ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.3K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
​​Фаришта момомнинг саришталик сабоқлари

Раҳматли момом ҳар гал бизникига меҳмонга келганларида, аввало, акаларим ва менга зимдан разм соларди. Гарчи, касби шифокор бўлмаса-да, табиблик хислати бор момо бўйларимиз қанчага чўзилгани, ранг-рўйимиздан соғ ёки беҳол эканимизни билишга уринарди.

Кўнгли таскин топса, ойимни алқар, хафа бўлганда эса бизларга эътиборли бўлишга чақирарди. Кези келганда унинг ойимга танбеҳ берганларини эшитиб, ҳайрон бўлардим. Эндиликда ўзим ҳам она бўлиб, турмуш ташвишлари, фарзанд тарбиясида момоларимиз кўмагига муҳтож бўлишимизни тушуниб етдим.

Оналардан қизларга мерос бўлиб келаётган ҳақиқий Шарқ аёлларига хос эзгу фазилатлар ҳамиша бардавом бўлади. Жумладан, рўзғорни қандай тутишни момоларимиз биздан кўра яхши билишади. Улардан оддийгина кўрпачаларни тартиб билан, гулини гулига, рангини рангига мослаб йиғишни ўрганасиз.

Момом сандиқ қаерда туриши керак, қайси гилам қаерга тўшалиши лозим, кўрпалар уйнинг қай томонига йиғилиши зарур – барчасини ҳар гал эринмасдан тушунтирарди. Ўша кезларда беихтиёр, уларнинг дид-фаросатларига қойил қолардим. Фаришта моможоним маслаҳатлари билан уйимиз янада файзли бўлар эди. Улар бу ишларни аёл кишининг зийнати деб биларди. Оила қурган невара қизларининг турмуш ўртоқларини исми билан чақиришини уят санарди. Шунинг учун қайинака, қайинука, қайинопа ҳамда сингилларни исми билан эмас, уларни ўзларига хос хислат ва фазилатлари билан ёки бошқа бир исм билан чақиринглар, дея қайта-қайта тайинларди. “Қайнотангдан ҳамиша уял, қайнонангнинг иззатини қил, уларга яхши муносабатда бўл”, дерди. “Уйингни, фарзандларингни шундай озода тутгинки, сендан биров жаҳлланиб турса-да, буларни кўриб, кўнгли юмшасин. Айниқса, эркаклар озодаликни, чиройни хуш кўришади”, деб насиҳат қилганлари ҳамон ёдимда.

Момом раҳматли мана шу пандларини то умрининг сўнггигача невара-ю чеваралардан дариғ тутмади. Аслида барча ўзбек оналарининг эзгу тилаги, амали ҳам шудир. Ахир, бежизга Шарқ аёлларининг ҳаё-ибоси, латофати, миллий одоби эътироф этилмайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍195😢9👏2
Егуликларнинг устини ёпиш ҳақида

Ассалому алайкум! Баъзи ҳолларда уйда ун, ёғ каби озиқ-овқат маҳсулотларининг, шкафда турли зираворларнинг усти очиқ қолиб кетади. Уларнинг истеъмоли руҳиятимизга таъсир килмайдими? Жавоб учун раҳмат.

Жавоб:  Ва алайкум ассалом. Ҳамма егуликларнинг оғзи ёпиқ туриши кераклиги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир нечта саҳиҳ ҳадисларида айтилган. Бунга ҳар биримиз амал қилишимиз керак.  
Жобир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Идишларнинг устини ёпинглар, мешларни боғланглар, эшикларни беркитинглар, чироқларни ўчиринглар, чунки шайтон (оғзи боғланган) мешни, (берк) эшикни ва (усти) ёпилган идишни очмайди. Қай бирингиз идишини устига қўйишга бир чўпдан бошқа нарса топа олмаса, Аллоҳнинг исмини айтиб, шундай қилсин, чунки фосиқча* уйдагилар билан қўшиб уйга ўт қўйиб юбориши мумкин».
(Ровий) Қутайба «эшикларни беркитинглар» деб айтмаган.
* Фосиқча – сичқон. Бузғунчи, зараркунанда жонзот бўлгани учун бу ерда шундай аталган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечаси ётаётганингизда чироқларни ўчиринг, эшикларни ёпинг, сувдонларнинг оғзини боғланг, овқат ва ичимликларнинг устини ёпинг», дедилар». Ҳаммам айтади: «Менимча, «Битта чўп* билан бўлса ҳам» (деганлар), деди».
Валлоҳу аълам.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍143😢2👏1
АЛЛОҲ БИЛАН ҚОЛДИРИНГ...

Имтиҳондан ўтди фитратим
Айро бўлди ёлғону чини
Мағфиратим сўраб олайин
Аллоҳ билан қолдиринг мени

Машраб каби девонасифат
Ишқдан топсам ҳузуру роҳат
Қурмоқчиман бир ҳоли суҳбат
Аллоҳ билан қолдиринг мени

Кўзим қаъри уммон очганда
Ёноғимга дурлар сочганда
Ҳароратим қирқдан ошганда
Аллоҳ билан қолдиринг мени

Томоғимда титрайди жоним,
Тўхтагандек  томирда қоним.
Саждаларда етишган оним,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Ҳисоб дафтар кунда ёзилиб,
Гуноҳларим кетди тизилиб.
Омонат жон қолмай узилиб,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Нечук қисмат нотовон дилман,
Йўқлик сари сочилган гилман.
Танийману топмаган қулман,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Йўлдан чиқсам бир четга суриб,
Ўтаверинг телбадай туртиб.
Эй, одамлар, буткул унутиб,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Кўзёшларим ундирса чечак,
Жойномозга тўкилса юрак.
Бир гапим бор айтишим керак,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Қурмоқчиман бир ҳоли суҳбат...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍110😢20👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЙҒОТСА БАС,
ЭРТАГА АЛЛОҲ!

✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎙Рамзиддин Эгамбердиев

Тунингиз хайрли ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100😢16👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Қадрдон!

Ҳар тонгимиз Бисмиллаҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


Кунингиз файзли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍116😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг Сизга инъом этган ҳар янги куни – жаннат учун навбатдаги таклифномадир!

Бугунги намои амолингизга фақат яхшиликлар битилсин!

ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91😢5👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимгадир яхшилик қилмаган, ҳеч қурса, бир оғиз ширин сўз айтмаган кунни қандай қилиб “ўтди” дейиш мумкин..!?

Қилган яхшиликларингиз кўнгилларни яшнатсин!

ХАЙРЛИ  КУН,  ЯХШИЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62👏1
. ТАНЛОВ
(Икки хил дуо танлови)

Мансабингни тарк қилар экансан, икки тоифа инсондан бошқа ҳамма сени унутади:

1. Сен ёрдам бериб суяган ва муаммоларини ҳал қилишда ёрдам берган киши. У доимо сени яхшилигингни эслаб дуо қилади.

2. Сен азият берган ва муаммо орттирган киши. У сени доимо дуойибад қилади.

Қайси дуони танлаш эса сенинг ихтиёрингда!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АСРА БИЗНИ

Асра бизни, асра яратган,
Дўст қўлидан кўчган тошлардан,
Нафси бузуқ, юраклари муз,
Юзи гўзал, қалам қошлардан!

Асра бизни, асра Яратган,
Одамсиёҳ, хайвонсифатдан.
Ёлғон ишқу, қалбаки меҳр,
Бошга келар қуруқ туҳматдан!

Асра бизни, асра Яратган,
Фойданг тегса севгучи ёрдан.
Сўраганин бермасанг агар,
Оқ ёққану, қорайган қордан!

Асра бизни, асра Яратган,
Тили бошқа, дили бошқадан.
Ҳолимизга қўйма бир он ҳам,
Биз кетмайлик сендан бир қадам!

Асра бизни, асра Яратган,
Ҳар не бало бўлса асрагин!
Агар ўзинг меҳрибон бўлсанг,
Ёмонлар даф бўлмоғи тайин!

Асра бизни, асра Яратган,
Зулми бисёр бандаларингдан,
Роҳат топмай ўқилган намоз,
Ва омонат саждаларингдан!

Асра бизни, асра Яратган,
Ёлғон сўзга учиб қолмайлик.
Минг тусланиб кўнгилга кирар,
Рўёларни қучиб қолмайлик!

Асра бизни, асра Яратган,
Берсанг тоза тилакларни бер.
Ҳар карвонга қўнаргоҳ эмас,
Пок-покиза юракларни бер.

Асра бизни, асра Яратган...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍114😢5👏1
• Сени ҳар доим мақтайверадиган кишилардан узоқ юр! Чунки ҳаётда доим мақтовга лойиқ инсоннинг ўзи бўлмайди. Аслида уларнинг сенда манфаати бор-ки, мақташмоқда. Манфаатлари тугаган куни эса сени қарғашни бошлашади.
• Сени ҳар доим ёмонлайверадиган кишилардан ҳам узоқ юр! Чунки ҳаётда доим ёмонликка лойиқ бўлавермайсан. Аслида уларнинг сенга нисбатан ҳасадлари бор-ки, фақат ёмонламоқдалар. Улар имкон топган кунлариёқ ҳар қандай фазилатинга қарамай сенга зарар етказишади.
• Қўрқоқ ва журъатсиз кишилардан ҳам эҳтиёт бўл! Улар душмандан калтак еяётган пайтида сендан фидокорлик исташади. Мабодо душман ғолиб келиб, энди сен калтак есанг безрайганча юзинга қараб:
- Ўзингдан ўтди-да ахир, нима қилардинг чуқурлашиб?!- дейди. Ўша пайтда душманнинг калтагидан кўра унинг шу гапи сенга оғир ботади.
• Ҳаётингда хатоларингни самимий эслатадиган, яхшиликларинг учун қувониб, ғоибона дуо қиладиган, сени оғир кунларингда ҳам ҳеч қачон тарк этмайдиган, буюк даъво учун фидоий бўла оладиган дўст учратсанг, ишонки, нақадар бебаҳо неъматга эришибсан!
• Бу бахтни қўлдан бой берма!
• Зотан бу каби дўстлар тарихда Пайғамбарларга насиб этган ва уларга эса то қиёматга қадар Аллоҳнинг розилиги бўлсин, дейилади.

