ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
7.95K photos
13.5K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹СИЗДЕК ЯХШИЛАРНИНГ
БОРИГА ШУКР...


🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍91👏8😢5
​​#Ривоят

– Энг яхши совға нимадир? – деб сўрашди донишманддан.
– Меҳр-муҳаббатдир,– деб жавоб берди донишманд.
– У қандай кўрсатилади?
Эътибор ва эҳтиром билан.

Далай Лама


🥀 Унутманг !
Аёлни эъзозлаган эркак ҳар ишда омадли бўлади.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍130👏10😢1
​​МУРУВВАТ

​​У Қуръонни очиб, гўзал қироат қиларди. Эри унга мароқ билан қулоқ солиб ўтирарди.
У "..иккита, учта ва тўртагача.." оятига келганда овозини паслатиб, энг сўнггини ичида ўқиди. Шунда эри табассум қилди ва унга қараб: "Сен уларнинг ҳаммасисан.." деди.


🥀Аёлини кўнглини авайлаган эркак Аллоҳнинг мукофотига лойиқдир...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍132👏13😢11
​​РЕАЛ ХАЁТ ҲАҚИДА

​​Бир бўйдоқ сўради: Уйлансам хотиним билан шундай яшайки, жанжалга сабаб қолмасин. Шундай яшаш учун нима қилай?
Дедим:
-- Уй ишларида ёрдам сўрамасдан олдин ўзинг ёрдам берасан
-- Уйдаги харажат тугади демасдан олдин ўзинг тўлдириб қўясан. Музлатгич доим тўла туради
-- Шахсий эҳтиёжига пул сўрамай туриб ўзинг берасан
--- Отасиникига боришга рухсат сўрамай туриб ўзинг эслатасан
-- Кечаси боланг йиғласа ўзинг билиб туриб қарайсан
-- Тез-тез уйда овқат қилиб турасан. Қурбинг етса ташқаридан олиб келасан
-- Тўшак масаласида зўравонлик, уни айбдор ҳис қилдириш ёки мажбурлигини эслатиш орқали эмас балки гўзал тарғиб ила бажарасан. Худди бегона аёлни ўрамоқчидек муомала қиласан.
--- Унинг лаззатланишини ўзингникидан устун қўясан
--- Йўқ деган сўзни камдан-кам ишлатасан
-- Илм олишига шароит қилиб берасан
-- Шуларнинг ҳаммасидан кейин ҳам ношукрлик кўрсатса сабр қиласан)))


Фаизиддин Мўмин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍245😢15👏8
❗️БИЛИБ ОЛИНГ...

Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг:
- Қадамни;
- Қаламни;
- Қасамни.

Уч нарсани пок тутинг:
- Танани;
- Кийимни;
- Хаёлни.

Уч нарсани ишга солинг:
- Ақлни;
- Ҳимматни;
- Сабрни.

Уч нарсадан парҳез қилинг:
- Гуноҳдан;
- Афсусдан;
- Фарёддан.

Уч нарсани булғаманг:
- Қалбни;
- Тилни;
- Кўзни.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍166😢7👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна
бир кун ортда қолди.🥀

"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

ОҚШОМ ХАЙРЛИ,
ТУН ФАРАҲБАХШ БЎЛСИН!

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍85😢8👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Муродбахш чоршанба тонгги  муборак бўлсин, Азизлар!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Бу чин инсонийлик фазилатлар сизни ҳеч қачон тарк этмасин.

Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуоларингиз ижобатига бой, барокатли кун тилаймиз!
            ​
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍104👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган сиз Азизларга

МУРОДБАҲШ ЧОРШАНБА
ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!


Дуо ва ниятларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍74
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
СОҒЛИК энг буюк ҳадядир.
ҚАНОАТ энг буюк бойлик.
ИШОНЧ энг буюк яқинлик.
МУҲАББАТ энг буюк бахт.

Ҳар лаҳзангиз меҳр-муҳаббат, бахт ва ҳузур-ҳаловатга тўлсин !

Кунингиз хайрли ўтсин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍76
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СУҲБAТДОШ

Қанийди учраса шундай бир одам:
Сен ёқа бўлганда у ҳам енг бўлса.
Ёши, мартабаси тенг бўлмаса ҳам,
Aлбатта сен билан кўнгли тенг бўлса.

Қанийди учраса шундайин бир зот,
Гаплашсак жайдари ёронларга хос.
Дейлик: юлдузларда бормикан ҳаёт,
Қайси дармондори қайсимизга мос.

Қанийди учраса шундай суҳбатдош,
Бир-бирин асабин арралашмаса.
Бири кўз бўлганда, бири бўлса қош,
Суҳбатга ғийбат ҳеч аралашмаса.

Aбдулла Орипов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍135
​​Эр-хотин орасида жанжал чиқди. Жаҳлдан ақлини йўқотиб, тилини тиёлмаган эр хотинига:

— Сендан ажраламан! Ва сени фақат бахтсиз, нурсиз ва омадсиз бир кунда никоҳимга оламан!- деб бақирди.

