ИБРАТЛИ ДУНЁ
114K subscribers
8.32K photos
15.2K videos
14 files
36.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
  
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54👏8😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз баҳш этган Азизларим,

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Меҳрли қалбингиздек тафти уфуриб турган ЁЗ фаслининг иккинчи ойи муборак бўлсин!

Бошланган янги ой ризқу насибаларга, қувончу шодликларга бой бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32👏6👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌸 Ҳар куни иложи борича кўпроқ одамларга бахт, омад тиланг!

🍃🌸 Бу билан Сиз ҳам ўз ҳаётингизга бахт, муваффақият ва соғлиқни жалб қиласиз.

🍃🌸 Кимга қалбан нимани тиласангиз, шу нарса сизнингиз ҳаётингизга 10 баробар бўлиб қайтади. Сиз борлиққа қандай муносабат билдирсангиз, Аллоҳ сизга зиёдаси билан қайтаради.

Мен сизга бахт тилайман!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41👏6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌸  ЭНГ КАТТА БАХТ...

Соғлик тўсин уйингга,
Хотиржамлик синч бўлсин,
Бу беш кунлик дунёда,
Оилангиз тинч бўлин.
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌸
Дуо олиб отангдан,
Кетсанг ҳар тонг ишингга,
Меҳр сочса волиданг,
Баҳор, ёз, куз, қишингда,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌸
Эзса ширин, ташвиш ғам,
Рўзғоринг бекам бўлса,
Бир дастурхон устида,
Жигарларинг жам бўлса,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌸
Ҳамроҳ бўлса ҳар доим,
Шукроналик туйғуси,
Ҳовлинг узра янграса,
Болаларинг кулгуси,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌸
Юрсанг соғу саломат,
Тўлса каму кўстларинг,
Яхши ёмон кунингда,
Елка тутса дўстларинг,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌸
Кўриб кўзлар қувонса,
Бахт иқболга ёрлигинг,
Кимлар учун бахт бўлса,
Бу дунёда борлигинг,
Энг катта бахт шу дўстим.

Хуршид Kарим


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46😢6👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШУКР ҚИЛИБ ЯШАЙМАН ДОЙИМ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍16
Умр йўлдошимга ризқ келадиган эшиклар ўз-ўзидан очилиб кетди.

Воқеа соҳибаси сўзлайди:
- Бундан чамамда уч йил аввал энг азиз бўлган дугонамдан ҳол-аҳвол сўраб келай деб, келин бўлиб тушган уйига бордим...

Уйи кичикроқ эди, ҳамда умр йўлдошининг қариндошлари билан бирга яшар экан. Шундан сўнг борди келдимиз узилди, лекин доим бир биримиз билан қўнғироқлашиб ҳол-аҳвол сўраб, янгиликларимиз билан бўлишиб турар эдик.

Умр йўлдошининг ишлари юришиб кетганидан хабарим бор эди. Шу орада яна бир бор дугонамни кўриб келишимга қулай фурсат туғилди, лекин бу сафар янги уйига меҳмонга чақирди. Манзили пойтахтнинг энг шинам туманларидан бирида экан. Янги уйига секин аста кириб борар эканман, кетма-кет:

- Ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ, Ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ деган сўзларимни қайта-қайта такрорлаб уйга кирдим.

Очиғини айтсам, бу шинам уйни кўриб жуда ҳам ҳайратда қолдим. Уй ичидаги мебелларни айтмайсизми, дабдабали, энг сўнгги моделлар бўлиб, уларни фақатгина қурби етадиганларгина сотиб олиши мумкин. Мен бу гапларимни дугонамга ҳасад қилиб айтмаяпман, аслида уларнинг олдинги моддий аҳволлари анчагина оғир эди. Қандай қилиб бунга эришишган экан.

... Бироз суҳбатлашиб бўлганимиздан сўнг, уни чин барака билан ДУО қилганимдан кейин, ундан қандай қилиб моддий томондан бундай катта ўзгариш содир бўлганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим. У менга деди:

- СубҳанАллоҳ, ростини айтсам мен ҳам ҳозиргина шу ҳақида сенга айтиб бермоқчи бўлиб турган эдим.

Ҳикоямиз шундан бошланди: мен ва умр йўлдошим бундан икки йил аввал ётоқхонадаги тошойнамизга пул йиғадиган кичкина сандиқча қўйишга қарор қилдик. Ҳар куни эрта тонгда туриб намоз ўқиб бўлганимиздан сўнг биринчи қиладиган ишимиз сандиқчамизга топган маблағимизни минг, беш, ўн минг солиш эди.

