ИБРАТЛИ ДУНЁ
119K subscribers
7.9K photos
13.4K videos
14 files
33.9K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
​​​#Ибратли_хикоя

ФИДОЙИЛАР

Ўчирғич қаламга деди: «Ҳолинг нечук, дўстим?»
Қалам ғазаб билан жавоб қайтарди: «Мен сенинг дўстинг эмасман. Сени ёмон кўраман».
Ўчирғич даҳшатга тушиб, маҳзун ҳолда деди: «Нечун?»
Қалам деди: «Чунки сен менинг ёзганларимни ўчирасан!»
Ўчирғич деди: «Мен фақат хатони ўчираман».
Қалам деди: «Хато бўлса, сенинг нима ишинг бор?»
Ўчирғич айтди: «Мен ўчирғичман, менинг ишим шу!»
Қалам айтди: «Шу ҳам иш бўлибдими?»
Ўчирғич деди: «Сенинг ишинг каби фойдали иш».
Қалам деди: «Сен хатокор, мағрурсан. Ўчиришдан кўра ёзиш афзал»
Ўчирғич деди: «Хатони ўчириш тўғри ёзиш билан тенг».
Қалам жим бўлиб қолди. Сўнгра бироз маҳзунлик билан сўради: «Нима учун кундан-кунга кичрайиб боряпсан?»
Ўчирғич деди: «Чунки ҳар гал бир хатони ўчирганимда ўзимни қурбон қилиб бораман».
Қалам бўғилган овозда деди: «Ўзим ҳам аввалгидан қисқариб бораётганимни сезяпман».
Ўчирғич қаламни юпатиб, «Ўзимизни бировларга фидо қилмагунимизча уларга фойда бера олмаймиз», деди. Сўнгpа унга меҳр билан назар солиб, «Ҳалиям мени ёмон кўрасанми?» деди.
Шунда қалам табассум қилиб, «Қандай қилиб сени ёмон кўрай, ахир иккимиз ҳам фидойилар эканмиз-ку», деди.


🥀 Дўстим, бировлар қалбига шодлик ёзадиган қалам бўла олмасанг, ғамларни ўчирувчи ўчирғич бўлгин. Уларнинг қалбига «Ҳаммаси яхши бўлади», дея, орзу-умидларни ва яхшиликка ишончни ёзгин. Ризоларига эришмасанг-да, уларга яхшилик тақдим этган бўласан!

Одинахон Муҳаммад Содиқ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍117😢4👏2😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НЕГА АЯМАЙДИ
ОДАМНИ ОДАМ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍117😢29😱5👎1
​​ОЛМА
(Бўлган воқеа)

Отам қариб улгурмай ётоққа михланиб қолдилар. Галма-галдан опа-сингилларим билан бориб қарайдиган бўлдик. Отамнинг эти суякларига ёпишиб, озиб кетдилар. Ошқозонга ботмаслиги учун ҳазми енгил овқатлар ичириб, едириб турдик.

Орадан ойлар ўтди. Бир куни отам мени ёнига чақириб, олма егилари келаётганини айтдилар. Кун совуқ бўлгани учун эриниб олиб келмадим. Олмани сўраганлари эсларидан чиқиб кетади деб ўйладим. Ўрнига қишга ёпилган олча қайнатмасидан бердим. Ичмадилар, истамадилар, қўллари билан пиёлани итариб, юзларини секингина ўгириб олдилар. Олма менинг эсимдан чиқиб кетган эди. Лекин адамларнинг эсларидан чиқмаган экан...

Ўша куни шомдан кейин оғирлашдилар. Йиғи-сиғи билан атрофларига йиғилиб ўтирдик. Онам отамнинг пешоналаридан оқаётган тер томчиларини оқ чит рўмол билан дамба-дам артиб турар эканлар, отам кўзларини узмасдан менга тикилиб қараб туравердилар.

Юзларига яқин келиб сўрадим: "Адажон у-бу нарса керакми?"

"Олма егим келганди. Энди керакмас...", дедилар ҳансираб.

Томоғимга тош тиқилди. Бўғзим ачишиб, юрагим қаттиқ сиқилиб, отамнинг юзига қаролмай қолдим. Ўлим билан олиша-олиша отамнинг жони тонгда узилди.

Ўшандан бери олма кўрсам ўзимни койивераман.
"Ўша олмани олиб келсам ўлиб қолармидим. Ахир жуда-жуда истаган экан-ку. Ўзини еёлмасалар сувини ичириб қўйсам бўлар эди-ку..."

Ҳар сафар кўнглимда шу гаплар айланаверади. Биламан фойдаси йўқ. Лекин нима қилай виждон азобида қовурилганим қовурилган.

Олма емаганимга етти йил бўлди. Бундан кейин ҳам еёлмасам керак. Чунки олмани кўрганимда кўзлари жавдираганча ётоқда ётган отам кўз олдимда гавдаланаверади.

Зулфия Махмуд.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍132😢123😱4👏1
Ибн Аббос ва Анас айтадилар:

"Яхшилик қалбда нур, юзда ҳусн, танада қувват, ризқда барака ва одамлар қалбида муҳаббат пайдо қилади.

