ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
7.95K photos
13.5K videos
14 files
34.2K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!

Бугун якшанба, кўпчилик  хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун...

Оила МУҚАДДАС  ва  у  АЛЛОҲ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун  ўтишини тилаймиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍100👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!!!

Аллоҳ сизларга хушдийдор ва хушхабарларга бой кун ато этсин.
Сизга яхшиликлар соғинамиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍43👏8
АССАЛОМ...

Тундан нурафшон тонгга етганларга - Ассалом...
Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга - Ассалом...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб,
Баракасин эшикда кутганларга - Ассалом...

Дуога қўл очганда ота деган давлатшоҳ,
"Омин" дея қўшилса она дили бўлиб чоғ,
Қайси фарзанд кўкармас, қайси ниҳол бўлмас боғ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - Ассалом...

Хазонрезги

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍62👏10😢5
​​Аллоҳнинг бандасига берган энг яхши неъмати - инсонларнинг бир бирига бўлган мехр - муҳаббати ва оила бўлиб бирга яшашидир. Бу шундай неъматки, уни дунёдаги барча бойлик эвазига ҳам сотиб олиб бўлмайди.

Аллоҳнинг бу неъматидан бахраманд бўлиб яшаш ҳар бандага насиб қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍117😢17👏9
​​Бу тақдирми ёки тантиқликнинг тўловими?!

(Бўлган воқеа)

Уларнинг ҳар иккиси ҳам бадавлат , обрўли, мансабдор оилада улғайди. Узоқроқ қариндош ҳам эдилар. Оталари маъқул кўриб унаштирилдилар. Йигит биринчи учрашувдаёқ бу гўзал қизнинг сал эркароқ эканлигини сезган бўлсада, отасининг юзидан ўтолмади. Қиз эса оғир-вазмин , қарашлари ақлли йигитнинг секин оҳангда гапиришига маҳлиё бўлиб қолди.
Турмуш қурдилар. Фарзандли бўлдилар. Гўзал, манман, мақтанчоқ келинга омад кулиб бир йилдаёқ алоҳида бўлиб чиқдилар. Турмуш ўртоғи ота-онасига қаттиқ муҳаббатли эканлигини, уларнинг олдига тез-тез бориб келаётганини кўрган келинчак , негадир эрини қайнона -қайнотасидан ҳам қизғона бошлади. Ўзи табиатан худбинроқ бўлгани учун яқинларини у қадар соғинмас эди. Бир куни қовурма чучвара егиси келиб, пиширди. Қизариб пишган чучвараларни тоғорага солаётганда эри ҳам кириб келди.

– Шундан бир ҳовучгина беринг, ойимга олиб борай? - ялинчоқ оҳангда сўради йигит.
– Бунча ойимлайверасиз? Онангиз рўзғоримиз бўлак бўлганида иккита пиёла бердими? Ҳаммасини менинг онам қилиб берди, қўлимдаги човлигача!.. Унинг чакаги ўчай демасди...
Бахтиёр индамади.
Дилдор «бопладим», деб ўйлади ўзича... Бир пайт қараса эри кийиниб, қўлига ишга борадиган портфелини кўтариб олибди.
– Уй сиз ва қизимга. Мен онамни ҳақорат қиладиган аёл билан яшолмайман. У эшикни одатдагидек секин ёпиб чиқиб кетди... Кетди...

Аввалига Дилдор унга овозини ҳам кўтариб гапирмаган эрини негадир ялиниб келади деб ўйлади. Ёзувчи отаси унга доим “Тинч оққан дарёнинг туби ғалвали бўлади”, дер эди. “Рост экан, Бахтиёр акам жим юрганлари билан юрак-юракдан норози бўлган эканлар-да,» - деб ўйлай бошлади у.

Катталар аралашди, лекин уларни ҳеч ким яраштира олмади.
– Эринг уйланибди, фалон лавозимга кўтарилибди, - деди аммаси. Дилдорнинг кўзидан
дувиллаб ёш оқди... Унга собиқ турмуш ўртоғининг мансаби ҳам, лавозими ҳам қизиқ эмас эди... Унга доим нигоҳларида муҳаббат ҳадя этиб турувчи Бахтиёрнинг ўзи керак эди...

