ИБРАТЛИ ДУНЁ
120K subscribers
7.89K photos
13.3K videos
14 files
33.7K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
Яхшилаб ўйланг ва қуйидаги саволларга жавоб беринг:

Ҳаётга озгина бошқача назар ташлашга ёрдам берадиган оддийгина саволлар😊

1. Дунёнинг 5 та энг бой кишиларини санаб беринг.
2. "Дунё гўзали" танловининг сўнгги 5 та ғолибасини санаб беринг.
3. "Тэффи" мукофотининг 5 лауретини айтинг.
4. Нобель мукофотининг 5 лауретини сананг.

Эслолмадингизми? Ҳечқиси йўқ - буни кўпчилик эсламайди.

Қарсаклар бир кун тўхтайди. Совғалар ва совринлар чанг қатлами билан ўралади. Ғолибларни унитиб юборишади.

Энди эса бошқа саволларга жавоб беринг:

1. Оғир дамларингизда ёнингизда бўлган учта дўстингизни эсланг.
2. Ҳозир ҳам миннатдорлик билан ёдга оладиган 3 та муаллимингизни эсга олинг.
3. Сизда илиқ туйғулар уйғота олган уч кишини ёдга олинг.
4. Сизни яхши кўрадиган инсонларни эсланг.

Буниси осонроқ кечди, тўғрими?

Бу инсонлар миллий рейтинглардан ўрин олмаган, халқаро совринлар ва мукофотларга эга эмас ва дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида ҳам йўқ.

Лекин улар сизни қадрлашади, яхши кўришади ва сиз учун қайғуришади.

Шундай экан, ёнимиздагиларни қадрлаб яшаш муҳим эмасми? Сиз ҳам кимларгадир  шундай қадрлисиз, азиз инсоним!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍190😢22
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!
   
    Хайрли тун,
    Тунингиз  осуда   ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢3👏1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Омонмисиз,  қадрдон...
Муродбахш чоршанба  тонгги муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101😢5👏3👎1
​​АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Хайрли тонг, Азизлар!
Сизу бизни муродбахш тонгдан бахраманд қилган Аллоҳга хамдлар бўлсин!

📖 Telegram.me/IBRATLI
👍85👏13😢6👎1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз баҳш этган Азизларим,

     АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍66👏3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хасан Басрий розияллоҳу анҳу айтадиларки:

Отаётган ҳар бир тонг шундай нидо қилади:
Эй одам боласи, мен янги тонгман, огох бўл сенинг қиладиган амалларинга гувоҳ бўламан, мени ўтказиб юборганингдан кейин қиёматгача қайтмайман, шундай экан мендан унумли фойдаланиб қол, дейди. У зот яна айтадиларки: вақт ҳеч-қачон бетараф бўлмайди, у ёки инсоннинг фойдасига, ёки зарарига гувохлик беради.

Барчамизнинг бугунги вақтимиз фойдамизга гувохлик берадиган бўлсин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103😢11👎1😱1
ХАЙРЛИ КУН !

Бисмиллаҳ деб бошладим кунни,
Нурли бўлсин ҳар бир онларим.
Эътиқодга бошлаб кўнгилни,
Ҳайрли кун қадрдонларим!

Ато этсин тинчлик-омонлик,
Омон бўлсин доим танда жон.
Ҳеч бўлмасин ғийбат-ёмонлик,
Ҳар юракда бўлсин соф иймон.

Ҳайрли кун қадрдонларим!
Бу хаётда шод бўлиб яшанг.
Бахтингиздан қувонсин олам,
Қувончларга ёр бўлиб яшанг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_таронаси
🎶 ТЎҒРИ  ЙЎЛДАН 
ЮРМОҚЧИМАН


🎙Шавкат Зулфиқоров


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍135👏13😢6👎3
Бир нарса ўргатайми?
Тезкор замонда яшаймиз. Хаёлларимиз доим паришон. Эрталаб ишга шошамиз, кўпинча уйимизнинг , ёки машинамизнинг калитини топа олмаймиз. Баъзида энг зарур нарсамизни йўқотиб , излай бошлаймиз, топа олмаймиз! Хуллас, йўқотган нарсамизни тез топиш учун нима қилишимиз керак?!

Бир жойга ўтириб ихлос билан «Тийн» сурасини ўқийсиз, ишонинг бироздан сўнг йўқотган нарсангиз топилади. Тажрибамдан кўплаб мисоллар келтиришим мумкин. Майли, биттасини айтаман.

Ўтган йили бир ҳамкасбим синф журналини йўқотиб қўйди, бир хафта излаб, қидирмаган жойи қолмади , менинг шу сурага ихлос қилишимни биларди , телефон қилиб сўрагач, етти маротаба «Тийн» сурасини ўқибди. Мактабга келиб нима сабабдандир зинанинг тагига мўралайди ва журнални топиб олади.

