ИБРАТЛИ ДУНЁ
121K subscribers
7.89K photos
13.3K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲГА СУЮКЛИ ХОНАДОН

​​Меҳмон кўп ташриф буюрадиган хонадон – Аллоҳга суюкли хонадондир.

Каттаю, кичикларга бирдек эшиги очиқ уй нақадар гўзал. Бундай уйга осмондан раҳмат ва барака нозил бўлур.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ бир қавмга яхшиликни истаса, уларга ҳадя ато қилади", деганларида, саҳобалар: "Ўша ҳадя нима экан?" деб айтишди. Шунда у зот: "(Бир хонадонга) меҳмон ризқи билан кириб келиши, кетишида бўлса ўша хонадон аҳлининг гуноҳини олиб кетишидир", дедилар. (Абу Нуъайм ривояти).

Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Меҳмон жаннатга йўлловчидир", дедилар.
Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин", дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍242😢14👏6👎3😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, Азизлар!
Янги хафтанинг илк куни барчамизга муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака бериб, барчамизни Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшилик ва яхшилар ҳамроҳимиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍89😢2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва ҳуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍68😢2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷ОМОНМИСИЗ, ҚАДРДОНИМ?!

Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик,
"Омонмисиз, кадрдоним" денг.
Опам,синглим, акажонларим
Кўнглингизни бир дам қўйинг кенг.

Танишмисиз ёки нотаниш,
Ўзингизга қадрдон билинг.
Бўлса ҳамки, минг ўй, минг ташвиш,
Учрашганда табассум қилинг.

Мен-чи, сизни бағримга босиб,
Меҳрим билан гулларга ўрай.
Яхши кунлар этсин-да насиб,
Сизни доим бахтиёр кўрай.

Қондошгинам, қилмангиз унут,
Дунё бир кам, иши чигал-ку,
Бугун мени кўрдингиз хушнуд,
Эртага мен бўлмасман балки.

Йиллар ўтар, ўтар чарх уриб,
Дарё каби оқади фурсат.
Ҳар тонг қўлни қўлларга бериб,
Омонлашмоқ ўзи ғанимат.

Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик,
Омонмисиз, кадрдоним денг!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍102👏4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЙИҚ (Ибратли хикоя)

Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккинчи эшкакда эса “ҳаракат” деб ёзилган. Қайиққа минган одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини биргаликда айлантирсам қайиқ манзилга етади.

Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етолмайди. Мақсадга етиш учун “ният” ва “ҳаракат” бирдек харакатланиши лозим”.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍184👏13😢5😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун келади... Очилмайди деган гулларингиз очилади... Ўтмайди деган қийинчиликларингиз ўтади... Битмайди деган дардларингиз битади...

Қазои–қадар яхши ниятга ошиқдир. Чеккан заҳматингиз, бир кун келиб албатта раҳмат бўлади...

Ҳаётнинг шундай бир сири бор: «Аввали дуо, ўртаси сабр, ниҳояси шукрдир..!»


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍111👏5😢5
​​ЎЗИМИЗГА  НАЗАР

   Танухий "Мустажод"да келтиради:
   "Саъид ибн Оснинг қўшниси бор эди. Унга йўқсиллик етиб ҳовлисини сотмоқчи бўлди ва эллик минг дирҳам нарх қўйди. Харидор келди ва уйнинг нархини белгилашди. Шунда Саъиднинг қўшниси харидорга деди:
- Саъид ибн Оснинг қўшнилигига неча пул қўшиб берасиз?
Харидор ажабланиб сўради:
- Қўшничилик ҳам сотиладими?!
Уйнинг эгаси деди:
- Нега энди сотилмасин?! Ахир Саъиддан бир нарса сўрасангиз беради, сўрамасангиз ҳам ўзидан билиб ҳолингиздан хабардор бўлади, аразласангиз ҳам келаверади, агар кўринмай қолсангиз дарров суриштиради, агар унга ёмонлик қилсангиз у сизга яхшилик қилади!

   Бу гап Саъид ибн Осга етиб борганида қўшнисига юз минг дирҳам жўнатиб уйни сотмаслигини, қўшни бўлиб унинг ҳимоясида қолаверишини айтди!".

   Биз бошқалар ҳақида Аллоҳнинг гувоҳларимиз. Бунга шак йўқ!
   Инсон ўзига-ўзи баҳо бера олмайди. Ўзининг буюклигини мадҳ қилиб қасидалар ёза олмайди. Бу бошқаларнинг иши!
   Сизнинг яхши қўшни эканлигингизни ўзингиз  белгилай олмайсиз. Буни қўшнингиз белгилайди. Унинг фикри муҳимроқ!
   Сизнинг ота-онангизга яхшилик қилувчи ва хизматкор, солиҳ фарзанд эканлигингиз сизнинг гапингиз билан исботланмайди. Бу ҳақида ота-онангизнинг фикрлари муҳим!
   Қанақа эр эканлигингизни бизга мақтаниб айтишингиз мумкин. Аммо ҳақиқий баҳони бу борада сизга хотинингиз беради!
   Қанақа ота, ёки қанақа она эканлигингиз билан ҳар қанча мақтансангиз бўлаверади. Аммо баҳони сизга ўғил-қизларингиз беради, сиз эмас!
  
