ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.89K photos
13.3K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
​​АЁЛ ҚАЧОН БАХТЛИ БЎЛАДИ?

– Аёл – нафис олам! Унинг бахти – кўнгил. Аёл ана шу оламдан ўзи учун хаё ва ибо нуридан ёруғ йўл излайди. Кўнгили эса ширин сўзга доимо эҳтиёж сезади. Бу ҳақиқат, аммо бу ҳақиқатга олиб борувчи сўқмоқлар анчагина. Оила, фарзандлар камоли, уларнинг соғ-саломат униб-ўсиб, жамият, ота-она корига ярайдиган фарзандлар бўлиб вояга етиши ҳам аёлнинг бахтидир. Аёл оиласини бекаму кўст кўришни истайди. Гарчи бахт молу дунё билан ўлчанмасада, аммо у ҳаёт кемтикларини тўлдирувчи, орзу-умидларини қўллаб-қувватлаб турувчи дунёвий воситалардир.
Нима бўлганда ҳам сўз яна кўнгилга бориб тақалади. “Ширин сўз – жон озиғи”, – деганларидек аёлга озгина эътибор, бир оғиз ширин сўз бўлса, турмушнинг барча камчиликларига кўз юмади ва дунёда ўзини энг бахтли аёл ҳисоблайди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мавлоно Румий ҳазратларидан сўрашди:

ㅡ Синган кўнгил яна сева оладими?

Мавлоно жавоб берди:
ㅡ ҲА , СЕВА ОЛАДИ!

ㅡ Унда айтингчи, синган пиёлада сув ичасизми?

Мавлоно эса ним табассум билан:

ㅡ Сиз пиёла синди дея сув ичишни тарк қилдингизми..?! - деди...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66👏16😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Донишманд айтган экан:

Оқил одам бошқалар айбини кечира билади.
            
▪️Бузургмеҳрдан сўрабдилар :
–Қайси бебахо бойликни одамлар қадрламайдилар ?
–Камтаринликни ,– дебди у.


▪️«Муҳаббатда бахтли бўлиш учун кўр бўлиш шарт эмас, фақат вақти-вақти билан кўзни юмиб туриш керак »
           
▪️Тан гўзаллиги ошиқларни шайдо қилиши мумкин , уларни бир умр мафтун этиш учун эса қалб гўзаллиги талаб қилинади.

        К.Колтон
             

▪️Аёл киши эркакни жаннатдан олиб чиқиб кетган. Аммо эркакни жаннатга олиб кирадиган ҳам аёлдир.           

▪️Аввалги ғиштин қийшиқ қўяркан меъмор ,
Юлдузга етса ҳам қулар бу девор.

    Мирзо   Бедил
            

▪️Тилингда сўзлаганингни қалбингда ҳам сўзла , аммо қалбингдан кечирмаганингни асло тилинга чиқарма.

   Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳечам ва ҳечқачон сизни ранжитганлар билан муносабат тўғрисида бахслашманг. Сукут сақланг ва жим кетинг.

Қарияпман деб афсусланманг, қарилик гаштини суриш ҳаммага насиб қилмайди, фақат сараланганларга насиб қилади.

Энг муҳими қалбингиз тоза бўлсин, қалб тозалиги эса эътиборда, соғинчда, хурмат қилиш ҳамда мулойимлик ва хушмуомалаликдан иборат.

Энг асосийси қуидаги еттита муҳим қоидага амал қилиш:

1  Шикоят қилмаслик.
2  Ношукурлик қилмаслик.
3  Айбламаслик.
4  Ўтган нохуш вазиятни ёки холатни эслаб юзга солмаслик.
5  Қанақа холат бўлмасин баланд овозда охангни қўполлаштириб гапирмаслик.
6  Бегоналарга ўзингизни оқламаслик.
7  Сизни севганга ширин гапиринг, мехрибонлик қилинг, жахл устида айтган гапларига ахамият берманг, ўнг қулоқдан кириб, чапидан чиқсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏7
Инсоният мубтало бўладиган бир касаллик бор...У «неъматларга одатланиб қолиш» деб аталади.

