ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.89K photos
13.3K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁМОНСАН десангиз,
майли
, ЁМОНМАН...

•┈┈┈┈•
❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон тонгга тун
орқали етиб боради.

Аллоҳ  ҳар бандани бахт қуёши нур сочган тонгларга етказсин.

Аллоҳга омонатсиз
Яхши дам олинг...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонг хайрли бўлсин, Азизлар!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин.

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.

Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади!
Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизларга дуолар ижобатига бой, файзу барокатли кун тилаймиз!
            ​​​

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим

🍁 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИЛАРГА  ХАЙРЛИ  КУН!

Салом юзи қуёшлиларим,
Тонга етган бардошлиларим,
Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Салом кўнгли қордек оқларим,
Гина-гудрат, кибри йўқларим,
Охиратдан кўнгли тўқларим,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Мени билган, билмаганларга,
Кулиб турган, кулмаганларга,
Ҳали салом бермаганларга,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Тонга етиб шукур қилганлар,
Ўтган кундан фикр қилганлар,
Ибодатдан ҳузур қилганлар,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Суйганлару, суймаганларга,
Куйсам, бирга куймаганларга,
Дийдоримга тўймаганларга,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Тилагим бор сизга ушбу чоғ,
Сиздан нари юрсин ғам, фироқ,
Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ,
Хайрли кун сизга яхшилар!

Яратганга ҳамдлар айтайлик,
Кўп тонгларга омон етайлик,
Кетсак, жаннатларга кетайлик,
Хайрли кун сизга яхшилар!


┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍46👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹СИЗДЕК ЯХШИЛАРНИНГ
БОРИГА ШУКР...


🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍33👏7
​​Нобель мукофотининг пайдо бўлишига оддий газета мухбирининг хатоси туртки бўлгани ҳақида биласизми?

Швециялик машҳур олим Альфред Нобель 55 ёшга тўлганида Канн шаҳрида истиқомат қилаётган акаси Людвиг вафот этади. Швециялик газета мухбирларидан бири янглишиб, Альфред Нобель вафот этибди деб газетада эълон бериб юборади. Ўзи хақидаги таъзияномани ўқиган Альфред Нобель бутун ҳаёти ва фаолиятининг моҳиятини тушуниб етган экан. Чунки Швеция газеталарида - “Ажал савдогари, ажал ихтирочиси ўлди” деб ёзилганди. Бу нарса олимга қаттиқ таъсир қилади - "Ҳа, мана жамият мен хақимда қандай фикрларкан" деб хулоса қилганди олим.

Аслида Нобелнинг динамитдан ташқари яна 355 та кашфиёти ҳам бор эди, аммо айнан динамит ихтиросидан у жуда катта фойда кўрганди. Унинг вафот этган акаси Людвиг эса снаряд ишлаб чиқарадиган ва уни сотадиган савдогар эди.

Нобель ўзи ҳақидаги жамиятнинг фикрини бутунлай ўзгартиришга қарор қилиб, ўз васиятномасини қайтадан ёздиради.

1895 йил Париждаги Швед-Норвег клубида тузилган бу васият хатида Альфред Нобель ўзига тегишли 31 млн Швеция маркасини келажакдаги фан ва адабиёт намоёндаларига қолдирилган васиятнома пунктларида қуйидагича ёзилган эди:

- Мен Альфред Бернхард Нобель ақл-ҳушим жойида, танам соғлом ҳолда васият қиламан: Менинг васиятимни бажарувчи вакилларим ўлимимдан сўнг менга тегишли барча бойликларимни қимматбаҳо қоғоз пулларига айлантириб, фонд тузишларига буюраман. Ушбу фонддан келадиган фоиз фойдасини илм-фанда, адабиётда, инсониятга фойда келтирувчи шахсларга ҳар йили мукофот тарзида берилишини шарт қилиб белгилайман. Ушбу мукофот фондидан келадиган фоиз фойдасини беш қисмга ажратиб, бешта мукофот таъсис қилинишини буюраман.

1. Физика йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

2. Кимё фани йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

3. Физиология ва Медицина йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

4. Башарият идеалларини тараннум қилувчи бадиий асар муаллифига, яъни адабиёт йўналишига;

5. Халқларнинг тинчлиги йўлида, уларнинг бирлашиши йўлида курашадиган, қулликни бартараф этадиган, армиялар сонини қисқартирадиган, урушларнинг олдини оладиган, тинчлик сулҳларини тузадиган инсонларга

ушбу мукофотнинг берилишини буюраман.

