ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.91K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, хайрли кун,
Омонмисиз ғойибона суҳбатдошим!

Бугун сизлар билан жайдарича саломлашгим келди:

Тану жонингиз соғ- кексаларимиз айтадигандек "опоғ" мисиз?!

Доимо тинчлик - хотиржамлик сизни тарк этмасин деймиз!

Тинчлик бўлмаса - чойнинг таъми, шакарнинг шираси сезилиб, уйингиздаги болажонларнинг кулгуси қулоғингизга кирармиди?!

Тўғрими?!

Аввало тинчлик бўлсин!
Ширин  жон- азият-у оғриқдан, ғам-у ташвишдан офиятда бўлсин!

Бемаҳал ўлимдан, қуруқ туҳматдан, бало-офатдан Аллоҳ таолонинг ўзи бизни асрасин!

Янги кун бизга "бугун қиламан" деб қилолмай юрган ишларимизнинг хайрли мавриди билан келсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹МЕҲРИБОНИМ,
ЎЗИМНИНГ ОПАМ

Ушбу дилнома меҳрибон опаларимизга аталган


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍48👏9😢5👎1
#якшанбада 🤗

ШИРИН ОШНИНГ СИРИ

Кутмагандим тўсатдан ,
Инсоф кирди эримга .
Бир таклиф билдирганди,
Сиғмай кетдим теримга.

-Кел хотин, сен ҳам одам,
Яйрагин , ҳордиқ олгин.
Кечга бир ош дамлайин,
Бир кўриб ҳайрон қолгин.

Кечки пайтда ул ҳожам,
Ошга бошлар ҳаракат.
Палов учун бозорга ,
Бориб қилгач ҳаражат

Дейди :
- Хотин бошладим,
Гўё маҳкам боғлаб бел
Музлатгичдан лаҳм гўшт ,
Карт думбани олиб кел.

Қўй ёғига ош қилай ,
Сен чақмоқла , тўғраб тур,
Газга гугурт чизгин-у ,
Ва қозонни илдам сур.

Жуда яхши , жуда соз ,
Энди пиёзни ҳам арт .
Ҳалқа қилиб тўғрагин,
Гўшт қизарса солиш шарт

Мушак сабзи энг зўри
Ошбопи ҳам айнан шу ,
Меъёрида қовургин,
Сўнг устидан босгин сув.

Нўхот , зира , зарчава
Магиздан яйрар палов.
Суви милт- милт қайнасин,
Хабар олиб тур бирров

Зирвак шира тортдими ,
Гуручни қилгин тайёр.
Ошни дамлаб салатга,
Ҳаракат бошлаб юбор .

Ўн дақиқа дам еса ,
Палов тайёр - сузарсан
Чаққон улгур унгача ,
Дастурхонни тузарсан.

Шундай деб ош пишгунча
Сайраб тили бетиним
Эрим дейди:
- Ош қилиш,
Бундоқ бўлар , хотиним...

Мен ҳам дейман бўш келмай,
- Қўлингиз бунча ширин.
Англолмадим- а сира,
Ош қилмоқликнинг сирин

-Хотин, мен ҳам кўп йиллар
Шу юмуш сирин тердим.
Сўнг билганим паловга ,
Бутун меҳримни бердим.

Аммо тоза чарчадим ,
Бўлиб кетдим бир беҳол ,
Ош пиширган мен бўлдим,
Сен идишни ювиб ол .

Индамай йиғиштирдим ,
Барча юқли идишни
Хаёл-ла саранжомлаб ,
Бажардим қолган ишни

Фақат ўртар бир савол
Жавоб қайдан биламан,
Мен ҳам жуфтимдек қачон
Ширин овқат қиламан ?

Хазонрезги

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86👏24👎1
#Руҳият

Эрингиз билан тортишиб ёки жанжаллашиб қолганингизда дарҳол ота-онангизга, яқинларингизга айтиб, арзи-ҳол қилишга, телефон қилиб ичингизни бўшатишга шошилманг, азизам!

Чунки, эрингизнинг бир оғиз меҳрга йўғрилган ширин сўзи ёки бағрига босиб, эркалаши бўлиб ўтган хафагарчиликни бир зумда унуттириш қудратига эга.

Ота-онангизга эса сизга етказилган бу озорларни қалбларидан чиқариб юборишлари осон бўлмайди.

Чунки, ҳар бир ота-она жисмининг бир бўлаги - боласига қилинган ҳар қандай муносабатга - айниқса салбийсига нисбатан ўта ҳассос, ўта таъсирчан бўладилар.

"Эр-хотин уруши - дока рўмол қуриши". Шундай экан, иложи борича "дока рўмол" нинг қуришига бошқаларни аралаштириб, ишни чигаллаштирмаганингиз, яқинларингизни безовта қилмаганингиз маъқул.