У келин бўлиб тушган оиласига меҳр қўйиши, барчани бирдек яхши кўриши лозимлигини жуда кеч тушунди, холос...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍278😢38👏12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
" Н И К О Ҳ ".

🎙Фахриддин Шамсематов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍56👏9
Бошқаларни хурмат қилинг.

Олам шундай яралганки, хаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади. Фақат одамлар кўпинча манманлиги туфайли буни сезмайди. Синчков ва сезгир бўлинг! Бошқаларга хурматсизлик кўрсатиб, сиз биринчи навбатда ўзингизни хурмат қилмаган бўласиз.
Эсда тутинг, бошқа одамнинг олами, туйғулари муқаддас ва дахлсиздир. Сизни атрофни ўраб турган оламга бўлган хурмат ва эъзозингиз - сизнинг бахт-саодатингиз гаровидир.

Самимий бўлинг.
Одамларнинг фақат яхши, ижобий хислатларини кўришга интилинг. Эсда тутинг, хар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза ва самимий бўлса, одамлар сизга ўзининг энг яхши томонларини кўрсатади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍130👏1
ДИЛ ОҒРИҒИ

Қизлик уй бозор. Шоҳ ҳам келади, гадо ҳам. Ноила бўй етганда ҳам "остонани супурувчилар" сони бисъёр бўлди. Сабаб ҳам ҳар доимги сабаб: Ноила оқила, чаққон, боз устига чиройли ҳам эди.
Ота-она бунақа вақтда шошилиб қолар экан. Бир қарорга келиш жуда маъсулиятли. Умр савдоси ахир. Совчилар эса ҳар турфа кишилар.
Бир куни эса... Бир куни қўшни маҳаллалик Соли соқовнинг ўғлига сўраб совчилар келди. Ота томонидан дангал "Йўқ!" жавоби айтилди. Совчилар ҳам биттада бўш келадиган хилидан эмас экан. Иккинчи марта яна келишди... ва келганларига минг пушаймон ейишди. Гарчи куёвликка номзод йигит ўқимишли, яхши касбни эгаллаган бўлса-да, бу тарозининг оғир палласини боса олмади:
- Менинг соқов хонадонига берадиган қизим йўқ, - гапни шарт кесди ота.
Ота сўзида турди. Қизини тагли-тугли оилага келинликка берди.
Ота бир умр пушаймон бўлиб яшади. Уч набиралик бўлган ота, набираларини хар бағрига босиб суйганда ич-ичидан эзилади. У набираларининг ҳеч бири "Бобожон" деб эркаланмаслигидан куяди.
Қандай эркалансин? Уччови ҳам безабон бўлса...

Астахфируллоҳ.... Тилга эхтиёт бўлинг. Гохида ноҳақ айблов ёки ноҳақ айтилган сўз, қарғиш ва дуоибад каби ўзингизга қайтиши мумкин...

Ибрат учун яқинларга юборинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍194😢23👏7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚИЗЛАРИМНИ ХАФА
ҚИЛМАГИН, ТАҚДИР..
.

Тўрт қизи бор Она нидоси...
Эшитинг, фақат йиғламанг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍130😢27👏10
.... Ҳаётда сизни хафа қилувчилар кўпайса, демак кечиришни унутибсиз...

.... Кечирувчан, раҳмдил бўлинг, шунда хафа қилувчилар камайганини кўрасиз...

.... Йиққан молу давлатингиз қўлдан кетдими, демак қалб бойлиги тўплашни унутибсиз. Энди қалб бойлигига эришиш йўлида сабр йиғиш вақти келди.…

.... Бошингиз қарздан чиқмай қолдими, демак шукурни унутибсиз ёки Яратганнинг амрига ғилоф иш қилибсиз.…

.... Атрофингизда сиздан хафа булувчилар кўпайса, билинг, дилозор ва такаббур бўлиб қолибсиз.

