ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
7.91K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БИР БИРИМИЗГА МЕҲРИБОН БЎЛАЙЛИК ДИНДОШИМ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71😢16👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар онимиз эса ғанимат. Шундай экан, доим бир-биримизга меҳр - эътиборли бўлайлик

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси - табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, дуоларимизда қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин. Умр йўлларини ёруғ қилсин!

Бугунги  шанба  кунингиз
файзу барокатли бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86😱2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз   бахш  этган  Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Шанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатли бўлсин! Кун давомида аъло кайфият сизларни тарк этмасин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔔 Бугун - Сўнгги қўнғироқ

Ассалому алайкум нияти тонгдай оқ, умидлари фарзандлари камолига муштоқ қадрдонлар, ота - оналар, опа - сингиллар! Барчангизга мактаб даврини эслатувчи бугунги тонг муборак бўлсин!
Бугунингиз гўзал хотираларга, қувончларга бой бўлсин! Бугун мактаби билан хайрлашадиган ёшларга

Яратган қўлласин, мададкор бўлсин,
Ҳар кўрар кунингиз гул, баҳор бўлсин.
Сиз шундай яшанг-ки фоний дунёда,
Васлизга ЖАННАТ ҳам интизор бўлсин
! - деймиз...

Аллохдан мактабни битирувчи ёшларга икки дунё саодатини тилаймиз. Келажак ҳаётларида омад ва бахт хамроҳ бўлсин!

Бугунги тилак ва дуолар гўзал келажакларга васила бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍65😢9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙР  МАКТАБИМ...

Равшан Собиров ва Сетора гуруҳи ижросидаги ушбу қўшиқни эшитган ҳар бир инсоннинг ҳаёлидан ўзининг мактаб даврлари ўтади.

Мактаб даврини соғинч ила эслаганларга кун давомида ёрқин хотиралар ҳамроҳ бўлишини тилаймиз!

ХАЙРЛИ  КУН  АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Барча битирувчиларни бугунги байрамлари билан муборакбод этамиз!


Мана етиб келди балоғат ёши.
Барчанинг юзида иқбол қуёши,
Нетай, кўзларимда айрилиқ ёши,
Хайр дегим келмас, сенга синфдош.

Бу сўнгги қўнғироқ, бу сўнгги базм,
Бир-бир ҳаммангизга соламан разм.
Нечун ҳаста чиқар, нечун овозим?
Хайр дегим келмас, сенга синфдош.

Ўн бир йил  бир эдик, майда бўламиз,
Билмам қай биримиз қайда бўламиз?!
Тақдиримиз битган жойда бўламиз,
Хайр дегим келмас сенга синфдош!

Ортда қолиб кетди парта талашлар,
Шўхчан болалигу сирли қарашлар,
Бугун юрагимни нимадир ғашлар,
Хайр дегим келмас сенга синфдош!

Шоира Тўлаганова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58😢4👏1
УСТОЗГА ЭҲТИРОМ

​​Ривоят қилишларича, кунлардан бирида султон Ҳусайн Бойқаро овга чиқишни ихтиёр этди. Унга ҳазрат Алишер Навоий ҳамроҳ бўлди. Овдан қайтар эканлар, бир қишлоқдан ўтдилар. Кўча четида турган олти-етти ёшлардаги болакай салом берди.

Султон Ҳусайн қўлини кўксига қўйиб, алик олдию ўтиб кетаверди. Алишер Навоий эса болани кўриб, отини тўхтатди. Пастга тушиб, бола билан қўшқўллаб кўришди. Кейин тағин отига миниб, йўлда давом этди.

Навоийнинг бу иши шаҳаншоҳни ҳайрон қолдирди.

- Мавлоно, - деди у Навоийга юзланиб, - Cиз салтанатнинг вазири бўлсангиз, бунинг устига,жаҳонга таниқли шоир бўлсангиз, наинки гўдак бир болага шунчалар мурувват кўрсатурсиз?

- Олампаноҳ, -деди Навоий жилмайиб. - Гап шундаки, бир вақтлар шу боланинг отаси маним саводимни чиқазган эрди. Мен устозимнинг етти пушти олдида қарздормен...


🌹Азиз устозлар, умрнинг мактаб аталмиш давонидан Сиз олиб ўтган яна бир «Сўнгги қўнғироқ» муборак бўлсин!
Сизнинг берган таълимингизни Навоий ҳазратдек қадрлайдиган маънавиятли инсонлар ҳаёт йўлингизда кўплаб учрасин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍83👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УСТОЗ КИМ ?!...

Абдунаби Ҳамро;
🎙Салоҳиддин Файзиев

Барчамизга таълим берган устозлардан Аллоҳ рози бўлсин.