Умар розияллоҳу анҳу деган эканлар:

"Мени муаммо, мусибатларимни кимсага гапирмайман. Чунки, агар дўстларимга айтсам, улар бундан хафа бўладилар. Душманларимга айтсам, улар бундан хурсанд бўладилар. Шунинг учун Роббимдан ўзгага арзи-ҳол қилиб ўтирмайман".

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93😢16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭРТАГА  ДУШАНБА

#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Сўнг биродари билан ўзаро адовати бор одамдан ташқари Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Сўнг (фаришталарга)
«То бу иккиси ярашиб олгунча кутиб туринглар!    
  То бу иккиси ярашиб олгунича кутиб туринглар!
  То бу иккиси ярашиб олгунича кутиб туринглар!» дейилади».

Им
ом Муслим ривоят қилган.


•┈
┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53👏14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 23:11 да
ОЙ тутулишини томоша қилишингиз мумкин


Айтишларича, бу барча нохуш дилхираликлардан халос бўлиш учун яхши фурсат экан.

👉 ХУСУФ НАМОЗИ 👈
ой тутилганда ўқилади


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни огоҳ қилинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим, ҳаммамизга
хайрли тун ҳадя қилгин...

Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим...

Аллоҳга омонатсиз,
   Яхши дам олинг
!


┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43😢6👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчага хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган,  Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз барака ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саломлашишнинг етмишта  савоби бор. Шундан олтмиш тўққизтаси салом берганники, биттаси эса алик олганникидир.

🌷 Ассаламу Алайкум,
         яхши инсоним


Кунингиз,
Умрингиз,
Йўлингиз очиқ,
Мушкулингиз осон,
Ҳожатингиз равон бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53👏2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.

  Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

           ҲАЙРЛИ  КУН!

Мол-дунёни яхши кўрсанг, ҳисоб-китобни ҳам унутма!
Қасрларни яхши кўрсанг, қабрларни ҳам унутма!
Маъсият ва гуноҳларни яхши кўрсанг, тавбани ва гуноҳларни кечирувчини ҳам унутма!
Махлуқни яхши кўрсанг,
Холиқни ҳам унутма!
Дунёни яхши кўрсанг,
охиратни ҳам унутма!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44😢4👏2
#Мулоҳаза_учун

Ҳозир қўлимда чой билан твиттерда айланиб юргандим, бир мавзудаги икки пост диққатимни жалб қилди. Бир постда фойдаланувчи ўтган йили декабр ойида аёли билан суратини улашиб: "Иш ҳаётингдаги муваффақиятинг — сени яхши тушунадиган, орзуларинга эш бўлиб, фаолиятингни қўллаб-қувватлайдиган жуфт топишда" деганини такрора улашиб: "Бу ерга ҳаётинг билан боғлиқ яхши нарсаларни бўлишмаслик керак экан. Бир йилга бормай ҳаётим остин-устун бўлди, оилам бузилиб кетди, ишимдан айрилдим" деган. Иккинчи постда эса ёзги таътилга Германиядан уйига қайтаётган талаба ёш июлда бир чамадон ҳар хил шоколадлар суратини улашиб: "Ҳаммаси жиянларим учун!" деган постини қайта улашиб: "Бекорга бу ерга қўйибман, чамадоним йўқолди, жиянларимга ҳеч нарса беролмадим" дебди.
Неъмат ҳасадни жалб қилади. Неъматларимизни кўздан пинҳон тутиш билан баракасини таъминлаш керак. Ҳатто ҳасад билан эмас, сиздаги неъматларга бу неъматлардан маърумлик билан синалаётганлар ўкинч-ла қараб  "Менда  ҳеч қачон шундай бўлмади" дейиши ҳам неъматингиз заволига сабаб бўлар экан. Йўқ, кўнгли яримлар билан нима ишимиз бор, иллоки мақтанишимиз даркор.
Гап фақат ижтимоий тармоқларда борини ошкор қилиб, маҳрамини намоён қилиш ҳақида эмас. Намойишкорлик, дабдаба, ўзини кўрсатишга уриниш каби майдакашликларнинг бари ён-веридаги ҳасадли кўзларнинг заҳрини уйғотиш билан бирга ўксик кўнгилларнинг сўзсиз дуоибадига йўлиқади.

Умида Азиз


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35😢9👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РОББИМГА  ИЛТИЖО...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60😢14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бўлмади" дея ўйлаган ҳар эшикнинг ортида бир хайр, "Тугади" деган ҳар бир якун ортида бир бошланиш бўлади.

Юрагингни сиқма. Қайғурма.

Бизнинг мўлжалимиздан устун тадбир ва бу тадбирларни тартиб қилгувчи Қодир Аллоҳ бор!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59😢15👏5👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТИРИКЛИК БЕЛГИСИ...

🎙Рамзиддин Эгамбердиев
Дилобар Ўролова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДОНОЛАР  ЎГИТИДАН

🌾 Агар одамларни ҳайратда қолдирсангиз, билинг, улар Аллоҳ сизда кўрсатган гўзалликни кўраётганлар. Аллоҳ сизнинг ёмон жиҳатларингизни беркитганидан хабарлари йўқ. Аллоҳга шукр қилинг!  Фахрланиб кибрга кетманг!

🌾 Бахтли бўлишни истасангиз, ўтмиш хотираларини эсалайверманг! Сизга ғамхўр бўлмаганга суянманг. Ҳеч ким айрилиқ сабаб ўлиб қолмаган. Аллоҳ унутиш неъматини берганига шукр қилинг!

🌾 Ўзгалардан афзал бўлиш учун чиранманг. Лекин, ўзингизнинг олдинги ҳолатингиздан кўра яхшироқ бўлишга жидду - жаҳд қилинг!

🌾 Ижобий фикр юритадиган (оптимист)ларга дўст тутунинг. Улар ақл, тафаккур ва услубингизга ўз таъсирларини ўтказадилар. Ўзингиз сезмаган ҳолда сиз ҳам оптимистга айланасиз.

🌾 Табассум сизга нон олиб бермайди. Лекин сизга қалбларни бўйсундиради.
Қилган оддий табассумимизга ҳам, охиратда ажр берадиган Роббининг бандаси бўлиш қандай яхши!

Умму Абдуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⸺ Қайғу асли нимадир?  ⸺ деб сўрашибди бир донишманддан.
⸺ Қайғу асли худбинликдир, ⸺ жавоб берибди донишманд.
⸺ Нега энди?..
⸺ Ахир, ҳаётда қанча яхшиликлар бор... Қайғу чекаётган инсон эса бошига тушган шу кичик ташвиш туфайли бутун дунёни зимистон  кўради.

Сўфийлар масали.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60😱6😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КУЯВЕРМА  ДУНЁ  ИШИГА...

✍️Нилуфар Темур қизи
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👏3
​​РУҲИЙ ХОТИРЖАМЛИККА ЭРИШИШНИНГ 15 УСУЛИ...

1. Нуқсонсиз бўламан, деб уринманг. Ҳар доим мукаммаллик ягона Аллоҳга хос эканини эсингиздан чиқарманг.

2. Муҳаббат билан яшанг. Меҳр кўриш учун, энг биринчи, бошқаларга меҳр кўрсатишингиз керак.

3. Яхшилигингизга жавоб кутманг, сувга отинг. Эзгу амалингизга рағбат олишни хоҳлашингиз табиий. Аммо, у яширин қолганида сиз учун янаям хайрли бўлишига ишонинг.

4. Эътиборни қозониш завқини ҳис эттириш билан атрофингиздагиларга қувонч беринг.

5. Ҳар лаҳзада яшашни ўрганинг. Ўтмишдаги хатолар ёки келажакка оид қўрқувларингиз бугунингизга таъсир қилишига йўл қўйманг.

6. Ўрганишда кенг бўлинг. Бошқаларнинг билими ўзингиздан кўпроқ эканини ўйланг. Ҳаётингиздаги ҳар бир воқеа-ҳодиса бежиз рўй бермаганидан, сизга нимадир ўргатишидан амин бўлинг.

7. Сабрга одатланинг. Чунки шундай қилмасангиз, ҳар бир кичик ғамдан фожиа ясаш оддий ҳолга айланади.

8. Дўстона қўл чўзинг! Хафагарчиликдан кейин биринчи қадамни доим қарши тарафдан кутманг. Ёдингизда тутинг, ҳақ бўлиш бахтли бўлишдан аҳамиятли эмас.

9. Ҳақиқатга бўйин эгинг. Шикоят қилиб, нолиб, ўзингизнинг, бошқаларнинг кайфиятини бузиш ўрнига, борини борича қабулланишга ўрганинг.

10. Ўзингизга “жимлик вақти” белгиланг. Ҳамма нарсадан холи, ёлғиз қолишни хоҳлайдиган пайтларингиз бўлади. Бундай дамлар ўзингизни ўзингиз эшитишингизни таъминлайди, ҳузур беради.

11. Олдин қаршингиздаги одамни тушунишга урининг. Агар атрофингиздагилар билан тўғри муносабатни шакллантиришни истасангиз, шундай қилишингиз керак.

12. Камтар, сипо бўлинг. Бошқаларга ўзингизни исботлашга қанча кам уринсангиз, ичингиздаги ҳузур шунча ортади.

13. Танқидни қабул этинг. Оддий эътироз учун жанжаллашиш ўрнига танқидга тўғри қарашни синаб кўрсангиз, ўзингизни янаям яхши ҳис қиласиз.

14. Парчаларга бўлинманг. Бир пайтнинг ўзида бир неча юмушни уддалайман деб бекор уриниш ўрнига битта ишни чиройли бажаринг.

15. Нима бўлганда ҳам бахтли эканингизга ишонинг. Ёдингизда тутинг, инсонннинг ўзи саодатли эканига ишонмаса, унга ҳеч ким ёрдам беролмайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_оқшом

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!  Амин! 


Ҳайрли оқшом, қадирдон.
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43😢4