Унинг бир неча кўриниши бор:

- Аллоҳни сизга берган неъматларига ўрганиб қолиб, ортиқ уларни неъмат санамай қўйишингиз.

- Аҳли-оилангиз олдига кириб келиб, уларни соғ-саломат кўришга ўрганиб қолишингиз ва шундай неъмат учун шукр айтмаслигингиз.

- Шукр айтмай истаган нарсангизни ҳарид қилишингиз

- Омонликда уйғониб ҳам Аллоҳга ҳамд айтмаслигингиз.


Неъматлар давомий бўлиши учун ҳамд айтмоқ ва шукрни доимо ўзингизга ҳамроҳ қилиб олинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45😢10👏3
ҚАЧОН ҚАНОАТ ҚИЛАМИЗ?

Уйланганлар: «Қанийди уйланмаган бўлсам», дейди.

Бўйдоқлар: «Қачон уйланиб, тинчир эканман», дейди.

Бойлар: «Қанийди тинч, хотиржам бўлсам», дейди.

Камбағаллар: «Қанийди бой-бадавлат яшасам», дейди.

Кексалар: «Қанийди ёшлик бир кунгинага қайтиб келса», дейди.

Ёшлар: «Қанийди ёш бола бўлиб қолсам-да, ғамим фақат ўйнаш бўлса», дейди.

Болалар: «Қачон улғаяр эканман», дейди.

Тириклар: «Қани эди ўлиб, бу дунёнинг ғам-ташвишларидан қутулсам», дейди.

Ўлганлар: «Қанийди яна ҳаётга қайтиб, қўлдан бой берган нарсамни тўлдирсам», дейди.

Кечирасиз-у, биродарлар, қачон қаноат қиламиз?

📖 @Ibratli - Дунё сабоқларидан...
😢49👍35😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУ ДУНЁ СИНОВ УЧУН БЕРИЛГАН...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79😢19👏2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин...

Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,

  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қувонч – мол-мулкда эмас, хотиржам қалбда.

Қувонч – бир лаҳзага кулдирган нарса эмас, умр бўйи хотирада қоладиган меҳр.

Қувонч – берганингда кўпайиб, сақлаганингда йўқоладиган неъмат.

Қувонч – кўнгилларини сийлаган одамга ҳамроҳ

Қувонч – ҳеч нарса бўлмаса ҳам, шукр қилиб яшаганда келадиган немат.

Қувонч – шундай нурки, у бор жойда қайғу - ғам ўзини йўқотади.

Бугунги кунни қувонч ила қарши олган Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48👏2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қайғурманг
ХАММАСИ  ЯХШИ  БЎЛАДИ

🎙Осиё Мухтарова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50😢15👏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хотин бўлиш қийин эмас!
Қийини...

Қийини — эрнинг жахли чиққанида битта гапдан қолиб, гап қайтармасликдир;
Қийини — қорни оч келганида, ярим кечаси бўлса хам, туриб овқатини олдига қўйишдир;
Қийини — ачитиб, кесатиб олишнинг ўрни келганида, уни ранжитмаслик учун тилни тия билиш, уни аяй олишдир;
Қийини — унинг хам ўз шахсий худуди борлигини тан олиш, унга дахл қилмасликдир;
Қийини — хаёт ташвишларидан чарчаб, аламини сиздан олганида, уни тўғри тушуниш, хафа бўлавермасликдир;
Қийини — кайфиятингиз яхши бўладими ёки ёмон, кўчадан кириб келганида уни жилмайиб кутиб олишдир;
Қийини — баъзида хафа қилиб, ранжитса-да, хаққига самимий дуолар қила билишдир.
Қийини — қанчалик қизиқ ва сирли туюлса хам, телефонини очиб, ичини титмасликдир;
Қийини — нафсга ёқмаса хам, итоат қилиш, бўйсуна олишдир;
Қийини — айблари, камчиликлари бўлса-да, болаларга отасини дунёдаги энг яхши инсон деб кўрсата билишдир...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66😢19👎1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Айрим хатоларни биз тўғрилаймиз, бошқалари эса — бизни тўғрилайди."
🥀
Ҳаётдаги хатолар фақат бизга дарс берибгина қолмай, балки шахс сифатида ўзгаришимизга ҳам сабаб бўлади. Биз айрим хатолардан сабоқ оламиз, айримлари эса бутунлай йўналишимизни ўзгартиради.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43😢5
​​​​​​СУЯНЧ!