- Менинг яна бир тилагим бу мукофотлар ирқчилик, миллатчилик принципларидан холи бўлиши керак, ғолиблар қайси миллат, қайси ирқ вакили бўлишидан қатъи назар мукофотни олишини истайман ва васият қиламан.

Альфред Нобель вафотидан кейин унинг васиятига кўра ҳар йили оламшумул натижаларга эришган инсонлар ўз мукофотларини, яъни Нобель мукофотини олиб келмоқдалар.

Нобелнинг жуда кўп қариндошлари суд орқали ўз аждодларининг васиятини қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилганлар, аммо барчаси судда ютқазганлар. Чунки Нобель бутун бойлигини қариндошларига эмас, башариятга бағишлаганди. Дунёдаги энг эътирофли мукофот ана шундай пайдо бўлган эди.

📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар
👍80👏11👎1
🇯🇵 Японияда таҳсил олган бир ёш африкалик Facebook’даги саҳифасида шундай деб ёзганди:

"Мен Япониядаги беш юлдузли отелларни бирида меҳмон бўлгандим. Яшаётган меҳмонхонанинг ҳовузига чўмилиш учун борганимда, бассейнда мендан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Сувда қистаб қолганди, шартта сувга чоптирвордим.

Бирдан... атрофимдаги сув пушти рангга кирди ва сигнал чалинди. Дарҳол меҳмонхона ишчилари етиб келишиб, мени бассейндан чиқариб олишди.

Кейин улар сувни бўшатиб, ҳовузни тозалашларини ва мен меҳмонхонанинг муҳим ҳудудидаги тартибни бузганлигимни айтишди (ичимдан дарз кетиш бўлди).

Шундан сўнг улар менинг хонамга қўнғироқ қилишди. Меҳмонхона котибаси менга паспортимни қайтариб берар экан, меҳмонхонани тарк этишимни сўради.

Бу меҳмонхонадан чиқиб, бошқа бир шунга ўхшаш, бассейни бор бўлган муқобилини излар эканман, ҳар сафар бирор меҳмонхонага кирганимда қабулхона ходими паспортимга қараб: “Кечирасиз, бу сизмисиз.... Эҳ...,” дея узр сўрашар ва мени қабул қилолмаслигини айтишарди. Аҳвол шундай давом этарди.

Оҳири менга ҳеч қандай меҳмонхонада қолишга рухсат беришмаётгани учун элчихонамга мурожаат қилдим.

Элчихонадагилар менга бассейни бўлмаган меҳмонхонага боришни маслаҳат беришди...

Япониядан чиқиб кетаётганимда паспортимга муҳр босар экан, паспорт нозири: “Умид қиламанки, сен яхшигина сабоқ олдинг", деди.

Ҳуллас... Бассейнга ҳожатимни чиқарганимни бутун Япония билди...


Facebook’ дан олинди



❗️Ҳқуқ химоячилари лоқайд бўлмаган жойда нафақат бассейн, жамият ҳам тоза бўлади


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39😱9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзаллик Аллоҳнинг ҳадясидир.

Унинг энг қуйиси - шакл гўзаллиги,
Ўртачаси - сўз гўзаллиги,
Энг олийси - хулқ гўзаллигидир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзи инсонлар сизни яхши кўрганлари сабабли уларни хафа қилсангиз ҳам ҳеч нарса демайдилар.

Жавоб қайтаришдан уларни муҳаббатлари тўсиб туради. Улар сиз билан боғлиқ ришталарини қадрлайдилар.

Сиз эса бундан фойдаланасиз.


Жамолиддин Муҳаммад


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БЕГОНАГА АРЗ ҚИЛДИМ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢78👍34
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барча мусулмон ахлига соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг  ҳар  бир  куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА  АЙЁМИ  МУБОРАК 
     БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим!

Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати барчамизнинг машаққатларимизни аритгин!

Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин!

Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!

Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин!

Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиган изтиробдан муҳофаза  айла!

Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма!

Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍65👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАРИМ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Я Роббим, тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз.

Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, хайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрларимиз бўлсин.!

Бу Жума мағфиратимизга сабаб, жаннатимизга васила бўлсин.!
Амин.

Жума муборак аҳли ислом...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

🎙Толибжон Исроилов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍26
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан бирга ибодат қилишингизни Аллоҳдан сўрадим!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН !

Бугун:
- Ота-она ва яқинлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсон - садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган кундир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍18👏2