан баъзан аламлантиради».

Нақадар гўзал тарбия, қандай ҳам гўзал суҳбат!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДАДА, СИЗНИ ҚАТТИҚ СОҒИНДИМ БУГУН...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢77👍21👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Мўжиза  қишнинг яна бир
тонги муборак булсин!

Барчамизга қиш тонгларининг софлигидек ва қорларининг оқлигидек пок ниятлар хамрох бўлсин.

Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!

Аллоҳим қийналганларни мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, халол топганига барака ато қилсин!

Бошланган қиш фасли барчамизга омадли ва даромадли келсин!

Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥀    ХАЙРЛИ   КУН  
    МЕХРИБОНЛАРИМ!

Салом Азизларим, меҳрибонларим!
Ширин сўз лутфида , гавҳар конларим!
Мусаффо тонгингиз  бўлсин муборак!
Кўнгли боғ, меҳри тоғ,  жонажонларим!

Тилагим тиллодан бўлсин тахтингиз!
Ҳамиша, хамма вақт кулсин бахтингиз!
Оила аталган нурли қўрғонда,
Порласин ҳамиша ҳаёт шамингиз!

Фарзандлар камолин кўриб яшангиз!
Ёрингиз жамолин кўриб яшнангиз!
Уйингиз тўрини нурга тўлдирган,
Узоқ умр кўрсин Ота- Онангиз!

Тандир-ўчоқларда олов сўнмасин!
Дераза ойнаси қиров бўлмасин!
Меҳмонга мезбонлик қилинг ҳамиша,
Хонтахта устига ғубор қўнмасин.

Юз билан юзлашиб севиниб яшанг!
Муҳаббат кўшкида севилиб яшанг!
Тоғлардан баландлаб йиғиб савоблар,
Жаннат ифорига кўмилиб яшанг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA⠀
👍52👏8
Пайғамбаримиз Мухаммад (саллоллоху алайхи васаллам) севган 10 та озиқ-овқат

1) Арпа
У организмни зарарли моддалардан тозалайди, овқат хазм қилишни йўлга қўяди ва ичакда фойдали бактериялар ўсишига имкон беради.

2) Хурмо (финик)
Пайғамбаримиз ( ﷺ ) уйда хурмосиз озиқ-овқат бўлмайди, деганлар. У соч ва тери учун фойдали, шунингдек, кўриш қобилияти билан боғлиқ ва жигар касалликлари олдини олишда ёрдам беради. У юрак учун хам фойдали.

3) Анжир
Хазм қилишни яхшилайди ва хорғинликда ёрдам беради.

4) Узум
Пайғамбар ( ﷺ ) қонни тозаловчи, тетикликни оширувчи, буйракларни мустахкамлаб, ичакларни тозаловчи узумни яхши кўрганлар.

5) Асал
Овқат хазм қилишни яхшилайди, қувватни тиклайди, иммунитетни оширади.

6) Тарвуз
Пайғамбар ( ﷺ ) тарвуз айниқса хомиладор аёллар саломатлиги учун фойдали, деганлар. Унинг таркибидаги ферментлар ичакнинг нормал фаолият юритишини таъминлайди. "Тарвузни истеъмол қилган хар қандай хомиладор аёл ташқи кўриниши чиройли ва феъл-атвори хам гўзал бўлган болани дунёга келтиради", - деганлар пайғамбар ( ﷺ ).

7) Сут
Пайғамбар ( ﷺ ) тозалиги бўйича сутга тенглаша оладиган бошқа хеч қандай ичимлик йўқлигини айтганлар. Сут белни ва мияни бақувват қилади,у кўриш қобилиятини ва хотирани яхшилайди.

8) Қўзиқорин
Мухаммад пайғамбар ( ﷺ ) у кўз учун яхши восита эканлигини айтганлар. Қўзиқорин организм учун тўйимли ва осон ҳазм бўладиган махсулотдир.

9) Зайтун ёғи
У тери, соч учун ажойиб восита, шунингдек, кексайиш жараёнини секинлаштиради ва овқат хазм қилишни яхшилайди.

10) Анор
Пайғамбар ( ﷺ ) анор 40 кун ичида шайтондан ва ёвуз ниятлардан тозалашини айтганлар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СОҒЛОМ БЎЛАЙ ДЕСАНГИЗ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77👏7😱2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЖОЙИБ САРЁҒ

❗️Саримсоқ(чеснок)ни буғда(мантиқозонда) пишириб олиш ҳам мумкин. Ҳар икки холатда ҳам саримсоқ хиди деярли йўқолади ва керакли витаминлари сақланиб қолади.

Сарёғни шундай таёрлаб қўйсангиз яқинларингиз соғлиги мустаҳкам бўлади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50😱1
Бир аёл имом Лайс ибн Саъд ҳузурига келиб: "Эрим касал бўлиб қолди, озгина асал берсангиз", деди. Қўлида кичкина бир идиш бор эди.

Имом мешга асал солиб беришни буюрди. Хизматкори: "Бу аёл кичкина идиш кўтариб келди, сиз бўлсангиз, мешга солиб бер, деяпсиз", деди.

Шунда имом: "У ҳолатига яраша идиш олиб келди, мен эса, мартабамга яраша беряпман", деб жавоб қилди...

Улуғлар ҳеч қачон паст кетмайдилар, балки пастдагиларни ҳам улуғликка етаклайдилар. Ҳозир бизнинг давримизда ким сўраб келганини ошиғи билан олибди?! Кўпроқ бериш бизнинг хаёлимизга ҳам келмайди. Аксинча, камроқ бериш пайида бўламиз. Шуни бераётганимга ҳам шукур қилсин, деган иддао бўлади ичимизда.