Ақл-ҳушингизни йиғиб олинг, кибр~ҳавони йиғиштириб, дилларга меҳр улашинг, ана шундагина ҳаётингиз ўзгаради..

.... Фарзандингиз қайсарлик, ўзбошимчалик қила бошласа, билинг, ўзингиз шундайсиз. Ўзингизни ўнгланг, чунки фарзанд ота-она учун кўзгудир.…

.... Лавозимингиз ошдими, билинг, атрофингизда лаганбардорлар кўпаяди. Эътиборли бўлинг, бундай ёлғон "дўст"ларни чин дўстларингиз билан алмаштириб қўйманг...!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍151😢10👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_табиати

Сизни ҳақорат қилган одам ёмонлик қилмайди. Чунки у ҳақорати билан ўз нафсини қондириб бўлган бўлади.

Ёмонлик қиладиганни ҳамиша тасалли берган, кулиб қўйган ва жим кетганларнинг орасидан ахтаринг.

Агата Кристи

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍93😢10👏7
​​– Ассалому алайкум - деди бепарвогина даҳлизда туфлисини ечаётган эрига қарата.
– Ва алайкум. Хм, тинчликми?  Таъбинг ёмон.
– Тинчлик. Тобим йўқроқ, бироз дам олай - деди минг алам билан ҳаёлидагиларни қувишга интилиб. – Сомса пиширганман, ошхонада, столни устида турибди.
  Эр индамай меҳмонхонага ўтиб кетди.
Каромат қоронғи ётоқхонада унсиз йиғлади. Қанақа эр бу ўзи? Мен ундан бир дунё нарса сўрамадим. Шунга тегиб нима рўшнолик кўрдим.  Бемор онамга энг оғир дамларида ёрдам беролмасам. Аламдан бўғзи, пешона-ю чаккалари ачишиб кетгандек туюлди. Сал қолса дооод деб юборардию, бахтига телефон жиринглаб вазиятни бурди. Истамайгина гўшакни кўтарди, волидасининг овозини эшитиб юраги дукиллаб кетди.
– Қизим, яхшимисан? Иситманг тушдими?
Қанақа иситма? - ўйлади Каромат
– Боя барака топгур куёвим келганди яна. Бииир дунё нарса кўтариб келибдия яна. Ўтган сафар ҳам айтгандим бўлмаса, одамни бунақа уялтирманг , деб. Бечора, укангга ҳам пул ташлаб кетибди. Шартмас эди десамам ташлаб кетди. Сени сўрагандим, мазанг йўқлигини айтди. Яхши бўлиб қолдингми?
   Кароматнинг қўлидаги телефон ерга тушди...


Руқия Бегим Улуғхўжаева

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍282😢31👏16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍105👏3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Барчамизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллоҳ етиштирсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍121👏5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
​​АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍70👏14
Дунёдаги энг керакли туйғу қайси, биласизми? Ҳа, муҳаббат...  Ва яна кўнгилларни тоғ қилувчи бир туйғу борки, унинг номи - ишонч! Мана шу туйғу инсонни яшашга ундайди, инсонга умид беради, шод қилади. Шу туйғу қанотимизни кенг, истагимизни мўл, мақсадимизни яқин қилади.

Шундай экан, Сиз ишонинг... Сиз ҳаммасига лойиқсиз! Ҳаммасини уддалайсиз! Хафа кунлар ортидан ёруғ лаҳзалар келишига ишонинг. Хозирги шу лаҳзалар хам энг бахтиёр лаҳзалар эканига ҳам ишонинг. Сизни ҳаётда нималарга эришишингиз шу ишончингизнинг қанчалик улканлигига боғлиқ.

Ишончи улкан қадрдоним,
Сизга Аллоҳ мададкор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍128😢11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИЛИК ВА ЁМОНЛИК.

Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор дейдилар. Тўғри гап! Аммо бу дунёда жавоб қилинмайдиган нарсалар ҳам бўлади.

