ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.89K photos
13.3K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳ насиб этган ушбу тонг муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдонларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин! Кун давомида Сизларга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31👏1😱1
ҚАДРДОНЛАР БОРИНГИЗГА МИНГ БОР ШУКУР !!!

Яна битта ажиб кунни қарши олдим,
Билиб билмай хафа қилган бўлсам узур,
Сизни суйиб, фақат сизга кўнгил ёрдим,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.

Хаёт қизгин югурамиз икки томон,
Бир кун яхши бир кунида балки ёмон,
Хол сўрамоқ малол эмас жуда осон,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.

Ризқингизни бутун қилсин Аллоҳ сизни,
Кўргансизку анча бахор, анча кузни,
Рохатини кўринг фарзанд ўгил қизни,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.

Гар йиқилсам холим кўриб куйганларим,
Қондошиму жонин берар суйганларим,
Бир бутунмиз яқин келмас бизга ғаним,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.

Сиқилмайман қанча азоб тамин тотсам,
Тонгми ё шом, ажиб-ажиб ше‘рлар битсам,
Йўқлаб қўйинг агар сиздан узоқ кетсам,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.

Абдужафар Омонов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шундай кунлар келади,
Чўнтак пулга тўлади
Омонатли, энг зўр банк
Хотинингиз бўлади...

Ажойиб шер экан 😁

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47👏9
ИНСОФ САРИ БАРАКА !

Бир неча йил олдин аям билан Тошкентга Абу Сахий бозорига тушдик. Ҳаридларни қилишдан олдин Уйғур ошхоналаридан бирига овқатланиш учун кирдик. Ўтирган ҳамонимиз аям ,,Оёғимга нима урилди?,, дедилару, столнинг остидан унитиб қолдирилган эски чарм чамадонча сифат сумкани олиб чиқдилар. Буни бирорта савдогар унитдимикин деган гумонга ҳам бордик, аммо сумка савдогарнинг сумкасига ҳам ўхшамас эди. Аямга ,,Ичини битта очингчи,, дедим. Сумкани секин очдилар...Ичи тўла даста- даста АҚШ доллари экан...Аям менга мен аямга қарадим, ўша қарашда бир- биримизни англадик. Мен ўзимизнинг катта сумкани аямга узатдим, аям топиб олинган сумкани уни ичига солиб бекитдилар ва тезда бошқа столга ўтиб ўтирдик. Хизматчи қиз буюртмаларни олиб келди ҳамки, аям иккимиз жим эдик. Кўзларимиз атрофни кузатиш билан банд эди. Тасаввур қилинг бир чамадонча доллар-а! Йигирма минут ё ўтди, ё ўтмади ошхонага бир чол- кампир кириб келди. Кириб биз дастлаб ўтирган столни остига қарашди. Аям иккимиз ҳам пул уларга тегишли бўлганлигини сездик. Мен кўзим билан аямга уларни кўрсатиб имо қилдим, аям бошини ирғаб қўйдилару, кампирга хотиржамлик билан ,,Хола, ниманидир қидиряпсизми?,, дедилар. Кампир ялт этиб аямга қаради, ,,Ҳаа, болам, сўмка, сўмкамни йўқотдим,, деди. ,,Қанақа сумка эди?,, деб аям саволни давом эттирдилар. ,,Вой, ўлай қотти сўмкайди ичида бобойнинг расми бор Американча пул борийди,, дия кўзларидан дувва ёши оқди. Аям ,,Қанча пулингиз бор эди?,, деб сўрагандилар, ,,Билмайман уч улим уч жилдан бери четда, биттаси Кореяда, иктаси Россияда, Ташкендан уй оберган эди бир оғайнимиз шунга пулини обкебидик,, деб йиғладилар. Аям ,,Йиғламанг, хола пулингиз мана менда келишингизни кутиб ўтиргандик,, деб омонатни эгасига бердилар.
Чол- кампир бараварига ,,Ол, истаганингча ол, розимиз, ол,, деб шунча айтсаям,
аям ,,Мен мукофотини олиб бўлганман,, деб бир тийин ҳам олмадилар.
Бечоралар дуо қила- қила кетишди.
Жойимизга қайтиб ўтирарканмиз аям
,,Энди мен сенга ўтган сафар бўлган воқеани айтиб берай,, дедилар.
,,Тўйингдан олдин Тошкентга келганимизда сумкада ўн етти ярим миллион пул бор эди. Ўшани шеригим олди деган гумонда таҳоратхонада қолдирибман. Қайтиб бориб сўрадим, тозаловчи татар аёл ,,Сумкангда нима бор эди?,, деди.
Мен ,,Дадамдан қолган кичик дуо китобчам, онамдан қолган тасбеҳим ва кейин....ўн етти ярим миллион пул,, дегандим у ,,Нега биринчи пулни айтмадинг?,, деди.
,,Пул учун қайтмадим, пул қизимнинг сепи учун эди, топилмаса насиб қилгани бўлади, мен отам билан энамдан қолган нарсалар учун қайтдим,, деб жавоб бердим.
Ҳалиги аёл нарсаларимни қандай бўлса шундай қайтариб берди, мукофатига ҳеч нарса олмади.
Мен йўқотганимда нарсаларим эваз олинмай қайтарилса-ю, мен бояги чол- кампирдан қандай қилиб мукофат олишим мумкин? Бу масаладаги ҳисоб- китоб мен билан Аллоҳнинг ўртасида ҳал бўлиб бўлган...Энди овқатингни е, ош бўлсин,, деб кулиб қўйдилар ...