Аллоҳ аҳволимизни ислоҳ қилсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66😢20👏9👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕҲР БЕРИБ ТУРИНГ, ОЗГИНА...

Албатта эшитинг.
..

Ўлмасбек Самарқандий
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41😢13👏5😱2
​​— Миллион долларсиз яшамоқ мумкинми?
— Мумкин.
— Юз, ўн, ҳатто бир долларинг бўлмаса-чи?
— Яшамоқ мумкин. Ризқни Тангри беради. Кишининг тирик юриши учун кунда бир кесим нон кифоя. Оғир кунларда одамлар шундай яшашган. Одам нима учун таомланади? Ўлиб қолмаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик учун. Бунинг учун катта бойлик шарт эмас.
— Шон-шуҳратсиз яшамоқ мумкинми?
— Одамлар яшашяпти-ку? Нега мумкин эмас экан?
— Юқори мансабсиз-чи?
— Одамларнинг барчаси мансабдор эмас-ку?
— Амалинг бўлмаса, бойлигинг бўлмаса, шон-шуҳратинг бўлмаса, тўй-ҳашамларда сенга пойгакдан жой тегади.
— Демак, улар Одамни эмас, амал ва бойликни тўйга чорлашган экан. Пойгакда ўтиришдан афсус чекмаслик керак. Чунки ўша тўрдагилар ҳадемай пойгакка тушадилар.
— Хўш, бойликсиз, амалсиз, шуҳратсиз яшамоқ мумкин экан. Нимасиз яшамоқ мумкин эмас?
— Иймонсиз. Иймон билан яшаётган киши Аллоҳнинг ҳузурида энг бой, энг шуҳратли кишидир. Тангри ҳузуридаги дастурхон тўри ҳам иймон эгалариники бўлади. Дунёвий бойлик, мансаб, шуҳрат хиёнаткордирлар. Иймон бойлиги эса садоқатлидир. Бу дунёда ташвишли ёки қувончли кунларда ҳам ёлғиз қўймайди. У дунёда эса ўзингга кўшк бўлиб хизмат қилади.


Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан

📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍105😢13👎2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

Доим «Алҳамдулиллаҳ» деган руҳни табассум тарк этмайди.

Ҳар лаҳза «Астағфируллоҳ» деган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфини очади.

Аллоҳим! Биз Сендан
-доимий имонни,
-қўрқувчи қалбни,
-содиқ ишончни,
-тўғри динни,
-барча балолардан офиятни
-офиятга шукр этишни ва
-инсонлардан беҳожат бўлишни сўраймиз. 

Бугунги кунимиз хайрли, барокатли, савобли амалларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз баҳш этган Азизларим,

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу баракага тўлсин!Аллоҳ барчамизни муродимизга етказсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍42👏4😢1
#ФОЙДАЛИ_ДОРИ

Таркиби:

«Лаа илааҳа илла Анта Субҳанака инний кунту миназзолимийн». (Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим.)

🗒 Қўллаш услуби:

Сажда қилган ҳолда ўқилса, таъсири аъло бўлади.

✳️ Таъсир даражаси:

«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё: 88 - оят).

♻️ Хос хусусиятлари:

Бошқа дорилардан фарқ қилади. Қалбга хотиржамлик бағишлайди. Хафачилик, қўрқув, ташвиш, асабийликни кетказади.

Истеъмол қилиш вақти:

Зулм, қаҳр, ғамни сезганда қўлланилади, натижада қалбдан ҳаёт машаққатларини сиқиб чиқаради.

📆 Даволаш муддати:

Кўп айтилса, инсон фақат ва фақат фойда кўради. Зарари ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

📌 Муҳим Эслатма:

Бу малҳамни яқинларга ҳам тавсия қилсангиз уларга ҳам фойдаси тегади!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга юборинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66👏6😢2
ХОТИРА

Раҳматли бувим ҳамқишлоқларимиздан кўпчиликни йўқлаб турардилар. Асосан, камхарж оилаларни. Кўпинча у кишига мен ҳамроҳлик қилардим. Борган жойимизда агар кир ювилган бўлса, бувим дорга ёйилган кийимларга синчиклаб, лекин киши билмас разм солардилар. Бир неча кундан кейин ўша уйнинг бекасини чақириб, унга янги чойшабларми, кийим-кечакми берардилар. Кўплари:
- Вой аяжон, шу зарил эди, қайдан билдингиз-а?! – деб севинишарди.
Кейин билсам, у оиланинг заруратини дорга ёйилганлардан билиб оларканлар. Лекин буни сездирмасдилар...

Дилфуза Комил


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55😢10👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп яхши сўзлар айтишингиз мумкин, лекин қилган ишингиз кимлигингизни кўрсатади...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52😢22👏2
Кулгандим, дедилар: "Ҳаё йўқ санда",
Йиғладим, дедилар: "Кулмас бу банда".

Дедилар табассум қилсам: "Риёкор",
Қовоқ солсам, қалбим бўлганмиш ошкор.

Жим турдим, дедилар: "Дудуқ ва соқов",
Гапирдим, дедилар: "Сергап ва мижғов".

Мулойим бўлгандим, дедилар: "Қўрқоқ",
Шижоат кўрсатсам, дедилар: "Аҳмоқ".

Йўқ дедим, дедилар: "Одамовисан",
Хўп дедим, "Ҳар кимнинг сен яловисан".

Англадим, ҳар қанча уринмасин кас,
Одамлар ризосин забт эта олмас.


Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94😢14👏7😱3