ИБРАТЛИ ДУНЁ
120K subscribers
8.11K photos
14.2K videos
14 files
35.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бўлмади" дея ўйлаган ҳар эшикнинг ортида бир хайр, "Тугади" деган ҳар бир якун ортида яна бир бошланиш бўлади.

Юрагингни сиқма. Қайғурма...

Бизнинг мўлжалимиздан устун тадбир ва бу тадбирларни тартиб қилувчи Қодир Аллоҳ бор!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен сизга доим айтганман:

«Ўзингизни эҳтиёт қилинг!»


Балки оддийгина кўринган бу гап замиридаги маънони англамагандирсиз...
Мен ўзингизни эҳтиёт қилсангиз, ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман.
Чунки ўзингизни эҳтиёт қилсангиз, оилангизни эҳтиёт қиласиз, шаънингизни эҳтиёт қиласиз, ақлингизни эҳтиёт қиласиз, жонингизни ва молингизни эҳтиёт қиласиз... Ва хаммаси яхши бўлади!

Ўзингизни эҳтиёт қилинг қадрлигим...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ!

Марҳабо Каримова
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53😢4👎1
#Табассум
ИСМИНИ  УНУТИБМАН

Бир йигит кекса чол кампирнинг уйига меҳмон бўлди. Етмиш беш ёшли отахон кампиридан бир пиёла сув сўраб:
— Гулим, бир пиёла сув олиб келасанми? - дебди. Бироздан кейин “Азизам, чой қуйиб бер”, “Гўзалим, сени уринтираётганимдан хижолатдаман, илтимос, чойимга новвот солиб берсанг” деб мурожаат қиларди. Меҳмон кекса отахон кампирига мурожаат қилганида ойдаланган меҳр тўла эркаловчи сўзлардан таъсирланиб, чолни саволга тутди:
— Амаки, оила қурганингизга неча йил бўлди?
— Эллик йилга яқинлашиб қолди, ўғлим, - дея кулимсиради отахон.
— Ўзаро меҳр-муҳаббатингиз, муносабатларингиздан кўнглим ҳузурланди,- деди йигит.  Момомга “Гулим, азизам, гўзалим” деб мурожаат қилар экансиз...
Кекса аёлнинг ёноқлари пуштиранг тус олди:
— Ҳа, амакингиз бир неча йилдан бери шундай сўзлар билан мурожаат қиладилар...- Онахон шундай деб ошхонага чиқар экан, отахон меҳмонга шивирлади:
— Ўзи эшитиб қолмасин ўғлим, икки йил бўлди исмини унутиб қўйганман, ҳалиям эслолмаяпман.

Салим Аюбий

📖 Telegram.me/IBRATLI
👍81👏12👎2😱1
#ибрат
​"Мени танидингизми?", деб ёши улуғларни қийнаманг ва хотираларини синаманг!

Салом беринг, исмингизни айтинг ва ўзингизни танитинг, бўлди. Улардаги қарилик дардини унутиш алами билан кучайтирманг!

Уларнинг хотираси хиёнат қилган бўлса, сизнинг одобингиз хиёнат қилмасин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_ҳикмати
Аллоҳга осий бўлмаган, гуноҳ қилинмаган кун - энг саодатли кундир.

Ҳар бир кунингиз бахту саодатга тўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54👏1😢1
#Умр_манзаралари

Катта йўл бўйида дарахт ўсарди... Иттифоқо унинг ёнига бир йўловчи етиб келди. Кун иссиқ, йўловчи чарчаган эди. Дарахт соясида ўтириб дам олди...
Йўловчи очиққан эди. Қараса, дарахтда мевалар пишиб ётибди. У дарахтга чиқишга эринди: тош отди. Мевалар дув тўкилди. Йўловчи тўйгунича еди...
Манзил олис эди. Йўловчи дарахт шохини синдириб, ўзига хасса ясаб олди...
Кейин... тана заҳари танг қилиб қолди. Йўловчи дарахт панасига ўтди...
Сўнг... йўлига кетди...
Дарахт бошқа йўловчини кута бошлади...

Бу йўлнинг номи – Умр, дарахтнинг номи эса – Яхшилик эди...


Ўткир Ҳошимов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59😢17👏2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Гўзал_одат

Ишдан чарчаб келсам ёки кўп асабийлашган кунларим юрагимга ҳеч нарса сиғмайди. Ҳудди нимадир етишмаётгандай бир жойда ўтиролмайман. Шунда энг синалган усулга суянаман. ювиниш хонасига кираманда, обдон ювиниб, таҳорат қилиб оламан.

