ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.89K photos
13.3K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ Сизга инъом этган ҳар янги кун – жаннат учун навбатдаги таклифномадир!

Бугун намои амолингизга ажру-савоблари кўп яхшиликлар битилсин!

ЯНГИ  КУНГА  БИСМИЛЛАҲ!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен ўқиган энг гўзал нуқталар:

– Ортиқча мулойимлик заифликдир.
– Ортиқча кулги енгилтакликдир.
– Ортиқча роҳатланиш танбалликдир.
– Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир.
– Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир.
– Энг қийин cўз комилликдир.
– Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир.
– Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир.
– Энг улкан хазина фазилатдир.
– Энг қаттиқ азоб виждон азобидир.
– Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир.
– Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир.
– Бугунги кунингдан ибрат ол.
– Ўтган кунингдан тажриба ол.

«Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик»
(Бақара сураси, 143-оят)

🕊
Аллоҳ Сизга шундай қадар ёзсинки, дунё ва охиратда севинтирсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍44👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахт сени қалбингда…
Бахтни узоқдан қидирма, у сенинг ичингда яшайди.

У модиятда эмас, балки юрагингнинг мусаффолигида.
🍂
Агар қалбингда Аллоҳга муҳаббат бўлса — сен энг гўзал офиятдасан.

Агар қалбингда шукр бўлса — сен энг бойсан.

Агар қалбингда кечирим бўлса — сен энг кучлисан.

Агар қалбингда муҳаббат бўлса — сен энг бахтлисан.

Бахт сен кўраётган қувончларда эмас,
балки сен ҳис этаётган софликда.

Бахт сен орзу қилаётган нарсаларда эмас,
балки сенда бор нарсани қадрлашда.

Чунки бахт — бу бир лаҳза эмас, балки ҳолат.

У сенинг дуоларингда, ота-онангнинг розисида, фарзандингнинг кулгусида, кечалари тинч ухлаб тонгни умид билан қарши олишингда.

Шундай экан, бахт қидирма, уни ҳис эт!

Чунки бахт — сени қалбингда.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45👏6😢2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАҚДИРИМДАН РОЗИМАН

🎙Осиё Муҳтарова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44👏13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен: 5+5=10  дейман.
Сен: 6+4=10 дейсан.
Сиз: 3+7=10 дейсиз.
У: 1+9=10 дейди.
Улар: 2+8=10 дейдилар.

Бу ерда ҳамманинг гапи тўғри, лекин турли йўл билан баён қилинган. Мен сенга мухолиф бўлсам, бу хатокорлигимни англатмайди ёки сен хато қилдинг, дегани эмас. Турлилик фақатгина фикр баёнидир. Ўзаро эҳтиром ва қадрлаш эса вожиб амалдир. Барибир натижа ва ечим бир бўлади.

Яқинларимиз билан орамизда бўладиган муаммоларимиз икки сабабга кўра бўлади:
1. Назарда тутилган нарсани тушунмаслик.
2. Назарда тутилмаган нарсани тушуниб олиш.
 
Бу муаммонинг ечими эса қуйидагилар билан бўлади:
1. Назарда тутилган нарсани яхшилаб тушунтиришни сўраш.
2. Яхши гумонга бориш.

Фақат ва фақат яхши гумонда бўлинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕН ЎЗГАРГАНМАН...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47😢22👏4😱1
Тўрт ҳадис борки, улар ўта муҳим тўрт маҳоратни касб қилиш сари юксалтирувчи тўрт поғонадир. Зеро, улар ахлоқ ва одоб асослари бўлсада, ҳар бир мусулмон бўйсуниши лозим бўлган қонунлардир.

Тилни тийиш маҳорати.

Пайғамбар алайҳиссалом айтади: Ким Аллоҳга ва охират кунига ишонса, яхши гап (топса) айтсин, йўқса, жим бўлсин.

Кераксиз нарсадан тийилиш маҳорати.

Пайғамбар алайҳиссалом айтади: Кишининг кераксиз нарсани тарк этиши исломининг гўзаллигидандир.

