ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.89K photos
13.3K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин...

Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,

  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЙИМИЗГА  КЕЛИНГ...

Опа, аҳволингиз яхшими айтинг,
Қўнғироқ қилолмай қоламан ҳар кун.
Ишим кўп сўзини ёдлаб олганман,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Ак
а, сочингизга оралабди оқ,
Чарчаган одамдай турибсиз нечун.
Бир марта суянинг, ука деб менга,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Си
нглим, нима гаплар, айта қол синглим,
Йўқлаб боролмадим илтимос тушун.
Эртадан кечгача ишдаман билсанг,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.

У
ка, укажоним, ишонган тоғим,
Кўнглим хотиржамдир сен менга устун.
Ота ва онамни хурсанд қилай деб,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.

Жи
гарлар жам бўлинг, келинг меҳмонга,
Бўлайлик ҳаммамиз бағримиз бутун.
Болалик даврига қайтиб бир лаҳза,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.


Заршидбек Матғозиев

┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢17👍14👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖИГАРЛАР...

Уйғонинг, эй, азизлар!
Ҳар кунимиз ғанимат
Жигарлар, қариндошлар,
Аллоҳ берган зўр неъмат!


🎙Ўктам Камалов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30😢7👏1
#Мулоҳаза_учун

АКА,  МЕҲМОНГА  КЕЛИНГ...

Дунёда ҳаммадан ҳам аёлга қийин, аёлга азоб деб бонг уришдан, нолишдан чарчамаймиз. Аслида ўғил бола учун ҳам осон эмас. Айниқса, олахуржин бўйнига илингач, унинг зиммасидаги вазифалар икки карра ортади. Энди аҳли аёли ва фарзандларини ҳам ўйлаши керак. Буни тушунамиз, яхши тушунамиз.

Аммо...

Бу дунёда ташвиш кимда йўқ? Муаммо кимнинг оиласида йўқ. Турмуш ташвиши, қорин ғами деб опа ёки сингилга эътиборни камайтириш қанчалик тўғри?

Тўғри, опа-сингилларини тез-тез йўқлайдиган ака ва укалар ҳам кўп. Уларга таҳсинлар айтсак оз.

Қизимни ўз эгасига узатиб, кўнглим тинч дейишади ота-оналар. Акалар ҳам шунга бемалол бўлибми, опа-синглисидан кўнгли тўқ юраверади. Аммо сингиллар тоғдек суянчиғи бўлиб улғайган акасини соғинмайди дейсизми? Соғинади!

Шундай экан, опангиз ёки синглизнинг уйига меҳмонга боринг. "Ака, меҳмонга келинг" дейишини кутманг. У хонадонидагилардан истиҳола қилиб бу жумлани айтмаслиги ҳам мумкин. Агар улар олисда яшаса, телефон орқали сим қоқинг: кам-кўстинг йўқми сингилжон денг!

Охирги марта опа-синглингизни қачон йўқладингиз, қадрдон?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44😢13👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма
Опа-сингилларингиздан хабар олишни унутманг


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢21👍20👏1
​​Қадр ҳақида...

Қадрлаш илмини биладиган одам ҳамма нарсани қадрлайди.

Оддий пол артадиган латтасини ҳам ювиб, қуритиб, бир четга таҳлаб қўяди.

Ўзи аслида у ҳар кийимни ҳам "пол артувчи латта" қилавермайди.

Масалан оталар кийими, оналар кўйлаги, эрининг йиртилиб, ҳеч нимага ярамай қолган жемпфери ҳам унинг қўллари билан тикилган- ёстиқ ичига киради.

Бизларга шундай ўргатишганди.

Отамиз ҳиди келиб турадигандек туюлган тошдек ёстиқларда- ажойиб тушлар кўрганмиз...

Қадрлаш илмини билмаган - валломати бўлсаям қадрини билмайди.

Туз еган жойларига бир-бир тупуриб, юзига ёпилмаган ҳар эшикларни тепиб - синдиради, оғирини кўтарган устунларни юзсиз - қуртдек кемиради, елка тутганларининг фойдаси тегмай қолса - осонликча баҳридан ўтади...

Қадрлаш илми-шунақа ҳар ким ҳам уқолмайдиган фан, ҳар одам ҳам - адо этолмайдиган русумдир...

Умму Зайнаб


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​Биз ўйлаётган ўй фикрларимиз ва сўзлаётган сўзларимиздан ташкил топганмиз. Шундай экан фойдаланаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг.

«Менга бўлаверади» деманг, «Менга энг яхшиси керак» денг.

«Чарчадим» эмас, «Дам олишим керак» денг.

«Айбдорман» деманг, «Бу менга тажриба бўлди» деб айтинг.

«Вақтим йўқ» эмас, «Кейинроқ бажараман»  денг.

«Ҳаракат қиламан» эмас, «Бажара оламан» денг.

«Мен бунга лойиқ эмасман» деманг, «Мен энг яхшиларига лойиқман» денг.

«Ҳаммаси яхши» ни ўрнига, «Менда ҳаммаси зўр» деб айтинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биз хаммамиз ўйлаётган ўй фикрларимиз ва сўзлаётган сўзларимиздан ташкил топганмиз. Шундай экан фойдаланаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШИКОЯТ   ҚИЛМАНГ!

Имом Шаъроний «Табақот» номли китобларида шундай деганлар:
«Танага, мол-мулкка ёки фарзандга беморлик, зулм ёки мусибат каби бало етганда, бу ҳақида ота-онага, фарзандга, жуфтга, оға-иниларга, дўстларга ёки бошқаларга шикоят қилишдан олдин Аллоҳга шикоят қилинса, У Зот мусибат тушган пайтдаёқ ўша қийинчиликларни кўтаради».