Аёл мехр-муҳаббат манбаидир.
Эркак зоти борки шу чашмадан бахраманд бўлишга интилади...
Айрим эркаклар аёлга унинг бойлиги, келишган қадди қомати ва чиройли кўриниши ёқади, деб ўйлайди ва шунга кўра аёлнинг муҳаббатини қозониш учун пулдор кўринишга, ўктам қоматли бўлишга уринади.

Аслида эса аёл учун энг маъқули суянса бўладиган эркакдир.

Аёл ўзи суяна оладиган эркакнинг барча камчиликларига кўз юма олади, агар суяна олмаса у эркакнинг барча фазилатлари у учун бегона бўлиб кўринади.

Аксар кўнгил совушлар суяна олмасликдан келиб чиқади!

Шундай экан, азиз эркаклар, аввало аёлингизга суянчиқ бўлинг, ана шунда сиз унда ҳақиқий муҳаббат жилосини кўрасиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42
#Мулоҳаза_учун
Ҳамма ерда такрор ва такрор "мебелни эркак қилиши керак, гиламни эркак қилиши керак, эркак - эркак бўлиши керак", деб қайтаравериб, қайтаравериб натижага эришдик. Йигитлар Уй оляпти, ремонт қиляпти, парда, гилам, мебель, жиҳозлар билан тўлдиргунига қадар ёши ўттизга етяпти...

Бир ёмон иллатдан қутулиб, ундан баттар бошқа иллатга йўлиқдик. Биз орзу-ҳавасларимизни қайчилаш, жиловлаш ўрнига, дабдабани бир тарафдан, иккинчи тарафга юкладик. Уй-жой қиммат, иш йўқ, ижтимоий оғир ҳолатда яшайдиган, асосий халқи Россияда тирикчилик қиладиган одамлар учун жуда катта маблағ талаб қиладиган сарф-харажатни куёвга юкладик. Бечора куёвлар уй олиш учун беш йил, ремонти учун икки йил ишлар эди. Энди қўшимча яна беш йил ишлаяпти қандайдир латта-путта ва мебеллар учун.

Кўп танишларим, жиянларим уйланмай юрибди. "Ҳа?", деса "уй-жой қилишим керак, ичини ўзим тўлдиришим керак", деб. Уй-жойи бори ичини тўлдириш ғамида. "Келинни диванида ётмайман", деб йиллаб ишлаяпти. Умри ўтиб кетяпти. Кўп йигитлар ўттизга яқинлашиб уйланяпти. Ўзини тутиб, пул топиб, орзуларни рўёбга чиқаргунига қадар, бошқа ердан иккита болалик бўляпти. Охирги бир йилда саноқсиз одамлардан эшитяпман "куёвни бошқа хотини бор экан. Уйланиб олган экан. Боласи ҳам бор экан", деб қизларини ажратиб олаётган ота-оналарни. Нима деб ўйлаган эдинглар? Ўттизга кириб, қизларга қарамай юради дебми? Узр-ку, шундай йигитлар бўлса ёки мижози касал бўлади. Ёки жуда тақводор бўлади.

Ҳадисга мувофиқ уйлантириш ва эрга беришга шошилиш ўрнига, йилдан йилга узайтириб боряпмиз. Натижада фаҳш авжига чиқяпти. Оилалар бузиляпти. Ҳозир замон ўзгарган. Инстаграм, тик-ток ва яна кўплаб тармоқларда аёлларни кўриб, уйланиш ҳам шарт эмас. Йиллар давомида "севгилиси"нинг қули бўлиб қолиб, "хотинимдан мазза қилмаяпман", деб юрган эркаклар шифокорга, психологга боряпти. Ёки дардини ҳеч кимга айтмай, ўша ҳаётида давом этяпти.

Бир киши мақтаняпти "Ҳамма совчи бўлиб келаётганлар, паспортни ўзини оламиз, ҳамма нарса тайёр", деяпти деб. Бир ҳисобда хурсандман. Одамлар тушуниб қолди қиз тараф мажбур эмаслигини. Лекин янги ремонт қилинган уй, парда, гилам ва мебеллар ҳам шарт эмаслигини тушунинглар энди. Бахтли яшаш учун парда, гилам ва мебеллар шарт эмас.

Ҳамма нарса тайёр деб эшик қоқаётган бечора куёвларни аксарини отни калласидай қарзи ёки тўйни ўтказибоқ Россияга кетиш учун билети ёнида. Ёш келинлар парда, гиламлик уйда ястаниб, ёстиқ қучоқлаб ухлаганида, куёвлар мардикорчиликка кетади. Янги келин кечалари ёлғиз ётади. Ёлғизликдан келиб чиқаётган машмашаларни эса санамай қўя қолай. Зотан, сиз ҳам кунда, кун ора эшитиб турибсиз ушланган келинларни, қочиб кетган келинларни, телефонда гаплашган ёш келинчакларни.

Дунё матоҳларини деб Россияда ўн йиллаб ишлаб, уйни тўлдириб уйланиш шарт эмас. Борига уйланаверинглар. Куни кеча бир она билан гаплашдим. Ўғли саккиз йилдан бери Россияда ишлар экан. Уй олиш учун керакли пулни йиғибди. Совчиликка борса, онаси билан бир домда турадими, деб одамлар қиз бермаётган экан. Энди уйни олиб, ичларини тўлдириб, кейин бемалол юраман совчиликка деди. Ҳайрон қараб қолдим. Ўн йил хотин олиш учун ишлайди. У йигит Россияда зино қилиб қўймаслигига, бирортага уйланиб олмаслигига гарантия йўқ. Жамият қонун деб қўйган урфларни, удумларни қурбонига айланаётган ёш умрларга ачинасан. Сохта обрў, манманлик, одамлар кўриб қўйсинга яшаш жамиятни чиритяпти.

Ўша машҳур гап: "Тўй қиммат бўлган ерда, зино арзон бўлади (кўпаяди)". Европани чиритган нарса зинони ошкор ва очиқ бўлиши, тўйдан кўра "яшаб" кўриш арзон бўлиши. Эркакларни кеч уйланишига сабаб, уйланиш ёшигача бемалол истагани билан, истаган усулда шаҳватни қондириш имкони борлиги. Эркакларни шунга мажбурлаяпсизлар.

Биз тўйни қисқартириш, орзу-ҳавасдан воз кечишни эмас, бир юкни бир тарафдан бошқасига олиб бердик, холос. Муаммо шундайлигича турибди.

Авваллари келин тараф қарзга кириб, қизни отаси йиллаб Россияда ишлаб сеп йиғган бўлса, энди куёв тараф шу ишни қиляпти.

Орзу-ҳавас бизни хор қилади.

Sayyid Islom


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍166👏40👎4😢4😱3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эркак қудалар гаплашиб олишгандан кейинги холат

Хазил қилишибди, лекин бир эшитиб кўринг а...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИНСОН ИНСОНГА МУХТОЖ...

Меҳрингизни қизғонманг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73😢23👎1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчаси амалга ошсин!

Биласизми, қадрдон,
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади. Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим

🍁АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файзу - барака ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун

Кунни гўзал ният билан бошланг, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг.

Чунки кунингиз - кўзингиз билан  кўрганингиздек эмас, қалбингиз билан хис қилганингиздек ўтади.

Кунингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин!



ХАЙРЛИ КУН,  АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍38👏4😱2