This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 20 октябрь-қиёматли ака-укалар куни экан.
📖 Бир донишманддан сўрашди:
– Туғишган ака-укангизни яхши кўрасизми ёки дўстингизними?
– Туғишган ака-укамни яхши кўраман, агар у менга дўст бўлса.
Дўстимни яхши кўраман, агар у менга туғишганимдек бўлса.
Туғишган ака-укаларимиз ҳам дўстларимиз ҳам омон бўлсинлар!
ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

👍32👏2👎1😱1
#психологдан_ривоят
Бир одамнинг тўртта ўғли бор эди.
Шошилиб қарор чиқармаслик, фикрлар юзаки бўлиб қолмаслик борасида ҳаётий дарс ўргатиш учун ота уларни узоқ водийда жойлашган катта дарахтни кўриб келишга юборди.
Тўнғич ўғил қиш фаслида, иккинчиси баҳорда, учинчи ўғил ёзда, кенжа эса кузда борди.
Барчалари дарахтни кўриб келишгач, оталари улардан: “Қани, ҳар бирингиз кўрган дарахтингизни бирма-бир шарҳлаб берингчи” деди.
Тўнғич ўғил “Дарахт жуда ҳунук ва қуриган экан”, деди.
Кейингиси “Дарахт ям-яшил баргли экан” деди.
Учинчиси “Дарахт хушбўй гуллар билан қопланган экан” деди.
Кенжа ўғил эса “Дарахтнинг мевалари кўп экан” деди.
Буларни эшитган ота “Ҳар бирингиз тўғри гапирдингиз.
Чунки сизлар турли фаслларда бордингиз.
Aммо шуни билингларки, битта дарахтга бир фаслнинг ўзи билан ҳукм чиқармаслик керак.
Aгар қишдаги кўринишига ишониб, “Дарахт қуруқ” десангиз, унинг баҳордаги яшиллигини, ёздаги гўзаллигини, куздаги ширин меваларини инкор қилган бўлиб қоласиз.
Худди шунингдек, бир одам ҳақида ҳам битта вазиятдан, битта бурчакдан туриб, биргина одамнинг гапи билан ҳукм чиқарманглар.
Унинг ҳамма томонини ўрганиб чиқиб, кейин хулоса чиқаринглар”, - деди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!

👍58👏9😱2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
– ОДАМЛАР ШУНАҚА,
1 та хато қилсангиз, 99 та тўғри ишингизни унутишади...
🎙Раъно Мўминова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
1 та хато қилсангиз, 99 та тўғри ишингизни унутишади...
🎙Раъно Мўминова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61👏8
ДАРАХТ
Йўл ёқасидан кичикроқ бир дарахт қийшайиб ўсиб чиқибди.
Кунлардан бир кун тунда шу атрофга безори ўғри тентираб келиб қолибди. Fира-ширада шарпани кўриб, қўрққанидан миршаб турибди, деб ўйлаб орқасига қайтиб кетибди.
Кунларнинг бирида кечки пайт бу ердан ошиқ йигит ўтиб қолибди. Кўзига узоқроқда турган дарахт сарвқомат қиз бўлиб
кўринибди. Миясига «Севгилим кутиб қолибди-ку», деган фикр келган йигит қувонганидан учрашув сари илдамроқ қадам ташлабди.
Яна бир куни дарахт ёнидан она-бола ўтишибди. Қўрқинчли эртакларни кўп эшитган болакай йўлда «ажина» пойлаб турибди, деб ўйлабди-ю, йиғлаб юборибди...
Аммо дарахт ҳар доимгидек дарахтлигича турарди.
Ҳаётда ҳам шунақа! Аслида атрофимизни ўраб турган олам ⸺ бор-йўғи бизнинг ўй-хаёлларимизнинг акси, холос...
Нафиса таржимаси
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!

👍35👏4😱3
СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР
Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.
Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
Насиҳат вақтида сукут – адабдир.
Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.

👍51
КЎНГИЛДА ҚОЛИНГ...
Дунёга келдингиз бир бор қадрдон,
Шунчаки яхшилик қилишдан толманг.
Бировга етказманг озор ҳеч қачон,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
Кимнингдир дилини оғритиб қўйиб,
Афсусда ёнманг сўнг бағрингиз ўйиб.
Ахир ким меҳрга қолибди тўйиб,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
Кетмоқ учун келдик, қолмоққа эмас,
Бермоққа улгуринг олмоққа эмас.
Ҳеч ким бу дунёга қайтадан келмас,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
Бировнинг хатосин санаб, ахтариб,
Устига мағзава қўйманг ағдариб.
Кўнгил гулдек нозик, етимдек ғариб,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
Ахир ким адашмас ким қилмас хато,
Умрингизни ғийбат қилмасин адо.
Садақа дейишар табассум ҳатто,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
Кимни кўтарибди кўкларга нолиш,
Энг оғир жазодир кўнгилдан қолиш.
Гўзал тақдир эрур қалбдан жой олиш,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
✍ Дилобар Ўролова

👍63👏5😢3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Гўзал_тавсия
Ишдан чарчаб келсам ёки кўп асабийлашган кунларим юрагимга ҳеч нарса сиғмайди. Ҳудди нимадир етишмаётгандай бир жойда ўтиролмайман. Шунда энг синалган усулга суянаман. ювиниш хонасига кираманда, обдон ювиниб, таҳорат қилиб оламан.
Одам покиза бўлса бошқача енгил бўлиб қолади-да.Уйқу ҳам бошқача туюлади шунда. Вужуд тиниқиб дам олади. Чарчоқлар чиқади.
Бахтда ҳам худди шунақа!!!
У ҳам сиз ва бизга ўхшаб тоза ва покизаликни ёқтиради. Фақат бу гал нафақат жисмоний, балки қалбан тозалик ҳам мухим.
Юракни кенг қилинг, қалбни тоза сақланг, ниятни покиза қилинг! Қарабсизки бахт ўзи сизни қувиб келаётганини англаб етасиз!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇

👍55
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар оқшом қайтар манзилимиз аниқ ва бу бизнинг мўъжизага бой масканимиз - уйимиздир.
Ҳаловатнинг кони бўлган бу масканда туйғулар асл, меҳрлар жўшқин, муҳаббат ва соғинчлар чин, табассумлар самимийдир.
Борлигингиз масканингизга нур, яқинларингиз қалбига қувонч бўлсин, қадрдон...
Оқшом хайрли бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ҳаловатнинг кони бўлган бу масканда туйғулар асл, меҳрлар жўшқин, муҳаббат ва соғинчлар чин, табассумлар самимийдир.
Борлигингиз масканингизга нур, яқинларингиз қалбига қувонч бўлсин, қадрдон...
Оқшом хайрли бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51👏9👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин!
Ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!
Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!
Бу куннинг файзи ва барокати сизга ҳамрох бўлсин, қадрдон!

👍38👏6😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Сешанба тонги муборак бўлсин. Кун давомида Сизга омад ва файзу барака ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Сешанба тонги муборак бўлсин. Кун давомида Сизга омад ва файзу барака ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38😢3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БОРИНГИЗГА ШУКУР!
Яна битта ажиб кунни қарши олдим,
Билиб билмай хафа қилган бўлсам узур,
Сизни суйиб, фақат сизга кўнгил ёрдим,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.
Хаёт қизгин югурамиз икки томон,
Бир кун яхши бир кунида балки ёмон,
Хол сўрамоқ малол эмас жуда осон,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.
Ризқингизни бутун қилсин Аллоҳ сизни,
Кўргансизку анча бахор, анча кузни,
Рохатини кўринг фарзанд ўгил қизни,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.
Гар йиқилсам холим кўриб куйганларим,
Қондошиму жонин берар суйганларим,
Бир бутунмиз яқин келмас бизга ғаним,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.
Сиқилмайман қанча азоб тамин тотсам,
Тонгми ё шом, ажиб-ажиб ше‘рлар битсам,
Йўқлаб қўйинг агар сиздан узоқ кетсам,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.
Абдужафар Омонов
🌻 БОРИНГИЗГА ШУКР,
АЗИЗЛАР!

👍47👏4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли кун, Азизим...🍂
Инсон бу дунёга келар экан, нима учун келганини англамоғи шарт.
Ҳар биримизга вазифа юклатилган:
фарзандлик, ота-оналик, ака, сингил… ва яна қанча роллар.
Вақт эса тоқатсиз ўтмоқда.
“Қачондир ҳаётим гўзаллашади” деб кутманг…
Ҳозирнинг ўзида бахтли ва масъулиятли яшанг.
Ҳар кунингизни шукр билан безанг,
сабр билан мустаҳкамланг,
дуо билан нурлантиринг.
Чунки бахт — кеча ё эртада эмас, балки айнан ҳозирда яшайди.

👍40👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дангасаликдан қутулиш сирлари
🍂
Дангасалик — инсоннинг энг катта душманларидан бири. У орқали вақт ҳам, имконият ҳам, бахт ҳам йўқолади. Лекин ундан қутулиш мумкин:
1 Ниятни тоза қилинг – ҳар ишингизни Аллоҳ розилиги учун бошланг. Ният кучингизни оширади.
2 Кичик қадамлардан бошланг – катта режалар кўпинча қўрқитади. Биринчи қадамни қўйинг, кейин йўлнинг ўзи очилади.
3 Вақтни қадрланг – вақт кетса қайтмайди. Ҳар дақиқангизни олтиндек асранг.
4 Режа тузинг – кунлик режа ва вазифаларни ёзиб чиқинг. Ёзилган мақсад онгингизга кучли таъсир қилади.
5 Соғлом ҳаёт тарзи – тиниқ уйқу, спорт ва дуруст овқатланиш кучингизни оширади. Дангасалик кўпинча сустликдан келиб чиқади.
6 Ёрқин орзуларни кўз олдингизга келтиринг. У сизга қанот беради.
7 Дуо қилинг – Аллоҳдан қувват ва барча ишларингизга барака сўранг. Чунки ҳақиқий куч — Имон ва ихлосда.
Дангасалик – қулф, ҳаракат эса калит. Ҳар бир қадамингиз барокатли бўлсин!

👍77👏12👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РОББИМГА ИЛТИЖО
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88😢14👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ростгўй бўлинг, кўпроқ яшайсиз!
Ёлғон сўзлайсизми? Қандай вазиятларда кўпроқ ёлғон гапирасиз? Жавоб беришдан аввал ўйлаб олинг. Франциялик олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ўрта ёшли кишилар ҳафта давомида 11 15 мартта ёлғон гапиради.
Массачуссетс универститети олимлари эса воқеа ҳодисаларни бўртириб, ёлғон – яшиқ сўзлар билан бойитишни ҳуш кўрувчилар мунтазам бош оғриги ва шамоллашдан безовта бўлишларини таъкидламоқда. Ёлғон ишлатадиган кишилар асабий ҳам бўлади. Сири фош бўлишидан қўрқиб, ҳатти-ҳаракатларини назорат қилиш, доимий зийракликни қўлдан бермасликка уринади. Бу эса руҳиятни ҳам, организмни ҳам толиқтиради.
Шундан келиб чиқиб:
“Касал бўлишни истамасангиз ва узоқ умр кўришни истасангиз, камроқ ёлғон гапиринг.

👍51😢2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БЎЛАДИ
Бировнинг ортидан мақтаган яхши,
Ёмонлаб қўйсангиз, ғийбат бўлади.
Агар ёлғон бўлса, айтганларингиз,
Ғийбатнинг ўрнига тухмат бўлади.
Ғийбату тухматдан асрасин Аллоҳ,
Бошингизга битган ғурбат бўлади.
Бировларни қўйинг, ўзингиз ўйланг,
Ўзни тўғриламоқ, манфаат бўлади.
Кимгадир қилсангиз яхшилик, савоб,
Уни асло гапирманг, миннат бўлади.
Риё учун бўлмасин, амалларингиз,
Қиёматда сизга, иллат бўлади.
Сиздан бахра олсин, атрофдагилар,
Эзгулик хамма вақт, ибрат бўлади.
Баҳоси тушмагай жавоҳирни хеч,
Яхшиликда доимо иззат бўлади.
Йўлларини тутинг Росулуллоҳнинг,
Бу йўлни тутмоқлик, суннат бўлади.
Ютқазмайди сира солиҳ бандалар,
Манзилида висол, жаннат бўлади.
Шуҳрат Шукур
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇

👍57👏8
Бир киши Имомдан сўради:
– Домла, уйда хотиним дойим бақириб уришаверади. Нуқул асаби таранг. Шундай ҳолатда уни уришим ёки бирор жазо қўллашим мумкинми? Ёки бошқа чораси бўлса айтинг.
– Фарзандларингиз борми?
– Ҳа, учта боламиз бор, алҳамдулиллаҳ.
– Ундай бўлса чораси осон, хотинингизни икки кунга отасиникига юборинг, болаларни эса олиб қолингда, ўзингиз қаранг. Икки кундан кейин яна олдимга келасиз, кейин жавоб бераман.
Хулоса:
Аёлларнинг асабийлиги, тоқатсизлиги кўпинча, турмуш тарзининг бир хиллигидан бўлади. Фақат уй юмушлари, бола-чақага қараш уни зериктиради. Шунинг учун аёлингизга уйда ёрдамчи бўлинг, имконингиз етгунича кўчага айлантириш, совға бериш, уни хурсанд қиладиган ширин сўзлар айтиш каби кутилмаган эътиборлар билан кўнглини кўтариб туринг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇

👍53😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёл шундай яралган
"АЙБИ БЎЛМАЙДИ"
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
"АЙБИ БЎЛМАЙДИ"
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109👏22😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши инсоним, Сиз қалбингиз соф, яхши ниятли бўлсангиз, Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди. Ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди. Сўраган нарсаларингиз, ўзингиз билмаган тарафдан кела бошлайди. Фақат яхши ниятли бўлинг!
Пок ният соҳиби, бемустасно барчага яхшиликларни умид қилувчи кимсадир.
Қалби покларга Жаннат ато бўлсин!!!
Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...
ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг

👍65👏2