ИБРАТЛИ ДУНЁ
118K subscribers
7.95K photos
13.5K videos
14 files
34.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САН КИМСАН-У, МАН КИММАН!

Камтар бўлингки, сиздан қалблар озорланмасин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍90😢12👏6
Жума куни аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг!

Яқинларингизни ҳам огоҳ этинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍57👏10😢1
​​#Дуо
Фарзандлар ҳаққига доим шундай дуо қилинг:

- Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
- Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
- Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
- Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
- Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
- Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
-Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍147👏10😢6
МАЖНУН ОТАНИНГ ДУОСИ ​​

1985-86-87 йилари отамнинг ақллари зоя бўлиб мажнун бўлиб қолдилар.
Ўша даврда бир оддийгина масжид ходими бўлиб ишлар эдим, биргина автоуловим бўлиб ишдан сўнг уйга келганимда отам "болам мени ўз уйимга олиб бориб қўй"дер эдилар мен эса отамни "келинг ада олиб бориб қўяман" деб машинамга ўтқаздириб кўчани айлантириб келиб "мана ада уйга келдик" деб айтар эдим. Шунда отам "болам барака топ, ўз уйинг барбир яхшида" деб дуо қилар эдилар.
Тақдир тақазоси билан ишдан бўшадим, машинамни хам сотиб юбордим.
Отамни хархашалари ҳали хануз ўша ўша эди!

Машинам йўқ мингизай десам, уйда бир арава бўлар эди ўша аравага бир юмшоқ нарсани тўшаб "ада келинг сизни уйингизга олиб бориб қўяман" деб аравага ўтқазиб ховлида худди машина хайдагандак бўлиб «ғин-ғиннн» деб айлантириб "ада мана уйга келдик" деб айтардим. Отам "Болам барака топ!" деб дуо қилардилар.

Кунлардан бирида отам: "Болам бере кел, мен сендан мингдан минг розиман, менга қилган хизматларинг учун Аллоҳ сендан рози бўлсин. Ортингдан дунё подишохлари юрсин" деб дуо қилдилар.
Мен эса отам бир телба одам бўлса, ортимдан қанақасига дунё подишохлари юрсин ахир бирон жойда ишламасам деб қўйдим.
Юртимиз мустақиликга эришгандан сўнг Ўзбекистон диний қўмитасига рахбар бўлдим.
2012йили Бухоро Самарқанда Абул-Лайс Самарқандийнинг бир неча юз йиллик маросимларига Ислом Каримов ва дунё подишохлари келишди, имом Матрудининг мақбараларига кетаётганимизда мени Ислом Каримов: "Қори ака сиз олдинда юринг" деб олдинга ўтқазиб қўйдилар.
Мен олдинда кетар эканман кўзимдан шашқатор ёш оқа бошлади шу вақтда бир инсон келиб
- "Қори ака нега йғлаяпсиз, ахир ортингиздан дунё подишохлари келишаяпти! Йиғламанг, нега йғлайсиз?" - деди. Мен эса
- Мажнун отам бўлар эдилар, ўша отамнинг қилган дуоларини ижобатини кўриб турибман - дедим.

Фозил қори Ёсин рахматуллохи алайх ўғиллари.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍162😢38👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТА ОНА ДУОСИ ИЖОБАТДИР

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Учта дуо шак-шубҳасиз қабул бўлади: мазлумнинг дуоси,
мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзандига
қилган дуоси», дедилар».☝🏻


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍87😢10👏2
☝️Дуолар ижобати бериладиган вақтдан огоҳ бўлинг!

Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Жума куни ўн икки соатдир. Қайси мусулмон ўша соатлардан бирида Аллоҳдан бирор нарсани сўраган ҳолда топилса, Аллоҳ азза ва жалла унга ўша нарсани берур. Уни асрдан кейинги охирги соатдан изланглар», дедилар.
(Абу Довуд : 1048)

Ва яна айтдиларки, «Рўзадорнинг дуоси ҳам қайтарилмайди (ижобатсиз қолмайди)».
{ Имом Бухорий ривояти }

☝️Ғафлатда қолманг ва яқинларингизга ҳам эслатинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍66👏7😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия

"Нима қилсам дуоим ижобат бўлади?" деб сўрашади. Дуонинг ижобат бўлиши қийин, албатта. Гуноҳкормиз, гуноҳкор тил билан қилинган дуолар ижобат бўлмайди. Шунинг учун "бошқалардан дуо ол," каби тавсиялар пайдо бўлган. Энг яхши тавсия шуки, дуонинг бошида ва охирида саловат ўқинг, чунки саловат рад этилмайдиган дуодир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун устунлик сўраймиз, Аллоҳумма соли аъла саиидина Муҳаммад дея. У кишининг ҳақига дуо қилингани учун дуолар муҳаққақ ижобат бўлади. Бошидаги ва охиридаги дуо мақбул бўлар экан, ўртадагиси юз-хотир учун ҳам ижобат қилинади...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍105👏7😢6
​​УЧ ДЎСТ

Бир кишининг учта дўсти бор экан...
У БИРИНЧИ ДЎСТИ билан жуда ҳам иноқ ва уни жуда ҳам яхши кўрар экан. Кунига энг камида 5-6 марта кўришмаса бўлмас экан... Хатто у ёнида бўлмаса, кўчага чиққиси ҳам келмас экан. Баъзи кунлар ухлаш олдидан ва хатто ярим тунда уйғониб кетса ҳам, у "ДЎСТ"и ҳақида ўй сураркан...

ИККИНЧИ ДЎСТИ билан эса ~ унчалик иноқ бўлмаса ҳам  кунига 1 ёки 2 кун кўришиб тураркан. Айрим пайтларда икки кунда бир, баъзан хафтада бир кўришишга ҳам тўғри келаркан. Бу "ДЎСТ"и ҳақида ҳам ўй сурар, аммо биринчи дўсти ҳақидек эмасди...

Бу инсоннинг яна бир УЧИНЧИ ДЎСТИ бор экан. Агар шуни ҳам дўст деб аташ жоиз бўлса. У учинчи дўсти билан аҳён -- аҳёнда, ойда бир ёки икки ойда бир, баъзида йилда икки ёки уч марта учрашиб тураркан. Бу дўсти ҳақида деярли ўйламасди ҳам...

Бир куни уйига "ШОХ" нинг ҳабарчилари келиб, МАКТУБ ташлаб кетишибди...
Мактубда Шоҳ уни Ўз "САРОЙИ"га чақирган, ундан бир қанча катта жиноятларда ГУМОН
қилинаётгани ва агар АЙБСИЗлигини исботлай олса, унга зарар бермаслигини, акс ҳолда "ЭНГ ОЛИЙ ЖАЗО"га маҳкум эканлиги битилган эди...

....Узоқ ўйлаб, ғамга ботган инсон энг суянган ва энг қалин "БИРИНЧИ" дўстига борибди. Вазиятни билгач, дўсти саросимага тушиб қолибди, у билан бирга боролмаслигини айтиб узр сўрабди ва хатто остонасидан чиқиб, кузатиб ҳам қўймабди...

....ҲИЁНАТдан зарб еган киши "ИККИНЧИ" дўстига арз -- дод қилибди.. Иккинчи дўсти эса:
--- Дардингга шерикман, аммо сен билан то "САРОЙ ЭШИГИ"гача бора оламан, у ёғига ТАНҲО борасан, ~ дебди...

.... Аммо, бу унга ТАСКИН бермабди...

.... Умидсизликка тушиб, бир жойда ўтирганида, тасодиф, у кам эслайдиган ва кам учрашадиган УЧИНЧИ дўсти келиб қолибди. Дўсти хол -- аҳвол сўраса, айтишни ҳам хоҳлаб-хоҳламай ҳикоя қилибди.. Кутилмаганда, у умид ҳам қилмаган дўсти:
--- "Тур ўрнингдан, Шох ҳузурига бирга борамиз, мен сени АЙБСИЗ
эканлигингга ВАКИЛ бўламан, ~ дебди...


БИРИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ бизнинг пулимиз, мол -- дунёмиз. Усиз кўчада ҳам юра олмаймиз, ўй ҳаёлимиз доимо унда.. Агар бизга ўлим келса (Шох ҳузурига чақирганда), остона хатлаб кузатмайди ҳам (чўнтак, ҳамён ва аллақаерларда қолиб кетади)...

ИККИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ аҳлимиз, фарзандларимиз. Уларни эрталаб бир, кечқурун бир кўрамиз.. Баъзида эрталаб кетгунча хали уйғонишмаган, қайтиб келганимизда ухлаб қолишган бўлади.. Шох ҳузурига чақирганда, улар бизни ғамгин ҳолда Шох дарвозаси - (ҚАБР) гача олиб бориб, қайтадилар...

УЧИНЧИ ДЎСТИМИЗ биз ойда, йилда бир қиладиган ~  "САВОБЛИ ҲАЙР АМАЛ" ларимиздир..Биз у билан жуда яқин бўлмасак - да, бизга ВАКИЛ бўладиган ва биз билан бирга кўтариладиган СОЛИҲ амалларимиздир...

АЗИЗЛАР !
УЧИНЧИ  ВАФОЛИ ДЎСТИМИЗ  БИЛАН ИНОҚРОҚ ВА АЛЛОХГА  ЯҚИНРОҚ  БЎЛАЙЛИК..!!!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍206👏8😢2
#Тафаккур

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
дейишга одатланинг


Синов ва кулфатларни мусибат деб билган киши хато қилади. Аксинча, улар неъматдир. Синовлар сабабли Аллоҳ таоло бизнинг гуноҳларимизни ювади, қадримизни юксалтиради. Шундай экан, ҳар доим «алҳамдулиллаҳ» дейишга одатланинг!

«Ҳикматлар чашмаси»дан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Аллоҳ йўлида улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍102😢10👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_оқшом

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!

Ҳайрли оқшом, қадрдон.
Тунингиз осуда ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍92👏5😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Сизу бизни бугунги тонгда уйғотган, қалбимизга меҳр-муҳаббат солган, ризқимизга баракот берган Аллоҳ таолого ҳамдлар бўлсин!!!

Хонадонингиздан ҳузур-ҳаловат, қалбингиздан хотиржалик, амалларингиздан эзгулик, юзингиздан табассум аримасин!

Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍109👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ  ТОНГ,  АЗИЗЛАР!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍63😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун

БАХТ ЎЗИ НИМАДИР?..

Эрталаб уйқудан кўз очиб, тонгни сиҳат-саломатликда қарши олганлар бутун дунё бўйлаб ўлим билан юзлашган бир миллион одамдан бахтлидирлар.

Уруш ва қамоқ изтиробларини бошидан кечирмаган, очлик таҳлика солмаётганлар эса дунёдаги беш юз миллион одамдан бахтлироқ.

Уйи, уйида егулиги-кийгулиги бўлганлар эса дунёдаги етмиш беш фоиз одамдан бахтлироқ.

Ҳамёнингизда кундалик харажатларингиздан ортгулик пул бўлса, дунёдаги саккиз фоиз бой одамлар қаторидасиз.

Бу сўзларни ўқияпсизми, дунёдаги ўқиш-ёзишни билмайдиган икки миллиард одамдан бахтлироқсиз.

Бахтингизни қадрланг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍136😢6👏5
Мол-мулкинг, уйинг ва аҳли оилангга балони жалб бўлишини тезлаштирувчи холатлардан бири оилавий фотосуратларингни, ўзингни, шахсий ишларингни ва шахсий маълумот, хабарларингни  ижтимоий тармоқларга жойлаштиришингдир.

“У деди: «Эй ўғилчам, тушингни ака-укаларингга айтмагин. Яна улар сенга бирор ҳийла қилмасинлар”,
(Юсуф сураси, 5-оят).

Пайғамбаргаки, хайрли туш кўргани учун ўз оға-инилари томонидан ҳасад қилинди. Бошқаларга нима бўлсин?

Кўз тегиши ҳақдир, ҳасад қотилдир. У шодликни, сиҳҳатни ва турмуш роҳатини йўққа чиқарувчидир. Огоҳ бўлинг!