   Тўғри, қанча ҳаракат қилмайлик одамларни рози қила олмаймиз. Ҳатто пайғамбарларни ҳам ёқтирмайдиганлар бўлган. Аммо мен қоидалар ҳақида гапираяпман, истисноли ҳолатлар ҳақида эмас. Пойдевор ҳақида сўзламоқдаман, иккиламчи нарсалар ҳақида эмас!
   Ўзимизга бошқаларнинг кўзи билан боқишимиз лозим!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍119😢3
Ўйлаймизки, яхши бўлганимиз учун бизни яхши кўришади. Йўқ, аслида ўзлари яхши бўлганлари учун бизни яхши кўрадилар...

Лев Толстой

Аллоҳ барчамизга яхшиларни ҳамроҳ қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91👏8😢3👎2
​​​​#ривоят.

Ҳозиргина  бир ривоят ўқиб қолдим.  Бу борада ҳам ёзадиганларим бор экан,  уни ўқиб кўриш учун сизларга ҳам илиндим.

Бир подшоҳ камбағал бир одамни қаматиб қўйибди.

Қамалган кишининг қабила бошлиғи бутун қабиласини бошлаб келиб, подшоҳдан у одамни озод қилишни талаб қилибди.

Подшоҳ:
–  Бу одам ким бўлади ўзи сизларга, ҳаммангиз  уни қутқаришга келиб олибсизлар..?

Улар ҳаммалари бир овоздан:
– Эй подшоҳ, у амиримиз бўлади, дейишибди.

Подшоҳ:
– Нима учун менга ўзини таништирмади? дебди.

– Ўзини хорлагиси келмаган. Бизнинг келишимизни билиб, қабиласи билан ўзининг азизлигини сизга кўрсатиб қўймоқчи бўлган, дейишган экан, подшоҳ уни озод қилибди.

У одам аслида у қабиланинг чўпони бўлган экан.

Сўнг келганлар айтишибди:

“Бизнинг биргина чўпонимиз хор-зор экан, демак амирсиз ҳам қолибмиз!”

Ҳулоса: "Султон суягини хорламас!"  

Ўйлайсиз-ки ўша чўпон қадрига яраша одам бўлганми деб...

Йўқ,  инсонни ким бўлмасин,  қадрловчи қалблар бор экан, ана ўшалар буюкдир!

Баъзан қадрланаётиб ўйлайсиз "улар мен яхши бўлганим учун севишади!"

Йўқ, аслида улар ўзлари яхши бўлишгани учун севишади!

Ким сизга бўхтон ёғдираркан, туҳматлар билан фитналар тузаркан, билинг-ки унинг ўзи бахтсиз!

Унинг ўзи-ўзининг хийлакорлигига куни қолган шўрпешона!

Азийм даргоҳдан қувилган шайтон каби-ноумид У!

Азизахон Исмоилова


📖
Telegram.me/IBRATLI -
Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар.
👍198😢25👏5
ҚИЗИМГА ЎГИТЛАР

Жоним қизим!

Фидоий бўл;
лекин ўзингни, қадр-қийматингни, соғлигингни ҳеч ким учун фидо этма.

Мулоҳазали бўл; лекин инсонларни ўйлашни ўзингни ўйлашдан олдинга қўйма!

Шафқатли бўл; лекин ўз шафқатинг билан аввал ўзингни қучишни унутма.

Қалбинг меҳрга лиммо лим тўла бўлсин; лекин меҳрни ҳар истаган учун бериб, ўзингдан воз кечма.

Очиқ юзли бўл; лекин қошларингни ўйишинг керак бўлган вақтда, ўзингни кулишга мажбурлаб, чегарангни босишларига йўл қўйма!

Даволовчи бўл; лекин ўзинг жароҳатламаган яраларнинг жавобгарлигини зиммангга олиб, юрагингга залвор юклама!

Билимли бўл; лекин “мен ҳамма нарсани биламан” деган жоҳилона ўйга енгилиб қолма!

Эҳтиромли бўл; лекин ўзини ҳурмат қилмаган, бошқаларни ҳурмат қилолмаслигидек буюк ҳақиқатга орқангни ўгирма!

Меҳнаткаш бўл; лекин меҳнату машаққатга ўзингни буткул топшириб, ғанимат лаҳзаларинг қийматини йўқотма.