Хуллас, ҳар куни сандиқчамизга пул соладиган бўлдик. Шундан сўнг умр йўлдошим ҳар хафта сандиқчани очиб, ундаги тўпланган маблағларни санамай ўнг чўнтакларига солиб қўярдилар. Сўнгра ҳар ЖУМА намозидан кейин уларни садақа қилиб юборар эдилар. Дугонам яна шундай деди:

- Бу насиҳатни умр йўлдошим интернетдан топган эдилар. Аллоҳга қасамки, бу ишни бошлаган кунимизданоқ биз тинчлик ва омонликда яшаяпмиз.
Умр йўлдошимга ризқ келадиган барча эшиклар ўз-ўзидан очилиб кетди.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтганидек, "Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи У Зот унга берганини кўп марта кўпайтириб берса... Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва Унгагина қайтарилурсиз..." Хайр-садақа қилиш билан инсоннинг моли камайиб қолмайди. Балки бойлигига барака киради. Ҳадиси шарифда бундай дейилади: "Ҳар куни тонгда инсонлар уйқудан уйғонганда ер юзига икки фаришта тушади. Улардан бири: "Аллоҳ инфоқ-эҳсон қилган инсоннинг молини тўлдир", деса, иккинчиси: "Аллоҳ, бахил одамнинг молига талофат етказ" деб дуо қилади.

Мана кўриб турганингдек, Аллоҳга қасамки, бундай бўлиб кетишимиз хаттоки ҳаёлимга ҳам келмаган эди, лекин Аллоҳ бераман деса, ҳайратга солиб бераверар экан. Атосини ҳеч қандай чегараси бўлмас экан. Аллоҳга беадад ҳамдлар ва шукрлар бўлсин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98👏9👎5😢2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КУЮНМАНГ, ХАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍65👏8😢3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЛБ КЎЗИ.

Гўзалликни кўриш учун гўзал қалбли бўлишинг керак. Сен кўраётган атроф-олам аслида руҳингни кўринишидир.
Гина ва нафратни ўзида жамлаган қалб яхшиликни қандай кўради, бағрикенглик йўлини қандай тутади?!
Ҳасаддан ёнаётган қалб қандай қилиб ўзи яхши кўрган нарсани бошқага илина олади?!
Бировлар айбини, қабоҳатни қидирган қалб гўзал хислатларни қаердан кўра олсин?!
Гўзалликни кўриш учун қалб покиза бўлиши лозим. Бўлмаса қалбингда бино қилганинг - қора деворингдан ўзга нарса кўринмайди кўзингга...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47👏3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​#психология
Агар сизда ички қўрқув бўлса, ҳаёт сизга фақат қўрқувдан иборат вазиятларни беради.

Агар сизда ички агрессия кучли бўлса, ҳаёт сизга ташланади, яъни доимий агрессияда умр кечирасиз.

Агар сизда курашиб яшаш учун хоҳиш бўлса, сиз учун ҳаёт рақобатчиларни етказиб беради.

Агар сизда ўзингизга нисбатан айбдорлик ҳисси бўлса, ҳаёт сизни фақат жазолайди.

Агар сизда доимий норозилик бўлса, ҳаёт сиз учун бунданда купроқ норозилик вазиятларини етказиб беради.

Демак сизнинг ҳаётингиз, кунингиз бу сизнинг ўй-хаёлларингиз натижасидир.

Ҳар бир кунимиз бизнинг ташқи гап сўзларимиз асосида эмас, балки бизнинг ички ҳолатимиз, ички ўй-хаёлларимиз аксидир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР...

Мен умрни кўрмай қолибман
Ёнгинамдан ўтиб кетибди
Қўлимга бир китобни тутиб
Тақдиримни битиб кетибди.

Хатто юзин бир бор кўрсатмай
Изларини чизиб кетибди
Мени ҳаёт жангига ташлаб
"Кураш" - дея, ёзиб кетибди.

Кетаяпман ортидан қувиб
Болаликни, ёшликни ташлаб
Гоҳо кулиб, гоҳо англамай
Гоҳо, унсиз кўзимни ёшлаб.

Ҳар йил қишда бир йўқлаб келиб
Ёшимга ёш, қўшиб кетармиш
Гўё, менда алами бордек
Сочимга қор тўкиб кетармиш.