"Хикматлар" китобидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍113😢7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СОХТА БАХТ

Жуфтликлар бор бирлашиш учун курашади.
Жуфтликлар бор курашиш учун бирлашади.

Бахтли яшаётгандек кўринманг.
Бахтли яшанг-у, кўринманг.

П.С. Бугун атрофимиздаги энг оғриқли мавзулардан бири ҳақида гапирамиз.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍108👏7😢6
Инсоннинг бахтли ёки бахтсиз эканлигининг аломатлари.

1. Илми зиёдалашган сари камтарлиги, рахмати зиёда бўлиб боради.
2. Амали кўпайган сари эхтиёткорлиги, қўрқуви зиёдалашиб боради.
3. савобли амали купайган сари ғурурга кетмайди, аксинча Аллоҳдан қўрқадиган бўлиб қолади, Аллоҳ қабул килмай кўяди, деб.
4. Бахтли одам, саодатли одам умри зиёдалашган сари, ёши улғайган сари дунёга бўлган хирси камаяди. Охиратга талпиниб қолади.
5 Бахтли инсон молу-дунёси кўпайган сари сахийлиги, карами кўпайиб боради.

Булар бахтли инсоннинг аломатлари.

Энди шуни муқобилида бахтсиз инсонлар бор.

1.Бахтсиз инсон илми купайган сари кибри кучайиб боради,
2. Умри зиёдалашган сари, ёши улғайган сари дунёга бўлган хирси кучаяди.
3. Бахтсиз инсон қадри, хурмати, мартабаси кўтарилган сари кибри, фахри ўзини катта олиши зиёдалашиб боради

Демак бу айтилган илмни купайиши, амални купайиши, мол, дунё, қадр, мансабни кучайиши ёки йўқ бўлиши барчаси имтихон.
Мана шу имтихондан қайсидур инсонлар ўтиб саодатга етишади ва қайсидур инсонлар шу имтихондан ўта олмай бахтсиз бўлади.

Аллоҳим барчамизни бахтли саодатли қилсин.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍140👏10😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза 

Илм ва жаҳолат орасидаги қиёс

Жаҳолат + фақирлик = жиноят
Жаҳолат + бойлик = бузғунчилик
Жаҳолат + ҳуррият = бебошлик
Жаҳолат + куч = истибдод
Жаҳолат + дин = терроризм.

Энди жаҳолатни илмга алмаштириб, бир мулоҳаза қилиб кўринг:

Илм + фақирлик = қаноат
Илм + бойлик = кашфиёт
Илм + ҳуррият = бахт
Илм + куч = адолат
Илм + дин = тўғри йўл.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍127😢2
​​📖 Абу Муслим Ҳалвоний жамоат суҳбатида эдилар.  Сўзлаётганларнинг бир-бир рафиқасидан шикоят қилди,  фақат Абу   Муслим сукутда эди. Жамоатдагилардан бири сўради:
– Вали каби солиҳа аёлга учраганинг учун ҳам шикоят қилмайсан-да?
Абу Муслим бош чайқаб шундай деди:
– Аёлим вали эмас, нақ телбанинг ўзи!
–  Бундай аёл билан қандай яшаяпсан, унда?
–  Мен у билан қандай яшашни биламан-да. Шунинг учун хонадонимда эр-хотин тортишуви бўлмайди,- деди Абу Муслим.
Йиғилганлар ҳайрон термулдилар Абу Муслимнинг оғзига.
– Ақлсиз аёл билан уруш-жанжалсиз яшашнинг усули қандай экан? – сўради бир одам.
–  Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни лойдан яратганида  аввал жисмига ақл киргизди. Ҳазрати Одам ақлли инсон бўлди. Сўнг ғазабни яратди-да, унга ҳам Одамнинг танасига киришни буюрди. 
– Мен Одамнинг жисмига кирмайман,- деди ғазаб.- Чунки у ерда ақл бор. Ақл иккимиз бир ерда бўлолмаймиз.
Роббимиздан шундай амр бўлди: “Эй ғазаб! Сен Одамнинг жисмига киришга ҳаракат қил. Ақл сен келганингни кўрган заҳоти, сенга ўрнини бўшатади, Одамнинг жисмидан чиқиб-кетади.  Шундай қилиб сен Одамнинг жисмида ўз вазифангни бажарасан ва уни ақлдан чалғитасан!”  Шунга кўра биз ҳам аҳли аёлим билан келишдик,- дея шарҳини давом эттирди Абу Муслим. – Инсоннинг жаҳли чиққанида ақли кетаркан, у нақ телбага айланади-қолади.  Демак, оилада ким ғазабланса у жинни каби.  Бир телбага бир вали лозим бўлади.  Агар ғазабланганимни пайқасанг, сукутни афзал билиб сабр қил. Чунки ғазабли ҳолатимга жиннига ўхшаб қоламан ва сен “жиннидан ҳар нарсани кутса бўлади” деб парво қилмайсан. Ғазабим тарқаб, ақлим ўз ўрнига қайтгунча вали инсонга айланасан.  Бу сабр ўрни билан менга ҳам вазифа бўлади. Баъзан хотинимнинг жаҳли чиқади, телбадай оғзидан чиқаётганининг фарқи бормайди. Бундай пайтларда валийлик менга асқотади. Сукут қиламан ва унинг овозини эшитмаганга оламан. Хотим жаҳлдан тушиб, ақл-ҳуши ўзига қайтгунича сабр қиламан.  Аҳли аёлимдан шикоят қилмаслигимнинг сабаби мана шу.  Оилавий ҳаётимизнинг саодат сиридан сизни воқиф қилдим.  Сизга ҳам буни тавсия қиламан. Оилада кимдир эр ғазабланганида хотин валийга айлансин; сабр ва тоқат билан хожасининг ақли жойига қайтишини кутсин. Хотин ғазабланганида эр валий бўлсин. Тортишув узоқ давом этмаслиги ва ҳатто жаҳлдан ўзини қўярга жой тополмаётган томон ҳам бир муддатдан кейин иккинчи томонга меҳр ва шафқат билан юзланишига гувоҳ бўласиз. Чунки ғазабланган киши ўзига ҳам шундай жавоб бўлмаганининг миннатдорлигини ҳис қилади. Ўз ҳолидан хижолат чекади ва севимлилик, қадрлилик ҳиссини туяди. Бу англаш бахт-саодатга васила бўлади
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍277👏18😢9
Мукаммал аёл ва мукаммал эркак ҳақида масал.

Бир умр уйланмай яшаган бир 90 ёшли эркакдан сўрашибди:

– Шундай қилиб сиз уйланмадингиз ва бунинг сабабини ҳам ҳеч кимга айтмагансиз. Умрингизнинг оҳирги дамларида бизга сабабини тушунтириб беринг. Агарда қандайдир сир бўлса, буни бизга очиб беринг ва балки бу нарса бошқаларга ёрдам бўлар.

Кекса шундай жавоб берди:

– Ха менда бир сир бор. Мен турмушга қарши эмасман, аммо мен доим мукаммал аёлни қидирганман. Мен умримни қидирувга сарфладим, шундай қилиб умрим ўтиб кетди.

– Наҳотки бутун ер юзида, миллионлаб инсонлар орасида мукаммал аёлни топмаган бўлсангиз?

Кекса кўз ёшлари билан жавоб берди:

– Йўқ, биттасини топган эдим.

Сўраган киши ҳайратда сўради:

– Нима бўлди, нима учун унга уйланмагансиз?

Кекса жавоб берди:

– Ўша аёл ҳам мукаммал эркакни қидирган экан...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍137😢15👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳаёт" сўзи форсчада زندگی (зендеги) дейилади.
Бу калиманиг бошидаги, ушбу икки ҳарф "زن", "аёл" деган маънони билдиради.

Яъни ҳаётимизни ҳамиша (камида) бир аёл (она, опа-сингил рафиқа ёки қиз) гўзаллаштириб, унга маъно, мазмун бахш этади.

Ҳаётингизга мазмун бераётган аёлларни қадрланг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍95