ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
7.9K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тил шукрли бўлмаса, қорин тўймасмиш.
Қалб меҳрли бўлмаса, дўст топилмасмиш...

Аллоҳ сизу бизга шукрли забон, қаноатли нафс ва дуоларида бизни ҳам эсловчи дўстларни ҳамроҳ қилсин!


ХАЙРЛИ  КУН,  АЗИЗЛАР!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир мувоффақиятли инсон ортида 3 та муҳим инсон бўлади. Уни шу инсонлар кучли қилади!

1. Ишонган одам
Бу инсон сизга ҳали ҳеч ким ишонмаган пайтда ишонади. Сизга туртки бўлади. “Сен қила оласан!” деган сўзи билан куч бағишлайди.

2. Танқид қиладиган одам
Бу инсон харакатларингизни таҳлил қилади, ожиз жойларингизни кўрсатади. Бу инсоннинг айнан шу иши сизни ўстиради.

3. Сизни кузатаётган одам
У сиздан сабоқ олади. Унга сиз намунасиз. Сизнинг ҳар бир қадамиингиз унга илҳом.

Шунинг учун мувоффақиятли инсонлар ҳеч қачон таслим бўла олмайдилар — чунки уни кузатаётганлар бор!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍98
ИНТИЛИНГ - ТУХТАБ  КОЛМАНГ.

Ҳикоя қилинишича, бир от ичи қуруқ бўлган чуқур қудуққа тушиб кетибди.

Тушиб кетгандаги оғриқдан от қаттиқ инграбди ва шу зайлда бир неча соат ўтибди. Унинг эгаси зироатчи бўлиб, отни қандай чиқариб олиш ҳақида ўйланибди ва охири “Отим ўзи қариб қолганди, уни чиқариб олишга кетган харажатга янги от олса бўлади. Қолаверса қудуқ анчадан бери қуриб ётибди, унга тупроқ ташаб кўмиб юбориш керак”, деган хулосага келибди. Зироатчи қўшниларини чақириб, улардан қудуқни кўмишда ёрдам беришларини сўрабди. Ҳаммалари ломларда қудуққа ташлагани тупроқ, ахлатлар йиға бошлашибди.

От нима бўлаётганини тушуниб етибди ва оғриқ ҳамда ёрдам сўрашни билдирадиган қилиб баланд овозда кишнай бошлабди. Озгина ўтиб жимиб қолибди. Барча унинг тўсатдан жимиб қолганига ҳайрон бўлибди.

Эгаси қудуқнинг ичига қараб донг қотиб қолибди. Қараса от ҳар сафар устига тупроқ ташалганда, устидан силкитиб ерга ташаётган ва тупроқ ташалгани миқдорича тепага кўтарилиб бораётган экан.

Шу зайлда давом этиб от ер сатҳига яқинлашиб қолибди. Кейин бир сакраб ерга соппа-соғ чиқиб олибди.

От уни ўраб олган ҳар қандай тўсиқларга қарамай таслим бўлмади. Аксинча, ўзини ўлимдан қутқариш учун тинимсиз ҳаракат қилди!

Энди Оскар Строус исмли германиялик тикувчи ҳақида бир қиссани келтирамиз. У 1850-йил Американинг Калифорния штатига сафар қилибди. Сафарининг сабаби у ерда кўп олтин захиралари бор деб эшитган экан. Лекин орзу қилган олтинларидан ҳеч вақо топмабди ва жуда қаттиқ очликка, чарчоққа дучор бўлибди.

Умидсизликка тушиб қолгач, бекор ўтирмай кўк рангли чодирини йиртиб, ундан оғир шимлар тикибди ва уни “Строус жинси” деб номлабди.