Хулоса сиздан...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍111👏17😢8👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пул одамни ўзгартирмайди! Пул шунчаки кучайтиргич. Агар сен худбин бўлсанг, нима бўлади, биласанми? Кўпроқ пул сени янада худбинроқ қилади. Агар сен халол инсон бўлсанг, бу сени амалларингда намаён бўлади. Пул кучайтиргич.
У сени ўзгартирмайди.
У «ҲАҚИҚИЙ СЕН» ни ошкор қилади!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Майда мусибатларни улкан фожиага айлантирадиганларга Аллоҳ катта - катта мусибатлар беради.

Шундай экан, майда-чуйда қувончларни улкан саодатга айлантиринг–ки, Аллоҳ сизни катта - катта шодликлар билан севинтирсин ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍65👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЁТНИНГ ЎН ҲАҚИҚАТИ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60👏13
Кўпчилик ўзларининг камчиликларини сезмайдилар.

🧐 Бахил ўзининг бахиллигини тежамкорлик деб ўйлайди.

🤨 Сурбет одам ўзини ошкора гапирувчи деб ўйлайди.

😮 Чақимчи ўзини насиҳатгўй деб ўйлайди.

😏 Мағрур ўзини ўзига ишонган деб ўйлайди.

🤔 Кибрли мени ҳурмат қилишларига лойиқман деб ўйлайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53👎1
​​#Табассум
ЮЗ ДОЛЛАР

Шаҳардан бир тадбиркор
Қишлоққа келиб қопти.
Дастлаб у меҳмонхона
Томон секин йўл опти.
Бойвачча бу қишлоқда
Уч кун қолмоқчи экан.
Бир лойиҳа бўйича
Дўкон қурмоқчи экан.
Юз долларни чиқариб,
У нозирга тутибди.
Ўзи сўнг хоналарни
Кўриш учун кетибди.
Пулни кўриб соҳибнинг
Чорсу эсга тушибди
Ва қассобдан юз доллар
Қарзи эсга тушибди.
Пулни олиб Чорсуга Югурибди-елибди.
Қассобга зудлик билан
Қарзин бериб келибди.
Елкадан юк тушганда
Дам олади асаб ҳам.
Юз долларни олдию
Ўйлаб қолди қассоб ҳам.
Қўли калталик қурсин,
Одам ҳолин танг қилар.
Бир ҳафтаки фермер ҳам
Пулин қисталанг қилар.
Бундай бўлишин қассоб
Сираям кутмаганди.
Тунов кунги буқага
Юз доллар етмаганди.
Эҳ, одамлар... Майлига,
Бирозгина шоширди.
Қассоб бориб фермерга
Омонатин топширди.
Куни кеча фермерга
Сим қоққан эди уста,
Таъмирталаб «Тико»си
Тайёр бўпти бирпасда.
Ресторанда устага
«Эриб» келганди фермер
Камига юз долларни
Обориб берди фермер.
Уста қўли гул эди,
Лекин сал суюқоёқ.
Шу боис топгани ҳеч
Икки бўлмасди мутлақ.
Ўзингиз ҳам гувоҳсиз,
Салда қанча пул топди.
Аммо пулни олдию
Фоҳиша томон чопти.
Қадамини тезлатди,
Гарчи йўллар қор эди.
Фоҳишага юз доллар
Берар қарзи бор эди.
Фоҳишанинг ҳам, ахир,
Етар эди ўз дарди.
Гоҳида меҳмонхона
Эшигини қоқарди.
Гарчи тўламаса-да
Ейиш-ичиш, чой учун,
Нозирга пул берарди
Фақатгина жой учун.
Пулни бериб қутулди
Қарз аталмиш кулфатдан.
Нозир пулни олдию
Лол қолди бу ҳолатдан.
Ярим соат илгари
Шу пул қўлида эди.
Фалакнинг бу ишидан:
«Астағфурилло», – деди.
Юз ўйласин тополмас
Калаванинг учини.
Аммо сезиб турарди
Бу занғарнинг кучини.
У хаёлнинг домига
Турганида бойланиб
Сайр этди юз доллар
Қишлоқни бир айланиб.
Ҳеч ким қарзмас бировдан
Муҳими, ҳамма рози...
Шу пайт бузди хаёлин
Бойваччанинг овози:
«Хоналарни кўрдим мен,
Менга маъқул, жуда соз.
Афсус, мени шаҳардан
Йўқлаб қолишди нохос».
Шундай дея бойвачча
Бирозгина тин олди.
Долларни қайтиб олиб,
Шаҳарга жўнаб қолди.
Билмадим, бу ўйинда
Ким ютди, ким ютилди.
Лекин бир қишлоқ аҳли
Ўз қарзидан қутулди.


