ИБРАТЛИ ДУНЁ
120K subscribers
7.89K photos
13.3K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⸺ Қайғу асли нимадир?  ⸺ деб сўрашибди бир донишманддан.
⸺ Қайғу асли худбинликдир, ⸺ жавоб берибди донишманд.
⸺ Нега энди?..
⸺ Ахир, ҳаётда қанча яхшиликлар бор... Қайғу чекаётган инсон эса бошига тушган шу кичик ташвиш туфайли бутун дунёни зимистон  кўради.

Сўфийлар масали.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44😢6👏2
Эшик жиринглади. Бориб очдим.  Ёлғиз ўзи яшайдиган қўшнимиз Турсуной опа экан. Асабийлашиб ўтирганимни кўриб сўрадилар:
-    Нима бўлди? Нега кайфиятингиз йўқ?
-    Ээ, опа.  Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим.  Кичкинам инжиқ, биласиз.  Зўрға ухлатдим.  Каттасини ёнига овқат қўйсам, бир соатда ҳам емабди.  Хали дарсларини қилдиришим керак эди. Гиламга чой тўкибди.  Ўзимни тута олмадим.  Боламни уриб ташладим.  Кейин қўлимни деворга урибман.  Қаранг, шишиб кетди.
-    Болани нега урасиз?   Овқат емаса уриш керакми?
-    Опа, қилиқларига чидолмаяпманда.
-   Биласизми, аёлларга қўл кўтарган эркаклардан, болаларни урган аёллардан нафратланаман.  Ўзидан ожиз инсонни хўрлаш гуноҳ бўлади. Болаларимизнинг борлиги ўзи баҳт эмасми?   Қўяверинг, инжиқлик қилсин.  Овқат емасин.  Дарсини қимасин, болани ширин сўз билан тарбия қилса бўладику... сизни хафа қилмоқчимасдим. Бир воқеа айтиб берай сизга. Биз Туркияда яшардик. Шаҳарнинг энг баҳтли оилаларидан бири эдик.  Иккита ўғлим бор эди. Иккинчи фарзандимни кесерева амалиёти билан дунёга келтирдим.  Бошқа она бўла олмасамда, ҳафа бўлмадим.  Аҳир иккита ўғлим бор.  Эрим дунёнинг энг яхши эркаги эди.  Уй сотиб олган кунимизни эслайман.  Байрам бўлиб кетган эди. Уйимга шунчалик меҳр қўйдимки, сўраманг опа.  Ҳамма нарса жой жойида.  Ўша куни ҳам катта тозалик қилдим.  Уйлар чиннидек бўлди.  Жуда чарчаган эдим.  Эрим болаларни олиб келди.  Ўғилларим чанг оёқ кийими билан гилам устига чиқиб кетишди.  Қоним қайнади.  Ғазабимни тутолмадим.  Болаларга бир икки тарсаки туширдим.  Эрим орага тушди.
-  Нега урасан?  Болалар ҳам чарчаб келди.  Ундан кўра овқат берсангчи.  Қорнимиз очиб кетди.
-   Овқат қилмадим. Уй тозаладим.  Кўрмаяпсизми?  Мен ҳам одамман.  Қул эмасман.
Жаҳл қилиб ётоққа кириб кетдим. Эрим чақирса ҳам чиқмадим. Ошхонада нималардир қилди эрим.  Болаларга нима едирганини билмайман. Агар, ҳамма ёқни ёйиб ташлаган бўлса адабини бераман, дея ўйладим... Хеч кимни адабини беришга улгурмадим... Аллоҳ мени адабимни бериб қўйди. Сал ўтмай содир бўлган зилзила хаммасини яксон қилди. Уйим қулаб фақат мен омон қолгандим... Мана энди ўша мен меҳр берган уйим йўқ.  Гиламни кир қиладиган болаларим ҳам йўқ. Мендан овқат сўрайдиган эрим ҳам йўқ... Болаларимга оҳирги маротаба овқат едиролмадим.  Эримни рози қилолмадим... Оила ва болаларнинг борлиги бахт, қадрига етинг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢90👍12👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БОРИГА ШУКР ҚИЛИНГ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизнинг ёш болаларингиз бўлсаю, хонадонингиз ҳар доим безатилган ва ҳамма нарса жой-жойида турган бўлса, демак, сиз ёмон ота-онасиз. Чунки ёш болалар бор уйда нарсалар ҳамиша тартибли туриши - у уйда болаларга қаттиққўллик, маҳрум қилиш, қўполлик ва жазо
борлигининг аломатларидир.