(«Ҳикматлар»  китобидан)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61😢21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалбдан жой олиш ҳам ризқдек гап.
Менинг қалбимга ризқингиз қўшилган бўлса сиз жой оласиз, аксинча бўлса мен.

Қалбингиздан ҳамиша қалбингизга яқинлар, юрагингизга мадор бўладиганлар жой олсин..

Аллоҳ барчамизни тинчлик офиятда ёруғ тонгга етказсин.

Аллоҳга омонатсиз!
Хайрли тун !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчаси амалга ошсин!

Биласизми, қадрдон,
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади. Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим

🍁АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файзу - барака ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саломлашишнинг етмишта  савоби бор. Шундан олтмиш тўққизтаси салом берганники, биттаси эса алик олганникидир.

🌷 Ассаламу Алайкум,
         яхши инсоним


Кунингиз,
Умрингиз,
Йўлингиз очиқ,
Мушкулингиз осон,
Ҳожатингиз равон бўлсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.

  Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

           ҲАЙРЛИ  КУН!

Мол-дунёни яхши кўрсанг, ҳисоб-китобни ҳам унутма!
Қасрларни яхши кўрсанг, қабрларни ҳам унутма!
Маъсият ва гуноҳларни яхши кўрсанг, тавбани ва гуноҳларни кечирувчини ҳам унутма!
Махлуқни яхши кўрсанг,
Холиқни ҳам унутма!
Дунёни яхши кўрсанг,
охиратни ҳам унутма!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69👏6
Инсоният мубтало бўладиган бир касаллик бор...У «неъматларга одатланиб қолиш» деб аталади.

Унинг бир неча кўриниши бор:

- Аллоҳни сизга берган неъматларига ўрганиб қолиб, ортиқ уларни неъмат санамай қўйишингиз.

- Аҳли-оилангиз олдига кириб келиб, уларни соғ-саломат кўришга ўрганиб қолишингиз ва шундай неъмат учун шукр айтмаслигингиз.

- Шукр айтмай истаган нарсангизни ҳарид қилишингиз

- Омонликда уйғониб ҳам Аллоҳга ҳамд айтмаслигингиз.


Неъматлар давомий бўлиши учун ҳамд айтмоқ ва шукрни доимо ўзингизга ҳамроҳ қилиб олинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55👏4
Бир аёл "Бахтшунос" га рўпара келиб қолибди. Унга ўзининг бахтли эканлигини кўрсатгиси келибди...
Ранго-ранг хаёт дафтарини очиб ундаги гуллар, минбарлар, дабдабалар муҳрланган суратларни кўрсатибди.
"Бахтсизсан!" дебди Бахтшунос...
Аёл "нега" деб сўрабди...
– Ҳақиқий бахтли инсонлар бахтини исботлаш учун далил ва хужжатларини намойиш қилмайдилар... бу бахтига ўзи ишонмаган бахтсизнинг иши - деб жавоб берибди Бахтшунос

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54😢11👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЮРАККА ЕТИБ БОРАДИГАН ШЕР АЙТИБДИЛАР...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍102😢16👏7👎4
🥮Тупроққа қоришиб ётган буғдой нон бўлдию дастурхон тўридан жой олди.

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Нон бўлгунича бечора буғдой қанча машаққатни босиб ўтди.

Тегирмонга ташланган буғдой жони тилка-тилка бўлиб унга айланди. Ун устидан иссиқ сув қуйдилар, муштлаб хамир қордилар, у ортиқ чидолмасам керак деб ўйлади.

Хамирдан нон ясадилар, оғриқ устидан оғриқ - игна билан бағрини тешиб чакич урдилар.

Бўлди🥲 бўлди энди қутилдим деганда, дўзахдек қизиган тандирга ёпиштирдилар…

🍞Нон бўлиб пишдию,
дастурхон тўридан жой олди.

Биргина буғдойнинг босиб ўтган йўллари - инсон ҳаёт йўллари билан айрим ҳолатларда ўхшаш...


Ҳар машаққатнинг ажри бор,
Аллоҳдан умидингни узма...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67👏8😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ЮТҚАЗГАН ОДАМ

Эсон момо умрида мудом,
Барчага гул тутқазиб ўтди.
Шу десангиз шўрлик-ҳаётда,
Фақат-фақат ютқазиб ўтди.

Оқибатсиз бўлди -жигарлар,
Укасига ерини берди,
Сезиб қолиб, бир сўз демади
Ўртоғига - эрини берди.

Қўшнилари - жўжабирдай жон,
Момо сира ғараз қилмади
Жўжаларин еб қўйса ити
Арз қилмади, араз қилмади

Ким ундан пул, кўмак сўраса
Ёрдам берар тинглаб арзини
Йиллар ўтар, аммо эслатмас
Қарздорга - олган қарзини

Хокисору камтарин аёл
Сира гапин совуқ қилмади
Қўшниларим тариқ эксин деб
Бутун умр - товуқ қилмади

Меҳнат учун туққандир онам
Менга омад боқармиди, дер
Бугун узун сочларим - оппоқ
Сира косам оқармади, дер

Заҳматининг роҳатин ҳеч вақт
Кутганини эслаёлмайди
Кўз ёш тўкар фақат ютқазиб
Ютганини эслаёлмайди

Мунглиғ, мунис, беозор яшаб
Исмин - дилга ўйиб кетди у,
"Яхши одам" сўзига лойиқ,
Буюк ҳайкал қўйиб кетди у

Ўша кеча қишлоқ йиғлади,
Ёмғир ёғди беаёв, шаррос,
Эсон момо мангуликка - жим
Кўзин юмди ҒОЛИБларга хос!

Шоира Тўлаганова


📖
Telegram.me/IBRATLI -
Дунё ва ҳаётий воқеалар
😢60👍36👏8