ИБРАТЛИ ДУНЁ
117K subscribers
7.95K photos
13.5K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ассалому алайкум, азизлар.
Бугун фазилатли Жумъа куни:

- Дуолар ижобат бўладиган;

- Каҳф сурасини ўқиганга икки Жумъа орасида нур бериладиган;

- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар кўпроқ айтиладиган;

- Поклик ва хушбўйликка кўпроқ эътибор бериладиган;

- Хурсандчилик изҳор қилинадиган;

- Аразлашганлар бир-бирини кечирадиган;

- Жумъа намози адо этиладиган;

- Қариндошлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсону садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган;

- Масжидлар мўмин-мусулмонлар билан тўладиган КУНдир.

Аллоҳ таоло барчамизга юқорида айтилган амалларни қилиб, улкан ажру савоб олишимизни насиб этсин!

Аллох  жумъа  кунини  барчамизга муборак қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚИЗАЛОҚ БИЛАН ИСЛОМИЙ САВОЛ - ЖАВОБ

Ҳар бир мусулмон билиши керак бўлган савол-жавоблар

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56👏10
Бир аъробийга:
«Роббингга чиройли дуо қила оласанми?» дейишди.

«Ҳа» , деди у.

«Қани, дуо қил-чи?» дейишди. Шунда у:

«Аллоҳим! Сўрамасак ҳам бизга Ислом неъматини ато қилдинг. Энди сўраганимиз – жаннатдан бизни маҳрум қилма!» деди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍110👏9😢9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларга ахли оилангиз билан боришингизни Аллоҳдан сўрадим!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон!

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76😢1
Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!

1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад).

2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг.

3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб барча мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

4⃣ - Ота-онангиз, дўстларингиз сизнинг уларга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади.
Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни хам унутманг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍120
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Борай десам ҳолим йўқ,
Кексалик урмоқда дўқ,
Наҳот менсиз кўнглинг тўқ,
Кўринмай кетдинг, ўғлим...

❗️Жумадан кейин Ота-онангизни зиёрат қилинг, дуоларини олинг, агар ўтиб кетишган бўлса, ҳақларига садақа бериб дуо қилинг, Яхшилар !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104😢29
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадиc

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни беш нарса ҳақида сўралмагунича Одам боласининг қадами Роббиси ҳузуридан силжимайди:

1) Умрини қандай ўтказгани
2) Ёшлигида қандай ишлар қилгани
3) Бойликни қаердан топгани
4) Бойликни қаерга сарфлагани
5) Билган нарсаларига қай даражада амал қилгани»

Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан)

 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91😢20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲ СИЗДАН РОЗИ БЎЛСИН

Дуо қилганингизда энг аввало Аллоҳнинг розилигини сўранг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍59😢25
​​ҲАДИСИ ШАРИФ
Енгил, аммо савоби улуғ амаллар

– Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар.

– Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар.

– Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

– Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради.

– Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир.

– Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг.

– Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди.

– Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади.

– Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин.

– Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир.

– Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради.



📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
👍182👏11😢3
ЭЗГУ НИЯТ.

Гарчи амалга ошира олмасангда яхши ният қилавер. Жаннатга олиб борадиган нарвонни ният пайдо қилади.
  Айнан бузуқ ният билан инсон дўзахга ҳам тушиши мумкин.
  Ибн Салул(мунофиқ) бомдодни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида масжидда ўқир эди. Аммо унинг бу буюк амалининг ортида бузуқ ният ётар эди. Шу сабабли у дўзахнинг энг тубидадир.
  Бани Исроилдан бўлмиш зинокор аёл бир итни сув билан сероб қилгани учун жаннатга кирди. Унда яхши ният бор эди. Яъни, Аллоҳнинг махлуқотига шафқат...
  Ният бу қалбга оид амалдир. Унинг аъзоларга алоқаси йўқ. Аммо ният бузуқ бўлса аъзолар билан қилган амал зое бўлаверади. Агар ният қалбнинг тубидан гўзал бўлса ўз соҳибини амалсиз ҳам маррага етказиши мумкин.
  Мусо алайҳис саломнинг даврларида очарчилик юз берди. Фақирлардан бири бир тоққа боқиб деди: "Аллоҳим! Агар менда мана шу тоғ қадар олтин бўлганида сенинг йўлингда инсонларга инфоқ қилар эдим".
   Аллоҳ таоло Мусо алайҳис саломга ваҳий қилди:
  "Эй Мусо! Ўша бандамга айт, садақасини қабул қилдим!".

