ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.96K photos
13.6K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
ЯХШИ НИЯТ

"Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради".
• Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир.

Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди.  Инсон гарчи уддалай олмаса - да, яхши ва гўзал ниятда бўлиши, юксак мақсадларни кўзлаши керак. Яхши ният ва эзгу мақсадлар мўминни абадий жаннатга сазовор этади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍83👏6
ИДИШ ИСТИҒФОР АЙТАДИ

Раҳматли бобом ва бувим бизникига меҳмонга келишса, ҳар таомланиб бўлганимиздан сўнг, бизларга ўрнак бўлиб, косаларига чой солиб чайиб ичиб, ялаб қўйишар эди ва бизга ҳам шуни тавсия қилар эдилар.
Бир гал улардан бунинг сабабини сўраганимда, бобом раҳматли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг қуйидаги муборак икки ҳадисларини айтиб берган эди:
1. Нубайшатул Хайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким бирор идишдан таомланиб, сўнг уни ялаб тозалаб қўйса, идиш унинг ҳақига мағфират сўрайди” дедилар (Имом Термизий ривояти);
2. «Киши овқат идишини ялаб қўйса, идиш унга истиғфор айтиб: “Аллоҳим! Мени шайтон қўлидан озод қилгани каби уни дўзахдан озод қилгин” дейди», дейилган ("Жомеул аҳодис").

Айримлар: "Идиш ҳам истиғфор айтадми?" дейиши мумкин.
Саҳобалар ўз қулоқлари билан овқатнинг тасбеҳ айтаётганини эшитганларида шубҳаланмаганларидек, идиш эгаси ҳақига истиғфор айтишида ҳам гумон бўлиши мумкин эмас!
Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳ Ҳофиз Ироқий раҳматуллоҳи алайҳдан қуйидагиларни нақл қилади:
“Аллоҳ таоло овқат идишига алоҳида имтиёз ва нутқ пайдо қилган. Шу имтиёз ила идиш мағфират сўраб дуо қилади”.

Идиш-товоқлардан фойдаланишда овқатланиб бўлгач, идишни ялашни ҳикмати борлигини ўшанда билиб олганман ва шундан бери мен ҳам бунга амал қиламан.
Хозирги кунда бу гўзал одат унутилаёзгандек.
Зеро унутилаётган суннатлар замирида улкан ҳикматлар яширинган.

Зайнаб НОСИРОВА.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍170👏9😢5
​​Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олаётган Саъднинг ёнидан ўтаётиб:
- Бу қандай исрофгарчилик, эй Саъд? – дедилар.
- Сувда ҳам исроф бўладими? – деди.
- Агар оқиб турган дарёдан олсанг ҳам, исроф қилма, - дедилар» (Аҳмад ривоят қилган)

Австралияда ичимлик суви билан савдо қилувчи айрим компаниялар айни шу ҳадисни сув солинган идишларга ёзишар экан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍120👏9
ИСРОФ
(Ибратли ҳикоя)

Олмонияга ўқишга борган бир араб йигит ҳикоя қилади:
"Олмония саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли соҳаларга оид маҳсулотларнинг энг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат аҳолиси ниҳоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Ҳамбург шаҳрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам. Бир нечта ёши катта аёллар бор. Бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелкада овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз ҳам бир столга ўтирдик. Қорин ҳам очқаб кетганди. Шундан шеригим кўпроқ овқатга буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат ҳам тезда келди.
Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатнинг деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган ҳам эдикки, кимдир бизни чақирди. Қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар?!”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб кимгадир сим қоқди.
Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди. У ўзини "ижтимоий таъминот муассаса"сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий оҳангда: "Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса исроф қилаяпсизлар", деди.
Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари ҳақ эди.
Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин учун, хонамиз деворига осиб қўйдик!
"Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники!".

Aллоҳ таоло марҳамат қилган:
“Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас!”
(Аъроф, 31).


Кўнгил кундалиги


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍236👏6😢2
"Одобнинг қанчалик муҳим эканини билсайдингиз, Аллоҳдан ризқ ўрнига одоб сўрардингиз"!

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍131👏15😢6
«ЭСЛАМАСАМ ЭСЛАМАЙСИЗ-А»

Қадрлисиз қадрингиз бўлак,
Соғинчларда ўртанди юрак,
Сиздан сира келмас бир дарак,
Эсламасам эсламайсиз-а?

Қани энди бўлсайди имкон!
Дейсиз кўрсам ховлиқиб шу он.
Кўзингизга кўриниб ёмон,
Эсламасам эсламайсиз-а?

Келмасам бир бўлиб имконим,
Қийналиблар кетар виждоним.
Менга азиз бўлган инсоним!
Эсламасам эсламайсиз-а?

Мудраб қолган кўзларни очинг,
Ёлғизликни йўлидан қочинг,
Келдим мана эшикни очинг!
Йўқламасам йўқламайсиз-а?

Масофалар бўлса ҳам йироқ,
Бегоналар эмасмиз бироқ,
Гар қилмасам ўзим қўнғироқ!
Хол сўраб бир сим қоқмайсиз-а?

Ўзгартирар одамларни пул,
Ўз нафсига қилиб қўяр қул,
Сиз таниқли, сиз энди машхур!
Танишларни танимайсиз-а?

Дийдор ширин дейдилар ахир!
Қўйинг араз гинаю кибр,
Дилдан суҳбат қурайликда бир!
Ғаниматмиз, ўйламайсиз-а?