Аёл кўз ёши қилиб ота уйига кетди. Эр эса жаҳлдан тушиб, тинчлангач қилган иши, айтган гапидан пушаймонлик бўлди. Қишлоқ имомининг олдига бориб унга ҳамма гапни гапириб берган эди, имом:

— Мен бунга фатво беролмайман, бундай кунни қаердан топамиз? Сен шаҳар муфтийсига бор, у бирор ечим топар,- деди.

Эртаси куни йигит шаҳарга тушиб, муфтийга учрашди. Муфтий ҳам қишлоқ имомидан орттириб бир нарса демади.

— Унақа кунни қаердан топамиз?- деди елкасини қисиб.

Йигит муфтиятдан умидсиз алпозда чиқиб, бир дўкон ёнида узоқ ўтирди. Дўкон эгаси йигитни гапга солиб, дардини сўради. Қайғуси қалбига сиғмаган йигит дўкондорга ҳамма гапни айтиб берди. Дўкон эгаси йигитни эшитиб бўлгач, шундай деди:

— Ҳу, анави юпун кийинган, сочлари пахмоқ, афт-ангори бир аҳволдаги одамдан дардингнинг давосини сўрагин, ундан бир гап чиқади...

Йигит чиқмаган жондан умид, дея бориб фақирга қайғусини сўзлаб берди. Фақир киши ўйчан тинглаб турди-да, сўради:

— Бомдод намозини ўқидингми?

— Йўқ,- деди йигит. – Ухлаб қолибман, улгурмадим...

— Бугун ота-онангдан ҳол –аҳвол сўрадингми? Ёки уларни дуо қилдингми?

— Шаҳарга келишим керак эди, шунинг учун улар билан учрашгани вақтим бўлмади.

Йигит ҳайрон тикилди сўровчига. Фақир киши яна сўради:

— Бугун Қуръон ўқидингми?

— Вақтим бўлмади, ўқиёлмадим - деди йигит.

Фақир киши таассуф билан бош чайқади:

— Бомдод намози ўқилмаган, ота-онадан ҳол-аҳвол сўралмаган, уларнинг ҳақига дуо қилинмаган ва Қуръон ўқилмаган кундан бахтсиз, нурсиз ва омадсиз кун бўлмайди!.. Бор, рафиқангни никоҳлаб ол.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍269😢46👏8
​​​​БИЗ ҲАЛИ ДУНЁГА КЕЛАМИЗ РАЙҲОН...

Биз ҳали элликка кирамиз Райҳон.
Ўғлимиз уйлаймиз, қиз узатамиз.
Кýриб набиралар шириндан шакар.
Уларга бешик сўнг туй тузатамиз.

Битмаган бу уйлар битади ҳали.
Ҳовлимиз бола лим, бозор бўлади.
Бахт қолар,тахт қолар, қолар халоват.
Кетгани ғам-андуҳ, озор бýлади.

Биз ҳали олтмишдан ошамиз Райҳон.
Аллоҳ умримизни бериб турса бас.
Сени кампир дейман, чол ата майли.
Орзуга айб йýқ, бу ҳам бир ҳавас.

Каттамиз ақлли, кенжамиз доно.
Қизларинг ýзингдек ҳушли, меҳрибон.
Суҳбатлар қурамиз ёшлигин эслаб.
Боқиб бизга таниш юлдузлар томон.

Биз ҳали етмишга етамиз Райҳон.
Сочга оқ қўнади юзимизга доғ.
Кўзимиз кулдириб, шодлаб кўнглимиз.
Тотли мева берар боғбони биз боғ.

Невара уйламоқ бýлар ўйимиз.
Сен келин излайсан, келининг ёнда.
Насиб нафақадан пул йиғиб бирга.
Бу гал тýй қиламиз ҳоов Гулистонда.

Биз ҳали саксондан сакраймиз Райҳон.
Қýлимиз ушлайди учинчи пойни.
Ховлида сýрида ичамиз насиб.
Невара келиннинг қýлидан чойни.

Мен соқол қўяман кўкрагимгача.
Набирам тортқилаб ýйнамоқ учун.
Сен ўсма қўясан улар қошига.
Уларсиз бизларга яшамоқ нечун.

Биз ҳали тýқсонда турамиз Райҳон.
Набира исмини эслолмай хайрон.
Олтмишдан ошган тýрт бандимиз билан.
Сухбатлар қурамиз кулишиб шодон.

Беш маҳал тоатни қилмаймиз канда.
Аллохга шукрлар айтамиз такрор.
Бизлар энг бахтлидан бахтли бýламиз.
Бахтсизлик бизларга беролмас озор.

Биз хали юзга ҳам юзлаймиз Райҳон.
Дуолар қиламиз тинчликни тилаб.
Энди абиралар ўйнар биз билан.
Эртаклар айтамиз сочларин силаб.

Биласан боқийлик ҳақ Аллоҳга хос.
Ва ундан сўраймиз бир вақт ўлгани.
Бир вақтда ўлиб сўнг насиб қачондир.
Дунёга бир вақтда меҳмон бýлгани.

Биз ҳали дунёга келамиз Райҳон...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍233😢16👏6
🥮Тупроққа қоришиб ётган буғдой нон бўлдию дастурхон тўридан жой олди.

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Нон бўлгунича бечора буғдой қанча машаққатни босиб ўтди.

Тегирмонга ташланган буғдой жони тилка-тилка бўлиб унга айланди. Ун устидан иссиқ сув қуйдилар, муштлаб хамир қордилар, у ортиқ чидолмасам керак деб ўйлади.

Хамирдан нон ясадилар, оғриқ устидан оғриқ - игна билан бағрини тешиб чакич урдилар.

Бўлди🥲 бўлди энди қутилдим деганда, дўзахдек қизиган тандирга ёпиштирдилар…

🍞Нон бўлиб пишдию, дастурхон тўридан жой олди.

Биргина буғдой босиб ўтган йўллари - инсон ҳаёт йўллари билан айрим ҳолатларда ўхшаш...


Ҳар машаққатнинг ажри бор, Аллоҳдан умидингни узма...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍198👏9😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОМОН БЎЛИНГ, АЗИЗЛАР!

🎙Шахзод Зоиров


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54👏15
#Мувозанат

МЕҲР ОҒУШИ

Ота-онангизни қучинг – қалбингиз таскин топади.
Севимли инсонингизни қучинг – бахтли эканингизни чуқурроқ ҳис этасиз.
Болаларни қучинг – меҳр беришга қодирлигингизни англайсиз.
Дўстларни қучинг – самимият ришталарини мустаҳкамлайсиз.
Жигарларингизни қучинг – бағрингиз кенгаяди.
Ҳаётни қучинг – турмушингиз енгиллашади, гўзаллашади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍88😢4👏2
​​#Ҳикоя

Солиҳ фарзанд ўстирмоқчимисиз,
унда ўзингизни тарбияланг


Бир кишининг беш ёшли фарзанди устидан шикоят қилиб келишди:

– Ўғлингиз бозордаги мешкобчининг мешига бигиз тиқиб тешиб қуйди. Олдин ҳам бошқа бир мешкобчининг мешини тешиб, зарар етказган экан.

Эр-хотин ўйланиб қолишди: «Икковимиз ҳам ўзганинг ҳақидан қўрқадиган, бировга ёмонлик қилмайдиган, ҳалол яшаб юрган яхши одамлар бўлсак, фарзандимиз нега бунақа ноқобил чиқиб қолди? Унинг тарбиясида қандай хато қилган эканмиз?». Эр хотинни, у эса эрини маломат қилди. Иккови ҳам бола тарбиясининг бузилишига сабаб бўлган бирор арзигулик нарсани эслай олмади. Эртасига хотинининг хотирига бир воқеа келди-ю, надоматдан «оҳ» тортиб юборди. У бўлган ҳодисани бундай ҳикоя қилиб берди:

– Ўғлимизга ҳомиладорлик пайтимда қариндошлардан бири зиёфатга чорлади. Едик-ичдик, суҳбатлашдик.

Дастурхонга қуйилган анордан роса егим келиб, оғзимнинг суви қочди. Аммо буни айтгани мезбонлардан уялдим. Улар юмуш билан хонадан чиққанларида, тўғноғичим нинасини анорга санчиб, чиққан бир-икки томчи сувини ялаб олдим. Энди ўйлаб қарасам, ўша тўғноғич нинаси ўғлимиз қўлида бигизга айланган экан...

Саида

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍165😢27👏2
#Ибрат

ЖУФТ ТАНЛАШДА АДАШМА

Абу Асвад Дувалий фарзандларига: «Сизларга кичиклигингизда ҳам, катта бўлганингизда ҳам ва ҳатто туғилишингиздан олдин ҳам яхшилик қилганман», деди. – «Қандай қилиб туғилишимиздан олдин бизга яхшилик қилгансиз?» деб сўрашди фарзандлари. Шунда Абу Асвад: «Мен сизлар учун солиҳа она танлаганман», деб жавоб берди.


📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
👍135👏12
#Ашуро_куни_рўзаси

📗 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар
(Имом Муслим ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):

🗓 9 Муҳаррам - 27 июль - пайшанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:37
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:48

🗓 10 Муҳаррам - 28 июль - жума
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:38
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:47

🗓 11 Муҳаррам - 29 июль - шанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:40
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:46

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99👏2😢1
Хайрли_кеч!

Аллоҳ уч нарсага жон ато этиб:

1Фариштага ақл берди, нафс бермади.
2. Ҳайвонга нафс берди, ақл бермади.
3. Инсонга хам ақл берди, хам нафс берди.

Агар ақл нафсдан устун бўлса, фариштадан хам аълодир.
Агар нафс
ақлдан устун бўлса, ҳайвондан хам ёмондир!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍161😢19👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН !

Тангри ёмонликка дучор этмасин,
Номардлар қўлида ночор этмасин
Ҳеч инсон дилига бермангиз озор,
Сизга ҳам ҳеч зотдан озор етмасн

Аллоҳга омонатсиз, қадрдон...
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍99👏1😢1