Устозларни йўқланг, Азизлар!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41😢4👏1
​​ТАРБИЯ

Қадимда уч паҳлавон ораларида ким тарбия беришда илғорлигини аниқламоқчи бўлишибди. Учаласи ҳам биттадан шогирдларини чақиришибди. Ҳар бир шогирд ўз устозига тош отиб, бу санъатни қанчалар ўзлаштирганини намойиш этиши керак экан. Биринчи паҳлавон шогирди отган тошларга эпчиллик билан чап берибди. Иккинчи паҳлавон отилган тошларни усталик билан шогирдига қайтарибди. Учинчи паҳлавоннинг шогирди қанча мажбурлашмасин, устозига тош отишдан бош тортибди. Холис ҳакамлар шу учинчи устоз-шогирдни ғолиб деб топишибди. Қолган икки паҳлавон норози бўлишибди:
- Ахир, улар тош отиш санъатини кўрсатиб беришмади-ку!
- Тўғри, - дебди ҳакам. - Лекин у шогирдини одобли қилиб тарбиялабди, устозига тош отмади...

P.S. Албатта маънавий тарбия жисмоний тарбиядан устундир. Шунинг учун ҳам ота-онаси ва устозини эъзозлаган инсон юксалиши муқаррар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99👏10
​​#Устоз_тарбияси

Бир болакайни ота онаси "кучли устоз” деб ном олган тренерга спорт билан шуғулланиши учун олиб келишибди.

Бу устоз болани спортга тайёрлашни ўрнига фақат вазминликни ўргата бошлабди.

Шиоримиз: “Вазминлик! Вазминлик! Ва яна ВАЗМИНЛИК!” дер экан шогирдларига.

Ота-оналарнинг жаҳли чиқа бошлабди:

– Спортчига вазминлик нимага керак, у шиддатли бўлиши керак эмасми!, - дейишибди ота-оналар бир овоздан.

Бу устознинг синалган услуби - рақибнинг жаҳлини чиқариб, шу асосида уни хато қилишга мажбур қилиш экан.

Шогирдларини эса жаҳлини чиқариб, вазмин бўлишга мажбур қилар экан.

Ёш спортчиларнинг сабри чидамасдан устоздан нега бундай қилаётганини тушунтириб беришини талаб қилишибди.

Шунда устоз "Сенинг туғулган кунингга совға олиб келишса, сен уни олмасанг, совға кимда қолади?" - деб сўрабди.

- Албатта совға эгасидада, - дейишибди кичик спортчилар.

– Ҳаётда ҳам худди шундай, бахиллик, рашк, уришиш, ёмон кўриш, қовоқ солиш, низолашиш ва ҳакозо совғаларни қабул қилмас экансиз, у совға эгасида қолаверади. Яъни рақибингиз жахлингизни чиқарса, вазмин бўлинг-ки, "совға"си ўзида қолсин...

ВАЗМИНЛИК.
ВАЗМИНЛИК ва яна ВАЗМИНЛИК сизни ғалабага элтади,
жаҳлни жиловлай олмаслик - хатога йўл қўйиш, мағлубият демакдир - дебди устоз.

Зебунисо Ахмедова


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍104👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«МУАЛЛИМ
ВА КАЪБАТУЛЛОҲ»


...Бир кун илм берганга
Бордир ҳажнинг савоби...


Ўлмасбек Самарқандий.
🎤 Мурод Ражабов.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67😢7👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_ҳикмати

- Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, -  деди бир куни Суқрот ўз шогирдларига.
- Сувнинг иродаси қандай бўлади? - деб сўрашди шогирдлари...

- Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, -  деб жавоб берди Суқрот.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍108
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни барча битирувчилар эшитиши шарт!


• Биз одатда илм оламиз ва шунинг ўзи етарли деб ҳисоблаймиз.
• Ёдингизда бўлсин: билиш етарли эмас! Муҳими - билганларимизни қўллашда.
• Хоҳиш етарли эмас. Муҳими - истагимиз томон интилишимизда!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍61👏8
АЖИБ ВОҚЕА