Вақтимизни кетказмай увол,
Кўришайлик келмаса малол!
Ранжитдими сизни бу савол?
Эсламасам эсламайсиз-а?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍149😢12👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон сўзининг асл маъноси -- УНУТУВЧИдир.

Инсон вақти келиб ҳамма воқеа-ҳодисани унутади.

Ҳеч ким сизни яхши кўришга, яхшиликларингизни эслаб юришга мажбур эмас. Ҳеч кимдан хафа бўлманг. Шунчаки хаёт йўлингизда давом этинг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍94😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МЕН ОДДИЙ ОДАММАН

🎙Озода Рашидова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍81😢3
#масал
– Сен энг кераксиз аъзолигингни биласанми? Инсонлар сенсиз ҳам яшай оладилар! – деди бир куни кўз киприкка қараб.
Бу сўздан киприк ўксиниб дебди:
– Сен инсонларга қанчалик зарур бўлсанг, мен хам сенга шунчалик кераклигимни унутма! Мен ахир фақат сени асраш учунгина яшаймаяпманми?


🥀 Сизни асраш учунгина яшаётганлар бор, қадрдон... қадрига етинг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93👏14😢12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТЕЛЕФОНИНГНИ  ҚЎЙИБ  ТУР  БОЛАМ... (Онанинг зори)

Ҳар қандай ишингиз ота онадан устун эмас. Одоб юзасидан хам, виждон юзасидан ҳам ота-она олдида телефондан фойдаланмаслик лозим.

🎙Алишер Файз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍92😢17👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар сиз хеч кимга керак бўлмагангизда АЛЛОХ сизни яратмаган бўларди...
АЛЛОХ Сизни яратибдими,
демак, БАХТга хаққингиз бор...

ХАЙРЛИ ТУН!
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍120😢9👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому  алайкум  ва  рахматуллохи  ва  баракатух!

Умримизнинг яна бир тонги муборак ва хайрли бўлсин!

Омонат дунёда омон бўлинг!
Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин.
Жисмингизга соғлик қалбингизга хотиржамлик тилаймиз.
Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка  буюрсин. Ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!

Бу фоний ва гўзал дунёда, икки дунё саодати учун яшанг. Ҳар бир ўтган кунингиз жаннат сари қўйилган бир қадам бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍129😢8👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ !

Бугунги куннинг файзу
барокати сизга бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍64👏5
#Хайрли_кун

​​Агар муаммони ҳал қилишнинг йўли бўлса, ташвишланишнинг ҳожати йўқ, агар уни ҳал қилишнинг иложи бўлмаса, унда ҳам ташвишланишга хожат йўқ.

Кунингиз беташвиш ва мароқли ўтишини тилаймиз!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍82😢4👏3
​​Ростгўй бўлинг, кўпроқ яшайсиз!

Ёлғон сўзлайсизми? Қандай вазиятларда кўпроқ ёлғон гапирасиз? Жавоб беришдан аввал ўйлаб олинг. Франциялик олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ўрта ёшли кишилар ҳафта давомида 11 - 15 мартагача ёлғон гапиради.

Массачуссетс универститети олимлари эса воқеа ҳодисаларни бўртириб, ёлғон – яшиқ сўзлар билан бойитишни ҳуш кўрувчилар мунтазам бош оғриги ва шамоллашдан безовта бўлишларини таъкидламоқда. Ёлғон ишлатадиган кишилар асабий ҳам бўлади. Сири фош бўлишидан қўрқиб, ҳатти-ҳаракатларини назорат қилиш, доимий зийракликни қўлдан бермасликка уринади. Бу эса руҳиятни ҳам, организмни ҳам толиқтиради.

Шундан келиб чиқиб: касал бўлмай, узоқ умр кўришни истасангиз, камроқ ёлғон гапиринг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍116👏4😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗИНГИЗНИ  ЭХТИЁТ  ҚИЛИНГ

🎙Ўлмасбек Самарқандий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66👏5😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА...

– Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг;
– Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир;
– Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни ҳам ўрганинг, худбин бўлманг;
– Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг;
– Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг;
– Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир;
– Ҳамиша аввал салом беринг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг;
– Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг.


"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари
👍158👏11
Дарвешдан сўрадилар:
— Бойлик нимадир?
Дарвеш жавоб қилди:
— Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан!

Чунки бу неъматларнинг барчаси бир вақттнинг ўзида бир инсонда бўлиши жуда камёб хол...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍153😢13👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОНАНГ БЎЛСА...

🎙Озода Рашидова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62
📖 ПОЁНДОЗ

Тўйхона. Ҳамма келин-куёвни кутаяпти. Уларнинг пойига узундан-узун оқ матодан пояндоз тўшалган, йўлаклари гуллар ва шарлар билан безатилган. Ниҳоят келин-куёв келди. Ота ўғлининг бўй-бастини кўриб, хурсандлигидан ҳайратда қолди. Сўнг олдига пешвоз чиқди. Ҳалиги «махсус» йўлак - пояндозга оёқ босганида бирданига орқасидан кимдир баланд овозда бақирди:
- Отахон, пояндозни босманг, четга ўтинг, келин-куёвлар учун ёйилган пояндозни расво қилаяпсиз-ку...
Бу сиз учун эмас... 

Ота бу кутилмаган гапдан сесканиб кетди...

...Ўша воқеадан сўнг ўзимнинг, ўғлимнинг, қизимнинг тўйи бўлса, албатта, пояндоз тўшаб, унга аввал ота-онам қадам ранжида қилишини ният қилдим. Аслида, боласи учун меҳрини пояндоз қилган ота-оналарга боримизни пояндоз қилсак ҳам кам...


📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍172😢46👏13