Сиз бировга яхшилик қилсангиз,жавобини кутманг. Ундан қайтмаса, бошқадан қайтади.

Биров сизга ёмонлик қилса, жавоб берманг. Сиздан қайтмаса, бошқадан қайтади!

Ҳаётга кулиб қаранг. Ҳамма нарсани яхшиликка йўйинг. Кечиримли бўлинг! Шунда ўзингиз ҳам хурсанд юрасиз! Оқил инсоннинг қалби гўзал ва юзи нурли бўлади.

Сиз ҳам олижаноб инсонсиз.
Бу номга доғ туширманг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍178👏11😢1
#Ибратли_қисса

ЯХШИЛИК

Корма Дейзн чой ишлаб чиқариш ортидан жуда катта бойлик жамлади. Бу соҳада афсонага айланди.
Дейзн дўсти Шино Соймоннинг катта қарз бўлиб қолганини билиб қолди. Соймон яқинларидан бирининг қарзини тўлайман деб шу аҳволга тушиб қолган эди. Дейзн дўстининг аҳволи оғирлигини билиб унга ёрдам қилмоқчи бўлди. Аммо Соймон жуда мағрур, ориятли йигитлардан эди. Бировдан ёрдам олишни ҳазм қила олмас эди. Шунинг учун Дейзн ҳийла қилмоқчи бўлди.

Дейзн дўстининг уйига зиёратга борди. Унинг деворида осиғлиқ турган лавҳани мақтай бошлади. Уни "Монализа"га тенглаштирди. Буни эшитган Соймон дўстига сурат ёққанини билиб уни девордан олди ва Дейзнга совға қилди. Дейзн унга миннатдорчилик билдирди.
Эртаси куни Дейзн Соймонга гулли ваза юборди. Унинг ичида мактуб бор эди. Мактубда Дейзн шундай ёзган эди:
"Кечаги саховатингдан сўнг сенга миннатдорчилик билдирмоқчи бўлдим. Бу совғани мендан қабул қил. Бу ваза буюк ҳунарманд Сун Норкйонинг санъат асаридир. Унинг устида буюк император Ҳудойошининг қўли билан ёзилган ёзувлар бор. Агар бу ваза сенга ёқмаса уни Ковоша Сонимонга сотишинг мумкин. У анча йиллардан бери шу вазани қўлга киритишга ҳарис бўлиб юрибди!".
Соймон айнан Ковошадан қарз эди. Соймон вазани Ковошанинг уйига олиб борди. Ковоша вазани кўриб хурсанд бўлди. Соймондаги пули эвазига вазани унга сотишини сўради. Яна қўшимча пул ҳам беришини айтди. Соймон кўнди. Ваза сотилди. Соймон қарзидан қутилди".

Гоҳида тўғридан тўғри берилган ёрдам киши қалбини жароҳатлаши мумкин. Сахий инсон муҳтож кишини дилини жароҳатламайдиган йўлни топиши лозим. Кишилардаги обрў-эътибор ва ҳурмат уларнинг эҳтиёжидан анча устун туради. Уларнинг ҳурматини оёқ-ости қилиб ёрдам бергандан кўра муҳтож ҳолда қолдирган маъқулроқ.

Бу дунёда ҳамма нарсанинг одоби бор. Эҳсоннинг одоби муҳтожнинг ҳурматини, обрўсини сақлашдир!

Абдулқодир Полвонов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍216😢15👏6
Жим туриш санъати бор.
Гапириш санъати бор.

Аммо муносиб пайтни топа билиш санъати мана шу иккисидан ҳам улканроқ экан, чунки номуносиб вақтда жим туриш хорликдир, номуносиб вақтда гапириш эса аҳмоқликдир.

Гапириш учун муносиб вақтни бил.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍107👏7
Айтилган ҳар сўз ҳам хайрли бўлмаслиги мумкин, лекин, ишонинг, айтилмаганининг барчаси хайрли.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90👏7