ИБРАТЛИ ДУНЁ
115K subscribers
8.32K photos
15.2K videos
14 files
36.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОМАД ва БАХТ формуласи

Қадрдон, "Мен ҳаётнинг энг олий неъматларига лойиқман" деб айтинг. Чунки дилдан чиққан ҳар сўзингизни яратган ният деб қабул қилади ва сизни лойиқлик йўли томон бошлайди... Ўзингиз англамаган ҳолда лойиқлар йўлидан юрасиз ва энг олий мукофотларга чинданда лойиқ бўлиб борасиз... Энг муҳими, сиз буни чиндан истасангизгина, у йўлни кўра оласиз ва шундагина ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топа оласиз!

Йўлингиз ва кўнглингиз
доимо ойдин бўлсин
!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👏30👍12😢2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун келади... Очилмайди деган гулларингиз очилади... Ўтмайди деган қийинчиликларингиз ўтади... Битмайди деган дардларингиз битади...

Қазои–қадар яхши ниятга ошиқдир. Чеккан заҳматингиз, бир кун келиб албатта раҳмат бўлади...

Ҳаётнинг шундай бир сири бор: «Аввали дуо, ўртаси сабр, ниҳояси шукрдир..!»


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍87👏6😢4
​​АЁЛ ВА ИСТИҒФОР

Бир аёл ўз бошидан кечирганини шундай ҳикоя қилади: “Эрим вафот этди. Ўшанда мен ўттиз ёш эдим. Бешта фарзанд билан қолдим. Дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Йиғлайвериб кўзларим шишиб кетар, умидсизликка тушиб қолардим. Ғам-аламлар атрофимни ўраб олган эди. Фарзандларим ҳали кичик, бизни таъминлаб турадиган одам йўқ, эримдан қолган пулларни тежаб ишлатардим.

Бир куни хонамда ўтирганимда радиони ёқдим. “Қуръони Карим” номли эшиттириш берилаётган экан. Унда бир олим “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким истиғфорни кўп айтса, Аллоҳ унга ҳар қандай ғамдан чиқиш йўлини, ҳар қандай торликдан кенгликка ўтиш чорасини кўрсатиб қўяди” деганлар” деб мавъиза қилди. Ўшандан кейин истиғфорга астойдил берилдим. Болаларимга ҳам уни ўргатиб қўйиб, кўп айтишларини тайинладим.

Орадан олти ой ўтгач, уйимизга қадимий буюмларга пул берилиши ҳақида хабар келди. Биз ҳам шу лойиҳада иштирок этиб, ўзимиздаги эски буюмларни олиб борсак, уларни миллион жунайҳларга олиб қолишди. Катта ўғлим минтақадаги олийгоҳга ўқишга кирди. Қуръонни ёд олди. Кейинчалик иши ўнгланиб, одамларга кўмак берадиган инсонлардан бирига айланди. Шундай қилиб, уйимиз яхшиликларга тўлди. Тинч, хотиржам яшай бошладик. Аллоҳ таоло барча фарзандларимни ислоҳ қилди. Ҳаммалари яхши инсонлар бўлиб вояга етишди. Ўзимдан ғам-қайғу, изтироблар ариди. Ҳа, албатта, буларнинг барчаси истиғфорнинг ажойиботларидан эди”.

Ҳа, азизлар, кўплаб инсонлар истиғфорнинг фойдасидан бехабардирлар. У ғамларни аритувчи, машаққатларни кетказувчи, ризқнинг кенгайишига сабаб бўлувчи катта омиллардан биридир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍146😢21👎3😱3
​​Савдогар ва Жин

Кунларнинг бирида бир савдогар саҳродан Аловуддиннинг сеҳрли чироғини топиб олди.
- Тила тилагингни, - деди жин.
- Сендан истагим шуки, вақтни ортга қайтариб берсанг?! - сўради саводогар.
- Бундан сенга нима наф? Сен яхшиси мол-дунё, зебу-зар, қасру-кошоналар сўра бажо келтирай.
- Менинг ҳамма нарсам бор аммо, - маюсланди савдогар. - Мен узоқ йиллардан бери савдогарлик билан шуғулланаман. Мол-дунё деб ҳали у юртда, ҳали бу юртда бўлиб ота-онам ҳизматини қила олмадим. Уларнинг дийдорига тўя олмадим. Савдогарлик қилиб узоқ юртларда юрган чоғим улар бу оламни тарк этишди. Уларни йўқотгандан сўнг топлаган мол-дунёйим ҳам татимай қолди. Менинг бор бойлигим ол! Фақат вақтни ортга қайтариб бер. Ота-онамни жуда соғиндим. Уларсиз менга мол-дунёнинг кераги йўқ. Уларнинг ҳизматини қилай, уларга яхши кўришимни айтай, дуосини олай, хатоларимни тўғрилай, илтимос сендан вақтни ортга қайтариб берсанг! 
- Эҳ нодон, одам, - ҳўрсинди жин. - Агар вақтни ортга қайтаришнинг имкони бўлганда мен минг йиллардан буён кимдир озод қилишини кутиб шу хумчада ўтирармидим!...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢55👍43👏4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен ўқиган энг гўзал нуқталар:

– Ортиқча мулойимлик заифликдир.
– Ортиқча кулги енгилтакликдир.
– Ортиқча роҳатланиш танбалликдир.
– Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир.
– Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир.
– Энг қийин cўз комилликдир.
– Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир.
– Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир.
– Энг улкан хазина фазилатдир.
– Энг қаттиқ азоб виждон азобидир.
– Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир.
– Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир.
– Бугунги кунингдан ибрат ол.
– Ўтган кунингдан тажриба ол.

«Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик»
(Бақара сураси, 143-оят)

🕊
Аллоҳ Сизга шундай қадар ёзсинки, дунё ва охиратда севинтирсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍53👎2👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЁТ БЕШАВҚАТМИ ?!

...ўйлаб кўринг..!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍108😢12👏4
#Қатра

Менга меҳрингиздан беринг, бир ҳовуч.
Ҳа, фақат, бир ҳовуч...Ортиғи увол...
Сиз мени алдаманг ёлғон сўз билан...
Менга сувдек зарур, зарра эътибор...

Менга меҳрингиздан беринг бир ҳовуч...
Майли, тиланчига йўйинг ўзимни...
Истасангиз агар, шу меҳр учун
Ўйиб олиб берай, битта кўзимни...

Менга меҳрингиздан беринг бир ҳовуч...
Токи, тушиб олсин, ҳаётим изга...
Бўйнимга осилган шу..қарзни бир кун...
Миллион ҳовуч қилиб қайтарай сизга....

Менга меҳрингиздан беринг бир ҳовуч...
Шу илтижо чиқар, қалбимни ўйсам...
Сиз мени қарғаманг, ахир «айбим» не?
Меҳрга зор бўлиб, яшаган бўлсам...

Менга меҳрингиздан беринг...бир ҳовуч...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46👏15😢7👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз  билан  бирга  бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍21👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин, Азизлар!


Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин.

Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍52
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз баҳш этган қадрдонларим,

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍36👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин! 
Уламоларимиз айнан чоршанба куни бошланган иш хайрли бўлади, деганлар. Бошлолмай юрган ишингиз бўлса, "Бисмиллаҳ" дея шу бугун бошланг, Иншааллаҳ чиройли натижасига ўзингиз гувоҳ бўласиз. Шу бугун қилинган яхши ниятлар хам амалга ошади. Бежизга бу кунни муродбахш демаганлар. Аллоҳ ҳар ишингизда мададкор бўлсин. Муроду мақсадга етиш яхши ниятли ҳар бандага насиб қилсин!

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍34👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёда содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар учун сабаб оламида саноқсиз эҳтимоллар ухлаб ётади.

Сиз оғзингиздан чиқараётган сўзларингиз билан шу эҳтимолларни уйғотасиз.

Гўзал калималар сўзлангки, гўзал эҳтимоллар уйғонсин.

Инсоннинг тақдирига бўладиган таъсири мана шу ўриндадир.

Жалолиддин Румий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕНИ ХАФА ҚИЛМА, ИЛТИМОС...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍14👎3😱2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Худди тана аъзо касал бўлганидек ҚАЛБ ҳам касалликка чалинади. Унинг шифоси тавбадир...

Худди ойна занглагани каби ҚАЛБ ҳам занглайди. Унинг жилоси зикрдир...

Худди тана аъзо яланғоч бўлгани каби ҚАЛБ  ҳам яланғоч бўлади. Унинг зийнати тақводир...

Худди тана аъзоси оч бўлганидек ҚАЛБ ҳам оч қолиб, чанқайди. Унинг таоми ва ичимлиги маърифат, таваккул, муҳаббат ва Аллоҳга буткул қайтишдир.

Мавлоно Жалолиддин Румий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45
"Аҳволинг қалай?", деган саволга "Алҳамдулиллаҳ", деган жавобни синиқлик, маъюслик билан айтманг.

Токи, Аллоҳга ҳамд айтиш оғриқ ва алам ифодаси бўлиб қолмасин.

"Алҳамдулиллаҳ" иборасини ҳар қандай ҳолатда ҳам табассум, ихлос ва ишонч билан айтинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀
👍57👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎРГАНИШ КЕРАК

🎙Осиё Муҳтарова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢11👏3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҲАЁТ...

Орзу — ёмғирларда томчилаган бахт,
Армон — эриб кетган қорнинг парчаси.
Ният — бедор тунлар қилганимиз - аҳд,
Ҳаёт — сенга тутган умрим барчаси.

Висол — бизлар сабаб гўзал бўлган он,
Ҳижрон — бегонага айланган дўстим.
Умид — дардли кунлар тутганим қалқон,
Афсус — вужудимга етмас кам-кўстим.

Шукр — тилларимдан тушмаган калом,
Қувонч — кўзларингда ўқиган байтим.
Толе — ҳар тонг сенга йўлланган салом,
Бахт-чи, дуоларга берилган қайтим.

Хаёл — ўнгимизга кўчрилган имкон,
Чидам — дийдоргача тўхтаган фурсат.
Ором — осмонларда қўним топган жон,
Соғинч — қалблар учун илоҳий нусрат.

Ишқим — ниятлардан қад кўтарган арк,
Меҳрим — кипригингни намлаган шабнам.
Хаёл сиймоингни эта олмас тарк,

Сен менинг юракдан яралган муждам...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍39😢1
Дунё ўзи нима?!
- Ғамхона
Кимдир мол истар, кимдир гўзал ёр, яна кимдир уй-жой...

Аллоҳ Жалла ва Таъло имтиҳон қилади, қолгани бир баҳона...

Ҳар қандай ҳолимизда хам Аллоҳга шукрлар бўлсин!

Ҳазрати Шамс Табризий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56👎4
"Кора кунга" эмас, "ёруғ кунларга" денг...

Баъзида қўлимизда эҳтиёжимиздан ортиқ пулимиз бўлса пала-партиш, орқа-кетига қарамай сарфлаб юборамиз.
"Тажрибали кишилар бундай қилишмас экан. Улар пулларини уч қисмга бўлиб, бир қисмини ўзларига, яна бир қисмини “ёруғ кунлар” учун олиб қўйишар экан. Ҳа “қора кунга” эмас, “ёруғ кунларга”!
Бизда "қора кунга олиб қўйиш” деган нотўғри тушунча шаклланиб қолган. Агар биз “жамғармамиз ёруғ кунларга буюрсин” дея яхши ният қиладиган бўлсак, Аллоҳ таоло ҳам ўша пулларни ниятимизга яраша яхши кунларга ишлатишимизни насиб қилар экан.
Охирги учинчи қисмини эса фойда келтирадиган ишларга сармоя сифатида киритишар экан.
Биз ҳам фарзандларимизга мана шуни сингдира олсак самарали ютуқларга эришишлари мумкин. Ўшанда бировларга эҳтиёжманд бўлмайдилар.
Бир тижоратчи айтади: "Отам мени ёшлик чоғимданоқ пулдан қандай қилиб оқилона фойдаланишни ўргатганлар. Ёзги таътил кунларимда дўконда ишлаб яхши пул топар эдим. Дўкон эгалари қўл-оёғим чаққонлиги, вазифамни ўз вақтида бажараётганим учун қўшимча пул ҳам бериб туришарди.
Бирга ишлаётган тенгдошларим ишлаган пулларини турли беҳуда нарсалар, кераксиз ўйинларга сарфлаб юборишарди. Ҳатто ойлик ёки ҳафталик маошларини
олгунларича бировлардан пул сўраб юришарди. Мен эса отамнинг саъй-ҳаракатлари билан пулларимни қандай сарф қилишни билардим.
Отам ишлаган пулимни уч қисмга бўлардилар. Бир қисмини ўзимга бериб, эҳтиёжларим учун ишлатишим мумкинлигини айтардилар. Иккинчи қисмини жамғарма сифатида йиғиб кўярдилар. Яна бир қисмини эса кичик тижоратга тикишимни айтардилар. Яъни, биз шу учинчи қисм пулга бозордан товуқ, эчки ёки қўзичоқ сотиб олиб парвариш қилардик. Кейин эса уларни сотардик. Шу тариқа пулим оз бўлса-да, тижоратга сармоя сифатида йўналтириларди.
Отамнинг тадбирлари бутун ҳаётимга ижобий таъсир қилди. Ёшим ўттиздан ошди. Катта тадбиркорман. Ҳозир ҳам бизнесдаги ишларимни, янги лойиҳаларимни отам билан маслаҳатлашиб амалга ошираман, ҳали ҳам улардан кўп нарсаларни ўрганаман.

“Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ” китобидан.

Тафаккур қилинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗ НИМАНИ ЎРГАНДИНГИЗ?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍53😢14👎2😱1