У шимлар ниҳоятда мустаҳкам ва кон ишларига муносиб бўлгани учун кўп ишчилар уни сотиб ола бошлашибди. Натижада унинг савдоси гуркираб кетибди ва Строус барча кончилардан бойиб кетибди. Ҳозиргача жинсиларнинг савдоси дунёнинг барча жойида жуда юришган. Бу иш умидсиз ҳолга тушган, лекин шунга қарамай бирор нарса қилишга ҳаракат қилган кишининг меҳнати самарасидир.

Демак муваффақиятимиз сири ўз қўлимизда, Аллоҳ бизга берган қобилиятимизда, ақлимизда экан! Меҳнат қилишдан тўхтамасликда экан! Лекин буларнинг барчасининг устида Аллоҳ азза ва жалланинг тавфиқи туради.

Муваффақтият калити – кутиб ўтирмасдан шартта бир ишнинг этагини тутишда экан.

Доктор Хассон  Шамси Пошонинг "Метин қоялар" китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍196👏3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАҲОР


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамларнинг гапидан қўрқиб яшасангиз ҳаётдаги мақсадингизни йўқотиб қўясиз. Мақсадингиз  бўлмаса сиз деярли мавжуд эмассиз...
Одамларга гап учун арзимаган сабаб керак. Ким нима деса десин. Сиз эса мақсадларингиз сари дадил қадам ташланг...

Сизни ҳам ўзгалар ҳаёти билан ишингиз бўлмасин...
Биз йўлдамиз, ортга қайтиш йўқ...
Қачондир бу йўл охирга етади...
Ва биз охират эшигига етамиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍124👏8😢8👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИШОНИНГ, ХАММАСИ  ЯХШИ  БЎЛАДИ

Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан...

Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак улар сизнинг ҳаётингизда вазифаларини бажариб бўлдилар..

Йўқотган соғлиғингизга, келган беморликдан кайғуга ботманг, демак Аллоҳ сизни севади, гунохларингизга каффорат бўлибди..

Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг..

ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ
ИНШААЛЛОҲ..!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍117😢5👎1
📖 БИЗ ГАДОЙ ЭМАСМИЗ!