Бундай ҳолатлар у ердаги боланинг болалиги ўғирланган, ҳаёлот ва орзулар олами чекланган, беғубор болалик руҳияти сўндирилганлигини билдиради.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46😢13👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​...Зардангиздан безиллаб, «ота-онам яна уришиб қолмаса эди» дея, ўз уйларида юрак ҳовучлаб яшаётган болачаларингиз – Маҳшар кунидаги сўроқларингиздир.

Кекса ота ёки онангизнинг жаҳлингизни чиқармаслик учун, тил учидаги гапларини ичга ютишлари – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Турмуш ўртоғингизнинг бадфеълингиздан безиб яшаши – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Устига сўзамоллик, билағонлик отини чопдирганингиз – устозингизнинг кўнгил оғриқлари – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Анвойи таомнинг девор ошаётган хуш бўйидан кўнгли алағда бўлиб, беихтиёр умидланадиган камхарж, унутилган қўшнингизнинг қулт этиб ютиниши – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Ҳузурингизга чора истаб келиб, бечора бўлиб қайтган ҳар одам боласининг кўзидаги мунг – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Маҳаллангиз кўчаларидаги оч-наҳор, озиб-тўзган ит-мушуклар – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир...

Дилфуза Комил


ОГОҲ  БЎЛИНГ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢37👍17👏9
Унутманг...  Биз кўйида кўз ёш тўкканимиз – бу дунё — Одам алайҳиссалом жазоланиши учун туширилган жойдир...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50😢7👏4
Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон,
Жимгина назар сол кўҳна бу корга
Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он,
Дилини оч фақат Парвардигорга



ХАЙРЛИ ТУН !
Аллоҳнинг панохидасиз !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56👏2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Сизу бизга бугунги тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!

Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, топганига барака ато қилсин! Амин!🤲

Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга гўзал дуои саломлари  ила  файз  бахш этган Азизларим

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз баракали ва сермазмун ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун

Бу курраи заминда бир марта яшайсан, шундай экан, хатога йўл қўйсанг узр сўра, шод бўлсанг мамнуният изҳор қил, атрофингдагиларга гўзал хулқ билан муомалада бўл. Ким гўзал хулқи билан зийнатланса, унинг хушбўй иси тупроқ остида ҳам уфуриб туради.

Бугун ҳаётингиздаги энг яхши ва унутилмас кун бўлсин.

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍23😱3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шундай инсонлар борки, сизнинг яхшилигингизни кўрмайди, лекин биргина хатоингизни ёдда сақлаб қолади.

Бир айбингиз учун бутун меҳрингизни, садоқатингизни ва фидойилигингизни унутади.

Аслида, бундай инсон сизга эмас, ўз қалбига золим. Чунки у кабилар яхшиликдан ҳам кир қидирадилар.

Шуни ёдда тутинг:
Аллоҳ инсоннинг хато ва айбидан кўра, қилган яхши иши ва тавбасига кўпроқ назар ташлайди.
Инсонлар эса аксинча – яхшиликка кўз юмиб, айбни кўпайтириб айтади.

Сиз бундай ҳолатдан ранжиманг. Хатолардан хулоса чиқаринг, яхшиликдан тўхтаманг. Чунки Аллоҳ қалбингизнинг поклигини кўради.

🍂
Қалби пркларга
кун хайрли бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билинг_дедим

Муҳаббат севганингизни айбини кўрсатмай қўйгани каби, нафрат ҳам ёмон кўрган инсонингизни яхшиликларини кўришдан тўсади.

Шайх Абдулазиз Торифий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👏3
ҚОРА  ФИКРЛАР

🔘​​Хол - ахволимни сўрамаса, мен хам ундан сўрамайман!

🔘Кўргани келмаса, мен хам унинг зиёратига бормайман!

🔘Мени табрикламаса, мен ишхам уни хурсанд бўлиши учун табрикламайман!

🔘Хурматимни жойига қўймаса, мен хам уни хурмат қилиб бўлибман!

🔘Менга ахамият бермаса, мен хам унга қарамайман!