Одам покиза бўлса бошқача енгил бўлиб қолади-да.Уйқу ҳам бошқача туюлади шунда. Вужуд тиниқиб дам олади. Чарчоқлар чиқади.

Бахт ҳам худди шунақа!!!
У ҳам сиз ва бизга ўхшаб тоза ва покизаликни ёқтиради. Фақат унга нафақат жисмоний, балки қалбан тозалик ҳам мухим.

Юракни кенг қилинг, қалбни тоза сақланг, ниятни покиза қилинг! Қарабсизки бахт ўзи сизга ҳамроҳ бўлаётганини англаб етасиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍49👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_қўшиғи

ДЕВОНАЛАРМИЗ

Ажойиб ижро,
бир эшитиб кўринг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍128😢25👏9😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРЛИ_ТУН                                                             
Ишонинг, гўзал ният қилганлар гўзал ҳаёт кечирадилар...
Балки вақт керак бўлар, балки бироз куч талаб қилинар, эҳтимол жуда чарчатар, аммо охирида албатта ҳаммаси гўзал якун топади ИншаАллоҳ...

Тунингиз осуда ўтсин.
     Яхши дам олинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67👏7👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Хайрли тонг, Азизлар!
Болажонлар учун муродбахш кун, байрам тонги муборак бўлсин!
Аллоҳ барчамизни ушбу байрам кунида болажонларга қувонч улашишга қодир қилсин!

Бахтли бўлсам, куламан деманг, Аллоҳнинг сизга берган хар бир кунининг ўзи бахт!!! Болаларнинг сизга умид билан қараб туриши хам бахт..! Шундай экан тонгни уларга табассум ва хуш кайфият улашишдан бошланг!

Аллоҳим, қалбларингизга хотиржамлик, яқинларингизга соғлик, хонадонингизга файз, халол топганингизга барака ва барчамизга қувончларга бой кун ато этсин!

Аллоҳ барча Ота-оналарга фарзандининг бахту - камолини, роҳатини кўриб юриш бахтини насиб қилсин!

Кун давомида хаммамизга яхши кайфият хамроҳ бўлсин! Амин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОНГГИ ИЛТИЖО...

Болалар бахтига оналарни асра, оталарни асра, Аллохим...



Гўзал тилак ижрочисидан
Аллох рози бўлсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54👏3😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому Алайкум!

Меҳрли қалбингиздек тафти таралиб турган ЁЗ фаслининг  илк куни муборак бўлсин!

Бошланган янги кун, янги ой, янги фасл ризқу насибаларга, қувончу шодликларга бой бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50👏5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тонгги_тарона

Кўк далам, кўм-кўк далам, озод диёрим даласи,
Бир томон қайнар булоқ, бир ёнда ойнинг шуъласи,
Бунда булбул чах-чахи, бунда кўнгил ноласи,
Хандалак ҳиди билан улғайди ўзбек боласи.

Муҳаммад Юсуф шеъри.
Жасур Мирсагатов ижросида.

Тинч ва бахтиёр юрт болаларига бугунги байрам муборак бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍42👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мухбир:
--Катта бўлганингда ким бўлмоқчисан?

Қизча:
----Бахтли инсон бўлмоқчиман.

Мухбир:
----Сен саволимни тушунмадинг.