Бор бўлгин, ёр бўлгин, шод бўлгинки; бу ҳайҳотдай дунёда сендан биттагина бор! Ўзингдаги “Сен”ни асраб-авайла гўзал қизим, ҳар доим сени шундай дуо қиламанки, зинҳор ўзингни йўқотма, марваридим...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍158😢13👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕН  СЕНИ  УНУТИБ
    ҚЎЙИБМАН  КЎНГЛИМ



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94😢53👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН !

Тангри ёмонликка дучор этмасин,
Номардлар қўлида ночор этмасин
Ҳеч бир инсонга бермангиз озор,
Сизга ҳам ҳеч зотдан озор етмасин!

Аллоҳга омонатсиз.
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75😢3👏2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга янги кун тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди,
Алҳамдулиллаҳ!
Дуоларингизда сўраган барча ниятларингизга Аллоҳ етказсин!

Биласизми, қадрдон,
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади. Зеро, бундай амалларнинг ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга хуш кайфият, меҳр улашишда бардавом бўлинг, билингки, сизнинг табассумингиз хайрли ишларга йўлловчи рағбат бўлиши мумкин, яқинларингиздан узоқлашманг.
Қадрдоним, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элтувчи орзу - мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍87👎1👏1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз  бахш  этган Қадрдонларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин!  Кун давомида омад ва хуш кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60👏5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгни бизла кутганларга
     Ассалому алейкум!

Бугун ичганингиз меҳрли иссиқ чой, еганингиз муҳаббатли ширинлик, олган ҳадянгиз ҳуш кайфият, ҳис қилганингиз фақат ва фақат бахт бўлсин!!!

Меҳрли қалб соҳибларига
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73👏3😢2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал манзилларга Ўзингиз етиб боролмасангиз ҳам орзу хаёлларингиз етиб борсин! Орзу хаёлингиздаги гўзал манзиллардан ўзингизни асло мосуво қилманг.
– Бизга у ёқларга йўл бўлсин эмас, бизгаям аталган кунида ўша жойларда бўламиз денг
– Э, биз уни тушда кўрамиз эмас, ҳаммамизни етказсин денг
– Мен бунга нолойиқман эмас, албатта мен яхшиларига лойиқман денг.
    Ҳаётингизни гўзал қилиш ўз қўлингизда. Пулингиз бўлмаса ҳам, яхши ният ила харакатингиз бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90😢5👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОМАД ва БАХТ формуласи

Қадрдон, "Мен ҳаётнинг энг олий неъматларига лойиқман" деб айтинг. Чунки дилдан чиққан ҳар сўзингизни яратган ният деб қабул қилади ва сизни лойиқлик йўли томон бошлайди... Ўзингиз англамаган ҳолда лойиқлар йўлидан юрасиз ва энг олий мукофотларга чинданда лойиқ бўлиб борасиз... Энг муҳими, сиз буни чиндан истасангизгина, у йўлни кўра оласиз ва шундагина ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топа оласиз!

Йўлингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин
!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍86👏6😢5
Имом Ибн Жавзий айтадилар:

* Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники;

* Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳдан;

* Келажакни қайғурманг. У - Аллоҳнинг қўлида;

* Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига, Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин, дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур;

* Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам  Аллоҳ ҳеч қачон унутмас;

* Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг;

* Очиққўл бўлинг ва шу билан  мусибатларингиз кетади. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз.


"Қалам" учун арабчадан
Муқим Маҳмуд таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍131😢6👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имом Бухорий Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кўп одамлар алданиб, ундан унумли фойдалана олмайдиган икки неъмат бор – СОҒЛИҚ ва БЎШ  ВАҚТ»,  дедилар.

Имом Термизий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Одам боласи қиёмат куни беш нарсадан сўралмагунича Роббиси олдидан унинг қадами жилмайди: Умрини қандай кечирди, йигитлик даврини нима билан ўтказди, молини қаердан топдию, қаерга сарфлади ва билган нарсаларига қандай амал қилди».


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍77😢17👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕХРГА  МУШТОК  КЎНГИЛ...

-"Мехр" нима эй одам ?
-"Мехр" икки кўзингдур.

-"Окибат" не эй одам ?
-"Лабзи" ширин сўзингдур.

-"Гунох" нима эй одам ?
-"Гунох" эгри йулингдир.

-"Халол" нима эй одам ?
-"Халол" қадоқ қўлингдир.

-"Ихлос" нима эй одам ?
-"Ихлос" ишонч улови.

-"Инсоф" нима эй одам ?
-"Инсоф" нафснинг жилови.

-"Виждон" нима эй одам ?
-"Виждон" қийналган жондир

-"Иймон" нима эй одам?
-"Хақни" таниган онгдир.

-"Кулфат" нима эй одам?
-"Кулфат" қизил тилингдур

-"Бахт" нимадур эй одам?
-"Бахт" хотиржам кунингдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129👏1