Нияти покларга жаннат ато қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍138😢10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍73👏3
Дуолари кабул бўлмаган
                  шогирд

Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб  сўрабди
- Устоз дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай булябди экан?- деб сўради. Шайх :  
-  Ота - онанг борми деб сўради.
Шогирд йигит :
- Ҳа бор, Аллоҳга шукур ота - онам тирик, ҳаётлар.    Шунда  шайх:
- Мен сенга ота - онанг тирикми деб сўрамадим. Ота - онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота - онанг ҳам борми деб сўрадим.  Шогирд бошини эгиб:
- Йўқ, ота - онамни дуоларимда зикр қилмас эканман деб, нима учун дуоларим ижобат бўлмаётгани англаб еттим  дея  шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.

Изоҳ ва ўгит.
Э ота - онасига бефарқ бўлган ғофил дўстим, сен туну - кун Аллоҳдан мол - давлат. бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота -онангни соғлиғини сўрамайсан.
Кўзингни оч, улар ғанимат, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍130😢13👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуо қилинг, Азизлар!
Ҳар ота-онага фарзандидан меҳр-оқибат, ҳурмат-эхтиром кўриш насиб қилсин...

┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍80😢27
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЕТГАЙДИР...

Онанг кетса савлатларинг кетгайдир,
Отанг кетса давлатларинг кетгайдир.
Шу иккала қўрғонингдан айрилсанг,
Манглайдаги зар хатларинг кетгайдир.

Аллоҳ ота-оналаримизни паноҳида асрасин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍97😢34
Ибратли хикоя

Бир киши олимлардан бирининг хузурига келиб: “Кўп йиллар илмий изланиш олиб бордим. Аниқ биламанки, ёзганларим тахсинга сазовор, яқинда бу ҳақда бир китоб хам ёздим. Шунинг учун мени дуо қилсангиз”, деди. Олим дуо қилишдан олдин кибр отига минган бу кишига қуйидаги саволлар билан мурожаат қилди:
- Умрингиз давомида бирор марта масжидни ёки ўзингиз яшайдиган махалла кўчасини супурганмисиз?
- Тақсир, саволингиз мени таажжубга солди, ахир мен олим бўлсам, нега энди масжидни ёки кўчани супуришим керак?!
- Унда бирор марта маййитни ювганмисиз ёки қабр қазиганмисиз?
Бу саволдан энсаси қотган киши:
Хазрат, тушунмадингиз, мен сизга ўзимни гўрков, ғассол ёки фаррош деб эмас, олимман деб таништирдим.
Шунда юзини илму ирфон мунаввар этган олим: “Иблис хам олимман дея даъво қилиб, кибр отига минган эди. Натижада, Аллохнинг даргохидан, жаннатидан қувилди. Мен сизга айтган ишлар энг хатарли иллат бўлган кибрни синдирувчи амаллардир. Сизнинг илмий ишингиз мақтовга лойиқ, албатта. Аммо илмингиз дунё ва охиратда самара бериши учун, аввало, кибру хавойингизни синдиришингиз зарур. Ана шунда Пайғамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам)га меросхўр олимлардан бўласиз”, дея гўзал насихат қилдилар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍164😢10
Мағрурлик ғалати ҳусусиятга эга. Киши қанча ақлли, ўқимишли, ажойиб истеъдод эгаси, ҳатто қалби тоза бўлса хам, агар у кибрланса, юқоридаги барча фазилатлари қусурга айланади.

Лев Толстой


Якинларингизга юборинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍84😢8👏7
​​Жума куни аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, бу вақтдан унумли фойдаланиб, хайрли дуолар қилинг!

Ижобат қилинадиган икки дуонинг бири ёмғир пайтидаги дуо, иккинчиси, жума куни ижобат бўладиган фурсатдаги дуодир.