Ёмонлик эса кўнгилни хиралаштиради, юзни хунуклаштиради, танадан қувватни олади, ризқдаги баракани ўчиради ва одамлар қалбида нафрат пайдо қилади".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Сафимизга қўшилинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍71😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
– Гўзал нима?
– Одамзод шакли.
– Гўзалроқчи?
– Аллоҳнинг васли.

– Ширин нима?
– Фарзанд аржуманд.
– Ширинроқчи?
– Танда иссиқ жон.

– Мехрибон ким?
– Онам волидам.
– Мехрибонроқчи?
– Яратган эгам.

– Ажаб нима?
– Туғилган гўдак.
– Ажаблироқчи?
– Дунёни севмоқ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119👏5😢5
​​Ҳукомолардан бири айтади:  “Ота билан бола қоронғу кечада йўлда кетишаётган эди. Ота орқасига қараб, келаётган ўғлига қайрилиб:  «Ўғлим, эҳтиёт бўл, қоқилиб кетмагин» деди. Шунда ўғли:  “ Отажон, сиз ўзингиз эҳтиёт бўлаверинг, мен сизнинг изингиздан кетяпман“ деган экан.

Ҳа, ҳақиқат шудир. Эй она, эй ота, кўзингни эртароқ оч!  Фарзандинг ҳаётда сенинг ортингдан изма-из келмоқда.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94😢16👏4😱2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БОЛАЛИГИМ ҚАЙТИБ БЕР, ХАЁТ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80😢22👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, қадрдон...

Уйқуга кетишдан олдин ҳаётингиздаги барча яқин инсонлар учун ва ҳаётингиздаги барча неъматлар учун яратганга шукрона айтишни унутманг!

🌹Борлигингиз учун, биз билан биргалигингиз учун Сизга раҳмат, қадрдоним!"

АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ!

Яхши дам олинг!


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
👍130👏11😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Сизу бизга бугунги кунни инъом этиб, умримизга барака қўшган Аллоҳга ҳамдларимиз бўлсин!

Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!

Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, топганига барака ато қилсин! Амин!🤲

Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀
👍117👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин. Кун давомида Сизга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80👏6👎3
#Хайрли_кун

Кунни гўзал ният билан бошланг, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг.

Чунки кунингиз - кўзингиз билан  кўрганингиздек эмас, қалбингиз билан кўрганингиздек ўтади.

Кунингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин!



ХАЙРЛИ КУН,  АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍63👏3
#Кун_ҳикмати

Бир киши бахтига кўз тегишидан ҳадиксирайди, бир куни ҳақиқатдан унга ҳасадчининг кўзи тегади.
– Бошқа киши ушбу йили ўқишга кира олмайман деб хавотир олади, айнан ўша йили ўқишга кира олмайди.
– Аёл эри ёки фарзандлари бемор бўлиб қолишидан қўрқади, оқибатда ҳақиқатда ўша иш ҳосил бўлади, яъни улар касал бўлиб қолишади.

Нима учун айнан қўрққан нарсангиз юзага келишини биласизми?
Сабаби ушбу ҳадиси қудсийдадир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай дейди: “Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман”

Шундай экан, Аллоҳга яхши гумон қилинглар, ким чиройли гумон қилса, муваффақиятга эришади!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
👍152👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
МЕН БАХТЛИМАН, -
деяверинг қайта-қайта...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍121👏10
Оғиз тўлдириб гапирадиган одамлардан:

шубҳаланаман;
қўрқаман;
эҳтиёт бўламан.

Чунки одатда улар уч нарсага ишониб катта гапиришади:

куч-қудрати;
мол-дунёси;
мансаб-мартабаси.

Бу ишонган уч нарсаси шунчалик мўрт ва бевафоки, узоқ ва барқарор суяниб бўлмайди.

Санжар Саид,
журналист


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍157👏10😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ГАР ЎЛСАНГ, ТОБУТИНГ
ҚИЛСИНЛАР ТАЛАШ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍75😢24👏20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибратли дунё бу.

1. Сирингни ўзинг ва Роббингдан бошқа ҳеч ким билмасин.

2. Дунёда ота-онангни рози қилишга ғайрат қил.

3. Ташвиш ва мусибат чоғида сабр ва намоз билан Аллоҳга сиғин.

4. Ажал ва ризқ хавотирига тушма. (Чунки, жонинг ҳам, ризқинг ҳам Роббингга омонат)

5. Бировга қилган яхшилигингни ва бировдан кўрган ёмонлигингни эслама.

6. Роббингни ва охиратни ҳеч қачон унутма!..

Али розийаллоҳу анҳу


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍131👏3😱3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хаётингизда бирор ноҳақлик содир бўлса, асло руҳан тушкунликка тушманг, тақдир билан тортишманг. Ризқингизни Аллоҳ бошқа томондан албатта етказади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍156😢30👏10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Хайрлиси“ номли бир йўл бор, боши қийинчиликдек кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир.

Роббим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин.

Хайрли тун, қадрдон!
Яхши дам олинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍130👏2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ

Муродбаҳш чоршанба тонги хайр-барокатли бўлсин!

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
  
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин!

Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
 
Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра, ўтганларни мағфират айла!

Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍137👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз баҳш этган қадрдонларим,

     АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍76👏5👎1