Бу фикрлар шу даражада илдиз отиб кетдики, яқин ёр - дўстлар тугул қариндош - уруғлар орасини хам совутиб юборди.

#Мулоҳаза

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46😢30
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар одамларнинг сенга муносабати ўзгарсин десанг,
аввал ўзингнинг ўзингга муносабатингни ўзгартир.
Ўзинг ўзингни чин қалбдан
севишни ўрганмагунингча,
сени ҳеч ким сева олмайди.
Лекин бунга эришганингдан кейин ҳам одамлар сенга қарши отадиган барча тошу тиканлардан миннатдор бўлишинг керак. Зеро, бу сенинг яқин орада атиргуллар ичига тушмоғингдан нишонадур.

Шамс Табризий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38👎3
​​#ҳилқат.

Кимнингдир умри тинч оқаётган дарёга ўхшайди.

Жим-жит, ўз ўзанига қараб оқаётгандек...
Бир ҳилда ва бир текис...

Кимнингдир умрида чўққилар бисёр ва тубсиз жарлар...

Кеча уни чўққи учида кўргандик, кейин эса инграшини жардан эшитдик...

Яна бир қарасанг, ҳалиям яшаш учун интилаётганини кўрасан!

"Жимгина шу йўлимда юрай" демайди, яна чўққини кўзлайди...

Яна ўзига ҳар туби таниш бўлиб қолган- жарнинг ичидан йўқотган чўқморини топиб чиқаверади...

Нега шундай?

Дейишадики- тақдир ўзининг йўлига юрувчиларни ортидан жим эргаштираркан...

Қайсарларни эса- қўлидан қайириб судраркан...

"Йўқ, ўзим юраман!" дерканмизу, қаергадир бориб- пешонамизни ғурра қилиб яна қайтиб келарканмиз...

Умр тугаётган паллада ким нимани орзу қилади биласизми?!

Дарёдек- сокин оққанлар, умрида бир бора қақшаб ётган чўл томонга қайрилмаганлигидан афсус чекса...

Тоғ учига чиққанлар ва жарга тушганлар- умр бўйи ҳаловат нелигини билмай ўтганидан афсусланаркан...

Бу Ҳаёт ва бу бизга берилган хилқатдир...

Ҳар ким- ўз ҳаётини ўз хилқатида яшаб ўтади...

Шамоллар умрда елиб ўтса, тупроқлар- ясалиб, қуриб, оловлар ёниб-ёндириб, сувлар эса мудом оқиш ташвишини қўймай, оқиб ўтади...

Умму Зайнаб


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍18😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзан Аллоҳ дарров ҳолингни ўнгламайди. Аввал қалбингни поклаб, руҳингни гўзал қилишни истайди...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера
Кетди Ўзбек ХАЛИМАси

Халима Ибрагимова хотирасига бағишланади.

Лола Собирова
🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢87👍58👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Унутманг

ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР

– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.

– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.

– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки, шукур қилинг,

– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.

– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби  камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг самимийлигидандир.

– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.

– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28😢2👏1
Инсоният мубтало бўладиган бир касаллик бор...У «неъматларга одатланиб қолиш» деб аталади.

Унинг бир неча кўриниши бор:

- Аллоҳни сизга берган неъматларига ўрганиб қолиб, ортиқ уларни неъмат санамай қўйишингиз.

- Аҳли-оилангиз олдига кириб келиб, уларни соғ-саломат кўришга ўрганиб қолишингиз ва шундай неъмат учун шукр айтмаслигингиз.

- Шукр айтмай истаган нарсангизни ҳарид қилишингиз

- Омонликда уйғониб ҳам Аллоҳга ҳамд айтмаслигингиз.


Неъматлар давомий бўлиши учун ҳамд айтмоқ ва шукрни доимо ўзингизга ҳамроҳ қилиб олинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кечаги кунингиз зое бўлган бўлса, олдингизда бугун бор... Аммо, бугун ҳам жўнашга шай бўлиб турибди. Бироқ, олдинда эртанги кун ҳам бор. Бинобарин, кечаги кунга хафа бўлманг, у барибир қайтиб келмайди.
Бугунги кунга ҳам афсусланманг, у хам деярли ўтиб бўлди.

Эртанги кунингиз ва бошланаётган тун гўзал ибодатларга бой бўлсин!

🌙Хайрли тун, қадирдон...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50😢3👏2