Нафсни жиловлаш маҳорати.

Бир киши Пайғамбар алайҳиссаломга, менга йўл кўрсатинг, деган эди, ғазабланма, деб жавоб бердилар. У саволини бир неча марта ткрорласа ҳам, айнан шу жавобни айтдилар.

Қалб тозалигига эришиш маҳорати.

Пайғамбар алайҳиссалом айтади: Биронтангиз то ўзига раво кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича мўмин бўлмайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈
•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз  билан  бирга  бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонг хайрли бўлсин, Азизлар!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин.

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.

Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади!
Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизларга дуолар ижобатига бой, файзу барокатли кун тилаймиз!
            ​​​

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим

🍁 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЕЧА рўё, ЭРТА хаёлдир...

КЕЧАни бахтли, ЭРТАни умидли қилган БУГУНдир...

Тонгни бизла қаршилаган
БУГУН аҳли–Сиз азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37👏2😱1
СУҲБAТДОШ

Қанийди учраса шундай бир одам:
Сен ёқа бўлганда у ҳам енг бўлса.
Ёши, мартабаси тенг бўлмаса ҳам,
Aлбатта сен билан кўнгли тенг бўлса.

Қанийди учраса шундайин бир зот,
Гаплашсак жайдари ёронларга хос.
Дейлик: юлдузларда бормикан ҳаёт,
Қайси дармондори қайсимизга мос.

Қанийди учраса шундай суҳбатдош,
Бир-бирин асабин арралашмаса.
Бири кўз бўлганда, бири бўлса қош,
Суҳбатга ғийбат ҳеч аралашмаса.

Aбдулла Орипов


🥀Тонгги ният вожиб дейдилар, Роббим, бугунимга солиҳларни ҳамроҳ қил..! 🤲


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
  АСЛИНИ  БИЛГИН...

1⃣ Агар тез гапираётган одамни кўрсанг, билгингки у аслида махфий (сирли) шахсдир.

2⃣ Агар ярим кунидан ортиқ ухлаган одамни кўрсанг, билгинки у кўп азоб чекади. 

3⃣ Агар арзимаган нарсага ҳам кўп кулган одамни кўрсанг, билгинки у аслида маҳзун инсондир.

4⃣ Агар доим табассум қилувчи шахсни кўрсанг, билгинки у камтар ва қалби тоза инсондир.

5⃣ Агар бир инсон доим сен билан тортишаверса, билгинки у сени яхши кўради. 

6⃣ Хеч ким билан қизиқмайдиган шахсни кўрсанг, билгинки у кўпчиликдан дакки эшитиб юрадиган шахсдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64😱6😢1
Баъзан «Хазиллашдим» орасида ҳақиқат бор.

Баъзан «Билмайман» орасида билим бор.

Баъзан «Менга барибир» орасида кераклиси бор.

Баъзан «Яхшиман»
орасида оғриқлар бор.


Сиз шунчаки англашни билинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62😢9👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар баъзан билмаган холда кўплаб хатоларга йўл қўядилар. Келинг, бу хатоларни кўриб чиқамиз!

✏️ Ёрдам сўрамайди. Ҳамма ишни қилишга ҳаракат қилади, ҳеч кимдан ёрдам сўрамайди. Чарчаса ҳам югуриб елиб ишларни қилади. Аммо кечки пайтга келиб энергияси тугаб қолади. 

✏️ Барча ишни ўз зиммасига олади. Бу орқали эримга ёрдам беряпман деб ўйлайди. Аксинча ёрдам бермаяпсиз, сиз уни эркаклик даражасидан тушириб, ўзингиз шу даражага чиқяпсиз. Аёл киши нозик ҳилқат бўлади. Сиз шу нозиклигизни йўқотмасликка ҳаракат қилинг.

✏️ Ғийбат қилиш. Аёл киши вақт топди дегунча онасига, дугонасига телефон қилади ёки қўшнилар билан суҳбатлашади. Оддий суҳбат ғийбатга айланиб қолади. Унутманг ғийбат аёллик энергиясини йўққа чиқаради. 

