ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.91K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
"Аҳволинг қалай?", деган саволга "Алҳамдулиллаҳ", деган жавобни синиқлик, маъюслик билан айтманг.

Токи, Аллоҳга ҳамд айтиш оғриқ ва алам ифодаси бўлиб қолмасин.

"Алҳамдулиллаҳ" иборасини ҳар қандай ҳолатда ҳам табассум, ихлос ва ишонч билан айтинг!

ХАЙРЛИ  КУН,  АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀
👍60😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЙТАР  ДУНЁ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍73😢23👏10👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё яратилибди-ки, ҳар нарсанинг ўз нисбати бор:

Туйғулар ёнма-ён юришади:

Муҳаббат ва хиёнат!
Садокат ва нафрат!
Яхши ва ёмон!
Қиммат ва арзон!
Зулмат ва ёруғлик!

...Одамлардан кўп умидвор бўлавермаслик керак...

Агар кимдир кўнглингизни оғритиб кетса-ю, сиз уни кечира олсангиз, унга қилинган энг улуғ садақанинг эгаси бўласиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОДАМЗОД

Одамзот танасида олти аъзо борким, уларнинг учтаси ўзига бўйсунмайди, учтаси эса ўзининг ҳукмида. Кўз, қулоқ, бурун одамга бўйсунмайди. Кўргиси келмаган нарсасини кўришга, эшитгиси келмаган гаплар ёки товушларни тинглашга, хуш ёқмайдиган исларни ҳидлашга мажбур бўлади. Оёқ, қўл, тил эса одамнинг ҳукмида. Тил билан илоҳий каломларни, ширин сўзларни айтиши ёки аксинча бунинг ўрнига тилини ғийбат, иғво, ярамас гаплар билан банд этмоғи мумкин. Қўллари билан гўзал буюмлар яратиши ёки гўзаллик обидаларини қўпориши ёинки шу қўл билан эҳсон, ҳадя бериши, ёки ўзгалар мулкини ўзлаштириб олиши ўз ихтиёрида. Оёқлари эса, истаса — уни ибодатга, истамаса — фоҳишахонага олиб бориши мумкин.

То
ҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57👏1
​​#Танқид

Ота аёли ва уч нафар фарзандини қолдириб, олис сафарга отланди. Фарзандлари отасини жуда қаттиқ яхши кўришар ва ҳурмат қилишар эди. Ота биринчи мактубини йўллади. Фарзандлар хатни юзларига суртдилар, ўпдилар, аммо уни очиб ўқимадилар, уни артиб-суртиб, эҳтиёт қилиб олиб қўйдилар. Баъзида улар мактубни олиб, устидаги чангларини артиб, яна авайлаб-асраб олиб қўяр эдилар. Ота юборган кейинги мактублар ҳам очилмай шу тарзда эҳтиёт қилинди.

Йиллар ўтди. Ота ўз оиласига қайтиб келди, аммо уйда биргина ўғилдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Ота: “Онанг қани?” – деб сўради. Ўғил: “Онам оғир касалга чалинди. Уларни даволатишга пулимиз йўқ эди, вафот этдилар!” – деди.

– Нега ундай бўлди? Биринчи хатимни очмадингларми? Мен сизларга маблағ юборган эдим-ку!
– Йўқ.
– Аканг қани?
– Акам ёмон болалар билан танишиб қолди, онам вафот этгани сабабли унга насиҳат қилиб, тўғри йўл кўрсатадиган ҳеч ким йўқ эди, акам ўша дўстларига қўшилиб бизни ташлаб кетди.
– Нега ундай бўлди?! Мен ахир унга ёмон шериклардан узоқ бўл, деб ёзган насиҳатларимни очиб ўқимадими? Мен унга ёнимга боргин, деб ёзиб юборган эдим-ку!”
– Йўқ, очиб ўқимадик!
– Опанг қани?
– Опам сиз айтиб кетган йигитга турмушга чиқди, аммо унинг турмуши яхши бўлмади.
Отанинг жаҳли чиқиб кетди:
– Ахир мактубларимни ўқидингларми?! Мен опангга у йигитга турмушга чиқмаслигини, у йигит ҳақида ёмон гап-сўзлар эшитганимни ёзиб юборган эдим-ку!
– Йўқ. Биз мактубларни мана бу чиройли қутига авайлаб-асраб солиб қўйган эдик, фақат баъзи-баъзида уларни олиб ўпиб, юзларимизга суртиб қўяр эдик, аммо бирор марта очиб ўқимабмиз! – деди.

Мен бу оила ҳақида фикрлаб кўрдим. Отанинг мактубларини ўқимай, улардан фойдаланмай қанчалар ночор аҳволга тушиб қолди бу оила. Улар мактубларни авайлаб-асраш билан кифояландилар, холос.

Шундан сўнг Мусҳафга қарадим... Уйимдаги китоб жавонимда чиройли муқованинг ичидаги Қуръони карим... Оҳ, мен нотавон, дея мусҳафни қўлимга олдим ва уни ҳеч қачон тарк этмасликка қарор қилдим!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57😢25👏12😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Бугунги неъматлари учун шукрлар бўлсин!  Йўл қўйган хато ва камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги тонгга барчамизни соғ-омон етказсин!

    Хайрли тун азизлар!
Аллохнинг панохида бўлинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👏8😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ

Омонмисиз, Азизлар! Кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо булсин!

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
  
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин!

Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
 
Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра!
Ўтганларимизни мағфират айла!

Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍79👎2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга гўзал дуои саломлари  ила  файз  бахш этган Азизларим

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз баракали ва сермазмун ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим,

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Тонгда қилган дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍18👏1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун

Кунни гўзал ният билан бошланг, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея,  яхши гумонда бўлинг.

Чунки кунингиз - кўзингиз билан  кўрганингиздек эмас, қалбингиз билан хис қилганингиздек ўтади.

Кунингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин!



ХАЙРЛИ КУН,  АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37👏2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун
Инсонга шунча ақл-идрок имкон ва ихтиёр берган Аллоҳга хамду санолар бўлсин! Қаранг-ки, инсон истаса қуруқ новдадан ҳам гўзаллик яратиб, яшнатади. Истаса меҳри ила дилларга қувонч ва бахтлар улашади...

Ҳар бандага гўзал амаллари ила қалбларга қувонч ва бахтиёрлик улашиш насиб қилсин...

ХАЙРЛИ  КУН,  АЗИЗЛАР !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53👏19😱4
Бу 1000 грамм оғирликдаги темир қуймаси. Унинг хомашё қиймати тахминан $100 долларни ташкил қилади.
Агар сиз ундан отлар учун тақа ясасангиз, нарх $250 долларгача ошади.
Агар сиз уни тикув игналарига айлантирсангиз, унинг қиймати тахминан $70.000 долларгача кўтарилади.
Агар сиз ундан соат пружиналари ва шестерёнкаларини ясасангиз, ушбу бир парча темир тахминан $6 миллион доллар қийматга эга бўлади.
Аммо агар сиз ундан ўта юқори аниқликка эга бўлган (прецизион) лазер қисмларини ясасангиз (масалан, литография учун), унинг нархи $15 миллион долларгача ортади.
Сизнинг қадр-қимматингиз нафақат нимадан яратилганлигингизга, балки, энг аввало, ўз қобилиятларингизни қандай қилиб энг яхши фойда олиш учун ишлата билганлигингизга боғлиқ. Ўз билим, кўникма ва маҳоратингизни оширинг ва қўшимча қийматга эга бўлинг! Бозоргир бўлинг!

Нодир Рамазонов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84👏10😢6👎2
​​​​МУЛОҲАЗА

Ҳар сонияда бу дунёни кимдир тарк этади.
Ушбу навбатда биз ҳам бормиз, лекин ўзимиз буни англамаймиз. Биздан олдин қанча инсонлар борлигини ҳам билмаймиз.

Охирги навбатга ҳам ўта олмаймиз, навбатдан ташқарига ҳам чиқа олмаймиз. Навбатдан қочишнинг эса иложи йўқ.

Навбатда турар эканмиз:
– Ҳаётда мақсадли яшашимиз
– Вақтни қадрлаб, ундан унимли фойдаланишимиз
– Эътиқодли бўлишимиз
– Инсонларни бахтли қилишимиз
– Етимни бошини силашимиз
– Ота онамизни рози қилишимиз
– Ўз мақсадларимизга эришишимиз кераклигини тушуниб етишимиз ва шу ҳаракатдан тўхтамаслигимиз лозим. Чунки, бизнинг ҳам умримиз ўткинчи, вақтимиз ғанимат...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67👏13😢10👎1
​​Фарзандларингизга "Фотиҳа" сурасини, таҳорат қилишни, намоз ўқишни ва Аллоҳга ибодат қилишни ўргатиб қўйинг.
Зурриёдингизга буларни ўргатиш бахтини бошқага бериб қўйманг.
Сабаби, фарзандингиз шулар билан нажот топади. Сабаби фарзандингизни ҳаётида мана шу ишлар ҳар куни бир неча марта такрорланиб ва ҳар бири учун ўлимингиздан кейин ҳам савоб олиб турасиз, иншааллоҳ.

Маҳмуд Усмон


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67👏13😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
– Бизга шундай тарбия беришган...

🎙Муҳаммадали Эшонқулов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61😢18👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

Гуноҳларингиз денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилишини хоҳлайсизми?

Унда эртага жума куни, Бомдод намозидан олдин ушбу дуони 3 марта айтинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга етказинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍65😢2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
. ЖУМА МУБОРАК

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍40
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.


ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин!

📖 Telegram.me/IBRATLI
    - Асл ибрат макони
.
👍36👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО  ҚИЛИНГ: 

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб  кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади,  қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍28👏3😢2