Яқинларингизни ҳам огоҳ этинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍69👏7😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_тилаги.
ГЎЗАЛ ДУО

🎙Абдукарим Мирзаев

Аллоҳим бугунги дуоларимизни ижобат айласин! Амал қиладиган илм ва Ўзи рози бўладиган ишлар билан сийласин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍89👏4
ИЖОБАТИ ТЕЗЛАШГАН ДУО

Масжидда бир бадавлат киши билан бир дарвеш намозда ёнма-ён туриб қолишди. Бир-бирига яқин тургани учун нимани ўқиб, қандай дуо қилишаётганини эшитишарди. Намоздан кейин дарвеш қўлларини очиб:
Я, Роббим! Қорним очди, мени фалон овқат ва фалон ширинлик билан ризқлантир,- дея дуо қилди.
Дарвешнинг дуосини эшитган бадавлат одам ичида ғижиниб қўйди: “Менга эшиттириш учун овозини чиқариб дуо қиляпти. Бундай қилгандан кўра, ўзимга тўғри келиб пул сўраса берардим. Энди унга бир чақа ҳам бермайман!”
Бадавлат одам шуларни ўйлаб ўтирганида, дарвеш масжиднинг бир бурчагига ўтириб уйқуга толди. Бироздан кейин масжидга қўлида бир патнис кўтарган эркак кириб келди. Ухлаб ётган дарвешнинг ёнига бориб, уни уйғотди ва қўлидаги патнисни унга тутқазди.
Дарвеш патнис устини очди. Бадавлат киши бу ҳодисани кузатиб турарди. Патнисда дарвеш бироз аввал дуосида сўраган егуликлар бор эди. Дарвеш қорнини тўйдириб, патниснинг устини ёпди ва эгасига қайтиб тутқазди. Бу ишдан ҳайратланган бадавлат одам қизиқиб егукликларни олиб келган кишига яқинлашди:
— Сен кимсан, оғайни?
Мен ҳаммоллик қилиб оиламни боқаман,- деди патнис кўтарган киши.
Бу одамни танийсанми?
Йўқ…
Бу овқатларни ким юборди?
Ҳеч ким юбормади, мен олиб бордим.
Унда, танимасанг нега олиб келдинг?
Хуллас, мен фақир бир одамман. Ҳаммоллик қилиб турмушимни ўтказаман. Бир бой одамнинг юкини ташигандим, у кўпроқ пул берди. Бироз кўпроқ пул топганим учун имкони борида хотини мва болаларимнинг егиси келган маҳсулотларни уйга олиб келдим. Хотиним овқатларни тайёрлар экан, мен ухлаб қолибман. Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламни кўрдим. Менга шундай марҳамат қилдилар:
"Шу масжидда бир валий бор. У мана шу егуликларнир егиси келди. Уйингдаги таомларни унга олиб боргин, еганича есин. Қолганини сизлар ейсиз. Аллоҳ жалла жаллаҳу сизларга баракот беради. Бу ишинг эвазига сенинг жаннатга киришингга мен кафил бўламан.”
Уйқудан уйғонган заҳотимоқ патнисни бу ерга олиб келдим. Қолганига ўзингиз гувоҳ бўлдингиз.
Бадавлат одам бу ҳолатдан ҳайратланиб, ҳаммолга ўтинди:
Бу егуликлар учун қанча пул сарфладинг?
Ҳаммол сарфлаган пулининг миқдорини айтди.
Сенга харажатларингдан ўн ҳисса ортиқ пул берсам, менга топган савобингнинг бир қисмини берасанми?
Бўлмайди.
Йигирма ҳиссасини берайми?
Бўлмайди
Эллик ҳисса… йўқ, йўқ, юз баравар берсам-чи?
Беҳудага оввора бўлма! Нима берсанг ҳам бермайман. Бу ишим эвазига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивассаллам жаннатга киришимга кафил бўлдилар. Бутун дунёни берсанг ҳам, савобимни бермайман! Агар бу савобга сенинг насибанг бўлганида эди, бу иш сенга қисмат қилинарди. Қара, ёнма-ён намоз ўқибсизлару лекин сизнинг бойлигингизга савоб насиб этмабди…


🥀 Унутманг... Кибр ва бадгумонлик савобнинг йўлини тўсади...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍235👏12😢4
«Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз».

Наҳл сураси, 97-оят.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100👏4