Алий То Ҳа

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍134😢3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАНДАЛАРИМИЗ

🎙 Шерзод Карим


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍58👏5😢5
📝 ҚИЁМАТЛИ ДЎСТЛАР!

Эркак киши ўзига дўст танлашда, касб-ҳунар танлашда ва бир умрлик жуфт танлашда, ҳеч қачон адашмаслиги керак.

Бир куни ишдан чиқиб, бир таксига ўтирдим. Ҳайдовчи, сочи оппоқ ёши анча улуғ, қария отахон киши экан.
Мен улардан:

- Амаки, фарзандларингизни қарзидан қутилиб, ҳаммасини уйли-жойли қилиб бўлмаганмисиз, - деб сўрадим. Улар менга:

- Ҳа, ўз фарзандларимни ҳаммасини оилали, уйли-жойли қилиб бўлганман, аммо, яна иккита қиз фарзандларим бор, улар учун ишлаб юрибман, - деди.

Бу жавобдан яна ҳайрон бўлдим. Шунда улар менга:

- Аллоҳ учун қиёматли дўст тутинган жўрам бор эди. Жуда қадрдон эдик. У қазо қилаётганида менга ўзининг иккита қизини васият қилиб, уларни яхши жойга узатишимни сўраган эди, — деб тушунтириш берди.

– Дўстим - жуда яхши эди. Мен оиламдан узоқда юрган вақтларимда у менинг фарзандларимни ўйлаб бозор қилиб эшикдан кирмасдан, фарзандларимга озиқ-овқат етказиб, улардан доим ҳабар олиб юрган. Биз Аллоҳнинг розилиги учун, охиратимиз учун - дўст тутинганмиз- деди.

Таксист амаки, яна:

- Шу дўстимнинг иккита қизларини узатмагунимча, Аллоҳ мени жонимни олмай турсин, мана ишлаб уларни тўйига анча сеп сарпосини йиғиб қўйдим, ҳаммаси тайёр бўлиб қолди, ИншаАллоҳ энди яхши жойга насиб этса, уларни узатиб олсам, кейин ёруғ юз билан дўстимни олдига борсам деб умид билан яшаб, Аллоҳдан ризқ сўраб юрибман, - деди.

Мен кўзимга ёш келди...
- Ҳа, ҳали шундай имони мукаммал инсонлар орамизда бор экан. Ўшалар борлиги учун бу дунё - шунча разолатлар билан ҳам қиймат бўлмасдан турибдида, деб ўйладим.

Ўша амаки билан хайрлашар эканман, уларга жуда ҳавасим келди. Чунки, унинг ҳақиқий ИМОНИ билан бирга - қиёматли, вафодор дўсти бўлган экан.Бу инсонларга ҳавасим келди. Қиёматли дўстлар кўпайсин.
Имонли инсонлар бор булсин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍193😢15
ЎЛДИРМА

🎙Ўктам шоир


Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
👍92👏11😢4
​​Меҳмон кўп ташриф буюрадиган хонадон – Аллоҳга суюкли хонадондир.

Каттаю, кичикларга бирдек эшиги очиқ уй нақадар гўзал. Бундай уйга осмондан раҳмат ва барака нозил бўлур.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ бир қавмга яхшиликни истаса, уларга ҳадя ато қилади", деганларида, саҳобалар: "Ўша ҳадя нима экан?" деб айтишди. Шунда у зот: "(Бир хонадонга) меҳмон ризқи билан кириб келиши, кетишида бўлса ўша хонадон аҳлининг гуноҳини олиб кетишидир", дедилар. (Абу Нуъайм ривояти).

Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Меҳмон жаннатга йўлловчидир", дедилар.
Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин", дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍136👏3😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бой ва камбағал қўшнилар ҳақида ибратли ривоят

🎙Рамзиддин Эгамбердиев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60😢9👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин:

"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ" (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади", дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БОМДОД НАМОЗИГА
УЙҒОТИНГ, ОНА...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64😢5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭРТАГА ЖУМА...

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81👏22
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍103👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Дуолар ижобати бериладиган Жума кунида дуоларингиз қабул бўлсин. Кун давомида жуманинг барокати хамрохингиз бўлсин!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍67👏3😢1