Ўша гадойларни учратган онда менда уйғонган ҳисларни ҳеч қачон унута олмасам керак….
Тун зулмати, биз кафедан егулик олиб, машинамизда тановул қилаётган эдик. Шу пайт кимдир машинамиз деразасини оҳиста чертди. Очсам, бир киши турибди. Кўринишидан қишлоқдан эканлиги маълум, ортида эса 10 ёшлардаги бола ҳам бор.
— Йигитлар, илтимос, ёрдам беринглар! Бироз пул берсангиз етарли, ўғлимга у-бу егулик олиб беришимга етса бас!
Ҳар доимгидек менда ишончсизлик ҳиси уйғонди. Ҳозир бориб бир бутилка ароқ сотиб оладида, жонга тегди бу пиёнисталар! Бир суҳбатини олайчи:
— Нега ишламайсиз? Оддий одамларга ўхшаб оилангизни таъминлаш ва болаларингизни боқиш учун. Наҳотки, ўғлингизни етаклаб, гадойчилик қилишга уялмайсиз?
— Кечирасизлар…
У дарҳол маҳзун кўзларини олиб қочди ва ўғлининг қўлидан етаклаб, шошиб юриб кета бошлади. Менимча, у биздек бемеҳр инсонлардан тезроқ узоқлашишга қарор қилганди.
Шу пайт виждоним уйғондими, билмадим. Менга нимадир бўлди, кўксимдаги юрак бошқача ура бошлади ва мен машинамда ўтира олмадим. Тушиб:
— Ҳой, тўхтанг! Сизга нима бўлди? Ўзи тунги соат 3 да бу ерда нима қилиб юрибсиз?!
— Биз уйга кета олмаяпмиз. Бу ерга қишлоқдан касалхонада ётиб даволанаётган аёлимни кўргани келган эдик. Ҳозир нархлар баланд, ҳамма нарса қиммат!… Бор йўқ пулимни дори- дармонга ишлатиб юбордим. Анча қарзга ботиб ҳам қолганмиз, нима қилишни ҳам билмаяпман… Мен ўзимга эмас, майли, кам бўлса ҳам шу ўғлимга егуликка… У деярли бир суткадан бери ҳеч нарса егани йўқ. Агар билсангиз эди, мен жуда хижолатдаман, жуда уяляпман….
Буни эшитганимиздан сўнг биз дўстим билан машинадан пулларимизни олиб, таом буюртма беришга югурдик.
— Тўхтанг, шошманг, кетиб қолманг! Пулимиз борича егулик олиб уларга тутдик. Аввалига у киши бироз хижолат бўлди, у қўлимиздаги нарсаларни нарсаларга шундай қарашардики, уларнинг оч эканликларини билиш қийин эмасди.
Биз улардан уйларига қандай этиб олмоқчи эканликларини суриштира кетдик. У кишининг айтишича, 2 соатдан сўнг уларнинг қишлоқларига борадиган электричка ўтаркан. Улар унда яшириниб етиб олишни мўлжаллаётганликларини эшитиб, ҳамёнимда қолган пулларни олдим:
— Бу пуллар уйингизга етиб олишингизга етадими?
— Бу нима деганингиз, ярми ҳам етади!
— Майли, олаверинг, йўлда яна у-бу нарса оларсизлар.
— Катта раҳмат! Мен ҳаммасини қайтараман! Келинглар, мен сизларни телефон рақамингизни ёзиб оламан. Бир неча кундан сўнг, мен яна келаман ва пулларингизни қайтараман.
— Қўйинг, уйингизга бемалол етиб олсангиз бўлди!
— Ўғлим, амакиларингга «раҳмат» айт!
— Болакай, оҳиста бизга миннатдорчилик билдирди, бироқ бусиз ҳам унинг кўзларида ҳаммаси намоён эди…
Мен ўша дамда ҳис этганларимни сўз билан таърифлай олмайман. Улар иккиси вокзал томонга тез-тез юриб кетишар ва ортларига қараб — қараб қўйишарди…
Бу воқеага анча бўлди. Лекин уни кеча ўғлим, кўчада олма сотаётган қари бувижонданкерак бўлмасада, унга ёрдам бўлсин учун сотиб олганини айтганда жуда хурсанд бўлдим! «Тўғри қилибсан, ўғлим!»

Зиёда Зияева таржимаси


📖 Telegram.me/IBRATLI
    - Дунё сабоқлари...
👍164😢31👏3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп яхши сўзлар айтишингиз мумкин, лекин қилган ишингиз кимлигингизни кўрсатади...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍105😢27👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир оз тўхтагинда, ортингга қайт ва унутган нарсаларингни ёдга ол!
Йўқотганларинг бўлса, излаб топ!
Бировни хафа қилган бўлсанг, узр сўра!
Биров сени хафа қилган бўлса, кечир!
Чунки ҳаёт жуда ҳам қисқа.


Шамс Табрезий
🍃
Ҳа ҳудди шундай адоват, гина,ўзгаларни хатосини қидириш,иғво,фасод...
шу каби ёмон амалларга сарфлашга вақтимиз йўқ бўлсин...
Чунки омонат дунёда ғаниматмиз...
Бизларни яхши сифатимиз билан эслашларини ҳохласак яхшилик, мехр, муҳаббат улашиб яшайлик...
Азизим мендан ҳафамисиз кечиринг...
Мен сизни аввалроқ кечирганман...
Қалбимда гинага жой йўқ экан..
🍃
Хайрли оқшом,осуда тун ҳамрохингиз бўлсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз  билан  бирга  бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ

Муродбаҳш чоршанба тонги хайр-барокатли бўлсин!

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
  
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин!

Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
 
Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра, ўтганларни мағфират айла!

Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍130👏8😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз баҳш этган қадрдонларим,

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍66😢3😱2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин! 
Уламоларимиз айнан чоршанба куни бошланган иш хайрли бўлади, деганлар. Бошлолмай юрган ишингиз бўлса, "Бисмиллаҳ" дея шу бугун бошланг, Иншааллаҳ чиройли натижасига ўзингиз гувоҳ бўласиз. Шу бугун қилинган яхши ниятлар хам амалга ошади. Бежизга бу кунни муродбахш демаганлар. Аллоҳ ҳар ишингизда мададкор бўлсин. Муроду мақсадга етиш яхши ниятли ҳар бандага насиб қилсин!

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71👏1
"Аҳволинг қалай?", деган саволга "Алҳамдулиллаҳ", деган жавобни синиқлик, маъюслик билан айтманг.

Токи, Аллоҳга ҳамд айтиш оғриқ ва алам ифодаси бўлиб қолмасин.

"Алҳамдулиллаҳ" иборасини ҳар қандай ҳолатда ҳам табассум, ихлос ва ишонч билан айтинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀
👍133👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Худди тана аъзо касал бўлганидек ҚАЛБ ҳам касалликка чалинади. Унинг шифоси тавбадир...

Худди ойна занглагани каби ҚАЛБ ҳам занглайди. Унинг жилоси зикрдир...

Худди тана аъзо яланғоч бўлгани каби ҚАЛБ  ҳам яланғоч бўлади. Унинг зийнати тақводир...

Худди тана аъзоси оч бўлганидек ҚАЛБ ҳам оч қолиб, чанқайди. Унинг таоми ва ичимлиги маърифат, таваккул, муҳаббат ва Аллоҳга буткул қайтишдир.

Мавлоно Жалолиддин Румий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҲАЁТ...

Орзу — ёмғирларда томчилаган бахт,
Армон — эриб кетган қорнинг парчаси.
Ният — бедор тунлар қилганимиз - аҳд,
Ҳаёт — сенга тутган умрим барчаси.

Висол — бизлар сабаб гўзал бўлган он,
Ҳижрон — бегонага айланган дўстим.
Умид — дардли кунлар тутганим қалқон,
Афсус — вужудимга етмас кам-кўстим.

Шукр — тилларимдан тушмаган калом,
Қувонч — кўзларингда ўқиган байтим.
Толе — ҳар тонг сенга йўлланган салом,
Бахт-чи, дуоларга берилган қайтим.

Хаёл — ўнгимизга кўчрилган имкон,
Чидам — дийдоргача тўхтаган фурсат.
Ором — осмонларда қўним топган жон,
Соғинч — қалблар учун илоҳий нусрат.

Ишқим — ниятлардан қад кўтарган арк,
Меҳрим — кипригингни намлаган шабнам.
Хаёл сиймоингни эта олмас тарк,

Сен менинг юракдан яралган муждам...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍87😢4
Бировнинг қалбида қисқа муддат шам ёқишинг, сўнг ўчгунча умр бўйи уни ташлаб қўйишинг, ҳеч кечирилмас гуноҳдир

Мавлоно Румий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58😱4
#Тафаккур

Аллоҳ бизга бу икки қўлимизни ишлаш ва меҳримизни кўрсатиш учун берган. Бизга берилган қўлларнинг энг муҳим вазифаси — севган инсонларимизни қучиш. Бу дунё икки қўлини ҳақорат ва дўппослаш учун ишлатганларнинг надомат фарёдидан чайқалади. Улардан бўлиб қолмаслик учун яхши кўрган яқинларингизни, фарзандларингизни кўпроқ қучинг.

Қўлларингиз кўнглингизни яқинларингизга тутсин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66👏7😢1
Довуд пайғамбарнинг ўттизта ўғли бўлибди. Бир куни пешин намозига одамлар кечика бошлабди. Довуд пайғамбар орқасига қараса, ўнг томонида ўн бешта ўғли, чап томонида ўн бешта ўғли ўтирибди экан.