Ўн саккиз йил аввал талаба эдик, битирув босқичларимиздан бири эди. Имтихон яқинлашган сари тайёргарлигимиз кучайиб борди. Дарслар эсдан чиқаверди, ўқийвердик, яна эсдан чиқаверди, биз яна ёдлайвердик. Кун келиб, синов бошланди. Хонада қирқ кишимиз. Ҳамма ўзининг аҳволини ўзи билади. Устоз кириб келиб, саломдан кейин "Ҳаммангиз тайёрмисиз?" дедилар. Зўрға "Ҳа" дедик. Имтихон саволлари хонтахта устига терилди. Беш дақиқалар сукут билан кутдик. У сакийнатдан ҳар ким бўладиганича бўлиб қолди. Чунки, энг қийин, мураккаб дарслардан бири эди, бундан, кимнидир тер, кимларнидир қалтироқ босди. Устоз "Ким учга рози? Ўрнидан турсин!" дедилар. Йигирмага яқин талаба шошилиб турди. "Зачёткангизни бериб, чиқиб кетинг" дедилар. Қутулганига хурсанд бўлиб, шошилиб чиқиб кетишди. Яна бирор дақиқадан кейин "Ким тўртга рози бўлса, бу ёққа келсин" дедилар. Қўрқиб, писиб, ўндан ортиқ бола устоз яқинига борди. "Сиз ҳам зачёткангизни қолдириб, чиқиб кетаверинг" деган гапни эшитиб, елкаларидан тоғ ағдарилди. Қолганлар бир-бирига "Энди ҳақиқийси бошланди. Ишқилиб бешга топширайлик" деди. Мен ҳам хавотир эдим. Баҳо варақаларимиз топшириш сўралди. Йиғиб, олиб бориб бердик. Устоз "Сизлар ҳам чиқаверинг, баҳоингиз беш" дедилар. Ажабо, мен ҳеч қаерда бундай тадбир кўрмагандим. Ҳар ким ўз хохиши билан ўзининг баҳосини қўйганди... Устознинг исмлари Аюбхон домла эди...

Салим АЙЮБИЙ


Инсон ҳаётдаги ўз ўрнини хам шу тариқа ўзи танлайди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍137
Ёдда тутинг!
Сиз имтиҳон дунёда яшаяпсиз ва ҳаётингиздаги ҳар бир воқелик - бу ИМТИҲОН.

Берилгани ҳам, олингани ҳам, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, соғлик ҳам, беморлик ҳам...

Имтиҳон саволлари ёқмаятими, натижасидан қониқмаяпсизми...

Имтиҳон олувчидан норози бӯлманг, шунчаки, бисотингиздаги илм ва одамийликдан тӯлиқроқ фойдаланинг.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72😢13👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥀 Умр эрталарга боғланган орзу умидлар билан ўтиб бормоқда...

Вақтида озгина харакат билан олишингиз мумкин бўлганларга вақтлар ўтиб бошқа имкон бўлмаслиги мумкин... Вақтдан унумли фойдаланинг...
🕊
Қадрдоним, ўтаётган вақтнинг, имконларнинг қадрига етинг ва катта ҳаёт бўсағасида турган ёшлардек сизга ҳам омадли имконлардан унумли фойдаланиш насиб қилсин.

Хайрли оқшом...
Яхши дам олинг...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60👏4😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон! Аллоҳ ризқингизни зиёда қилсин. Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўсингиз ҳам, яқинларингиз ҳам ризқ.

Яна қанча ризқлар бор... Аллоҳ Сизга ҳар ризқнинг хайрлисини берсин. Яхши кўрганларингиз ва барча яқинларингиз меҳр-оқибатли бўлсин! Аллоҳ сизни яхшилар ичра яшнатсин! Хайрли дўстлар ардоғида қилсин!

Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг... демак улар хайрлиси эмас... Аллоҳ сизга албатта хайрлисини ато қилади,  Сиз хайрлисини сўрашда бардавом бўлинг...

Роббим Сизни ҳар дам, ҳар вақт хайру барокати билан сийласин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍105👏3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим,

  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор. Ризқ Аллоҳдан. Бугунги кун ҳам аслида ризқ. Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар қандай нарса ҳам ризқ...

Бугунги ризқимиз яхшилар ва яқин инсонлар даврасида яхши ниятлар ила ёзилган файзли дастурхонларга қўшилган бўлсин дея ният қилганларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈
┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100👏5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИМИСИЗ,
ЯХШИ ИНСОНИМ?


Йироқлашиб кетдингиз бироз,
Сизни ўйлаб ўтмоқда оним,
Ҳол сўрашлар энди жуда оз,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Кўринмайсиз гуруҳларда  ҳам,
Ҳувиллаган каби ҳар ёним.
Тўлдирайлик бўлса бирор кам,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Ҳафамисиз кимдан дилда дод,
Недир бўлган комил имоним,
На ўзингиз на бордир ижод,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Қалбдан ишонч гули сўлмасин,
Дил оғритсам оғрийди жоним,
Шоир учун ижод ўлмасин,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Оҳири йўқ ўйлайман ўйнинг,
Сабаб излаб ўтмоқда оним,
Бир он бўлсин кўриниб қўйинг
Яхшимисиз яхши инсоним?

Қалбим тўрин ҳасратлар олди,
Сиз эмасми қувонч бўстоним,
Йўқлигингиз сезилиб қолди,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Бегонадай кетманг йўқ бўлиб,
Суҳбати зўр меҳрга коним,
Соғинябман меҳрга тўлиб,
Яхшимисиз яхши инсоним?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90👏8😱2