Ажойиб якун...
Хар бир инсон ўз навбатида қарзини узишга шошилгани учун воқеа шундай гўзал якун топди...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86👏19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!
   
  Хайрли тун
Тунингиз  осуда   ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Омонмисиз,  Азизлар!
Муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,

🍁АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍52👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹ХАЙРЛИ КУН МЕХРИБОНЛАРИМ

Ассалом Азизларим, меҳрибонларим!
Ширин сўз лутфида , гавҳар конларим!
Мусаффо тонгингиз бўлсин муборак!
Кўнгли боғ, меҳри тоғ, жонажонларим!

Тилагим тиллодан бўлсин тахтингиз!
Ҳамиша, хамма вақт кулсин бахтингиз!
Оила аталган нурли қўрғонда,
Порласин ҳамиша ҳаёт шамингиз!

Фарзандлар камолин кўриб яшангиз!
Ёрингиз жамолин кўриб яшнангиз!
Уйингиз тўрини нурга тўлдирган,
Узоқ умр кўрсин Ота- Онангиз!

Тандир-ўчоқларда олов сўнмасин!
Дераза ойнаси қиров бўлмасин!
Меҳмонга мезбонлик қилинг ҳамиша,
Хонтахта устига ғубор қўнмасин.

Юз билан юзлашиб севиниб яшанг!
Муҳаббат кўшкида севилиб яшанг!
Тоғлардан баландлаб йиғиб савоблар,
Жаннат ифорига кўмилиб яшанг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган сиз Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қизлар_учун

Гўзал қизим!

Саодатли бўлишни хоҳласанг, орқангдан гапирганларга парво қилма...

Бировнинг ризқига кўз олайтирма...

Бошқаларнинг насибасига қарама.

Ғийбатчининг сўзига парво қилма.

Юрагингни ғаш қиладиган миш-мишларга эътибор қилма.

Сени эътироф этмаганнинг, танқидига аҳамият берма.

Осмонга қара...

Дарахтларга қара...

Қўлингдаги неъматларга қара...

Товоғингдаги ризққа қара...

Ойна қаршисига ўт, бу дунёда биттагина  бўлган ўзингга қара...

Сени севган Роббингнинг раҳматига қара...

Ким нима деса десин, сен фақат ўз амалингга қара...

Сўнгра ўтир, ўгирилиб қалбингга қара, ана саодат, мана ҳаловат, ана шукр, мана улкан ташаккур!..

Умида Азиз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66👏15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАХТ ҲАҚИДА РИВОЯТ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67👏8👎2
Биласизми қадрлигим...
Бахтли ва гўзал яшаш ўзингзига боғлиқ...

Аллоҳдан бошқасидан кутувда бўлманг...
Ҳеч кимни ёмон кўрманг...
Ўйларингиз гўзал бўлсин...
Ёмонликдан яхшилик қидиринг...

Нимаики бўлса Аллоҳдан, Аллоҳ эса бандасига ёмонлик раво кўрмайди...

Ўзингизни яхши кўринг...
Спорт, илм, билим, мехнат, соғлом овқатланишни илининг ўзингизга...

Ҳаётим ёмон десангиз ёмон ҳаётда...

Бахтлиман десангиз гўзал ҳаётда яшайсиз...

Неча ёш бўлишингиздан қатъий назар...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍65👏4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЛИБОСЛАР ҲАҚИДА
нималарни биласиз?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍27😢6
#Кун_ҳикмати

Бир киши бахтига кўз тегишидан ҳадиксирайди, бир куни ҳақиқатдан унга ҳасадчининг кўзи тегади.
– Бошқа киши ушбу йили ўқишга кира олмайман деб хавотир олади, айнан ўша йили ўқишга кира олмайди.
– Аёл эри ёки фарзандлари бемор бўлиб қолишидан қўрқади, оқибатда ҳақиқатда ўша иш ҳосил бўлади, яъни улар касал бўлиб қолишади.

Нима учун айнан қўрққан нарсангиз юзага келишини биласизми?
Сабаби ушбу ҳадиси қудсийдадир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай дейди: “Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман”

Шундай экан, Аллоҳга яхши гумон қилинглар, ким чиройли гумон қилса, муваффақиятга эришади!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
👍60👏7😢2