Шунда сал мақтанчоқликка бўй олдириб: -Ўзимиз ҳам бир жамоа эканмизку, элни кутмасдан намозимизни бошлайверамиз. Худо хоҳласа ўттиз ўғлим бор, ҳақ динни бутун элга ўзим етказаман, деган ўй келиб, намозни бошлаб кетибди.

Худога Довуд пайғамбарнинг бу иши ёқмади. Довуд пайғамбар намоз вақтида ассалому алайкум ва Раҳматуллоҳ, деб ўнг томонга салом берганда ўн бешта ўғли жон топширди. Чап томонга салом берганда, қолган ўн бешта ўғли бандаликни бажо келтирди. Хатосини уққан Довуд пайғамбар кўз ёшларини дарё қилиб, Яратгандан кечирим сўради. Раҳми чексиз Аллоҳ ўттизта ўғлингни қайтариб берайми ё ўттизини ўрнини босадиган битта ўғил берайми, деб сўради. Сенинг амринг икки бўлмайди. Ўттиз ўғлимнинг жонлари жаннатда бўлсин. Менга уларнинг ўрнини босадиган битта ўғил берсанг бас. Айтганинг бўлсин. Лекин боланинг умри қисқа бўлади. Мен унга фақат тўққиз йил умр бераман. Майли шунисигаям шукр, деб Довуд пайғамбар келаси йил ўғил кўради.

У боланинг исми Сулаймон эди. Сулаймон иш буюришга яраб қолган пайтида Довуд пайғамбар унинг қўлига қумғон (обдаста), елкасига сочиқ осиб:
- Ўғлим сен энди бизнинг уйга келган меҳмонларнинг ёшми, қарими ҳаммасининг қўлига сув қуйиб тургин. Сувни уч марта узиб-узиб қуясан. Тўртинчи марта агар меҳмон сўраса қуясан. Ота нега узиб қуйишим керак? Сабаби ўликни ювишганда сувни узмай қуяди. Сен ахир сувни тирик одамларга қуясан-да ўғлим. Иккисини фарқи бор, - дейди.

Довуд пайғамбарга келган ёш қарининг ҳаммаси, сув қуйиб турган Сулаймонга юзга кир болам, қўлинг дард кўрмасин, катта олим бўлгин, подшо бўлгин, умринг узоқ ризқинг бутун бўлсин, деб раҳматлар айтарди. Бир куни Сулаймон тўққиз ёшга тўлди. У пайтларда боласи тўққизга тўлгач уни бир қизга унаштириб қўйиш лозим эди.

Лекин Аллоҳнинг болага фақат тўққиз йил умр бераман, дегани Довуднинг эсида эди. Бир куни Довуд пайғамбар саҳарда Аллоҳни зикр қилиб ўтириб, Сулаймоннинг ёши тўққиздан ошди. У энди жон таслим қилиши керак эди. Бунинг тирик қолганининг сабабини сўради ва агар жонини олмайдиган бўлса болани унаштириш лозимлигини айтди.

Шунда Хақ Таоло менинг исмларимдан бири Халқдур. Минглаб одамлар сенинг болангга узоқ умр тилади. Мен шунча халқнинг дуосини қайтара олмайман. Сулаймон узоқ умр кўради, У барча ердаги маҳлуқларни, осмондаги қушларнинг ва барча денгиздаги балиқларнинг тилини биладиган бўлади. Барча одамлар ва жинларга ҳукмронлик қилади, деб жавоб берди.

Ана шундан бошлаб ёш болалар қарияларнинг дуосини олсин, деб Худойи маросимларида, тўйларда уларга сув қуйдириб қўядиган урф-одат пайдо бўлибди.


Гўзал урфларимиз учун
яратганга шукрлар бўлсин.

Ўқиб бўлган бўлсангиз, албатта, улашинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍283😢23😱3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ПАЙҒАМБАРНИНГ ДУОСИ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍116👏14😢4😱3