Ҳар сафар нарсамни йўқотиб, кейин топиб олсам менга шу ҳикматни ўргатган Ҳожи онани дуо қиламан. Ишонмасангиз, синаб кўринг, балки сиз ҳам мени дуо қиларсиз

Феруза Салходжаева


📖 Telegram.me/IBRATLI
    - Асл ибрат макони ⠀ ⠀
👍156👏7😢2😱1
TIYN SURASI
ABDULBOSIT QORI
Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳ номи билан бошлайман

Анжир ва зайтунга қасам..
     
Тури Сийнийнга қасам... 
     
Ва мана шу осуда шаҳарга қасамки... 
     
Албатта Биз инсонни энг гўзал шаклда яратганмиз! 
     
Сўнг уни “асфаласофилин”га қайтардик. 
     
Фақат имон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларгина (бундан мустаснодирлар). Бас, улар учун чексиз мукофот бордир. 
       
Бас, ҳисобни ёлғон дейишга сени нима ундаяпти? 
   
Ахир, Аллоҳ ҳукм қилувчиларнинг энг Одили эмасми?! 
     

Telegram.me/ibratli
Асл ибрат макони ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
👍183👏12
​​​​ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР

Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли Китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:

1. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.

2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.

3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.

4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.

5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.

6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.

7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.

8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.

9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.

10. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.

11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.

12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.

13. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.

14. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.

15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.

16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.

17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.

18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.

19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.

20. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.

21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.

22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.

23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.

24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.

25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.

26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.

27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз фақат ўзингизга зарар келтиради.

28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.

📚"Маҳзун бўлма" китобидан.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍163😢6
#Хайрли_кун

Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди. Ҳар куни янги саҳифа…

Бир бети маҳзун кечса, кейинги саҳифаси қувончга тўла бўлади…

🌿 Шундай экан, "Хавотир олманг!" Қоронғуликдан кейин ёруғлик, мусибатдан кейин албатта омад келади... Ҳаёт саҳифаларини вароқлайверинг-да, ишингизни Аллоҳга таваккал қилинг. Ўзи шундоқ ҳам ҳаёт қисқа, назарингиз гўзалликларда бўлсин, улардан завқланиб яшанг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍75😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КУЯВЕРМА ДУНЁ ИШИГА...

✍️Нилуфар Темур қизи
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97👎2👏2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Бошингизга тушган ноҳушликни аллакимларга сўзлаб -тасвирлаб, ҳолатингизни икки баробар оғирлаштирманг. Улар сиз учун ҳеч нарса қилиб бермайди. Сиз ўз ҳолатингизга бошқалардан тасалли изламай, мардона туринг ва ҳурматингизни сақланг.

Биз қачонки бошимизга тушган омадсизликда кимнидир айблар эканмиз, катта ҳатога йўл қўяётганимизни сезмай қоламиз.

Ўзингизни кўмакчисиз, ёлғиз ҳисобламанг. Сизнинг устингиздан Аллоҳдан ўзгаси ҳукмронлик қилолмайди.


Бодо Шефернинг
"Ғолиблик қонуниятлари" китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍139😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍72😢2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон! Кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин!

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
  
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин!

Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
 
Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра, ўтганларни мағфират айла!

Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айласин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍123👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Азизларим

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги барчага муборак бўлсин! Энг яхши тилакларимиз Сизларга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз баракали ва сермазмун ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍53👏7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётнинг яна бир гўзал кунига марҳабо, Азизлар!

Кун давомида илм олиш, фойдали ишлар қилиш, одамларга яхшиликлар улашиш, ота–она ва катталарга хурматда бўлиш каби юмушлардан чарчаманг...
Зеро бу юмуш деганимиз роҳатдир билсангиз...

Сизни ҳазрати инсон эканингиз, кимгадир манфаати тегади деганидир...

Қалбингиздаги меҳр қуёшини уйғотинг...

🌷Бу кунингиз қайта келмайди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍41👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳр дилга ҳаловатми,
Эй юраги нақши одам!?
Тан-жонингиз саломатми,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Аҳволимни сўрабсизми,
Қалбим нурга ўрабсизми,
Ўзингизчи, юрибсизми,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ҳар кўнгилда ҳидоят бор,
Ҳар дилда бир ҳикоят бор,
Соғликда не шикоят бор,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ёнингизда турай дейман,
Иқболингиз кўрай дейман,
Ҳолингизни сўрай дейман,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Бухоро ё Кешданмисиз,
Фарғона ё Шошданмисиз,
Қошғарданми,  Ўшданмисиз,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Қуруқ сўздан нима навфлар,
Тил ёлғончи, алдар лаблар,
Кўнглингизда нима гаплар,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Дардларимни ёрайми ё,
Дилга умид солайми ё,
Келасизми, борайми ё,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Келинг дийдор тўйсин сиздан
Дил ёруғлик кўрсин сиздан,
Аллоҳ рози бўлсин сиздан,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ўлмасбек Самарқандий



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍101👏4😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЁТ БЕШАВҚАТМИ ?!

...ўйлаб кўринг..!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍146👏10😢7