✏️ Энг асосий пункт ўзига вақт ажратмайди. Ҳаммани ўйлайди, ҳамманинг хизматини қилади ўзига келганда эса вақт йўқ. Ўзига вақт ҳам, маблағ ҳам ажратмайди. 

Хўш, сизда ҳам шундай хатолар борми?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56👏6😢4😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз аёллар, тушининг, сиз эрингизнинг хаётини бир бўлагисиз халос, ортиғига интилманг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍24😱3😢3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хаёт бу - ёмғирдек  гўё...
Мунтазам ёғадиган ёмғир баъзан томчилайди, баъзан жала қуяди. Ҳар кимнинг хаётида соябон тутадиган одами бўлади. Улар ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбларга илиқлик олиб киради. Ҳаммани хаётида шундай инсони бор бўлсин.
   
Унутманг...
Меҳр фақат тарқатилганда кўпаяди, ўзингизга кўпроқ меҳр жалб этишнинг ягона усули - атрофдагиларга кўпроқ меҳр улашишдир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39👏5😱4
Кейинги пайтларда, агар бир-бирига энг яқин икки инсон бўладиган бўлса, ўша икки инсон эр ва хотин, деган хулосага келяпман.

Фақат шу икки инсонгина бир-бирининг камчиликларини тўлдиради.

Фақат иккисигина бири бировига ҳар қандай ҳолатда кўриниши, шунда ҳам ораларидаги муносабатлар ўзгармай қолиши мумкиндек назаримда...

Бир-бирига суянадиган ҳам, бир-бирига интиладиган ҳам, бир-бирини кутадиган ҳам, бири биридан араз-гина қилиб, бироз ўтиб, ҳеч гап йўқдек, яна ҳазил-ҳузул қиладиган, бир-бирини сўзсиз тушунадиган, бирида йўқ ҳислатни бошқаси ёпиб турадиган ҳам... шу иккиси...

Аввал бошда ер юзида фақат эр ва хотин бўлгани ҳам шунга ишорадир балки...

Ўша пайт она ва бола, ота ва қиз, ака-сингил ё опа-ука эмас, айнан эр ва хотин бўлган. Бир-бирини тўлдирувчи, бир-бирига сакинат улашгувчи...

Сакинат ва ором масканингизни, оилангизни, "либос"ингизни асранг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Борадиган жойи бўлмагани учун сендан паноҳ истаганни эмас,
борадиган жойи кўп бўлишига қарамай, сенинг ёнингда қолган инсонни қадрла...

Тоқат қиладиган кишилар эмас, бизни чин дилдан қабул қилган кишилар бўлсин ёнимизда.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47😢12👏1
​​Ёш жувон ўз онасига ҳасрат қилди:
-  Онажон! Мен эримга бошқа тоқат қилолмайман. У жуда ўзгарди, мени тушунмай қўйди, сира ҳурмат қилмайди. Балким, у мени севмай қўйгандир...
-  Ўзингчи? Ўзинг уни ҳурмат қиласанми? Уни тушунасанми? – сўради она.
-  Яна нима қилай! – қизишиб жавоб берди қизи. – Эримга ғазабланиш мумкину, менга эса мумкин эмасми? У менга қандай муносабат қилса, мен ҳам унга худди шундай жавоб қиламан-да! Ахир, у мени тушунмаса, мен нега уни тушунишим керак?
-  Унда мўжизаларни кутма, сен ҳозир кўзгуга ўхшаб эрингни хатоларини такрорлаяпсан. Хотин онгли жонзот, фақат кўрганини эмас, кўринмайдиганни ҳам акс эттиради. – Ўгит қилди она.
- Билгин, агар аёл яхши бўлса, эр ҳам яхши бўлишга уринади. Агар хотин меҳр кўрсатса, эри ҳам уни севади. Хотин эрига ўзининг яхши ҳислатларини кўрсатишига ёрдам бериши керак.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55