Мен умрни кўрмай қолибман
Ёнгинамдан ўтиб кетибди
Пешонамга ажинлар тортиб
Суратини чизиб кетибди.

Мен умрни кўрмай қолибман...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢72👍42👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурмат қилсанг ҳам, қадрламаса — хафа бўлма.

Инсон ўз табиатига ярашасини кўрсатади.

Сен инсоф билан муомала қилдинг, юракдан ҳурмат кўрсатдинг — аммо у қадрламади.

Бу сенинг эмас, унинг ютқузган жойи.

Сен қадрлисан. Сен ҳурмат қилишни билган инсонсан — ва бу сенинг устунлигинг.

Ҳақиқий қадрни билишади, фақат нотўғри одамга тушиб қолган бўлсанг — ўрган, кета бил, ва ўз қимматингни сақла.

Баъзан ҳаёт сени руҳан кучлироқ қилиши учун нотўғри одамлар билан учраттиради.
Улар сенга қадрлашни ўргатади.

Шуни унутма:
Ҳар бир инсон сени тушунишга мажбур эмас.

Лекин ҳар бир тўғри инсон сени ҳис қилади, сенинг қалбингдаги ниятни, сўзингдаги самимиятни билиб олади.

Шунинг учун ҳам...

Қимматингни тушунмаган одамга ўзингни исботлашга уринма.
Сенинг ҳузуринг, сукунтинг, севгинг сазовор одам учун сақлансин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍92😢8👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз  билан  бирга  бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинч-тотувликни барқарор қилсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍70👏1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз баҳш этган қадрдонларим,

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍36👏6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Гўзаллик
Дубайдаги "ЖАННАТ ГУЛЛАРИ" боғининг гўзаллигини Сизларга илиндик... Сизу бизга ҳам Ҳаж ибодати-ю, Дубай саёхати насиб қилсин.

ХАЙРЛИ КУН, ЯХШИЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
ГЎЗАЛЛИКЛАР
МАНГУ ҚОЛСИНЛАР


Махмуд Тойир
🎙Дилноза Кубаева

Аллоҳ хулқимизни, сўзимизни ва амолимизни гўзал қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐 ОНАМ БИЛАН ХАЖГА
БОРСАЙДИМ


"Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради".
• Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир.

Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди.  Инсон уддалай олмаса-да, яхши ва гўзал ниятда бўлиши, юксак мақсадларни кўзлаши керак. Яхши ният ва эзгу мақсадлар икки дунё саодатига сазовор этади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍70😢22
#Тафаккур

Дунёни қутқармоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!

Дунёни гўзал қилмоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!

Жаннатга кирмоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90😢4👏1
Али розияллоҳу анҳу айтдилар:

“1. Илм – меросларнинг яхшиси.
2. Одоб – касбларнинг яхшиси.
3. Тақво – тўпланадиган нарсаларнинг яхшиси.
4. Ибодат – буюмларнинг яхшиси.
5. Солиҳ амал – йўлбошчиларнинг яхшиси.
6. Яхши хулқ – яқинларинг яхшиси.
7. Ҳалимлик – вазирларнинг яхшиси.
8. Қаноат – бойликларнинг яхшиси.
9. Тавфиқ – ёрдамларнинг яхшиси.
10. Ўлим – одоб берувчиларнинг яхшиси”.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59😢7👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БЎЛАДИ

Бировнинг ортидан мақтаган яхши,
Ёмонлаб қўйсангиз, ғийбат бўлади.
Агар ёлғон бўлса, айтганларингиз,
Ғийбатнинг ўрнига тухмат бўлади.

Ғийбату тухматдан асрасин Аллоҳ,
Бошингизга битган ғурбат бўлади.
Бировларни қўйинг, ўзингиз ўйланг,
Ўзни тўғриламоқ, манфаат бўлади.

Кимгадир қилсангиз яхшилик, савоб,
Уни асло гапирманг, миннат бўлади.
Риё учун бўлмасин, амалларингиз,
Қиёматда сизга, иллат бўлади.

Сиздан бахра олсин, атрофдагилар,
Эзгулик хамма вақт, ибрат бўлади.
Баҳоси тушмагай жавоҳирни хеч,
Яхшиликда доимо иззат бўлади.

Йўлларини тутинг Росулуллоҳнинг,
Бу йўлни тутмоқлик, суннат бўлади.
Ютқазмайди сира солиҳ бандалар,
Манзилида висол, жаннат бўлади.

Шуҳрат Шукур


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95👏13😢7