Қизча:
--- Йўқ Сиз жавобимни тушунмадингиз!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71👏8
​​​​ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Токиода, дeнгиздан оқиб кeлиб дeнгизга қуйилувчи бир дарё бор. Бу дарё шаҳар марказидан оқиб ўтгани учун, дарёнинг икки қирғоқи одамлар сайр қиладиган ва болалар ўйнайдиган сўлим гўша қилиб қўйилган. Мен ҳам ўша болалар майдончасидаги “скамeйка”га бориб ўтирдим. Шу пайт ўйнаб юрган 2-3 ёш япон болача югураман дeб йиқилди ва ёрдам кутгандай атрофга аланглаб йиғлашга тушди.
Бундай холларда биз болажонлигимиздан хатто бeгона болага ҳам ёрдамга ошиқамиз. (Балки бу бизнинг хатойимиздир)
Нарироқда икки уч аёл эса болани кўриб пинагини ҳам бузмади. Холубки, уларнинг бири боланинг онаси эди.
    Мен югуриб бориб болакайни турғизиб қўйдим, кийимидаги чангларини қоқиб, овутдим. Шу пайт болани онаси ёнимга кeлиб, раҳмат айтиш ўрнига мени урушиб кeтди. Нима дeйишимни билмай лол қолдим. Қаердан ҳам, шу ишни қилдим , айбсиз айбдор бўлдимми деб ўйлаб, жахл билан
– Мен нима қилдим, ёрдам қилдим халос... дея олдим
– Сизни бу қилган ишингиз менинг фарзандимни кeлажаги учун, тарбияси учун ёмон таъсир қилади. Ҳозир болам йиқилиб, кимдир турғизиб қўйишини кутиб йиғлаб ўтирибди, мен ёки бошқа одам турғазса, у шунга ўрганиб қолади. Келажакда ҳам бирор қийинчик бошига тушса, қоқилса, кимнидир ёрдамини кутиб яшайдиган бўлиб қолади. Ўзининг қўлидан ҳeч нарса кeлмайдиган бўлиб қолади. Сиз кeлажакда ҳам мени фарзандимни турғизиб қўяман, қийинчиликка тушса ёрдам бeраман дeсангиз, бўйнингизга олсангиз, бeмалол ёрдам қилавeринг. Қила олмайсиз-а?  Мури (имконсиз) бу нарса. Қаттиқ гапларим учун узр сўрайман. Ҳайр.
– Фарзандингиз буюк инсон бўлсин. Минг бор узр...

💥 Анчадан бeри ўйлайман бу воқeани...
Кўпчилик японлар нима учун ёрдам сўрамаслигининг сабабини энди тушунгандекман. Кўп япон ёшлари қийинчиликда ухламасдан, ишлаб ўқиётганларини кўриб ҳайрон қоласиз. Улар қайсидир акаси, таниш-билишни ишга солиб иш битирмайдилар.

Баҳодир Искандаров

P.S : Халқимиз жуда болажон, меҳрибон. Бу таҳсинга лойиқ, албатта. Лекин, болаларимиз бироз мустақил бўлишига қўйиб берсак, келажакда ўз оиласи, касбини мустақил бошқара оладиган инсонлар бўлиб етишармиди...

#Мулоҳаза_учун

📹 Видеони охиригача кўринг,
кўраётган оналарга сабр тилаймиз)))

📚 Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони...
👍114👏30
​​Биз ДАНГАСА ҳамда ЭРИНЧОҚ оналармиз ва афсуски биз кўпчиликмиз...

▪️   Фарзандларимизнинг  кийимларини дазмоллаймиз, дастурхонни ўзимиз йиғиштирамиз, фарзандларимизга пироглар пишириб берамиз, мактабга кетаётганида сумкасини тайёрлаймиз, рўмолчаларини дазмоллаб тахлаб чўнтагига солиб қўямиз, ўйинчоқларини йиғиб тартиблаб қўямиз, болаларимизнинг хонасини саранжомлаймиз. Чунки биз дангаса, қизғанчиқ ва бетоқат оналармиз – биз фарзандларимизга юмушларни ўргатиш ўрнига ўзимиз тезгина қилиб қўя қоламиз. Уларга ўзлари дазмол қилишлари учун замин яратмаймиз, кийимларини куйдириб қўйишидан қизғанамиз.
Нега саккиз ёшли ўғлимиз ёки қизимиз мазали пирог пишира олмайди? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга дангасалик ва бетоқатлик қиламиз.
▪️   Нега беш ёшли ўғлимиз ўз пайпоқларини ювиб қўя олмайди? Чунки биз унинг маромига етмаган ишидан қаноатлана олмаймиз.
▪️   Нега ўн ёшли фарзандимиз бузилган электр асбобларини тузата олмаслиги керак? Нима учун биз уни ўзимиз тузатиб қўя қоламиз? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга, хавфсизлик қоидаларидан дарс бериб ўтиришга эринамиз.
▪️  Нега етти ёшли қизимиз меҳмон учун ажойиб дастурхон тузатолмайди? Чунки биз унга ишонч билдирмаймиз, биз унинг бетартиб қилинган ишларини қайтадан тўғрилаб чиқишга бетоқатлик ва дангасалик қиламиз. Ундан кўра ўзимиз бажариб қўя қоламиз ва биз бу ҳамма айбларимизни «меҳрибонлик» ва «ғамхўр она» ниқоби билан чиройли қилиб безатиб қўйишни ҳам жуда яхши уддалаймиз.
▪️   Ҳамма ишни биз оналар ўзимиз бажарамиз ва фарзандимизнинг онгида ҳамма ишни оналар бажаради деган тушунчани мустаҳкам қилиб шакллантирамиз. Фарзандларимиз катта бўлишгач эса, уларнинг ўз хоналарини тартиблаб қўймасликларидан, юмушларимиз ҳақида қайғурмасликларидан ўзимизга ўксиниб ҳам қўямиз.
◼️  Биз меҳрибон, жонкуяр, ғамхўр онамиз ва 15 ёшида ҳам онасининг этагидан тутиб юрадиган, 20 ёшида ҳам мустақил бўла олмаган, 25 ёшида ҳам айтарли ҳеч нимага эриша олмаган фарзандларни ўстирамиз...

Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109👏16😢8👎4
​​#Тафаккур_қилинг

БАХТЛИ  БЎЛ!

Бир одам "Бахтли бўлишни истасанг, бахтли бўл!" деганди...

Қуидаги лавхадаги қизалоқни қаранг, шеригининг кайфияти, холати қандай бўлишидан қаддий назар ўз ишида давом этяпти. У ахир рақс тушгани чиққан сахнага!!! Қаранг! У шериги унга хамоханг харакатда бўлмагани учун хафа бўлмади, аразламади, йиғлаб сахнани тарк этмади...  Унинг мақсади рақсга тушиш эди, пинагини ҳам бузмай рақс тушишда давом этмоқда! Офарин!

Бу қизалоқ катта бўлгач ҳам бахтли бўлиш учун атрофидагилардан илтифот кутмайди. У бахтли бўлиш учун "хаёт саҳнаси" га чиқади ва албатта бахтли бўлади.

Қадирдоним, хамма инсонлар ҳам атрофдаги сабаблар, сабабчиларни бахтига тўсиқ қилмай, бахтли бўлишга қодир! Чунки инсон имкон изласа топади, сабаблар унга тўсиқ бўлолмайди!

Сиз ҳам бахтли бўлинг, қадрдон!
Фарзандларингизга ҳам бахтли бўлишни ўргатинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93👏18😱4😢2
Бир куни донишманд одам сайр қилиб юриб, йўлида бир одамни учратиб қолибди.

У оғир ва машаққатли меҳнатдан чарчаган, ҳолдан тойган экан.

Шунда донишманд:
- Ўзингни бунча қийнамасанг, дебди.

- Ҳа, тўғри, ишим ва меҳнатим оғир. Аммо мен болаларим ва невараларим бахтли бўлиши учун ҳаракат қилаяпман.
Отам шундай қилган, отамнинг отаси ҳам шундай қилган, отамнинг отасининг отаси ҳам оғир меҳнат қилган.

- Яхши, аммо айтчи, санаганларингдан кимдир бахтли бўлганми?

- Йўқ, келажакда фарзандаларимиз бахтли бўлади, насиб...

- Ҳамма гап шунда. Сен ўзинг бахтли бўлмасанг, фарзандларинг ҳам бахт нималигини билмай ўтади.

Бахтли бўлишни ўзингдан бошла, уларга ўрнак бўл, ҳар недан бахт топишни бил, шу сенинг фарзандларингга энг катта совғанг бўлади - деган экан....


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47😢9
Сен АЁЛсан...

Болаларингизга бирор сўз айтишингиздан олдин ўзингиз тўғри бўлинг, омонатдор бўлинг, вафодор бўлинг, фарзандингиз кўз ўнгида эрингизга меҳр кўрсатувчи аёл бўлинг. Буни кўриб улғайган қизларимиз турмушга чиққач, онасига албатта тақлид қилади. Аммо қизлар онасининг отасини беҳурмат қилиб, гапини беписанд қилганини кўришса ва бу шаклда улғайишса,  улар ҳам келажакда онасидан ўрганганларини қилишади.

Сен АЁЛсан...
“Аёл киши жамиятнинг ярмидир”, деган сўз тўғри эмас, аксинча, “Аёллар бутун бошли жамиятнинг ўзидир!" Шуни асло унутмаслик керак.

Доктор Муҳаммад Ротиб Ноблусий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56👏3